ANDIJON KADASTR
1.45K subscribers
7.42K photos
866 videos
6 files
4.92K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
🔹 Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 🕙 11.00да "Ўздаверлойиҳа" институти раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz.га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.

Матбуот анжуманига журналистларни, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
Forwarded from Kadastr - Live
Айни дамда Миллий матбуот марказида ""Ўздаверлойиҳа" институти тизимида илм-фан ютуқлари асосида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот брифинги бўлиб ўтмоқда.
Унда
-"Ўздаверлойиҳа" институтида бош директори- Р. Тураев
-"Ўздаверлойиҳа" институтида бош мухандиси- О. Давронов
-"Ўздаверлойиҳа" институти бош мутахассиси К. Хожиевлар иштирок этмоқда.

Мазкур брифингни:
Uzreport телеканалида
жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.
#ТАЪЗИЯ

Қашқадарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Нишон туман филиали раҳбари Ҳакимов Валихон Бованович энди орамизда йўқ.

Марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига Қашқадарё вилояти "Ермулккадастр" ДК жамоаси ҳамда кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради.
Forwarded from Kadastr - Live
Миллий матбуот марказида ""Ўздаверлойиҳа" институти тизимида илм-фан ютуқлари асосида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида бўлиб ўтган матбуот брифингининг тўлиқ видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=qcZ6F8Ey-3c

Эслатиб ўтамиз брифингда "Ўздаверлойиҳа" институтида бош директори Р.Тураев ҳамда мазкур институт бош муҳандиси О.Давронов ва бош мутахассиси К.Хожиевлар иштирок этишди.

Брифинг “UZREPORT TV”телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди
Президентнинг жорий йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 9 сентябрдаги “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги вазифалар юклатилганлиги сабабли Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Максуд Исмаиловичга қўмитада қилган меҳнатлари учун жамоамиз номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз
#rasmiy_munosabat

Ижтимоий тармоқларда “Ҳали аукционда сотилмаган ер майдонида аллақачон қурилиш бошлаб юборилибди” мақолага расмий муносабат.

Ўрганиш кунида Андижон вилояти Балиқчи тумани Ифтихор МФЙда жойлашган Чинобод қурилиш коллеж ҳудудидан ортиқча бўлган бўш турган ер майдони коллеж директорининг алоқа хатига асосан Балиқчи тумани ҳокимининг 30.07.2020 йил кунги 318-Қ-сонли қарорига асосан захирага олинган, B1703206-22999 рақам билан жойлаштирилган 0,15 га, туман ҳокимининг 04.08.2020 йил кунги 322-к сонли қарорига асосан захирага олиниб, Омонариқ МФЙда жойлашган 39-мактаб ҳудудидан B1703206-22994 рақам билан жойлаштирилган 0,15 га, Авесто МФЙда жойлашган 50-мактаб ҳудудидан B1703206-22998 рақам билан жойлаштирилган 0,40 га, Полвонкўл МФЙда жойлашган 10-мактаб ҳудудидан B1703206-22995 рақам билан жойлаштирилган 0,18 гадан иборат ер участкалари "Ермулккадастр" давлат корхонаси Балиқчи тумани филиали томонидан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига савдога чиқарилган.

Ушбу ер участкаларини фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлганлигини, яъни мактаб ҳудудида мактаб эҳтиёжи учун бино иншоотлар қуриш Республика ҳамда вилоят миқёсида кўриб чиқиш масаласи кўтарилганлиги сабабли, юқорида кўрсатиб ўтилган ер участкаларини “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасидан Балиқчи туман филиалининг 10.09.2020 йил кунги 01/05-236-01-сонли хатига асосан савдодан чиқарилган ер майдонлари бекор қилинди.
Ҳозирда қурилиш ишлари тўхтатилиб, Балиқчи туман ҳокимлиги томонидан ушбу ер майдонлари мактаб ва коллеж балансига қайтариш ишлари олиб борилмоқда.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Пойтахтимизда «Ўздаверлойиҳа» институти томонидан «Илм-фан ютуқлари асосида амалга оширилаётган ишлар» мавзусидаги матбуот анжумани ташкил қилинди
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
17 сентябрь – Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан 17 сентябрь Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни этиб белгиланган.

Ушбу кун бутун дунё эътиборини беморлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга, тиббий ёрдам хавфсизлигини таъминлашда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва беморлар учун хавф-хатар даражасини имкон қадар камайтиришга қаратади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
T24 intervyu | «Yer hisobi va davlat kadastrlarini yuritish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to`g`risida»gi Prezident farmoni mazmun-mohiyati haqida Begzod Nishonov bilan suhbat.
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси раис ўринбосари Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабати билан 16 сентябр куни 23 йил давомида соҳа равнақи ва тараққиёти учун қилган меҳнатлари, сай-ҳаракатлари учун қўмита жамоаси номидан Максуд Исмаисловичга ташаккурлар айтилди ва рамзий тўн кийдирилди.

Жамоамиз Максуд Исмаисловичнинг кейинги иш фаолиятларида мувафаққиятлар тилайди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш автоматлаштирилади

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (557-сон, 16.09.2020 й).

🔰 Қарорга мувофиқ, “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базаси жорий этилади ва бу орқали:

👉 фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш автоматлаштирилади;
👉 мазкур аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирлик ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади;
👉 фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

🏢 Ички ишлар вазирлиги “E-Fuqaro” ИМБнинг ягона буюртмачиси ва сақловчиси ҳисобланади.

🔰 2021 йил 1 январга қадар:

республика ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;
хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан эса Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизми жорий этилади.

Бунда ариза юборувчи кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиши лозим бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from UzReport.news
Ishxonada bir kunda qo'llar necha marotaba yuvilishi kerak?

👉 https://uzreport.news/society/ishxonada-bir-kunda-qollar-necha-marotaba-yuvilishi-kerak-

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
ЭРТАГА 18 СЕНТЯБР КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази раҳбар ва ходимлари иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти соат 🕙 10:00да

Мавзу: Кадастр соҳасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар ва инновацион технологияларни жорий этиш масалалари.

📲 Матбуот анжумани UzReport TV телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.

Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
⚡️ Кадастр агентлигининг марказий аттестация комиссияси ташкил этилади. Унинг таркибига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот коммуникациялари вазирлиги, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари, фан ва таълим муассасалари вакиллари киритилади.

2 ой муддатда раҳбарлик лавозимларига номзодлар орасида танлов ўтказилади. Бунда лавозимга тайинлаш ва ундан озод этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

🔹 Кадастр агентлиги директори – ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари – Президент томонидан;

🔹 директор ўринбосарлари
– Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан;

🔹 Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Давлат кадастрлари палатаси раиси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари, тизимдаги ташкилотларнинг комплаенс-назорат хизмати ходимлари – Кадастр агентлиги директори томонидан.

Йил охирига қадар бошқа лавозимларга малакали ходимлар ишга қабул қилинади.
Тор доирадаги мутахассислар меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида Агентлик ва Палатага ишга жалб этилиши мумкин.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази раҳбар ва ходимлари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: Кадастр соҳасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар ва инновацион технологияларни жорий этиш масалалари.

📲 Матбуот анжумани UzReport TV телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.
Forwarded from Kadastr - Live
Республикамизнинг жами ер майдонлари ҳақида маълумот