ANDIJON KADASTR
1.42K subscribers
7.54K photos
882 videos
6 files
5K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
20 минг гектар ер кам таъминланган оилаларга берилади

Йиғилишда Президент қишлоқ хўжалигида ҳам камбағалликни қисқартириш бўйича имкониятлар кўплигини таъкидлади.

Биринчи ярим йилликда 38 минг гектар ерни оборотга киритиш ҳисобига 25 минг нафар, йил якунига қадар яна қўшимча 51 минг гектарни ўзлаштириш эвазига 45 минг одам бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бу ерларнинг 20 минг гектари кам таъминланган оилаларга берилади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
⁉️ Ер олиб тадбиркорлик қилишим учун ишни нимадан бошлашим керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабр 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан жисмоний ва юридик шахслар «YERELEKTRON» ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга. «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқади ва тайёрлайди, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради ёки сабабларни кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади.

«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) — ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими.

Жисмоний ва юридик шахслар «YERELEKTRON» ААТда ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш бўйича тизимда бепул рўйхатдан ўтадилар.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
​​#Биласизми

🏡 Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қанча?

Муниципал, идоравий уй-жой фонди
ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси вилоят ҳокимликлари томонидан 1 киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – 23 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.

Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки 18 квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади.

Айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/andijonkadastr
Пахтаободда ғалла ҳосилини йиғиш ишлари бошланди

Пахтаобод
тумани Туркистон массивида жойлашган “Иззатбек Зокиржон” фермер хўжалиги далаларида етиштирилган буғдой хосилини ўриб-йиғиб олиш ишлари бошланди. 2020 йил ҳосили учун хўжаликнинг 17 гектар майдонга буғдойнинг “Чиллаки” навини қадаган миришкорлар ҳар бир гектар майдондан 70 центнердан ҳосил олмоқда.
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
Bugungi kunda mamlakatimizda zararli chigirtkalarni 122,2 ming gektar maydonda tarqalganligi aniqlangan.

"Shunga shunchalik vaximami?!" – deydiganlar bo'lsa kerak. Sizga qisqa havolani oxirigacha o'qib ko'rishingizni tavsiya etamiz.

Chigirtkalar tez o'sishi, uzoq masofalarga ko'chib o'tish qobiliyati va qishloq xo'jaligi ekinlari uchun yuqori darajadagi zarar keltiruvchi hasharotlardan biri hisoblanadi.

Ular o'simliklar bilan qoplangan hududlarni butunlay yo'q qiladi. Voyaga yetgan chigirtkalar har kuni, o'z vazniga teng bo'lgan(2 gramm) oziq-ovqat miqdorini iste'mol qilishi mumkin.

Bu hasharotlarning to'dasi bir kvadrat kilometr maydondagi kuniga 35 000 kishiga teng miqdorda oziq-ovqat iste'mol qiladi.

Cho'l chigirtkalarining bir to'dasi(asosan, xashoratning ushbu turi ayni vaqtda butun dunyoga tahdid solmoqda) endi 10 milliardga yaqin chigirtkalar bo'lishi mumkin(oldinlari odatda 500 millionlar atrofida bo'lar edi).

Ular bir kun ichida 100-200 kilometrlik masofani bosib o'tadi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда, АОКА ҳузуридаги штабда “Сардоба” талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси Матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Неъматжон Атамуратов брифингда ахборот берди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
⚡️«Сардоба» талофатларини бартараф этиш

Бугун, 4 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуродов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

✈️ «Airbus» компаниясининг космик суратлари, вертолёт ва дронлар ёрдамида сув босган ҳудудларнинг кунлик бир нечта турдаги хариталари тузилди;

🪐 «Sentinel-2» сунъий йўлдошларидан олинган космик суратларга асосан 2020 йил 4 ва 9 май кунлари ҳолатига сув турган майдонлар ва сув босган майдонларда экилган ўсимликларнинг вегетация хариталари тузилди;

🔎 сув босган ҳудудларни хатловдан ўтказиш натижасида кадастр баҳоси 254 миллиард 652 милион сўмни ташкил этадиган жами 5 минг 388 та турар жой ва кадастр баҳоси 14 миллиард 584 миллион сўмни ташкил этадиган жами 133 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди;

🏗 таъмирталаб уйлар сони — 3003 та;

📚 сув тошқинидан зарар кўрган уйларнинг 3 709 та кадастр ҳужжатлари дубликатлари 2 кун ичида бепул тайёрлаб берилди;

⚡️ тошқин натижасида 108 та фермер ва қишлоқ хўжалик корхонасининг 16 525 гектар ери зарарланган;

🌱🌾 уларнинг ўрнига бошқа туман ерлардан қўшимча экиш учун 3990 гектар ер майдони аниқланиб, 3244 гектар майдонга экиш ишлари амалга оширилди;

🗻 сув остида қолган қабристонлар аникланиб, уларнинг манзилли харитаси тузилди;

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#rasmiy_munosabat

АНДИЖОН ШАҲАР КАДАСТРИНИНГ БЎЛИМ БОШЛИҒИ "УШЛАНДИ" ХАБАРИГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шахар филиали ер тузиш бўлими бошлиғи Бобакулов Камолиддин Абдусаматович 2014 йилдан буён шу кунга қадар кадастр сохасида бир қанча лавозимларда фаолият юритиб келаётган эди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан К.Б. фуқаро З.Д.дан турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинганлиги қайд этилган.

Лекин, аслида эса К.Б. фуқаро З.Д.ни бино-иншоотларига АРТ лойихасини қурилиш бўлимидаги танишлари орқали хал этиб беришни вада қилиб, келишилган пул маблағини олаётган вақтда хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий даллилар билан қўлга олинган.

Хозирда ушбу холат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
______________________________________________________________


Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан бир неча бор огохлантиришларга қарамасдан нафсини жиловлай олмаган, сохани нуфузини ўйламаган ходимлар томонидан шундай коррупцион холатларга йўл қўйишмоқда.

Юқоридаги каби огохлантиришларга қарамасдан Корхонанинг Андижон шахар филиалида коррупияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини етарлича олиб бормаганлиги, ходимларни назоратини сусайтириб юборганлиги учун вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонасининг тегишли буйруғига асосан филиал раҳбари Қ.Шариповга интизомий жазо чораси қўлланилди

Шунингдек, филиалнинг ер тузиш бўлим бошлиғи К.Бобокулов ҳамда топография бўлим бошлиғи Д.Умурзоков билан корхона ўртасида тузилган мехнат шартномаси жорий йилнинг 3 июнь кунидан бекор қилинди.
⚡️ Андижон шаҳар кадастрининг бўлим бошлиғи пора олмаганмиди?!

⚠️ Бугун ижтимоий тармоқларда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан К.Бобақулов фуқаро З.Д.дан турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинганлиги ҳақида хабар берилганди. Лекин, Давергеодезкадастр қўмитаси матбуот хизмати бу маълумотни қисман инкор қилди.

👮🏼 Аслида эса К.Бобоқулов фуқаро З.Д.ни бино-иншоотларига АРТ лойиҳасини қурилиш бўлимидаги танишлари орқали ҳал этиб беришни вада қилиб, келишилган пул маблағини олаётган вақтда хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий даллилар билан қўлга олинган.

▶️ Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
​​#kun_tarixi

Бугун Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни (World Environment Day)

БМТ Бош Ассамблеясининг 1972 йил 15 декабрдаги резолюцияси билан 5 июнь ҳар йили Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида нишонланиши белгиланган.
Forwarded from TGStat Bot
t.iss.one/andijonkadastr kanali statistikasi
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом социально-экономических реформ и жизнью населения отбыл в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с текстильными и сельскохозяйственными предприятиями, реализованными проектами в области информационных технологий и ремесленничества, проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
4 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуродов иштирокида ўтказилган брифингда «Сардоба» талофатларини бартараф этиш борасида қилинган ишлар бўйича батафсил маълумот берилди.

- «Sentinel-2» сунъий йўлдошларидан олинган космик суратларга асосан 2020 йил 4 ва 9 май кунлари ҳолатига сув турган майдонлар ва сув босган майдонларда экилган ўсимликларнинг вегетация хариталари тузилди;

- сув босган ҳудудларни хатловдан ўтказиш натижасида кадастр баҳоси 254 миллиард 652 милион сўмни ташкил этадиган жами 5 минг 388 та турар жой ва кадастр баҳоси 14 миллиард 584 миллион сўмни ташкил этадиган жами 133 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди;

- таъмирталаб уйлар сони — 3003 та;

- сув тошқинидан зарар кўрган уйларнинг 3 709 та кадастр ҳужжатлари дубликатлари 2 кун ичида бепул тайёрлаб берилди;

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Ҳосил йиғиш мавсуми қизғин суратда

Олтинкўл ғаллакорлари қизғин ўрим мавсумини бошлади. Туманда 4210 гектар майдонда ғалла уруғи сепилган эди. Бу йил туманда ғаллакорлар томонидан 16531 тонна сара дон топшириш режалаштирилган эди. Бугун ўримнинг биринчи кунидаёқ “Жалабек дурдонаси” фермер хўжалиги дон сотиш режасини ортиғи билан бажаришга эришди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram