ANDIJON KADASTR
1.46K subscribers
7.4K photos
863 videos
6 files
4.9K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#Andijon #Kadastr #korrupsiyagaqarshikurash

Бугун Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси Ғ.Одилов ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилояти бошқармаси комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси А.Мамаджановлар томонидан Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон шаҳар бўлимида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Бунда, бўлим ходимларга комплаенс-назорат хизматини вазифалари, коррупция, манфаатлар тўқнашуви, порахўрлик ва фирибгарлик жиноятлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга ички тартиб, обод ахлоқ қоидаларига амал қилиш, муомала маданияти бўйича тушунтириш, профилактик ишлари олиб борилди.

Шунингдек хизмат хонасида турли ортиқча буюмлар сақламаслик ҳамда кадастр муҳандисларининг иш фаолиятида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслиглари учун тегишли кўрсатмалар бериш мақсад қилинган.

Telegram Instagram Twitter Facebook You tube Tik Tok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Kelajakka yo‘l🔹

💠 Kadastr sohasida olib borilayotgan islohotlarga yurtdoshlarimiz qanday munosabat bildirmoqdalar? Sohaga islohotlar qanday joriy qilinmoqda?

💠 O‘zbekiston telekanalining “Kelajakka yo‘l” dasturida ushbu savollarga yurtimiz aholisi va Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi mutasaddilari javob berishgan.

📹 Mazkur ko‘rsatuvni to‘liq ravishda 11-sentyabr kuni soat 20:20da takroriy beriladigan efir orqali tomosha qilishingiz mumkin.

#DavKadastrPalata #oav_biz_haqimizda #kelajakka_yo_l

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jamoa_tabrigi

Бугун Кадастр агентлиги директори ўринбосари – “Геоинновация маркази” ДУК директори Абдуллаев Абдушукур Хамидович Тошкент ахборот технологиялар университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашда “Давлат ташкилотларининг архив фаолиятини ахборот-ҳужжатли ва метрологик таъминлаш усуллари, моделлари ва алгоритмлари” мавзуси бўйича техника фанлари доктори (DSc) диссертaциясини ҳимоя қилди.

Қарийб 3 соат давом этган ҳимоя жараёнида А.Абдуллаевнинг мавзуси Кенгаш аъзоларида катта қизиқиш уйғотди ва кенг муҳокама қилинди.

Кенгаш аъзолари бир овоздан А.Абдуллаевнинг ишини қўллаб-қувватладилар ва келгусида ушбу йўналишни давом эттириш ва шогирдлар етиштириш зарурлигини, бу йўналиш илм-фанда ҳам катта янгилик эканлигини таъкидладилар.

Устоз Абдушукур Хамидовични Кадастр агентлиги жамоаси ҳамда унинг тизимида фаолият олиб бораётган барча ҳамкасбларимиз номидан самимий қутлаймиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#sayyor_qabul #Xonobod_shahar

Hurmatli Andijon viloyati fuqarolari hamda tadbirkorlari!

🏢 Aholining kadastr sohasidagi murojaatlarini ko‘rib chiqish maqsadida Kadastr agentligi Andijon viloyati boshqarmasi tomonidan viloyatning Xonobod shahrida sayyor qabul o‘tkaziladi.

📝 Kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish, davlat ro‘yxatidan o‘tkazish va kadastr bilan bog‘liq boshqa muammolaringiz bo‘lsa, joriy yilning 13-sentabr kuni soat 10:00 dan boshlab sayyor qabulda ishtirok etishingiz mumkin.

📌 Sayyor qabul Kadastr agentligi Andijon viloyati boshqarmasi boshlig'i Berdikulov Fayoziddin Xolmatovich boshchiligida bo‘lib o‘tadi.

📍Manzil: Andijon viloyati Qo'rg'ontepa tumani Jannatbulog' mahalla fuqarolari yig'ini Sayilgoh ko'chasi.

Tel: 91-497-20-20, 99-399-76-70, 97-580-50-17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

“Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–373-сон, 10.09.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

🔰 Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга:

▫️сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
▫️кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

📝 2022–2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

☑️ Иссиқхона ривожланган туманларда деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган экин майдонларида иситиш тизимларини ўрнатмаган ҳолда енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилишига рухсат берилади.

📌 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёз ва преференциялар бир йилга сақлаб қолинади.

Telegram Instagram Twitter Facebook You tube Tik Tok
ТEЗКОР!
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

‼️ Ижтимоий тармоқларда кадастр агентлиги хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов қилишда муаммолар юзага келаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Юқоридаги ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Кадастр хизматларидан Давлат хизматлари маркази (ДХМ), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) my.gov.uz ҳамда нотариуслар орқали фойдаланиш мумкин.

Кадастр агентлиги бу йўналишда АТБ «Универсалбанк» билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

📌 Банклараро универсал тармоқли ахборот тизими (Мунис) тўлов тизими ҳамда АТБ «Универсалбанк» орқали амалга оширилган банк операциялар натижаларини солиштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли кадастр хизматларидан Нотариус орқали фойдаланганда тўлов қилиш вақтинча тўхтатилган.
Бу ҳақда АТБ «Универсалбанк» маълум қилди.

Банк носозликларни тез фурсатларда бартараф этиши ва тизимни ишга тушуришини маълум қилинди.

❗️Ушбу ҳолатга инвойснинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Маълумот учун:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz ва Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган аризаларнинг тўловларида муаммолар йўқ.

Фуқароларимиз юқоридаги носозликлар бартараф этилгунга қадар кадастр хизматларидан ДХМ ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланишлари ва тўлов қилишлари мумкин.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Live #sayyor_qabul #Xonobod #Inson_qadri_uchun #kadastr_xalq_xizmatida

"Inson qadrini ulug'lash va faol mahalla yilida" fuqarolarni qiynab kelayotgan muammolarni o'rganish va bartaraf etish xar bir davlat tashkiloti xodimini vazifasidir.

Xabar berganimizdek aholining kadastr sohasidagi murojaatlarini ko‘rib chiqish maqsadida Qo'rg'ontepa tumani hamda Xonobod shahar aholisi uchun Kadastr agentligi Andijon viloyati boshqarmasi boshlig'i o'rinbosari B.Mirzaxmedovning sayyor qabuli boshlandi.

Fuqarolar o'zlarini qiynab kelayotgan muammolari yuzasidan murojaat qilish imkoniyatiga ega bo'lishdi. Hozirda jarayonlar davom etmoqda.

Ijtimoiy tarmoqlarda sahifalarimiz.
Telegram  Instagram  Twitter  Facebook  You tube  Tik Tok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #OAV_BIZ_HAQIMIZDA

⁉️Yer uchastkasini xususiylashtirishda nimalarga e'tibor berish kerak?

📌Mazkur savolga Kadastr agentligi bo'lim boshlig'i Bekzod Nishonov "Munosabat" ko'rsatuvi orqali javob berdi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбараси ва Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Самарканд. Глава государства посетил мавзолей Имама Бухари, а также почтил память Первого Президента Ислама Каримова.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter