ANDIJON KADASTR
1.46K subscribers
7.4K photos
863 videos
6 files
4.9K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from JIZZAX KADASTR
#Kadastr #ochiqlik

Кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан очиқликни таъминлаш борасидаги ишлар ИНФОГРАФИКАДА.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
МИЛЛИЙ ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ЙЎНАЛАШИ.

🇺🇿 Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркиби белгилаб қўйилган.

Давлат кадастрлари ягона тизимига қуйидагилар кирувчи бино ва иншоотлар давлат кадастри Давлат кадастрлари палатаси томонидан юритилади.

🏘 БИНО ВА ИНШООТЛАР ДАВЛАТ КАДАСТРИ
🔹 Бино ва иншоотлардавн самарали фойдаланиш ва уларни муҳоваза қилишни;
🔹 Мулк эгаларининг ва объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини;
🔹 Шунингдек бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун юритилади.

2021 йил 1 август ҳолатига
Жами объектлар сони: 7 909 851 та
Давлат кадастрларига киритилганлар сони 6 416 744 та, 81,1 % ни ташкил қилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
TAYINLOV

Davlat soliq qo’mitasi huzuridagi Kadastr agentligining Andijon viloyati boshqarmasi Komplayens-nazorat xizmati bosh mutaxassisi lavozimiga Odilov G'olibsher Xamidjonovich tayinlandi.

Kadastr agentligi Andijon viloyati boshqarmasi jamoasi G'.Odilovni tayinlov bilan muborakbod etadi va kelgusi ishlarida muvaffaqiyatlar tilaydi.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Forwarded from Andijon | Kun.uz
#Кун_рақами

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимида фаолият олиб бораётган инспекторлар томонидан жорий йилнинг 27 август ҳолатига 1 532 та ҳолатда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу баённомалар билан 377 млн 317 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланди.

➡️ Андижон хабарлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга мактуб йўллади.

Унда давлатимиз раҳбари Афғонистоннинг Кобул шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатида АҚШ ҳарбий хизматчилари қурбон бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилиб, вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.



Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил письмо Президенту Соединенных Штатов Америки Джозефу Байдену.

В послании глава нашего государства выразил искренние соболезнования в связи с жертвами среди военнослужащих США в результате террористического акта на территории международного аэропорта столицы Афганистана Кабула, передал слова сочувствия и поддержки родным и близким погибших.

Facebook|Instagram|Twitter
#tezkor

🏢 Kadastr Agentligi direktori kubogi uchun o'tkazilib kelinayotgan futbol musobaqasining navbatdagi bosqichida ishtirok etish uchun Toshkent shahriga yetib kelgan Andijon viloyati jamoasi o'z o'yinlarini boshlash arafasida!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #qaror_ijrosi

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021 yil 13 avgust kungi 520-sonli qarori muhokama etildi.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021 yil 13 avgust kungi “Andijon viloyatining Asaka hamda Shahrixon tumanlaridagi mavjud ko‘chmas mulk obyektlariga bo‘lgan huquqlarni eʼtirof etish to‘g‘risida”gi 520-sonli qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Davlat kadastrlari palatasidan Asaka tumaniga biriktirilgan ishchi guruh rahbari T.To'xtayev tumanidagi mavjud ko‘chmas mulklarni qayta xatlovdan o‘tkazayotgan mutaxassislar ish jarayonlari bilan tanishdi hamda xatlovda kamchliklarga yo'l qo'yayotgan hodimlarga o'zini tegishli tavsiyalarini berib o'tdi.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
🚫 Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.

Ҳукумат қарори (543-сон, 27.08.2021 й.) билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

☑️
Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.

Шартнома тузилгандан кейин 20 иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланади ва “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.

🗓 Ҳокимликлар ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уни 5 иш куни давомида ўрганади ҳамда давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.

Давлат экологик экспертизаси Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан 20 иш куни давомида ўтказилади.

Кейин ҳужжатлар қурилиш бош бошқармаси томонидан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқилиб, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрланади.

➡️ Шунга кўра, ер участкасини ажратиш материаллари ваколатли органлар билан келишилади.

📌 Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилингач, шу асосда 3 иш кунида ер участкаси чегаралари жойида (натурада) белгиланади.

Бунинг учун БҲМнинг уч ярим баравари миқдорида ҳақ ундирилади.

Ҳуқуқий экпертиза якуни бўйича ҳудудий адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

🔘 Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилиши белгиланди.
​​⚡️#tezkor

Musoboqa doirasidagi ilk uchrashuv Davlat kadastrlari palatasi markaziy apparati hamda Andijon viloyati jamoalari o'rtasida bo'lib o'tdi. Mazkur o'yinda viloyatimiz vakillari yirik 0 : 9 hisobida g'alaba qozondi.

Shundan so'ng, jamoamiz maydonda Navoiy viloyati vakillariga qarshi to'p surdi. Uchrashuv keskin va murosasiz kurashlarga boy bo'ldi. O'zaro muvofiqilashtirilgan taktik kombinatsiyalar hamda shiddatli hujumlar natijasida raqib darvozasi bir necha bor ishg'ol qilindi. Yakuniy hisob 4 : 0.

Andijon hamda Sirdaryo jamoalarining maydondagi kurashi, chin ma'noda, musobaqaning eng hayajonli bahsi bo'ldi. Ikkala jamoa vakillari ham bor imkoniyatlarini ishga solgan holda to'p surdi. Asosiy vaqt davomida 3 : 3 hisobi qayd etildi. Shundan so'ng, uchrashuv hakami tomonidan penaltilar seriyasi belgilandi.

⚽️ Penaltilar seriyasida 6 : 5 hisobi qayd etildi. O'yin jamoamiz foydasiga yakunlandi...

Biroq, shunga qaramasdan, Andijon viloyati jamoasi musobaqa doirasidagi har bir baxsni yirik hisobdagi g'alaba bilan yakunlagan bo'lsa-da, texnik sabablarga ko'ra, faxrli uchinchi o'rin sohibiga aylandi. Birinchi va ikkinchi pog'onalarni esa, Surxondaryo va Navoiy jamoalari band etdi.
TABRIKNOMA

Kadastr agentligi Andijon viloyati boshqarmasida uzoq yillardan beri boshqarma boshlig‘i lavozimida faoliyat ko‘rsatib kelayotgan Berdiqulov Fayoziddin Xolmatovich O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 24 maydagi Farmoniga binoan taʼsis etilgan, "O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MUSTAQILLIGINING 30 YILLIGI" esdalik nishoni bilan taqdirlandi. Fayoziddin Xolmatovichga ushbu esdalik nishonini olganligi bilan boshqarma jamoasi nomidan samimiy tabriklab, kelgusi ishlarida ulkan muvaffaqiyatlar tilab qolamiz.

Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmalari jamoasi.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Айни пайтда Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Рядом указов Президента Шавката Мирзиёева в связи с 30-летием независимости страны группа наших соотечественников награждена орденами и медалями, почетными званиями.

В эти минуты в резиденции Куксарой проходит церемония вручения этих наград.
Тўй – тўйдек бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30-йиллиги байрами арафасида Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яна бир бино фойдаланишга топширилди.

30-август куни замонавий қиёфа касб этган янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу бино халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, замонавий ёруғ ва кенг хоналар, фуқаролар учун қулай кутиш хоналари, соҳа ходимлари учун замонавий компьютерлар, тез ишловчи оптик толали интернет ва бошқа қулайликлар мавжуд.

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Булоқбоши тумани ходимларига қўшалоқ байрам муборак бўлсин деймиз!

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok