ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.39K photos
861 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#kadastr #yer_nazorati #Andijon

🏢 Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 586 та ҳолатда 101,2 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

77 та ҳолатда 2,7 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди.

509 та ҳолатда 98,5 гектар ер майдони бартараф қилиш жараёнида.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
​​#Farmon

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
8 июндаги
6243-сон фармонига асосида, 2021 йил 1 августдан бошлаб;

ер участкалари хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) — доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади;
ижарага олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;
давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин;
кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube|Tik Tok
#Murojaatlar #Yer_ajratish_masalalari

Kelib tushgan murojaatlar bo‘yicha jami 1048 ta muammolar aniqlangan bo'lib, ulardan:

🔹Yer ajratish masalalari bo'yicha - 673 ta

🔹Xususiy mulkni himoya qilish masalasi bo'yicha-112 ta

🔹Xususiylashtirish va bino ajratish bo'yicha-114 ta

🔹Boshqa yo'nalishda - 149 ta

Yer ajratish masalasidagi aksariyat murojaatlarni mazmuni – bepul, to‘g‘ridan-to‘g‘ri, davlat-sherikchilik asosida (shuningdek: tadbirkorlik, fermer xo‘jaligi, dehqon xo‘jaligi, kompensatsiya, chorvachilik, asalarichilik, baliqchilik va boshqa sohalar uchun) yer so‘rab yo‘llangan murojaatlar bo‘lib, yer ajratish tartibi yuzasidan murojaat egalariga tushuntirish berilmoqda.

Asos: O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 8 iyundagi PF-6243-son Farmoni
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #geofazoviy

Республикамизнинг ягона фазовий маълумотлар базаси яратилади.

🌐 Фазовий маълумотлар — фазовий объектлар тўғрисидаги, уларнинг жойлашуви, шакли, хоссалари хақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Оддий қилиб айтганда, навигация хариталари, геопорталлар, интернет веб-сервисларнинг маълумотлар базаси фазовий маълумотлардан ташкил топади. Бунда, аэро ва космик суратлар, дронлардан олинган маълумотлар, хариталарда кўрсатилган ер, бино-иншоот, йўллар, дарёлар, қувурлар ва улар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар фазовий маълумотларнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Geoportal

🌏 Бугунга қадар Геопорталга умумий киритилган ер участкалари сони85 685 та бўлиб, уларнинг ҳужжат бўйича ер майдони4 882 459 гектарни, амалдаги ер майдони эса – 5 076 705 гектарни ташкил этади.

📝 Давлат рўйхатидан ўтказилган фермер хўжаликлари сони 66 306 тани ташкил этади ва уларнинг ҳужжат бўйича умумий майдони3 890 916 гектарни, амалдаги умумий ер майдони эса3 866 399 гектарни ташкил этиши маълум бўлди.


Telegram Instagram YouTube Facebook
#Huquqiy_asoslar #Yer_ajratish

Yer uchastkalarini xususiy sektorga mulk huquqi bilan berish tartibi kuchga kiradi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining PF-6243-son farmoniga asosan 2021 yil 1 avgustdan boshlab yer uchastkalari xususiy sektorga — mulk va ijara huquqi asosida, davlat tashkilotlariga — doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi.

Hokimlar va mahalliy kengashlarning yer uchastkalarini to‘g‘ridan to‘g‘ri ajratish, foydalanishga berish, kelgusida ajratish uchun zaxiralash, biriktirish, obodonlashtirish uchun berish yoki yerlarni boshqacha yo‘l bilan tasarruf qilish, sug‘oriladigan yerlarni sug‘orilmaydigan yoki boshqa yer toifasiga, sug‘orilmaydigan qishloq xo‘jaligi yerlarini boshqa yer toifasiga o‘tkazish va ular yuzasidan qaror, farmoyish yoki boshqa turdagi hujjat qabul qilish huquqi bekor qilinadi.
Андижон вилоятида "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 20 062 та янги кўчмас мулклар аниқланди.

📊Статистикага кўра, Андижон вилоятида хатловдан ўтказилган 616 та МФЙлардаги 442 мингдан ортиқ яъни 69,8 фоиз кўчмас мулк объектларнинг фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилиб, хатловдан ўтказиш ишлари якунланди.

Шунингдек, 3 493 гектар ер майдонида жойлашган 20 мингдан зиёд янги обеъктлар кадастр мутахассислари томонидан аниқланган бўлиб, идоралараро интеграциялашган "Кўчмас мулк-3" дастурига киритилмоқда.

Жумладан, ушбу янги аниқланган 20 062 та кўчмас мулкларнинг 17 122 таси уй-жой, 2 940 таси нотурар объектларни ташкил этмоқда.

Давлат кадастрлар палатаси вилоят
бошқармаси ахборот хизмати

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube|Tik Tok
Андижон вилоятида 396 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қаноатлантирилган.

💼 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Ҳалқ қабулхоналари орқали Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасига 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 448 та мурожат келиб тушган.

📊Келиб тушган мурожатларнинг 430 таси ёки 96 фоизи малакали мутахасислар томонидан кўриб чиқилган бўлса, ушбу мурожаатларнинг 396 таси қаноатлантирилган

Шундан,
-ижобий ечим топганлар 27 та;

-ҳуқуқий маслахат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинганлар 367 та;

-асосли деб топилиб, ҳал этилиши учун қўшимча ҳужжат, муддат таълаб қилинганлар 1 тани ташкил қилмоқда.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube|Tik Tok
#Huquqiy_asoslar #Aktual_savollar

Ikkita yonma yon hovlini bitta uy qilish uchun qanday yo‘l tutsak bo‘ladi? Avval hujjatlarni rasmiylashtirib keyin qurilish boshlashim kerakmi yoki bu ahamiyatsizmi?

Ikkata yonma-yon yakka tartibdagi turar joy obyektini birlashtirish yoki kayta kurish tartibi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 18 maydagi 370-son qaroriga bilan tasdiqlangan Nizom asosida amalga oshiriladi. Bunda obyektni ruxsatnomasiz qayta ixtisoslashtirish va rekonstruksiya qilish taqiqlanadi. Ruxsatnoma olish uchun ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazlariga o‘zi kelib murojaat etadi yoki O‘zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida elektron tarzda amalga oshiriladi.
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Aerogeodeziya #yer_elektron #geoportal

📊Kadastr agentligi Respublika aerogeodeziya markazi tomonidan "Raqamli O'zbekiston - 2030" strategiyasi yo'nalishida amalga oshirilayotgan yerlarning elektron xaritasini geoportalga kiritish, raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish, shaffoflikni ta'minlash ishlari haqida "Zamon" informatsion dasturidan lavha.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида яратилган шароитлар билан танишди.
Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с условиями в доме Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Подчеркнута важность развития способностей детей путем взаимодействия детских домов и специальных школ-интернатов с научными, художественными и спортивными организациями.
Ответственным лицам даны соответствующие указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Меhribonlik #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишини бошлар экан, шундай деди:

"Бугун ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз зарур.
Албатта, ҳар бир гўдак бу ёруғ дунёга келар экан, унга ҳамма ота-онаси бағрида яйраб ўссин, бахтли-саодатли бўлсин, деб тилак билдиради.
Лекин, тақдир тақозоси билан уларнинг айримлари ота-она меҳридан бенасиб қолади. Бундай ҳолатда бу норасида болаларнинг асло айби йўқ эканини барчамиз яхши тушунамиз, албатта.
Лекин, бир ўзимизга савол берайлик, ушбу меҳрга муҳтож болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилаяптими? Афсуски, йўқ.
Бугун Юнусободдаги 21-сон Меҳрибонлик уйига борганимда, на соҳага масъул вазирлик, на ҳудуд сектор раҳбарлари бу ердаги муҳит ва шароит билан ишламагани аён бўлди. Мисол учун, сўнгги 10 йилда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларини уй-жойга муҳтож 1 минг 188 нафар битирувчиларидан 610 нафарига ёки 51 фоизига уй-жой ажратилган.
Меҳрибонлик уйларидаги таълим-тарбия ишлари ҳам мутлақо қониқарсиз.
Шунингдек, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг атиги 1,6 минг нафари ёки 64 фоизи иш билан таъминланган. Шу каби, ўтган йили ихтисослашган мактабларни битирган 1,5 мингдан зиёд ногиронлиги бор ёшларнинг атиги 264 нафари ишга жойлаштирилган".

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Ma’naviy-ma’rifiy ishlar samaradorligini oshirish maqsadida Davlat soliq qo'mitasi huzuridagi Kadastr agentligi xodimlarining farzandlari uchun "Ta’tilni maroqli oʻtkazish" mavzusida ochiq eshiklar kuni o'tkazildi.

Tadbirda farzandlar oʻz ota-onalari uchun yaratilgan mehnat sharoitlari va mehnat jamoasi bilan yaqindan tanishdilar. Tadbirni yanada maroqli oʻtkazish maqsadida turli musobaqalar o'tkazildi va gʻolib boʻlganlar esdalik sovgʻalari bilan taqdirlandi.

Telegram Instagram YouTube Facebook