ANDIJON KADASTR
1.45K subscribers
7.42K photos
866 videos
6 files
4.92K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #matbuot_anjuman #dastur #geoportal

Қишлоқ хўжалиги ерларини Геопорталда акс эттириш.

Зокиров Шерзодбек Нишонбоевич
Кадастр агентлиги бош мутахассиси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Aerogeodeziya #yer_nazorati

Кадастр агентлиги, Республика аэрогеодезия маркази Ер тузувчи муҳандислари томонидан қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказиш жараёни ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида "Замон" информацион дастуридан лавҳа.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

В Ташкенте начала свою работу международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в своем выступлении выдвинул ряд важных инициатив, направленных на укрепление мира и дружбы, доверия и добрососедства, расширение взаимовыгодного сотрудничества между странами обоих регионов.

#Mirziyoyev #nutq #konferensiya #mintaqaviybogliqlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Huquqiy_asoslar #Yer_kadastri #xizmatlar

Yer uchastkasining kadastr
yig‘majildini tayyorlashda
bajariladigan ishlar

Asos: O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining VM-389-son qarori 22.06.2021

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #video_rolik #qishloq #yerlari

📝 Қишлоқ хўжалиги ер майдонига бўлган ҳуқуқингизни давлат рўйхатидан ўтказинг!

‼️Ерга бўлган ҳуқуқий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг қонуний кучга киради ва кафолатланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Andijon #mamuriy_jarima

Андижон вилоятида 1 255 та ҳолатда 310 млн. 917 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимларида фаолият олиб бораётган инспекторлар томонидан жорий йилнинг 17 июль холатига 1 253 та ҳолатда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу баённомалар билан 310 млн 917 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди ва хисобот кунига қадар 134 млн. 648 минг сўм миқдоридаги жарималар ундирилди.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
#Obod_qishloq #Infografika #Andijon_viloyati

Andijon viloyatida “Obod qishloq” va “Obod mahalla” dasturi kiritilgan mahallalarda 22 516 ta ko'chmas mulklar aniqlandi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 2 aprel kungi ““Obod qishloq” va “Obod mahalla” dasturini amalga oshirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-5048-sonli qarorini ijrosi bo'yicha o'tkazilgan xatlov natijalariga ko'ra 22 516 ta ko'chmas mulklar aniqlandi.

Aniqlangan ko'chmas mulklar turlari bo'yicha tahlil qilinganda,

🔷 20 846 ta tura joylar,

🔷 1 069 ta
noturar obyektlar,

🔷 601 ta bosh yer uchastkalariga to'gri kelmoqda.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube|Tik Tok
🏢 Andijon viloyatida 16 471 ta ko‘chmas mulklar uchun kadastr pasportlari tayyorlandi.

🔰Joriy yilning o‘tgan 6 oy davomida Davlat kadastrlari palatasining tuman, shahar filiallari tomonidan ko‘chmas mulklar uchun kadastr pasportlarini tayyorlash xizmatlarini ko‘rsatish sohasida 16 471 ta ko'chmas mulklarning kadastr pasportlarini tayyorlandi.

Ko'chmas mulklarning kadastr pasportlarini tayyorlash turlari bo'yicha tahlil qilinganda.

🟢 Yakka tartibdagi turar-joylar 11 950 ta;

🟢 Xususuylashtirilgan kvartiralar 1 547 ta;

🟢 Noturar-joy ko'chmas mulk obyektlari 2 974 ta;


Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube|Tik Tok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди.

Шавкат Мирзиёев: Нам вместе предстоит превратить Центральную и Южную Азию и весь наш Евразийский континент в стабильное, экономически развитое и процветающее пространство.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҚУРБОН ҲАЙИТ НАМОЗИ ЎҚИЛМАЙДИ, МУСУЛМОНЛАР ИДОРАСИ УЙДА ЗУХО НАМОЗИ ЎҚИШИНИ ТАВСИЯ ЭТИЛДИ.

🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди.
Мамлакатимизда COVID-19 касалликнинг кенг ёйилиб кетиши олдини олиш, унинг асоратларини енгиллатиш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жамоат жойларида тўпланмаслик, йирик тантана ва тадбирлар ўтказмаслик, ниқоб тақиш, ўзаро масофа сақлаш ва вакцина олиш бўйича чора-тадбирлар шулар жумласидандир.

🦠COVID-19 вабоси асосан, ҳаво-томчи, қўл бериб сўрашиш каби ҳолатларда юқади. Шундай экан, жамоа бўлиб тўпланиш ҳолатлари ушбу хатарли вируснинг тарқалишига асосий сабаб бўлмоқда.

🌙Шу боис ҳам Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмай, унинг ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди.
Андижон вилоятида 100 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган журналистларни тайёрлашда мактаб сифатида хизмат қилиб келаётган ҳамда Андижон вилоятидаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан доимий хабардор қилиб бориш учун журналистлар мактаби "ANDIJONNOMA" газетасини телеграм ижтимоий тармоғидаги сахифаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.
❗️Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Унга асосан:

📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

ҳарбий хизматчилар;

умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
#Huquqiy_asoslar #ko_chmas_mulk

Ko‘chmas mulk obyektlarini bir davlat tashkilotidan boshqasiga berish tartibi

Hukumat qarori bilan (355-son, 08.06.2021 y.) Respublika ko‘chmas mulk obyektlarini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida beg‘araz berish tartibi to‘g‘risidagi nizomiga muvofiq:

☑️ Respublika ko‘chmas mulk obyektlari bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga tegishli kadastr hujjatlari mavjud bo‘lgan taqdirda (qurilishi tugallanmagan obyektlar bundan mustasno), operativ boshqaruv huquqi asosida beg‘araz beriladi.

➡️ Respublika ko‘chmas mulk obyekt(lar)i – davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi bilan tegishli bo‘lgan mulkiy kompleks (korxona), binolar va inshootlar, qurilishi tugallanmagan obyekt(lar) va u(lar)ning qism(lar)i hisoblanadi.

🔰 Shuningdek, respublika ko‘chmas mulk obyekt(lar)ini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida beg‘araz berish uchun Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

👉 respublika ko‘chmas mulkning bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida beg‘araz berilishi to‘g‘risida Prezident va (yoki) Hukumatning tegishli topshirig‘i nusxasi (agar mavjud bo‘lsa);

👉 manfaatdor davlat tashkilotining (topshiruvchi va qabul qiluvchi tashkilot yuqori turuvchi organlarining) respublika

ko‘chmas mulkni bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida beg‘araz berish to‘g‘risidagi kelishilgan takliflari bayon etilgan murojaatlari (topshiruvchi hamda qabul qiluvchining yuqori turuvchi organlarining roziligi).

👉 Mazkur murojaatlarda respublika ko‘chmas mulkni qabul qiluvchi tomonning qabul qilingan obyekt(lar)dan foydalanish maqsadlari aniq ko‘rsatilishi shart;

👉 respublika ko‘chmas mulk obyekt(lar)ining kadastr hujjatlari nusxalari;

👉 obyektlarning pasporti (ppt formatda) va fotosuratlari.
​​#vazirlar_mahkamasi #qaror #mamuriy_jarima

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади

Вазирлар махкамасининг 2021 йил 8 июль кунги 431-сон Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди;

- Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади.

- Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди.

- Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.

- 2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.

- Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:

маъмурий баённома;
маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.

- Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.

-
Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

-
Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

⚠️ Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.

-
Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok