ANDIJON KADASTR
1.46K subscribers
7.39K photos
863 videos
6 files
4.9K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#Matbuot_anjumani #Davlat_kadastrlari_palatasi

БУГУНГИ КУНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

Жаҳон банкининг қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ишлаб чиқилган “Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими” орқали Республика бўйича солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 93 487 та фермер хўжаликлари ихтиёридаги қишлоқ хўжалиги ерларини жорий йилнинг 1 майидан давлат рўйхатидан ўтказиш тизими йўлга қўйилган.

Бугунга қадар Геопорталга умумий киритилган ер участкалари сони – 82 322 та бўлиб, уларнинг ҳужжат бўйича ер майдони – 4 735 329 гектарни, амалдаги ер майдони эса – 4 930 828 гектарни ташкил этади.
Давлат рўйхатидан ўтказилган фермер хўжаликлари сони – 57 080 тани ташкил этади ва уларнинг ҳужжат бўйича умумий майдони – 3 485 716 гектарни, амалдаги умумий ер майдони эса – 3 453 027 гектарни ташкил этиши маълум бўлди.


Давлат кадастрлари палатаси раиси М.Валиев
​​#Farmon #kadastr #yer #huquqlar

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
8 июндаги
ПФ-6243-сон Фармони асосида;

2021 йил 1 августдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки;

Ер участкалари хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) — доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади;

Ижарага олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади;

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

Давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

Барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;

Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин;

кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube|Tik Tok
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #matbuot_anjuman

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕР МАЙДОНЛАРИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ мавзусида ўтказилган матбуот анжуманининг тўлиқ видеоси
#yer_nazorati_loyihasi #Andijon #Jalaquduq_tumani

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси Жалақудуқ тумани бўлими ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан туманнинг Болгария номли массиви ҳудидаги "Қурбонов Манас" номидаги 2,8 гектар ер майдонида жойлашган ҳусусий боғзор ўрнига М.Қ томонидан ўзбошимчалик билан 0,01 гектар ер майдонига курилиш ишлари бошланганлиги аниқланди.

Мазкур ноқонуний қурилишларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича М.Қга агентликнинг тумани бўлими томонидан огохлантириш хати берилди ҳамда бино қуриш учун мослаштирилган пойдеворлар буздирилиб ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube|Tik Tok
​​#Эълон #Коррупция

ВИЛОЯТИМИЗ ФУҚАРОЛАРИ ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА❗️

Хабарингиз бор (Давергеодезкадастр қўмитаси) негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Кадастр агентлиги ташкил этилди.

Бугунги кунда Сизларни ер қонунчилигига ҳамда кадастр сохасига оид узоқ йиллардан буён ўз ечимини топмаётган саволларга жавоб олиш, кадастр соҳасида олиб борилаётган энг долзарб ислохотлардан доимий хабардор бўлиб бориш ҳамда тўғридан-тўғри Кадастр агентлигининг Андижон вилояти бошқармасига мурожаат юбориш, ушбу мурожаатлар қисқа фурсатларда бошқарма тизимидаги малакали мутаҳассислардан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилиши кафолатланади.

Бундан ташқари, кадастр соҳасининг энг оғриқли нуқтаси бўлган Коррупцияга қарши курашиш бўйича бир қатор ислохотлар амалга оширилмоқда.
Агарда Сизларда соха ходимлари томонидан ер майдони ажратиб бериш, кадастр ҳужжатларини тўғридан-тўғри тезроқ тайёрлатиб бериш ҳамда кадастр тўловларини арзонлатиб бериш каби коррупцион ҳолатлар аниқланса зудлик билан бошқарманинг ишонч телефони ☎️74-224-20-25 ёки @Andkadbot телеграм ботига ҳамда бошқарманинг мурожаатлар билан ишлаш шўъбасининг📞 97-236-90-10 га мурожаат қилишларингиз сўралади.

🚷Бошқарма маъмурияти томонидан Сизларни шахсий маълумотларингиз сир сақланиши кафолатланади.

Хурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар, бугунги кунда ер майдонлари ажратиш фақатгина "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн аукцион савдо майдончаси орқали ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда. Шу сабабли фирибгарларга ишониб қолманг!

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Телеграм: @andijonkadastr
Facebook: @groups/andkadastr
Instagram: @andijonkadastr_2020
Youtube: ANDIJON KADASTR
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #matbuot_anjuman #yangiliklar24

Янгиликлар 24 | Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва афзалликлари.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференцияси бошланди.

Конференцияда 40 дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан 250дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.

Конференция доирасида ташкил этилган медиа-штабда АОКА масъул ходимлари ҳам иштирок этмоқдалар. Медиа-штабда журналистлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, конференция доирасидаги барча тадбирларни эркин ёритиб бормоқдалар.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Коррупция #семинар #Андижон

Кадастр агентлиги ҳамда давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиқ ва ўринбосарлари бошчилигида вилоятнинг Андижон, Избоскан, Пахтаобод, Улуғнор, Мархамат, Булоқбоши туманлари ҳамда Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган ходимлар иштирокида "Коррупцияга қарши кураши ва уни олдини олиш" бўйича семинар ўтказилди ҳамда Коррупцияга қарши курашиш тўғрисдаги қонун билан белгиланган жазо турлар бўйича яна бир бор таништириб ўтилди.

Шунигдек, куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментиниг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан республика бўйлаб ўтказилган "Пора 2021" тадбирларида юзага келган вазиятлардан тўғри хулоса чиқариб олиш ва ўз келажагини барбод қилмаслик бўйича қатъий топшириқлар беришди.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube|Tik Tok