ANDIJON KADASTR
1.44K subscribers
7.49K photos
877 videos
6 files
4.97K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#Hisobot

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasiga kelib tushgan murojaatlar tahlili 2020 yilga nisbata farqi raqamlarda.

Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmasi axborot xizmati

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
​​Андижон вилоятида жорий йилнинг 4 июнь ҳолатига 508 та ҳолатда 94,3 га ер майдонларидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) бўлимларида фаолият кўрсатаётган инспекторлар томонидан ўтказилаётган хатловлар натижасида жорий йилнинг 4 июнь ҳолатига ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича 508 та ҳолатдаги 94,3 гектар ер майдонлари аниқланди.

Юқоридаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 93,2 гектар ер майдонлари турлари бўйича таҳлил қилинганда;

🏠 9,4 гектари ёки 10,0 фоизи уй-жой қуриш учун;

🏪 6,4 гектари ёки 6,8 фоизи нотурар жой қуриш учун;

🏞 12,2 гектари ёки 12,9 фоизи томорқа сифатида фойдаланиш учун;

🦈 51,0 гектари ёки 54,1 фоизи балиқ ховуз қуриш учун;

🌋 4,5 гектари ёки 4,8 фоизи тупроқ каърер қилиш учун;

🌫 10,7 гектари ёки 11,3 фоизи бошқа мақсадлар учун эгаллаб олинган.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 94,3 гектар ер майдонининг 55,9 гектари экин ери, 9,3 гектари кўп йиллик дарахтзорлар ўрни, 29,1 гектари бошқа турдаги ерларни ташкил этмоқда.

Ўзбошимчалик билан эгалланган 508 та ҳолатнинг 39 та ерқонунбузилиши ҳолатлари жойида бартараф этилди.

Бундан ташқари,
📝14 та ҳолатдаги ерқонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли Суд органларига даъво аризалари киритилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
ижтимоий тармоқларда


Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
#kun_tarixi

🟢 1404 йил (бундан 617 йил олдин) – Самарқандга – Амир Темур саройига отланган испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Эрондаги Хой шаҳрига етиб келди.
🟢1494 йил (бундан 617 йил олдин) – Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳижрий ҳисобда ўн икки ёшида, ҳалок бўлган отаси – Фарғона вилояти ҳокими темурийзода Умаршайх мирзонинг ўрнига Фарғона тахтига ўтқизилди.
🟢1892 йил (бундан 129 йил олдин) – жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринский Туркистон генерал-губернатори барон Вревскийга ўлкадаги мактаб ва мадрасаларни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган мазмунда хат билан мурожаат қилди.
🟢2004 йил (бундан 17 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида Тошкент шаҳрида Конфуций номли институтни ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди.
🟢2008 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон» анжуманлар саройини қуриш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🟢2014 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🟢2018 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

УзА©️

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #murojaat

2021 yilning dastlabki besh oyida Kadastr agentligiga jami 9 859 ta jismoniy va yuridik shaxslardan murojaatlar kelib tushgan bo‘lib, shundan Prezident Virtual (Xalq) qabulxonalari orqali 6 354 ta hamda Oliy Majlis Qonunchilik palatasi fuqarolar qabulxonasi va deputatlik korpusi orqali 37 ta murojaatlar hisobiga to‘g‘ri keladi.

Agentlik markaziy apparati va hududiy boshqarmalariga Prezident qabulxonalaridan kelib tushgan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari tahliliga ko‘ra, joriy yilning o‘tgan davrida 6 354 ta murojaatlardan 1 117 tasi qanoatlantirilgan, 3 153 tasi huquqiy ma’lumot berish orqali hal etilgan va 1 818 tasiga tushuntirishlar berilgan.

BATAFSIL BU YERDA TANISHING
Андижон вилоятида жорий йилнинг 6 июнь холатига 1956 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

🏢Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва Ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

📊Ҳисобот кунига қадар вилоятдаги 6610 та қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ArcGIS дасутрига киритилиб махсус дастурга юкланди ҳамда 1956 таси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Andijon viloyatida 6 368 ta bo'sh yer uchastkalari aniqlandi.

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasining tuman (shahar)lardagi mutaxassislari tomonidan joriy yilning 7 iyun holatiga 5 685 ta bo'sh yer uchastkalari "Yerelektron" AATga kiritildi hamda 1 208 ta bo'sh yer maydonlari tadbirkorlar uchun sotildi.

Tadbirkorlarga sotilgan yer uchastkalari tuman (shahar)lar kesimida.

Oltinko'l t. 43 ta
Andijon t. 67 ta
Baliqchi t. 55 ta
Bo'ston t. 46 ta
Buloqboshi t. 74 ta
Jalaquduq t. 51 ta
Izboskan t. 64 ta
Ulug'nor t. 149 ta
Qo'rg'ontepa t. 111 ta
Asaka t. 177 ta
Marhamat t. 74 ta
Shaxrixon t. 105 ta
Paxtaobod t. 40 ta
Xo'jaobod t. 75 ta
Andijon sh. 67 ta
Xonobod sh. 10 ta

Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmasi axborot xizmati

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat #taqiq #bino #inshoot

🏠🏢 Кадастр объектига тақиқни текшириш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Кадастр объектига тақиқни онлайн текшириш

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Xalqaro_hamkorlik #Koreya #Geofazoviy_ma_lumotlarni_standartlashtirish

Ayni damda Davlat kadastrlar palatasida Koreya Yer, infrastruktura va transport vazirligining Rivojlanishga rasmiy yordami (ODA) doirasida amalga oshirilayotgan “O’zbekiston Milliy geografik axborot tizimini joriy etish bo’yicha geofazoviy ma’lumotlarni standartlashtirish ” grant loyihasining ilk hisoboti bo’lib o’tmoqda.

Loyihadan maqsad:

🔹Geofazoviy ma’lumotlar standart infratuzilmasini yaratish;

🔹Geofazoviy ma’lumotlarni standartlashtirishni faollashtirish bo’yicha rejalarni ishlab chiqish;

🔹geofazoviy ma’lumotlar standartlari bilan bog’liq axborot almashinuvi va ta’limi bo’yicha geofazoviy ma’lumotlar standartlari portalini yaratish (tajriba loyihasi)
Бир парча ердан оламшумул ҳосил олиб, рўзғорини тўкинлигини таъминлаётган кишилар кўп. Аммо ер сотишга, мўмай даромад орттиришга уринишлар ҳам борлигидан кўз юма олмаймиз. Биз депутатлар Президентимиз айтганидек, ер ажратиш ва ундан фойдаланишда давлат ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатишда бош-қош бўлишимиз лозим. Зеро, ер умуммиллий бойлигимиз ва ундан оқилона фойдаланиш орқали тўкинлик ва маъмурчилик яратилади-Барно МИРЗАМОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob

Yer maydoniga o'zboshimchalik bilan qurilish ishlarini amalga oshirganda qanday javobgarlik mavjud?

BATAFSIL
📹 https://t.iss.one/andijonkadastr/3811

Kadastr agentligi viloyat boshqarmasi ijtimoiy tarmoqlarda

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Андижон вилоятида жорий йилнинг 8 июнь ҳолатига
1 176 та ҳолатда 290 млн. 336 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси туман (шаҳар) бўлимларида фаолият кўрсатаётган инспекторлар томонидан 1 176 та ҳолатда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу баённомалар билан 290 млн 336 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди ва хисобот кунига қадар 113 млн. 630 минг сўм миқдоридаги жарималар ундирилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

https://www.youtube.com/watch?v=pIT1rW3tt6k

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мархамат туманида "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 362 та янги кўчмас мулклар аниқланди.

📊Статистикага кўра, Андижон вилоятида хатловдан ўтказилган 567 та МФЙлардаги 407 мингдан ортиқ яъни 64,3 фоиз кўчмас мулк объектларнинг фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилиб, хатловдан ўтказиш ишлари якунланди.

Шунингдек, 3 244 гектар ер майдонида жойлашган 18 713 та янги обеъктлар кадастр мутахассислари томонидан аниқланган бўлиб, идоралараро интеграциялашган "Кўчмас мулк-3" дастурига киритилмоқда.

Жумладан, Мархамат туманида "Маҳаллабай" тизими орқали 37 та МФЙлардаги ўтказилган хатлов якунлари бўйича 29 минг 816 дан ортиқ яъни 77,1 фоиз кўчмас мулк объектлари қайта хатловдан ўтказилган бўлса, ушбу маҳаллаларда аввалги ҳисоботга нисбатан 112,1 гектар ер майдонида жойлашган 362 та янги бино-иншоотларга кўпайганлиги аниқланди.

Давлат кадастрлар палатаси вилоят
бошқармаси ахборот хизмати

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube|Tik Tok
⚡️Президент: «Ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади»

Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишлаган видеоселектор бўлиб ўтмоқда.

🌱 «6 ой аввал ёшларга ер ажратиш бўйича топшириқ бергандим. Ерни адолатли тақсим қилиш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича бу тажриба бўлди. Агар ҳар бир ҳудуд раҳбари тизимни тушуниб ишлай олса, ишсизлар кескин камаяди.

▪️Бош вазир ўринбосарларига талаб қаттиқ бўлади. Мана кўряпсизлар, Самарқандда, Фарғонада «ер сотувчилар» пайдо бўлди. Пора билан қўлга тушяпти. Бўлди, у замон тугади. Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди Президент.

❗️Давлат раҳбари Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши, 2021 йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилишини маълум қилди:

✔️ «Бу тарихий имконият бўлади. Ерни ҳақиқий эгаси — халққа берамиз. Ишсизлар, кам таъминланганларни агар ҳаётдан умиди бўлиб, ишлайман, муносиб турмушда яшайман, деса уларга имконият яратиб берамиз, ижарага ер берилади, улар шундан ўз оиласини боқади», — деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#prezident

Жорий йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилади. Пахта ҳосилидан кейин ушбу мақсадлар учун яна 100 минг гектар ер ажратилади.

– Ёшларга ер берилиши тажриба бўлган эди. Энди катта тизимга ўтяпмиз. Ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз. Ҳокимлар, сектор раҳбарлари қайси пахта ва ғалла майдонини қисқартиришни аниқлаб, уларни ишсиз аҳолига бериши зарур. Берганда ҳам, манфаатдор қилиб, адолатли ажратиш керак. Бу юз минглаб одамларимизни иш билан, даромад билан таъминлайди, – деди Шавкат Мирзиёев.
Жорий йилнинг 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида.

https://t.iss.one/andijonkadastr
#prezident

Тадбиркорлик учун ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиётидан бутунлай воз кечилади ва ерлар ҳамма учун бир хил ва ошкора, электрон аукцион орқали хусусий мулк қилиб сотилади ёки ижарага берилади. Туман ва шаҳар ҳокимларининг ер ажратиш ва уларни қайтариб олиш билан боғлиқ барча ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан бекор қилинди.

https://t.iss.one/andijonkadastr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун муҳим ер ислоҳотига старт берилди

Сегодня дан старт важной земельной реформе

Facebook|Instagram|Twitter