ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.38K photos
859 videos
6 files
4.88K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
​​Андижон вилоятида жорий йилнинг 24 май ҳолатига 451 та ҳолатда 93,2 га ер майдонларидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) бўлимларида фаолият кўрсатаётган инспекторлар томонидан ўтказилаётган хатловлар натижасида жорий йилнинг 24 май ҳолатига ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича 451 та ҳолатдаги 93,2 гектар ер майдонлари аниқланди.

Юқоридаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 93,2 гектар ер майдонлари турлари бўйича таҳлил қилинганда;

🏠 7,6 гектари ёки 8,1 фоизи уй-жой қуриш учун;

🏪 5,4 гектари ёки 5,8 фоизи нотурар жой қуриш учун;

🏞 8,4 гектари ёки 8,9 фоизи томорқа сифатида фойдаланиш учун;

🦈 51,0 гектари ёки 54,8 фоизи балиқ ховуз қуриш учун;

🌋 4,5 гектари ёки 4,9 фоизи тупроқ каърер қилиш учун;

🌫 16,2 гектари ёки 17,4 фоизи бошқа мақсадлар учун эгаллаб олинган.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 93,2 гектар ер майдонининг 54,6 гектари экин ери, 8,5 гектари кўп йиллик дарахтзорлар ўрни, 30,1 гектари бошқа турдаги ерларни ташкил этмоқда.

Ўзбошимчалик билан эгалланган 451 та ҳолатнинг 38 та ерқонунбузилиши ҳолатлари жойида бартараф этилди.

Бундан ташқари,
📝14 та ҳолатдаги ерқонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли Суд органларига даъво аризалари киритилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube
Andijon viloyatidagi 150 ta MFYlar DKYAT dasturiga kiritildi.

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasi tizimidagi xodimlar tomonidan 508 ta MFYlarda "Mahallabay" tizimi orqali xatlov ishlari yakunlandi, ushbu xatlov jarayonida 510 056 ta ko'chmas mulklar aniqlandi.

Shundan, 150 ta MFYlardagi 38 774 ta ko'chmas mulklar Davlat kadastrlari palatasining "Ko'chmas mulk 3" dasturi hamda Davlat kadastrlari yagona tizimi (DKYAT) dasturiga integratsiya qilinmoqda.

Xatlovdan o'tkazilgan MFYlar tuman (shaharlar) kesimida.

🔹Oltinko'l tumani - 10 ta
🔹Andijon tumani - 5 ta
🔹Andijon shahar - 17 ta
🔹Asaka tumani - 2 ta
🔹Baliqchi tumani - 20 ta
🔹Buloqboshi tumani - 7 ta
🔹Bo'ston tumani - 15 ta
🔹Izboskan tumani - 7 ta
🔹Qo'rg'ontepa tumani - 41 ta
🔹Marxamat tumani - 5 ta
🔹Shaxrixon tumani - 5 ta
🔹Ulug'nor tumani - 12 ta
🔹Jalaquduq tumani - 1 ta

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyat boshqarmasi mutaxassisi A.Xamidov

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хурматли каналимиз кузатувчилари энди бизни доимий равишда бугунги кунда оммалашиб бораётган Tik Tok да ҳам фаолиятимизга оид қисқа видеолавҳаларни кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
#xatlov

Андижон вилояти ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятининг Пискент туманида ўтказилган хатлов ишлари якунланди.

🏢 Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаларининг туман (шаҳар)лардаги малакали инспекторлари томонидан Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги ер майдонларини қайта хатловдан ўтказиш ишлари якунланди.

Хатлов якунларига кўра Пискент туманининг 12 массивидаги жами 49 885 гектардаги қишлоқ хўжалиги ер майдонлари қайта хатловдан ўтказилиб ArcGis электрон дастурига киритилиш таъминланди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
#Raqamlashtirish #Dasturiy_ta_minot #Andijon_viloyati_tumanlari

2021 yil 25 may holatiga Andijon viloyati bo‘yicha qishloq xo'jaligi yer maydonlari va yerdan foydalanuvchilar to'g'risidagi 5 362 ta yer uchastkalari haqidagi topografik maʼlumotlar ArcGIS dasutriga kiritildi hamda 749 tasi yangi umumlashgan tizim orqali davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.

Qishloq xo‘jaligi yo‘nalishidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o'tkazilganlar soni tuman (shahar)lar kesimida:

🔹Oltinko'l tumani - 39 ta
🔹Andijon tumani - 59 ta
🔹Andijon shahar - 8 ta
🔹Asaka tumani - 26 ta
🔹Baliqchi tumani - 85 ta
🔹Buloqboshi tumani - 45 ta
🔹Bo'ston tumani - 18 ta
🔹Izboskan tumani - 94 ta
🔹Xonoobod shahar - 9 ta
🔹Xo'jaobod tumani - 43 ta
🔹Qo'rg'ontepa tumani - 82 ta
🔹Marxamat tumani - 59 ta
🔹Paxtaobod tumani - 60 ta
🔹Shaxrixon tumani - 49 ta
🔹Ulug'nor tumani - 52 ta
🔹Jalaquduq tumani - 24 ta

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyat boshqarmasi

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube|Tik Tok
Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятини тугатиб, унинг ваколат ва вазифаларини бошқа тузилмаларга ўтказиш таклифи маъқулланди.
Президент далагача етиб борадиган хизматлар тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
“Агробанк” томонидан 150 миллиард сўмлик кредит линияси очиш, хусусий сектор вакилларига молиявий имтиёзлар бериш вазифаси қўйилди.

Состоялось совещание по совершенствованию системы защиты растений.
Одобрено предложение об упразднении АО «Узагрохимоя», передаче ее полномочий и функций другим структурам.
Президент указал на необходимость организации широкой сети оказания услуг, доступной каждому фермеру.
Поставлена задача открыть кредитную линию на 150 миллиардов сумов в “Агробанке”, предоставить финансовые преференции частному сектору.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #agroxizmat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастрлар палатаси Қўрғонтепа тумани филиали раҳбари Сайдулла Саидов, аҳоли хонадонларини “маҳаллабай” ҳатловдан ўтказилаётгани ва давлат рўйҳатига киритиш жараёнлари бўйича батафсил маълумот берди.

@wwwkurgantepauz

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

YouTube | Instagram | Facebook | Tik-Tok | Twitter | Web site | Telegram |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси ўтказилди. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Унда Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ, Тошкент вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатлари таъминланиши ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари томонидан ушбу масала ўрганилган.

Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг кафолатлари таъминланиши, ердан мақсадли фойдаланиш юзасидан амалга оширилган салмоқли ишлар билан бир қаторда, ушбу йўналишда муайян камчиликларга ҳам йўл қўйилган.

Хусусан, вилоятда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатларининг таъминланиши ўрганилганда 9 минг 614 та ҳолатда 1618 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган.

БАТАФСИЛ: https://senat.uz/uz/lists/view/2911

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_июндан

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда бир қатор қулайликлар яратилади

🔰 Унга кўра:

🔹 фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади;

🔹 нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали олинади;

🔹 тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилади;

🔹 хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон ҳудудидаги ваколатхона ходимини аккредитация қилишда унда одамнинг иммунитет танқислиги вируси касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади;

🔹 давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммаси (тезлаштирилган тартибда кўрсатилмаган тақдирда) соддалаштирилган тартибда бир иш куни ичида қайтарилади;

🔹 давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилганда уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинади. Бунда, ушбу ҳужжатлар электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали чекланмаган миқдорда бепул олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Вазир_ва_Ёшлар

Жорий йилнинг 29 май куни Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Андижон ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиши белгиланган. Учрашув 29 май куни соат 11:00да Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида ўтказилади. Андижонлик ёшларни ушбу учрашувга таклиф қилиб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#rasmiy_munosabat

HUMAN.UZ сайтининг YOUTUBE каналида эълон қилинган "Кабиристон ерлари сотилмоқда" сарлавҳаси остидаги берилган мақола юзасидан Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси мазкур ҳолатнинг тегишли қисми бўйича ўрганиш ишларини бошлади. Ушба масала бошқарма томонидан алоҳида назоратга олинди. Ҳолат ўрганилиб якунлари бўйича батафсил ахборот тақдим этилади.
Forwarded from Kadastr - Live
#infografika #kadastr

Фойдали ИНФОГРАФИКА.

Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, афзалликлари ва муддати тўғрисида билиб олинг!

Telegram Instagram YouTube Facebook