ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.38K photos
860 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОГОҲЛИК

Ҳовли талашиш ёки бировнинг ерини меники деб даъво қилиш оқибатилари тўғрисида қисқача видеолавха.

© Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 127,7 гектар ер майдонида 651 та янги кўчмас мулклар аниқланди.

📊Статистикага кўра Андижон вилоятида хатловдан ўтказилган 341 та МФЙлардаги 247 мингдан ортиқ яъни 38,7 фоиз кўчмас мулк объектларнинг фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилиб, хатловдан ўтказиш ишлари якунланди.

Шунингдек, 1 773 гектар ер майдонида жойлашган 11 173 та янги обеъктлар кадастр мутахассислари томонидан аниқланган бўлиб, идоралараро интеграциялашган "Кўчмас мулк-3" дастурига киритилмоқда.

Жумладан, Хўжаобод туманида "Маҳаллабай" тизими орқали 16 та МФЙлардаги ўтказилган хатлов якунлари бўйича 12 минг 500 дан ортиқ яъни 42,1 фоиз кўчмас мулк объектлари қайта хатловдан ўтказилган бўлса, ушбу маҳаллаларда аввалги ҳисоботга нисбатан 127,7 гектар ер майдонида жойлашган 651 та янги бино-иншоотларга кўпайганлиги аниқланди.

Давлат кадастрлар палатаси вилоят
бошқармаси бошлиғи
А.Тохтасунов

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Деҳқон хўжалигида нега уй-жой қуриш мумкин эмас?

📍https://uza.uz/posts/258445

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from Kadastr - Live
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Кадастр агентлиги ҳудудий бошқарма ва ташкилотларининг
Коррупцияга қарши курашиш Комплаенс-назорат хизмати бўлимидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Ҳужжатлар қабул қилиш;
2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Индивидуал суҳбат.

➡️ Танловда иштирок этиш учун талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн анкета тўлдиришлари ва керакли ҳужжатларни (паспорт, диплом ва унинг иловалари) юклашлари лозим.

Танловнинг ҳар бир босқич натижалари Кадастр агентлигининг 📱Telegram @ygk_uz ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

❗️❗️❗️ Анкеталар жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: ☎️ 71-202-55-81

Онлайн анкета тўлдириш учун шу ерга босинг
👇👇👇👇
https://forms.gle/2LWaYdomMaTrXHZn9
​​#ҳисобот

🏢Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимидаги ер тузувчи инспекторлар томонидан бир кунда 128 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимларида фаолият кўрсатаётган ер тузувчи инспекторлар томонидан жорий йилнинг 16 апрель куни давомида кўчмас мулкларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаган жисмоний шахсларга нисбатан 128 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу баённомалар билан қарийб 31 млн.сўм жарималар қўлланилди.

Бундан ташқари, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси томонидан маъмурий амалиёт яхши йўлга қўйилганлиги сабабли йил бошидан ҳисобот кунига қадар 703 та маъмурий ишлар бажарилган. Мазкур расмийлаштирилган баённомалар билан 169 млн. 195 минг сўм жарималар қўлланилганлиги, ушбу жарималарнинг 432 та ҳолатда 61,5 фоизи яъни 69 млн 790 минг сўм пул маблағлари ундирилган.

Бир кун давомида расмийлаштирилган баённомаларни энг кўп қўллаган туманлар қуйидагилар.

1️⃣ Олтинкўл туманида - 29 та
2️⃣ Булоқбоши туманида - 27 та
3️⃣ Марҳамат туманида - 21 та
4️⃣ Қўрғонтепа туманида - 13 та
5️⃣ Балиқчи туманида - 10 та

 Соха ҳодимлари томонидан маъмурий жарималар қўллаш ишлари давом этмоқда.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади

Бу ҳақда Махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш белгиланди. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилинади.

Айни Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

1 майдан бошлаб, концерт-томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказмаслик каби қатор чекловлар белгиланди.


Каналга уланиш:
@uzauz
#Live

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимида хафтанинг хар шанба куни спорт куни деб белгиланганлиги сабабли жорий йилнинг 17 апрель куни тизимдаги ходимлар ўртасида спортнинг столл тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақа муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтказилди.

Мусобақа якунлари бўйича Давлат кадастрлар палатасининг туман филиаллари эркак ходимлари ўртасида ўтказилган баҳсда Мархамат, Бўстон, Избоскан, Олтинкўл ҳамда Шахрихон туманлари ходимлари устун келди. Аёллар ўртасида ўтказилган баҳсда эса Асака, Шахрихон, Бўстон туманлари ходимлар тенг ҳисобда якунлашди.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
#ОАВ_биз_хақимизда

Тошкент вилоятида Жаҳон банки иштирокидаги “Кўчмас мулк ва кадастр тизимини рўйхатга олиш тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бошланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Самарқанднинг буюк, меҳнатсевар, тадбиркор, танти халқи бор
--
Шавкат Мирзиёев: Жители Самарканда - великий, трудолюбивый, предприимчивый, щедрый народ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Коррупцияга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш» бўйича йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 17 апрель куни Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи якунлари бўйича ўтказилган йиғилишда Андижон вилоятидаги ер ажратишдаги коррупцион ҳолатлар хақида гапириб ўтган эди.
Юқоридаги танқиддан хулоса чиқарган ҳолда бугун яъни 19 апрель куни Кадастр агентлигинингАндижон вилояти бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан бошқармаларнинг барча шаҳар, туман филиал ва бўлимлари раҳбарлари иштирокида "Коррупция иллатига қарши курашиш" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Учрашув очиқ ва ўзаро суҳбат асосида танқидий рухда ўтказилган тадбирда соҳа ходимларининг коррупция иллатидан узоқ бўлиш ва ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, фақат тўғри йўлдан юриш кераклиги тушунтирилди.

Бундай профилактик тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад соҳада коррупцион омилларни камайтириш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш ҳисобланади.

t.iss.one/andijonkadastr