ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.39K photos
860 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги брифинги
#14apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Андижонда Варшава менежмент университети филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори (211-сон, 14.04.2021 й.) билан “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети Андижон филиали ташкил этилди.

🏛 Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Филиалда ўқитиш “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети (Польша Республикаси) (Муассис) томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔘 Филиалда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:

● “Молия ва бухгалтерия ҳисоби”;
● “Транспорт ва логистикада менежмент”;
● “Халқаро бизнес ва маркетинг”;
● “Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг”;
● “Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш”;
● “Ахборот-коммуникация технологиялари”.

🗓 Филиалда таълим 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади.

🧾 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

☑️ Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

➡️ Шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма берилади.

🇵🇱 Филиалда таълим бериш учун 70 фоизгача малакали хорижий профессор-ўқитувчилар Польша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Андижонда сайёр қабул ўтказади. Мурожаати борлар имкониятдан фойдаланинг.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Андижон вилоятида жорий йилнинг 21-24 апрель кунлари иш олиб боради.

Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади.

Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.
«Коррупцияга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш» бўйича ҳудудларда профилактика ишлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 15 апрель куни Кадастр агентлигининг Андижон вилояти бошкармаси Андижон туман филиал ва бўлимлари ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув очиқ ва ўзаро суҳбат асосида ўтказилган тадбирда соҳа ходимларининг коррупция иллатидан узоқ бўлиш ва ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, фақат тўғри йўлдан юриш кераклиги тушунтирилди.

Бундай профилактик тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад соҳада коррупцион омилларни камайтириш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш ҳисобланади.

Вилоятнинг бошка туман ва шахарларда хам профилактика ишлари ўтказилади.
#Live

Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи томонидан Zoom платформаси орқали видеоселектор йиғилиш ўтказилмоқда.

Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи раислигида вилоятда амалга оширилаётган "Маҳаллабай" тизими асосида ўтказилаётган хатлов ишлари ҳамда ер назоратчи инспекторлар томонидан кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаган жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилаётган маъмурий жарималар бўйича видеоселектор йиғилиш ўтказилмоқда. Йиғилишда мунтазам равишда камчиликка йўл қўйиб келаётган раҳбар ва ходимларга нисбатан чоралар кўрилиш юзасидан огохлантирилди.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Давлатимиз раҳбари Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.
– Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган. Бу ерга меҳр берганмиз. Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттираяпмиз. Руҳлари шод бўлсин, илоҳим, – деди Шавкат Мирзиёев.

В ходе поездки в Самаркандскую область глава государства посетил могилу Первого Президента Узбекистана Ислама Каримова.
В честь покойного были прочитаны суры из Корана.
– Ислам-ака был скромным человеком. И этот мавзолей ему под стать. Мы вложили душу в это место. Продолжаем работу, начатую Первым Президентом. Пусть Всевышний упокоит его душу, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #ziyorat #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from TGStat Bot
t.iss.one/andijonkadastr kanali statistikasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОГОҲЛИК

Ҳовли талашиш ёки бировнинг ерини меники деб даъво қилиш оқибатилари тўғрисида қисқача видеолавха.

© Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 127,7 гектар ер майдонида 651 та янги кўчмас мулклар аниқланди.

📊Статистикага кўра Андижон вилоятида хатловдан ўтказилган 341 та МФЙлардаги 247 мингдан ортиқ яъни 38,7 фоиз кўчмас мулк объектларнинг фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилиб, хатловдан ўтказиш ишлари якунланди.

Шунингдек, 1 773 гектар ер майдонида жойлашган 11 173 та янги обеъктлар кадастр мутахассислари томонидан аниқланган бўлиб, идоралараро интеграциялашган "Кўчмас мулк-3" дастурига киритилмоқда.

Жумладан, Хўжаобод туманида "Маҳаллабай" тизими орқали 16 та МФЙлардаги ўтказилган хатлов якунлари бўйича 12 минг 500 дан ортиқ яъни 42,1 фоиз кўчмас мулк объектлари қайта хатловдан ўтказилган бўлса, ушбу маҳаллаларда аввалги ҳисоботга нисбатан 127,7 гектар ер майдонида жойлашган 651 та янги бино-иншоотларга кўпайганлиги аниқланди.

Давлат кадастрлар палатаси вилоят
бошқармаси бошлиғи
А.Тохтасунов

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook