ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.38K photos
860 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#live

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 3 августдаги "Жахон банки иштирокида "Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш" лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2571-сонли қарори ижроси бўйича агентлик тизмидаги "Компьютер ва геоахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази" ДУК томонидан қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобини юритиш юзасидан ахборот тизими ишга туширилаётганлиги муносабати билан Zoom платформаси орқали Давлат кадастрлар палатаси тизимида фаолият кўрсатаётган топограф ҳамда рўйхатдан ўтказувчи ходимларга ўқув семинар бўлиб ўтмоқда.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
"Асака сити" курилиши учун Андижон вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳани амалга ошириш учун ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ер майдони “Avtosanoat-Injiniring” МЧЖга 53,3 гектар ер майдони ажратилиши белгиланди - Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори
Forwarded from Kadastr - Live
🧑🏻‍💼📝👨🏻‍💼Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш

Хизматдат фойдаланиш ва тўлов мидқори:
🏢 ДХМ орқали мурожаат қилинганида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида;
🌐💻 ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,125 баравари миқдорида;
🧑🏻‍🦽ижтимоий имтиёз эгалари учун ушбу қийматнинг 50% ташкил этади.

‼️Қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

📑 тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;
🔖 ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этилса;
📝 ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса;
🏠 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса;
🇺🇿 қонунда назарда тутилган бошқа чекловларда.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🏘🏗 Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади.

‼️Қурилиши тугалланмаган турар ва нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар:
📝 ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги;
қурилиш 🇺🇿 қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилади.

🌐💻 «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида сотиб олинган, электрон аукцион ғолибларида уларга нисбатан қабул қилинган мажбуриятлар мавжуд бўлган ер участкаларида, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Биласизми

Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:

🔸ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

🔸табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;

🔸давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from Prokuratura Departamenti
50 000 АҚШ доллари эвазига Андижон шаҳар шимолий саноат ҳудудидан ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Н. фуқаро Ж.ни Андижон шаҳар саноат ҳудудида жойлашган ўзига тегишли кўчмас мулк объектига туташ бўлган ер майдонидан қўшимча ер участкаси ажратиб беришни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 50 000 АҚШ доллари эвазига тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ишонтириб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Forwarded from Kadastr - Live
🧑🏻‍💻Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади.

📑🧾 Агар, тақдим этилган ҳужжатларда техник тусдаги аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, рўйхатдан ўтказувчи рўйхатдан ўтказишни уч кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида бир кун мобайнида қарор қабул қилади ва қарорни Марказга ёки тегишли ташкилотга юборади.

🏢Марказ ёки тегишли ташкилот давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин 👨🏻‍💼юридик ёки🧑🏻‍💼жисмоний шахсни бир соат мобайнида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида хабардор қилади.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🏠📝 Кўчмас мулк объекти(КМО)га бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари:

🏢давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу КМОнинг мансублиги масаласида 🕵🏻 низолар борлигидан далолат берувчи ⚖️ суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

🏠🚫 ваколатли орган томонидан КМОга тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

📒 тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

📗💳 бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

‼️давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

📑⌛️рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

🇺🇿 ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

🔴 ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.
#табрик

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига табрикнома.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси жамоаси
5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати куни муносабати билан тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этади.

Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан, Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси жамоаси.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск проекта "С народом". Его герои - жители города Чирчика Ташкентской области - расскажут о своей встрече с Президентом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​E-AUKSION савдо майдончасининг янги дастури ишга тушди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони ҳамда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4699-сонли қарорида давлат мулкларини электрон тарзда сотишга мўлжалланган «Е-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасининг янги такомиллаштирилган тизимини ишлаб чиқиш бўйича вазифа белгиланган эди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 март куни янгиланган, янада қулай дастурий таъминот ишга туширилганлиги хақида хабар бермоқда Давлат активларини бошқариш агентлиги.

Энг асосийси эндиликда платформанинг исталган фойдаланувчиси ўтказилаётган савдоларни реал вақт режимида кузатиб бора олади.

Мазкур сайт билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
29 МАРТ КУНИДАН 2 АПРЕЛ КУНИГА ҚАДАР РЕСПУБЛИКА БЎЙИЧА 90 ТА ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ҲАМДА 77 ТА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНДИ.

Ўтган ҳафта давомида 429 та мулк савдога чиқарилиб, 329 та мулк реализация қилинди. Савдоларда 900 нафарга яқин шахс иштирок этди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зарифни қабул қилди.
Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига, савдо алоқаларини ривожлантириш ва янги кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб жиҳатлари, шу жумладан минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Ирана Мухаммада Джавада Зарифа.
В ходе встречи особое внимание было уделено вопросам экономического сотрудничества, развития торговых связей
и продвижения новых проектов кооперации.
Состоялся также обмен мнениями по актуальным аспектам международной и региональной повестки, включая вопросы обеспечения региональной безопасности и продвижения мирного процесса в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев "Иннопром" саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с министром промышленности и торговли Денисом Мантуровым, находящуюся в Ташкенте для участия в работе Международной промышленной выставки «Иннопром».
В ходе беседы были обсуждены актуальные вопросы дальнейшего расширения полномасштабного практического сотрудничества, укрепления отношений стратегического партнерства между Узбекистаном и Россией.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter