ANDIJON KADASTR
1.45K subscribers
7.42K photos
866 videos
6 files
4.92K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#live

Андижон вилоятининг сўлим гўшаси бўлмиш Хонобод шаҳри сихатгохида "Вилоятда фаолият олиб борувчи ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар махоратларини ошириш учун ташкил этилган Медиа ўкув семинари" бўлиб ўтмокда.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🏠🏢📝 Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича my.gov.uz портали орқали бугунга қадар келиб тушган аризалар бўйича умумий статистика

💻 Ягона портал орқали- 32 та
🏢 Давлат хизматлари маркази орқали- 157 та
Тугалланганлар - 94 та
Рад этилганлар - 24
та

Сиз ҳам хизматдан онлайн фойдаланишингиз мумкин.
👇👇👇👇👇👇👇👇

Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🏠🏢 Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш бўйича my.gov.uz портали орқали март ойида келиб тушган аризалар бўйича умумий статистика

💻 Ягона портал орқали- 456 та
🏢 Давлат хизматлари маркази орқали- 7 018 та
Тугалланганлар - 6 267 та
Рад этилганлар - 0
та

Сиз ҳам хизматдан онлайн фойдаланишингиз мумкин.
👇👇👇👇👇👇👇👇

Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш бўйича онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from ANDIJON_TRK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |JURNALIST VA BLOGERLAR UCHUN MEDIA O'QUV SEMINAR
30.03.2021 YIL

@Andijon_TRK
#Биласизми

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги 61-сон қарорига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/andijonkadastr
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–679-сон, 30.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексга қўшимча киритилди.

☑️ Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

📝 Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

🔷 учувчисиз учиш қурилмаларини таъмирлайди ва уларга техник хизматлар кўрсатади;

🔷 иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш қурилмаларини қўллаш ва улардан фойдаланишни методик қўллаб-қувватлайди;

🔷 учувчисиз учиш қурилмаларини ишлаб чиқаришда ва фойдаланишда энг янги технологияларни, шунингдек, хорижий тажрибани жорий этади;

🔷 учувчисиз учиш қурилмаларига ўрнатилган аэрофотокамераларнинг калибровка параметрларини аниқлайди;

🔷 геоахборот тизимлари учун юқори прецизион қурилмалар ва бутловчи элементларни ишлаб чиқаради;

🔷 иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш қурилмаларини қўллаш ва улардан фойдаланиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#seminar

O'zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo'mitasi huzuridagi Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlar palatasi Andijon viloyati boshqarmalari tizimidagi ijro intizomiga mas'ul xodimlarini huquqiy madaniyatini oshirish, ijro intizomiga qat'iy rioya qilish, O'zbekiston Respublikasining "Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to'g'risidagi O'RQ-445-sonli Qonunni amaliyotda qo'llash, O'zbekiston Respublikasi Prezidentining PF-6166-sonli Farmonida berilgan topshiriqlar ijrosi bo'yich amaliy seminar bo'lib o'tdi. Shuningdek, ijro intizomida sustkashlikka yo'l qo'ygan mas'ul xodimlar ogoxlantirildi.

Kadastr agentligi viloyat boshqarmasi ijtimoiy tarmoqlarda

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
​​#хисобот

Жорий йилнинг 3 ой мобайнида 126 млн 337 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

🏬 Кадастр агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларидаги ер назоратчи инспекторлари томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра 104,9 гектар ер майдонида ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ҳанузгача ўтказмаган 511 нафар жисмоний шахсларга 126 млн 337 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилиб, ҳисобот даврига қадар 298 та ҳолатда 56 млн 203 минг сўм маъмурий жарималар ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари 133 та ҳолатда 44,7 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган.

Шундан 2,8 гектари уй-жой қуриш мақсадида, 2,4 гектар нотурар жой қуриш, 36,6 гектар балиқ ховуз ва 2,9 гектар бошқа мақсадларда эгалланган.

Ер майдонларининг 20,8 гектари экин ерлар, 3,0 гектар кўп йиллик дарахтзорлар ўрни, 0,04 гектар яйлов ва пичанзорлар, 21,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонларидир.

Аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан қонун бузилишини содир этган шахсларга 71 та ёзма кўрсатмалар, 4 та ердан фойдаланувчи субъектларга ҳамда 38 та маҳаллий ҳокимликларга тақдимномалар, шунингдек прокуратура ва суд органларига маълумотлар киритилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
#Тайинлов

❗️Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қошида Парламент ахборот маркази ташкил этилган эди.

‼️Қонунчилик палатаси кенгашининг тегишли қарорига асосан мазкур Марказга Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Тожиев Одилжон Фотихжонович раҳбарлик қилиши белгиланди.

❇️Шу билан бирга, Марказ раҳбарининг ўринбосари лавозимига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Акрамов Музаффар Махкамович тайинланди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#rasmiy_munosabat

“Мукаммал” МЧЖга тегишли бўлган “Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси” бино-иншоотлари аҳоли яшаш пунктида эмаслиги аксинча туманнинг саноат ҳудуди эканлиги маълум бўлди.

Телеграм ижтимоий тармоғидаги журналист Мухбир Далиевнинг телеграм каналида “Аҳоли хонадонлари билан бир девор жойлашаётган ГАЗ заправкага рухсатни ким берди? ” мавзуси остида берилган мақолаларга расмий муносабат.

БАТАФСИЛ.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
АНДИЖОН ШАҲРИ МАРКАЗИДАГИ КЎПРИК ОЧИЛДИ.

Андижон шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳудудини Регистон майдони билан туташтирувчи Мустақиллик шохкўчасида тирбандлик мавжуд эди. Бугун ушбу кўча узра умумий узунлиги 48, баландлиги 5.7, кенглиги 3 метр бўлган кўприк фойдаланишга топширилди. Пиёдалар учун ер усти кўпригининг қурилишига 2713,6 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
#Биласизми | #2021_йил_1_апрелдан

1 апрелдан нималар ўзгарди?

🔸
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. БАТАФСИЛ

🔸Ветеринар-шифокорлар учун шифокорларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади. БАТАФСИЛ

🔸Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида давлат хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилади. БАТАФСИЛ

🔸Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади. БАТАФСИЛ

🔸Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиши мумкин. БАТАФСИЛ

🔸Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг ярми қоплаб берилади. БАТАФСИЛ

🔸Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат этилади. БАТАФСИЛ

🔸Заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

🔸Давлат органларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш мажбурий тартибда келишилади. БАТАФСИЛ

🔸2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. БАТАФСИЛ

🔸Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик амалга киритилади. БАТАФСИЛ

🔸Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади. БАТАФСИЛ

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Forwarded from ANDIJON_TRK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | KADASTR AGENTLIGI HISOBOTI
31.03.2021 YIL

@Andijon_TRK
#Tayinlov

Насимов Равшанжон Азимович Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Forwarded from Kadastr - Live
​​1 апрель санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

135 та
мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,8 млрд.сўмлик 108 та мулк 2,3 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

1 та давлат активлари:
- Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридан нархи 231,2 млн. сўм бўлган "1-автокорхона" МЧЖнинг устав фондидаги 100% давлат улуши 242,7 млн. сўмга сотилди.

17 та давлат мулки ижарага берилди:
- Андижон вилояти, Избоскан туманидан Тиббиёт бирлашмасига тегишли бино хонаси йиллик ижара ставкаси 10,2 млн. сўмга ягона иштирокчига сотиб олиш таклифи берилди.

44 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хива туманидан нархи 2,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 62,6 млн.сўм;
- Фарғона вилояти, Бешариқ туманидан нархи 21,7 млн.сўмлик ер участкаси учун 206,8 млн.сўм нарх тасдиқланди.

29 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидан нархи 702,7 минг сўмлик ер участкаси учун 6,9 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжатлари бўйича 5 та мулк, жисмоний ва юридик шахсларнинг 11 та мулки реализация қилинди ҳамда 1 та Айдар-Арнасой кўллар тизими бўш контури ижарага берилди.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook