ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.39K photos
860 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
🏢Андижон вилоятида 10 221 та янги объектлар аниқланди.

Хабарингиз бор Кадастр агентлигининг тегишли буйруғига асосан ҳудудларда хатлов ишлари олиб борилмоқда. Ҳусусан Давлат кадастрлар палтаси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳам хатлов ишлари амалга ошрилимоқда.

📊 Ҳисобот кунига қадар Андижон вилоятининг 882 та маҳалласини 32,4 % хатлов ишлари якунланди. Инвентаризация жараёнида 460 нафардан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда.

Андижон вилоятида бугунга қадар 286 та МФЙларда
24 870,2 гектар ер майдонидаги жами 210 900 та кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилди. Хатлов давомида янги аниқланган 10 221 та объектлар рўйхатга олинди. Уларнинг жами ер майдони 1539,0 гектарни ташкил этмоқда.

Давлат Кадастрлар палтаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи А.Тохтасунов

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
#hashar2021

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 96-Ф-сонли Фармойиши билан 13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди.

Мазкур фармойишни ижросини таъминлаш ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари маъмурий бино ҳудудида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказди.

Қадрли юртдошлар ва ҳамкасблар барчангизни атроф муҳитни ободонлаштириш ва тозаликни таъминлаш ишларига ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаймиз. Зеро, маҳалламиз, кўчаларимиз обод бўлса ҳалқимизнинг кайфияти кўтарилади, кўнгли яшнайди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти
бошқармаси матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
«Қирғизистон Сўхга йўл очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр» — Галина Байтерек

Қирғизистон Ўзбекистон анклав ҳудуди — Сўхга йўл очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Тошкентга давлат ташрифи сарҳисобида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz» «AКИpress»га таяниб.

Унинг айтишича, Ўзбекистон—Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларида иккала томон ҳам бу ишларни яқин уч ой ичида якунлаш керак, деган хулосага келди. Давлат чегарасини қонуний рўйхатдан ўтказишни якунлаш чегараолди ҳудудларда барқарорликни мустаҳкамлаб, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга янги туртки беришини қайд этган.

Галина Байтерекнинг маълум қилишича, яқин орада давлат чегарасидаги 7 та назорат пункти фаолияти тикланади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон юк ташиш масаласини ҳал қилишга ва зарур ҳолларда ҳужжатларни сканерлаш учун тегишли ускуналар билан таъминлашга ваъда берган.

«Қирғизистон томони Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх анклавига транспорт ва авиа алоқаларни очишга тайёр. Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали эркин ҳаракатланиши мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистон Қирғизистонга шу вақтга қадар чегара ҳудуди аҳолиси ўртасида баҳс ва сиёсий зиддиятларга сабаб бўлиб келган Ункар-Тоо ҳудудини беришга тайёр», — деган Президент матбуот котиби Галина Байтерек.

Галина Байтерек давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ қолган баҳсли масалаларни махсус комиссия ҳал қилишини айтиб ўтган.

«Gazeta.uz»нинг қайд этишича, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиев вилоятларнинг чегара ҳудудида ўтиш пунктлари очилишини маълум қилган. Чегара пост хизмати дастлаб пиёдалар учун, уч ой ичида эса автомобиллар учун очилиши айтилган. Омурбек Суваналиев бунга қадар кўпроқ ёпилиш ва камроқ алоқа сиёсати бўлганини таъкидлаган.

Бундан аввал президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларини уч ой ичида ҳал этиш кўзда тутилганини маълум қилган. Давлат раҳбари «одамлар кутаётган баъзи масалалар тез орада, бюрократиясиз ва аниқ ҳал қилиниши»ни таъкидлаган.
2 ой мобайнида 66 миллион 239 минг сўм жарима…

Батафсил👇👇👇👇
https://www.andijon24.uz/701/

Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERuo0jnmJjcm-XB2w
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Асака туманида ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Т. фуқаро У.нинг ишончига кириб, унга муқаддам ўзи раҳбарлик қилган Асака туманидаги фермер хўжалигига тегишли бўлган, ҳозирги кунда туман ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонининг 50 сотихини танишлари орқали иссиқхона қуриш ва шоличилик учун ажратиб бериш эвазига 10 000 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Андижон журналистларининг "Сумалак базми"
Жорий йилнинг 13 март куни биринчи маротаба мустақил равишда Андижон журналистларининг "Сумалак базми" байрам тадбири ўтказилди. Унда 50 га яқин ижодкорлар, матбуот котиблари ҳамда блоггерлар бир дастурхон атрофида жам бўлишди.

Ушбу тадбир ҳақидаги қисқа видеороликни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз
мумкин.
https://www.facebook.com/100006386164648/videos/2998391047050405/

https://t.iss.one/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларини уч ой ичида ҳал этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари билан умумий чегарага эга. Қирғизистон билан умумий чегара узунлиги 1476,12 километрни (делимитация ва демаркация натижаларига кўра умумий чегара узунлиги ўзгариши мумкин) ташкил этади. Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этиш 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топган Нуриддин СУЛТОНОВ - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Батафсил:
Ер муносабатларини тартибга солишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилмоқда.

Кодекс лойиҳаси 20 боб, 160 моддадан иборат бўлиб, унда қатор янги нормалар киритилмоқда. Хусусан, ер участкаларини хусусий мулк сифатида юритиш нормалари ўз аксини топяпти. Ер фонди тоифалари амалда 8 та деб белгиланган бўлиб, биттаси бугунги кун талабига жавоб бермагани сабабли бекор қилинмоқда.

Шунингдек, лойиҳа ер участкаларини бериш ва сотиш масалалари ҳамда ер бериш мақсадларига кўра уларни тоифалаш бўйича аниқ нормалар билан бойитиляпти. Энг муҳими, ҳужжатда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини, хусусий мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши каби масалалар ҳам эътиборга олинган.
#Tayinlov #Toshkent_shahri #Namangan_viloyati

Kadastr agentligining Davlat kadastrlar palatasi viloyat boshqarmalarida bir qator tayinlovlar amalga oshirildi.

🔹Karimov Jasur Ikrambekovich Davlat kadastrlari palatasi Toshkent shahar boshqarmasi boshlig'i vazifasini bajaruvchisi etib tayinlandi.
suratda chapda

🔹Inamov Nozimjon Ravshanovich Davlat kadastrlari palatasi Namangan viloyati boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.
suratda o'ngda

Кадастр агентлиги Андижон вилояти
бошқармаси матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

🦠 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

⚠️ Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:

👉 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;

👉 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;

👉 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.

👮‍♂️Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.

📌 Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.

😷 Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

❗️Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.

https://t.iss.one/aoka_uz