ANDIJON KADASTR
1.46K subscribers
7.67K photos
892 videos
6 files
5.09K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилда 500 минг нафар ёшни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш вазифаси қўйилди. “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.

Под председательством Президента проходит видеоселекторное совещание по мерам обеспечения занятости молодежи и содержательной организации ее досуга.
Поставлена задача обучить в этом году 500 тысяч молодых людей профессиям и предпринимательству. Указано на необходимость закрепления за юношами и девушками предпринимателей в рамках программы "Молодежь: 1+1", формирования бизнес-навыков, выделения льготных кредитов, содействия открытию собственного дела.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ш.Мирзиёев-Бош вазир уринбосарига ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш тартибини жорий этиш вазифаси топширилди.

Шунингдек, қудуқлар қазиб, захира ерларни ёшларга фойдаланиш учун бериш, томорқада лимончилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик қилишлари учун кредитлар ажратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_туғилган_кун

Фаёзиддин Холматовични табриклаймиз !

Бугун 28- январ Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Фаёзиддин Холматович Бердиқуловнинг таваллуд айёми. Бошқармамиз бошлиғи бугун 52 ёшга тўлди.

Фаёзиддин Холматовични бошқарма жамоаси ҳамда тизимдаги барча ҳамкасблари номидан самимий муборакбод этиб, Фаёзиддин Холматовичга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз келгуси ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Олиб бораётган фаолиятингиз давомида юқори марраларни забт этишингизни тилаб қоламиз.

Кадастр агентили ҳамда Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармалари жамоаси.
Aндижонда ОAВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

📍Бугун 28 январ куни Кадастр агентлиги Aндижон вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Aхборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорликда Матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги Aндижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, мазкур тадбирда "Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси томонидан 2020 йилда бажарилган ишлар ҳамда 2021 йил учун истиқболли иш режалар" бўйича маълумот бериб ўтилган.

Бошқарма Aхборот хизмати

👉 @Qashkadastrpress
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
❗️Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар 1 мартга қадар узайтирилди

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, хусусан бошқа мамлакатлардан вируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш борасида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатимизга кириш)ни тўхтатиш каби чоралар кўрилган эди.

Ҳозирда юзага келган ҳолатлар таҳлили ҳамда юқорида қайд этилган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Шунингдек, қоидага кўра:

👉🏻 юқорида номлари саналган давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистонга киритилмайди;

👉🏻 сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олинади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️Тошкент шаҳрида уй жой учун қалбаки кадастр ҳужжати тайёрлаган фирибгарлар ушланди

Tезкор тадбир давомида, фуқаролар У.Т. ва А.Г.лар Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчасидаги «Ялпиз» номли кафеда ариза муаллифи Г.Н.дан 27.300 АҚШ долларини олиб, унга сохта кадастр ҳужжатини бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушландилар.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2YrvROQ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_officia
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
▫️30 январь, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти туғилган кун...

30 январ. Бу сана ўзбек халқи учун бегона эмас. Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов агар ҳаёт бўлганида бу йил ана шу санада 83 ёшни қарши олган бўларди...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 апрелдаги тегишли қарори асосида Биринчи Президентимизнинг хотирасини абадийлаштириш ва меросини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида Президент ҳузуридаги Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси тузилган.

Мазкур мажмуа билан яқиндан танишишни истаганлар шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни соат 9.30 дан 17.00 гача ташриф буюришлари мумкин. Кириш бепул.

Сана муносабати билан мажмуа бугун, 30 январь куни ҳам ишлайди.

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Andijon | Kun.uz
#Кун_рақами

Андижон вилоятининг умумий ер майдони 430 минг 303 гектарга тенг. Шундан қишлоқ хўжалиги ерлари – 255 минг 770 гектар.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси маълум қилишича, экин ерлари 201 минг 738 гектарни, кўп йиллик дарахтзорлар 30 минг 223 гектарни, бўз ерлар 2 минг 765 гектарни, яйлов ерлари 21 минг 42 гектарни, бошқа ерлар 174 минг 534 гектарни ташкил этади.

👉 Андижон хабарлари
Forwarded from ANDIJON_TRK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | KADASTR AGENTLIGI VILOYAT BOSHQARMASI MATBUOT ANJUMANI
30.01.2021 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Daryo.uz сайтининг телеграм ижтимоий тармоғида 2021 йил 14 январь куни соат 07:57 да “Андижонда саноат зонасидан ер олиб беришни ваъда қилиб, пора олган собиқ кадастр ходими қўлга олинди” сарлавҳаси билан маълумот берилган.

Ушбу маълумотда Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи вилоят «Ермулккадастр» давлат корхонасининг собиқ ходими М.Н. Андижон тумани «Айрилиш» МФЙ ҳудудидаги саноат зонасидан 30 сотих ер майдонини кадастр ҳужжатлари билан расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига фуқаро А.Қ.дан 15 минг АҚШ доллар талаб қилганлиги, ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Н. талаб қилинган пулнинг 5 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинганлиги, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) 211-моддаси (пора олиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари амалга оширилаётганлиги кўрсатиб ўтилган.

Вилоят «Ермулккадастр» давлат корхонасининг 2019 йил 27 майдаги 498-к-сон буйруғига асосан фуқаро М.Н корхонага ишга қабул қилинган.

Корхонанинг 25.06.2020 йилдаги 653-қ-сон қарори билан ички тартиб қоидаларини мунтазам бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг 3-банди талаблари асосида корхона ва М.Н ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Фуқаро М.Н юқоридаги жиноятни 2021 йил 5-январь санасида содир этган, бу даврда М.Н вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонасидан 6 ой илгари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Давлат кадастрлари палатасининг расмий саҳифалари 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram