ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.39K photos
861 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр муҳандиси сифатида фаолият юритиш учун қандай талаблар бор?

МММдаги матбуот анжуманида Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи Санжар Абдураззоқов ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

«Талаблар қуйидагилардан иборат:

🔹Кадастр муҳандислигига номзод ушбу соҳада камида бир йил стажга эга бўлиши, олий маълумотли бўлиши, маълумоти бўлмаса, малака ошириш курсида ўқиб сертификатга эга бўлиши керак. Бу курслар Кадастр агентлиги томонидан ташкил этилади.

🔹Малака шаҳодатномасига эга бўлиши шарт. Шаҳодатномага эга муҳандис риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномаси тузиб, фаолият кўрсатади.

✏️ У Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади, қаватма-қават режаларини тузади, кадастр йиғма жилдини шакллантириб ҳисобга қўяди, кадастр паспортини расмийлаштириш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси филиалига тақдим этади.

Кадастр муҳандисларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги фаолияти 2022 йил 31 декабрга қадар белгиланди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
#qiziqarli_fakt

Телеграм асосчиси Павел Дуров қайд этишича охирги 72 соат давомида телеграм ижтимоий тармоғига 25 миллион янги фойдаланувчилар қўшилганлигини билдирди.

Ушбу янги фойдаланувчилар бутун дунё бўйлаб келган 38 % Осиё давлатлари, 27 % Европа давлатлари, 21 % Лотин Америкаси ва 8 % МЕНАга тўғри келмоқда.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг
29 йиллиги ҳамда "14-январь Ватан ҳимоячилари куни" байрами билан чин қалбдан муборакбод этади ҳамда барча Ўзбекистонимиз ҳимоячиларини ватан олдидаги шарафли бурчини адо этишдан чарчамасликни тилаб қоламиз.
Яна бир бор байрам муборак бўлсин.
АОКАдаги матбуот анжуманидан

Бекзод Нишонов, Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи:

«Хусусий секторга кадастр йиғма жилдини тайёрлаш ишларини топшириш Президентнинг 4270-сонли қарори билан рухсат этилган эди. 4913-сонли Қарор билан эксперимент муддати узайтирилиб, яна қўшимча имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.

🔰 Яъни, бирламчи рухсатда фақат олди-сотди шартномаси, аниқроғи иккиламчи бозорда кўчмас мулклар бўйича кадастр хизматлари кўрсатиш бўлган бўлса, ҳозирги кунда бирламчи кадастр йиғмажлидини тайёрлашга ҳам рухсат бериляпти. Қарорда йиғмажилдни тайёрлаш функциясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Тадбиркорлик субъекти иш фаолиятини юритиши учун 2 та тартиб зарур:

▪️Рухсат, яъни шаҳодатнома олиш;
▪️Тадбиркорнинг кадастр хизматини қандай йўлга қўйиш масаласи. Инвентаризация иши, кадастр йиғмажилди, кадастр паспортини бериш тартиби қандай бўлади?

⚠️ Бу ерда жуда кўплаб саволлар мавжуд. Сабаби бу монопол тартибда амалга оширилгани учун кўп ҳолатлар давлат Кадастр агентлиги томонидан бир қисм ички ҳужжатлар билан тартибга солинган эди.

☑️ Бугунги кунда тадбиркорлик субъекти бирор объектга боришидан олдин ўша объект ҳақида маълумот олиши керак. Чегараларни белгилаши учун ўша ер участкасининг қўшнилари тўғрисидаги маълумотни олиши керак. Бу маълумотларни қаердан олиши борасида савол туғилиши табиий. Шу мақсадда ахборот тизими ишлаб чиқиш йўлга қўйилади. Бу тизим орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ҳам мумкин».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–667-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди.

💰 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.

☑️ Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:
БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

➡️ Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Яккаю ягона битта мезон бор - халқ билан ҳамнафас бўлиб ҳаракат қилсак, натижаларга эришамиз

Шавкат Мирзиёев: Есть один единственный критерий - мы достигнем результатов, если будем действовать единодушно с народом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#тайинлов

Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори сифатида таништирилди

Фазлиддин Умаров 2019 йил сентябрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Ф.Умаров – солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

👉 Батафсил
_______________________
#назначение

Фазлиддин Каримович Умаров представлен в качестве директора Агентства по кадастру при Государственном налоговом комитете

Фазлиддин Умаров с сентября 2019 года занимал должность заместителя председателя Государственного налогового комитета.

Ф.Умаров – советник налоговой службы I ранга.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Андижонда вилоят автомобил йўллари бошқармасининг бўлим бошлиғи 300 доллар билан ушланди

Андижон вилояти Автомобил йўллари бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи А.И. қўлга олинди. У бекат қуриш учун тадбиркорга ер олишда ёрдамлашмоқчи бўлгани айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/17406566

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади

Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Утказилган йиғилишда- 2020 йил 1 майда ерости суви захираси бор жойларда давлат ҳисобидан қудуқ қазиб, уларни аҳолига имтиёзли шартларда бериш бўйича қарор қабул қилинган эди. Бу мақсадларга Инқирозга қарши жамғармадан ажратилган 300 миллиард сўм ҳисобига 95 минг гектар ер фойдаланишга киритилди, 70 мингга яқин янги иш ўрни яратилганлиги кайд этилди.
Forwarded from Kadastr - Live
Бино ва иншоотлар кадастрини юритиш, уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлар:

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган “Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

🔷 Адлия Вазирлиги томонидан 2015 йил 3 ноябрда 2725-сон билан рўйхатга олинган “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш” қоидалари;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарори;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябридаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарори.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🏢🏡 Бино ва иншоотларни кадастр қийматини ҳисоблаш қуйидаги қарорларга асосан амалга оширилади:

🔷 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабр 1043-сон билан тасдиқланган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:

🔸ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

🔸табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;

🔸давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#rasmiy_munosabat

Телеграм ижтимоий тармоғидаги журналист Мухбир Далиевнинг телеграм каналида "Ер сотиш синдроми" ҳамда "Навбатдаги анжанча ер сотиш синдроми” мавзуси остида берилган мақолаларга расмий муносабат.

Мазкур мақолаларни Кадастр агентлиги тизимидаги Давлат кадастрлар палатаси Андижон шаҳар бўлинмаси ходимлари томонидан тегишли ҳужжатларга асосан ўрганиб чиқилди ҳамда ўрганиш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди.

1. Андижон шаҳар Сафоий МФЙ ҳудуди (Айланма кўчаси бўйи)даги 2327,63 кв.метр ер майдони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилги “Ёшлар келажагимиз Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармонининг 4-иловасида кўрсатилган Андижон шаҳрида 132 минг 160 нафар ёшларни иш билан таъминлаш ва мазкур ёшлардан бири сифатида фуқаро Иброхимов Отабек Сохибжон ўғлига Андижон шаҳар ҳокимининг 15.05.2020 йилги 240-қ-сонли қарори билан давлат хусусий шерикчилик асосида замонавий типда “Маиший хизмат кўрсатиш ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” шахобчаси биносини қуриш учун рухсат берилган.
Фуқаро Иброхимов Отабек Сохибжон ўғлига ажратиб берилган 2327,63 кв.метр ер майдонининг 105,90 кв.метр қисмида жойлашган қурилиши тугалланмаган биноларига нисбатан фуқаро томонидан Давлат хизматлари агентлиги Андижон шаҳар бўлимига 26.11.2020 йилда қилган 24858089-сонли аризасига асосан Давлат кадастрлар палатаси Андижон шаҳар бўлинмаси томонидан кадастр паспорти шакллантирилганлиги, лекин мулкий ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

2.
Андижон шахар Хунарманд МФЙ Мустақиллик шох кўчаси бўйида (4-қаватли ётоқхона биноси олди қисми) жойлашган 780,0 кв.метр ер майдони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги “Ёшлар келажагимиз Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони ижросини таъминлашни асос қилинган ҳолда фуқаро Умаров Мухаммадсодиққа Андижон шахар ҳокимининг 24.02.2020 йилги 111-қ-сонли қарори билан давлат хусусий шерикчилик асосида “Ёшлар гузари” биноси қуриш учун ажратиб берилган бугунги кунда қурилиш ишлари тўлиқ якунланган.
Шунингдек, мазкур қурилиш якунланган бино-иншоотларга фуқаро М.Умаровнинг Давлат хизматлари агентлиги Андижон шаҳар бўлимига 28.05.2020 йилда қилган 19322275-сонли аризасига асосан Давлат кадастрлар палатаси Андижон шаҳар бўлинмаси томонидан кадастр паспорти шакллантирилган, бироқ ушбу фуқаронинг ҳам мулкий ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Улар лойиҳавий йўл ўрни ҳудудини ҳам сотишди мавзуси остида берилган мақолани бошқарманинг малакали мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича расмий муносабат билдирилади.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Ерни ноқонуний олиб қўйган мансабдорлар 55 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин

Ер иқтисодиётнинг барча тармоқлари, қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Eр ресурсларига нисбатан оқилона муносабатда бўлиш, ундан самарали фойдаланиш, албатта, мамлакатимиз ободлиги ва фаровонлигига хизмат қилади. Шу боисдан сўнгги йилларда юртимизда ер ресурсларини асраш, ундан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Сабаби мамлакатимиз аҳолиси асосий қисмининг даромади ва фаровонлиги мана шу ердан самарали фойдалана олишимизга, унинг ҳосилдорлигини қай даражада сақлаб туришимизга боғлиқ.
Лекин кейинги йилларда ер участкаларини олиб қўйишда қонунчиликда белгиланган тартибга риоя этмаслик ҳолатлари афсуски, кўп учрамоқда.

Батафсил:👉https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33395/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан,

🟢 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона қоидалари белгиланди;

🟢 юридик ва жисмоний шахсларга Давлат реестри маълумотларидан эркин фойдаланиш имконияти яратилди;

🟢 юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш учун уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ваколатли органлар ўртасида ахборот-коммуникация маълумотлар алмашинувини жорий этилди;

🟢 қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилди;

🟢 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестридан электрон кўчирма бериш йўлга қўйилди;

🟢 низоларни судгача ҳал қилиш механизми жорий этилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар ўзингизга тегишли бўлган ер участкаларингиз ҳамда кўчмас мулкларингиз давлат рўйхатидан ўтказилганми? Агар ўтказилмаган бўлса шошилинглар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2020 йилдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр Агентлигининг асосий вазифаларидан бири кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этиш ҳисобланади.

Шу сабабли, Мамалакатимиз қонунчилигига кўра кўчмас мулкларга бўлган мулкий муносабатлар давлат рўйҳатидан ўтказилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилган бўлсада, аксарият ҳолларда, айрим юртдошларимиз бу тартибга бепарволик билан ёндашаётганлиги маълум бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 68 прим 1-моддасида “Ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик” - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 3 баравардан 5 бараваргача жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.
Шу муносабат билан Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармалари томонидан бугунги кунда ер участкалари ва кўчмас мулклар қайта хатловдан ўтказилмоқда.

Ҳурматли мулкдорлар!

Ҳукуматимиз томонидан Сизларга тегишли бўлган турар ва нотурар-жой тоифасидаги бинолар қуриш учун ёки деҳқон, асаларичилик, балиқчилик, шоличилик, кўчатчилик, иссиқхона, боғдорчилик, сабзавотчилик ва х.з. йўналишларда фаолият кўрсатиш учун ажратиб берилган ер участкаларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер ажратиш ҳақидаги ваколатли идораларнинг расмий ҳужжатларини илова этган ҳолда Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига электрон тарзда мурожаат қилиб мулк ҳуқуқларингизни давлат рўйхатидан ўтказиб олишларингизни ва бу билан қонун билан қўриқланадиган мулкий ҳуқуқларингизни паймол бўлишини олдини олган бўласиз.

Ҳурматли ер эгалари ва фойдаланувчилари қисқа муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқингизни давлат рўйхатидан ўтказиб олишингизни акс ҳолда Сизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 68 прим 1-моддасида талаби асосида фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 3 баравардан 5 бараваргача жарима қўллашга сабаб бўлиши ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз.

Маълумот учун бугунги кунда Базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўм 2021 йил 1 феврал кунидан 245 300 сўм этиб белгиланди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти
бошқармаси матбуот хизмати
ДХХ 3 миллион 720 минг АҚШ доллари олаётган шахсни ушлади (+видео)

📍 https://uza.uz/posts/235794

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter