ANDIJON KADASTR
1.47K subscribers
8.1K photos
930 videos
6 files
5.35K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
Тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.
Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.

В Нукусе началась внеочередная сессия Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
Участвующий в мероприятии Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поддержал выдвинутую на должность Председателя Жокаргы Кенеса кандидатуру Мурата Камалова.
Депутаты тайным голосованием избрали Мурата Камалова на должность Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #JuqorgiKenges #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
‼️ Кадастр агентлиги АКТ мутахассисларини ишга таклиф этади:

Лойиҳалаш ва жорий сектори бошлиғи; (ойлик 10 млн. сўмдан бошланади)
Маълумотлар базасини бошқариш бўйича мутахассис; (10 млн. сўмдан бошланади)
Дастурчилар; (10 млн. сўмдан бошланади)
Ахборот тизимлари хавфсизлиги сектори бошлиғи; (8 млн. сўмдан бошланади)
Ахборот тизимлари хавфсизлиги сектори бош мутахассиси; (7 млн. сўмдан бошланади)
Ахборот тизимлари хавфсизлиги сектори етакчи мутахассиси; (6 млн. сўмдан бошланади)
Техник қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш сектори бошлиғи; (8 млн. сўмдан бошланади)
Техник қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш сектори бош мутахассиси; (7 млн. сўмдан бошланади
Техник қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва эксплутация қилиш сектори етакчи мутахассиси; (6млн. сўмдан бошланади)

Тўлиқ маълумотларни бу ерда …

📑 Ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларни ушбу манзилга юборишингиз мумкин: [email protected]
☎️ Қўшимча маълумот учун: +99871 202-55-67
#taziya

Andijon viloyati Yer resurslari va davlat kadastri boshqarmasi boshlig'i Berdiqulov Fayoziddin Holmatovichning otalari Holmatjonhojiaka omonatlarini topshiribdi.

Holmatjonhojiakani Olloh o'z rahmatiga olgan bo'lsin joylari jannatda bo'lsin.

F.Berdiqulovning oila a'zolariga sabr toqat tilab, boshqarma jamoasi nomidan taziya izxor etgan holda chuqur hamdardlik bildiramiz.
⚡️ Сурхондарёда кадастр ходими 4 миллон сўм олаётганда ушланди

12 сотих ер майдонини турар жой сифатида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4 миллон сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3d1EshJ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Forwarded from Kadastr - Live
6 октябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 267 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 286 млрд.сўмлик 219 та мулк 299 млрд.сўмга реализация қилинди.

4 та давлат активлари:
-
Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1 млрд. 966 млн.сўмлик давлат объекти 2 млрд 5 млн.сўмга сотилди.

14 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича:
- Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 2,3 млн.сўмлик спорт зал 21,7 млн.сўмга ижарага берилди.

112 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Навоий вилояти, Навоий шаҳридан нархи 9,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 456,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

6 та дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:
- Андижон вилояти, Пахтаобод туманидан нархи 139,1 млн.сўм бўлган дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи учун 2 млрд. 222 млн.сўм нарх тасдиқланди.

23 та норуда фойдали қазилмаларни қазиш ҳуқуқи:
- Фарғона вилояти, Фарғона туманидан нархи 8 млн.сўм бўлган норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун 427,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 8 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари, ижро ҳужжатларига асосан 31 та, юридик ва жисмоний шахсларнинг 18 та мулки реализация қилинди.

❗️6 октябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=131
#яна_бир_жудолик

Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев оламдан ўтди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!

Аллоҳ сўроқ-саволларини осон қилсин. Оила аъзоларига чиройли сабр берсин.


Андижонликлар расмий канали

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkFqsk3RuJLVrgGBA
Forwarded from Xushnudbek.uz
Жанубий Кореяда ўқиш истагида бўлган ёшлар диққатига!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Корея Республикасининг Сежонг Университети билан ҳамкорликда, энг замонавий мутахассисликлар бўйича Кореяда магистратура ва докторантурада таълим олиш грантларини эълон қилади!

Ўзаро ҳамкорлик меморандумига мувофиқ Сежонг университети Ўзбекистон фуқароларига ҳар йили танлов асосида магистратура ва докторантурада таълим олиш учун жами 15 ўрин ҳамда стажировка ўташ учун жами 50 тагача ўрин ажратилиши келишилган.

Жорий йил 29 сентябрда Сежонг университети 2021 йил учун магистратура ва докторантурада таҳсил олиш учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича грантлар эълон қилганини маълум қилди:

1. Архитектуравий дизайн
2. Компьютер графикаси
3. Сунъий ақлга асосланган тасвирни қайта ишлаш ёки компьютер графикаси
4. Робототехника, бошқарув элементлари, мехатроника
5. Чипларга асосланган тизим дизайни
6. Буюмлар интернети, техникасини ўрганиш, ақлли хизматлар, дастурлаш инженерияси
7. Наноқурилмалар, графен, икки ўлчовли материаллар, қуёш батареяси қўлланилиши, янги авлод ярим ўтказгичи
8. Дрон (учар робот) навигацияси ва назорати
9. Дрон (учар робот) формация парвози
10. Механика назариясини ўрганиш
11. Ўсимликлар молекуляр биологияси
12. Таркибий таҳлил, ҳисоблаш механикаси
13. Муҳандислик ва кончилик
14. Симсиз алоқа, машиналарни ўрганиш, фотоник тасвирлаш тизими, тасвирларни қайта ишлаш
15. Компьютер-техникасини ўрганиш
16. Ўсимликлар селекция, генетикаси, ўсимликларнинг молекуляр биология
17. Денгиз маҳсулотлари, балиқ етиштириш, балиқ касалликлари, молекуляр биология, ҳужайра биологияси
18. Молекуляр наслчилик
19. Ўсимликлар генетикаси ва молекуляр наслчилик
20. Профилактик тиббиёт, соғлиқни сақлаш, статистика, атроф-муҳит ва молекуляр эпидемиология

Магистратура ва докторантура таълим дастурларида таҳсил олиш билан боғлиқ харажатлар Сежонг университети гранти ҳисобидан молиялаштирилади.

❗️Лекин аризалар топшириш учун вақт оз қолди!

Стипендия танловларида қатнашиш учун номзодлар 2020 йил 14 октябрга қадар https://bit.ly/sejong_s линк орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари лозим.

Номзодларнинг дастлабки маълумотлари асосида Жанубий Корея Сежонг университети профессорлари билан жорий йил 14-18 октябрь кунлари Zoom орқали инглиз тилида онлайн мулоқот бўлиб ўтади. Суҳбатдан мувафаққиятли ўтган номзодлар эса жорий йил 23 октябрга қадар барча тегишли ҳужжатларини университет интернет сайтига юклашлари талаб этилади.

Жанубий Кореяда таҳсил олиш ёки илмий изланишлар олиб бориш ниятида бўлганларни мазкур грантларда фаол иштирок этишга чақирамиз.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: Супер-контракт нархлари тасдиқланди. Нархлар арзонлаштирилган

Тўплаган бали кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Нархлар ҳар йилгидан арзонлаштирилган. Жумладан, жуда кўп йўналишларда оддий контрактнинг 8 баравари этиб тайинланган. Илгари энг арзони 10 баравар бўларди.

Масалан, энг арзон контракт 5.771.349 сўм бўлса, демак ушбу йўналишларнинг супер-контракти 46 млн 170 минг сўм бўлади.

Тиббиёт йўналишида ҳам нарх арзонлашган. Илгари олий ҳамшираликдан бошқа барча тиббиёт йўналишида 20 баравар эди. Жорий йилда 15-17 баравар этиб арзонлаштирилган.

Молия-иқтисод йўналишлари ҳам илгари 15 баравар эди, жорий йил 10 баравар этиб белгиланган.

Фақат биргина юриспруденция йўналиши ўзгармаган — 25 баробар.

❗️Нархлар минимал миқдор ҳисобланади. Ўтган йилдан бошлаб ОТМлар супер-контракт нархини ўзи мустақил белгилайди, фақат минимал миқдордан кам бўлмаслиги керак.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from YURISTKADR
ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВА ТУМАН (ШАҲАР)ЛАРДАГИ КАДАСТР ХОДИМЛАРИ ЭНДИ БЎШАТИЛАДИМИ?

Бизга, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиалларида ишлаб турган ходимлари ишдан бўшатиладими, деган мазмунда саволлар келмоқда.

Оммавий ишдан бўшатишларга нисбатан ҳуқуқий позициямизни доим билдириб келяпмиз, шу боисдан кадастр тизими ходимлари масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтсак.

Барчамизнинг ҳабаримиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6061-сонли Фармонига асосан:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилиши белгиланди.

Фармондан сўнг, Президентнинг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорга биноан, 1-банди а-кичик бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиаллари негизидаДавлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

Бу ерда агар, ҳозирги ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиаллари фаолияти тўлиқ тугатилса ҳамда ушбу ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ворислик тартибида бошқа ташкилотларга ўтмаса, ундаги ходимларни МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан “корхона тугатилганлиги” важи билан ишдан бўшатиш мумкин бўларди.

Бироқ, қаранг ПҚ-4819-сонли қарорда ушбу ташкилотларни тугатиш эмас, балки уларнинг негизида айнан уларнинг фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотларни ташкил этиш назарда тутилган, яъни:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари – Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари сифатида фаолият юритсалар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман ва шаҳар филиаллари ҳам шунга мос равишда Давлат кадастрлари палатасининг туман ва шаҳар филиаллари сифатида фаолият юритади.

Аввал ҳам бир неча бор айтиб келганмиз, “негизида” жумласи ташкилот фаолиятига нисбатан қўлланилганда, тугатиш маъносида эмас, балки бу ерда корхонани қайта ташкил этиш маъносида келади.

Ана энди Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг ҳар доим такрорлаб келаётганимиз – ўша маълум ва машхур бўлган 98-моддасини яна бир бор ёдга оламиз:

корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади.

Яъни, кадастр тизимидаги қайта ташкил этилиши белгиланган ташкилотлардаги ходимларни ташкилот тугатилди деган важ билан ишдан бўшатиш қонунчиликка мувофиқ бўлмайди. Улар ўз ишларини давом эттиришлари айнан қонун талабидир.

Каналга уланиш 👉@yuristkadr
Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.
“Ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қўллаш муҳимлиги таъкидланди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселектерное совещание по вопросам повышения роли женщин и молодежи в обществе и обеспечения их занятости.
Поручено наладить адресную работу в рамках молодежной и женской «тетрадей» с включением в них безработных и нуждающихся в поддержке лиц.
Отмечена важность широкого применения механизма социального контракта, эффективного использования возможностей негосударственных некоммерческих организаций.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter