ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.38K photos
859 videos
6 files
4.88K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№569, 21.09.2020й) билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди.
Унга кўра:

Атабек Валиджанович Аллаберганов Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;

А.Аллаберганов- ушбу лавозимлга тайинланишдан аввал Давлат солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Тулқин Мансурович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

Мирсаид Садикович Мирмаксудов Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

М.Мирмаксудов ушбу лавозимга тайинланишидан аввал "Uzinfocom" директори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Абдушукур Хамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари - “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг тегишли қарори билан (ПҚ-4834, 18.09.2020й) Халилилло Собиржонович Турахужаев Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.

Каналга уланиш:
➡️ @andijonkadastr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите завтра, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
“YER ELEKTRON” тизими орқали юборилган бўш ер майдонини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига қабул қилиш жараёни инфографикада.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№571, 21.09.2020й) билан, Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди.

У бунга қадар Сурхондарё вилоятидаги Тадбиркорлар қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасидаги котибиятнинг аввалги мудири Ғолибшер Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Таъзия

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли суҳандон ва санъаткор Шуҳрат Қаюмов вафот этди. Маълумотларга кўра у юрак ҳуружидан вафот этди.

Шуҳрат Қаюмов узоқ йиллар "Ўзбекистон" телерадиоканалида "Ассалом Ўзбекистон", "Оҳанграбо" кўрсатувларини тайёрлаб, муҳлислар қалбига кириб борган.

Унинг тароналари ҳам кўплаб қалбларни забт этган.

Мархумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижон вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Андижон шаҳридан 5,7 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Андижон туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Асака туманидан 6,9 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Балиқчи туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Бўз туманидан 3,2 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Булоқбоши туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Жалақудуқ туманидан 4,7 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Избоскан туманидан 4,1 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Қўрғонтепа туманидан 12,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Марҳамат туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Олтинкўл туманидан 2,1 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Пахтаобод туманидан 4,1 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Улуғнор туманидан 267 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Хўжаобод туманидан 3,6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Шаҳрихон туманидан 6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Хонобод шаҳридан 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Порахўр одам нафақат жамиятни, шу билан бирга ўзини ҳам жарга қулатади.

Албатта кўринг!

👉@andijonkadastr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Рақамлаштириш билан шуғулланмасдан ривожланиш мумкин эмаслигини, бусиз келажагимиз йўқлигини тушуниб етиш керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо осознать, что невозможно развиваться, не занимаясь цифровизацией, без этого нет будущего

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси раис ўринбосари Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 сентябрдаги ПҚ-4832-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Бош директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабати билан бугун соҳа равнақи ва тараққиёти учун қилган меҳнатлари, сай-ҳаракатлари учун қўмита жамоаси номидан Шерзод Хабибуллахўжаевичга ташаккурлар айтилди ва рамзий тўн кийдирилди.

Жамоамиз Шерзод Хабибуллахўжаевичнинг кейинги иш фаолиятларида муваффаққиятлар тилайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи бошланди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қатор муҳим таклиф ва мулоҳазаларни баён этган эди. Уларнинг барчаси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, амалиётга татбиқ этиляпти.
Ўзбекистон Президенти бу гал ҳам кўплаб ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

В настоящее время на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН началось выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.
Как известно, лидер нашей страны в своей речи на 72-й сессии Генассамблеи ООН в сентябре 2017 года в Нью-Йорке озвучил важные предложения по некоторым вопросам глобального развития. Все они широко поддержаны мировым сообществом и претворяются в жизнь.
Ожидается, что и в этот раз Президент Узбекистана выдвинет ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twit
LIVE.

Трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

Facebook: https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/3247175458737251/

YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Pgo-XdARltQ

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

24 сентябрь – Бутунжаҳон денгиз куни

📌 Ер юзининг тўртдан уч қисми сув билан қопланган. БМТ маълумотларига кўра халқаро савдонинг 80 %дан ортиғи денгиз транспорти орқали амалга оширилади. Шу боис Халқаро денгиз ташкилоти (International Maritime Orgazation)нинг 1975 йилдаги 10-сессиясида сентябрь ойининг учинчи пайшанба куни “Бутунжаҳон денгиз куни” деб эълон қилинган.

☑️ Ушбу сана денгизда юк ташишнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш, биологик захираларни асраб-авайлаш, бу йўналишга янги технологиялар ва инновацияларни жорий этишга қаратилган. Шунингдек, ҳар бир давлат ушбу санани ўз имкониятлари доирасида қайси кун нишонлашни ўзи белгилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Вирус блокаторларини дорихонада сотиш мумкин(мас)ми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон Қарори билан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра:

Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.

Маълумот учун, вирус блокатори - гигиена ашёси ҳисобланиб, ундаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди. Лекин коронавирусдан ҳимоя қилиши ҳақида илмий тасдиқлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган нотўғри (била туриб ёлғон) реклама тақиқланади

Манба: Uzpharmagency

Вазирлик расмий канали: @ssvuz