ANDIJON KADASTR
1.44K subscribers
7.49K photos
877 videos
6 files
4.97K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
ANDIJON KADASTR
#rasmiy_munosabat Ижтимоий тармоқларда “Маҳалламиз ерлари фермер аёлга бериб юборилган, аммо...” мақолага расмий муносабат. Ушбу мурожаат жойида ўрганилганда Шахрихон туманининг Бинокор Дўлан массиви, “Янги махалла” махалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи…
"КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ" БЎЙИЧА МАСОФАВИЙ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 12/1-1559-сонли топшириқ хатида
раҳбар ва ходимларни коррупцияга қарши курашиш борасида билим ва кўникмаларини шакиллантириш бўйича масофавий шаклда (Zoom платформаси орқали) малака ошириш юзасидан берган топшириғида 2020 йил август ойида “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳамда худудий бошқарма, корхона, бўлим ва филиаллар раҳбарларини малака ошириш ўқув курсида иштирок этиш белгиланганлиги сабабли, Андижон вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси тизимдаги корхона, бўлим ва филиаллар раҳбарлари иштирокида “Коррупция ва комплаенс назорат” мавзусида малака ошириш курси бўлиб ўтмоқда.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган.

Унга кўра, қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш кўзда тутилмоқда:

Биринчидан
, коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

Иккинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ беш баравар;
унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ етти баравар;
оғир жиноят учун ‒ ўн баравар;
ўта оғир жиноят учун ‒ ўн беш баравар;

Учинчидан
, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ ўн баравар;
унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ ўн беш баравар;
оғир жиноят учун ‒ йигирма баравар;
ўта оғир жиноят учун ‒ йигирма беш баравар;

Тўртинчидан
, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор (БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача) учун ‒ ўн беш фоизи;
кўп ёки жуда кўп миқдор (БҲМнинг 300—500 бараваригача ҳамда 500 баравар ва ундан кўп) учун ‒ ўн фоизи.

Ҳужжат ташаббускорларининг айтишича, Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ҳар йили қўшимча ўрта ҳисобда 300-500 млн сўм маблағлар талаб этилади.
Хоразмда тадбиркордан 20 000 АҚШ доллар пора талаб қилган масъул ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи М.Р. “Д.” МЧЖнинг иш юритувчиси Р.дан жамиятга тумандаги Гурлан массиви ҳудудидан балиқчилик кўли ташкил қилиш учун 15 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
#rasmiy_munosabat

Ижтимоий тармоқларда “Мактаб ерлари ноқонуний равишда сотиб юборилган” мақолага расмий муносабат.

Ушбу мурожаат жойида ўрганилганда Избоскан тумани “Бештерак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган №7-сонли ўрта таълим мактаби директори А.Ўрмонов ҳамда туман Ҳалқ таълим бўлими мудири А.Абдукаримовнинг туман ҳокими номига 2020 йил 13 март кунги №223/01-17-сонли алоқа хати билан Ҳалқ таълим бўлимига қарашли мактаб ер майдонларини фойдаланилмай турган қисмини захирага олиш тўғрисидаги мурожаат қилган, ушбу хатга мувофиқ Избоскан туман ҳокимининг 2020 йил 06 апрел кунги №159-қ-сонли қарори билан №7-сонли ўрта таълим мактабини умумий 20138,45 кв.метр ер майдонидан, самарасиз бўлган 8000,0 кв.метр ер майдони туман ҳокимлиги захира ерлари тоифасига қайтарилган.
Шундан сўнг, Андижон вилояти хокими Ш.Қ.Абдураҳмоновнинг аудио селектор тарзида ўтказилган йиғилишда туман ҳудудида бўш турган ва самарасиз фойдаланишда бўлган ер майдонларига нисбатан, мутасадди ташкилот раҳбарларига "Мини футбол ўйингоҳи", "Компьютер маркази" ва "Boоkcafе" ташкил этиш истагида бўлган фуқароларни рўйхатини шакллантириш топшириқлари берилган.
Юқоридаги вилоят ҳокимининг топшириқни ижросин таъминлаш мақсадади Избоскан тумани ҳокими С.Исмоилов томонидан 2020 йил 03 январь куни туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ер майдонларини инвестиция киритиш шарти билан “Э-Ижро” аукцион онлайн савдо майдончасига киритиш тўғрисида № 1-сонли йиғилиш баёни тасдиқланган.

Хозирда “Ермулккадастр” давлат корхонаси Избоскан тумани филиали ходимлари томонидан ушбу захирадаги ер майдонлари аукцион савдо майдончасига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Ер участкалари бўйича қарор чиқариш ҳокимлардан Кенгашга ўтказилиши муаммога ечим эмас

Сўнгги вақтларда хусусий мулк ва ер участкалари масаласида фуқароларимиз ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти ўртасидаги муносабатлар турли хилдаги зиддиятларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил 👉https://parliament.gov.uz/uz/events/fractions/31750/

Facebook | Telegram | YouTube
Бугунги видеоселектор бошида давлатимиз раҳбари пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.
Пандемия шароитида Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания глава государства затронул положение дел с пандемией.
Отмечено, что ситуация начинает меняться в положительную сторону, однако в случае несоблюдения рекомендаций врачей, мер предосторожности, государство будет вынуждено вновь ввести ограничительные требования.
Рассмотрены вопросы празднования Дня независимости исходя из реалий пандемии, главным образом в семейном кругу.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Деҳқон хўжаликларига бундан кейин ер участкасини ижара асосида бериш тизими жорий этиш кўзда тутилмоқда

Кейинги йилларда мамлакатимизда ер ва ундан фойдаланишга бўлган муносабат кескин ўзгарди. Кафтдек ердан даромад топиш, шу орқали халқимиз ва давлатимиз иқтисодиётига манфаат келтириш мақсадлари юқори босқичга кўтарилди. Бу борада қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилингани фикримизни янада исботлайди.

Батафсил 👉 https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/31753/

Facebook | Telegram | YouTube
Энди ҳокимлар мулкдор ерини тортиб олиш ваколатига эга эмас, аммо...


Энди ҳокимнинг мулкдор ерини тортиб олишга ҳаққи йўқ. Бу борадаги барча ваколатлар маҳаллий кенгашлар ихтиёрига берилади. Аммо бу ҳоким билан мулкдор ўртасидаги зиддиятга ечим бўла оладими?

Батафсил 👉 https://parliament.gov.uz/uz/events/fractions/31754/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Карантин нормаларига эътибор қилиб, ишимизни давом эттиришимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо продолжать работу, не ослабляя внимания нормам карантина

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

Ер муносабатлари бўйича сизларни қийнаб келаётган саволларга ечим топиш ва саволларга жавоб бериш мақсадида 2020 йил 21-Август Жума куни соат 15:00 да Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида “Ер муносабатлари ва кадастр хизматлари”мавзусида видеовебинар ташкил этилмоқда.

Ушбу вебинарда ўзингизни қизиқтирган савол билан иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинарга уланиш учун
https://zoom.us/j/94029249269
ушбу ҳаволасига ўтинг!

Бошланиш вақти 21 Август соат 15-00 да

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва Давлат кадастр Давлат қўмитаси
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
РОСРЕЕСТР ПРЕДСТАВИЛ ГОСКОМЗЕМГЕОДЕЗКАДАСТРУ УЗБЕКИСТАНА РОССИЙСКИЕ ПРАКТИКИ КАДАСТРОВЫХ РАБОТ И ЗЕМЕЛЬНОГО УЧЕТА.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр соҳаси кеча ва бугун

Сўнгги йилларда кадастр соҳасида бюрократияни камайтиришга, хизмат кўрсатиш муддатларини қисқартиришга эришилди; идорага келмасдан онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Батафсил ☝️ видеолавҳада.

Мурожаат учун:
+998 71 2316851
+998 71 2316852

Манзил: Миробод тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 9-уй

Сайт: www.kadastr.uz
Email: [email protected]

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official