ANDIJON KADASTR
1.47K subscribers
8.22K photos
942 videos
6 files
5.43K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ “ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
ИМЗОЛАДИ
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–626, 02.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Қонун билан геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда тегишли давлат органларининг соҳадаги ваколатлари белгиланди.

🏢 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, геодезия ва картографияга оид ишлар умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) турларга ажратилади.

➡️ Шунингдек, Қонун билан соҳага оид ишларни бажаришга доир асосий талаблар белгиланди.

Геодезия ва картография фаолияти ёки соҳага оид ишларнинг айрим турларини лицензиялаш Ҳукумат томонидан белгиланади.

🧾 Лицензия юридик шахсларга амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

🔍 Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат аҳамиятига молик бўлган ишларни бажариш натижасида олинган материаллар экспертиза қилинади.

🇺🇿 Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган геодезия ва картография фаолияти маҳсулоти, шу жумладан давлат картография-геодезия фонди материаллари (маълумотлари) Ўзбекистон мулкидир.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
Hurmatli fuqarolar, tadbirkor sub’yektlar hamda jismoniy va yuridik shaxslar diqqatiga!!!

Joriy etilgan karantin davrida Davyergeodezkadastr xizmatlariga murojaat qilayotganingizda idoraga kelishingiz shart emas.

Endilikda masofaviy tarzda o’z ishingizni hal qilishingiz mumkin.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар Давергеодезкадстр қўмитасининг www.ygk.uz расмий веб сайтида “Коррупцияга қарши курашиш” бўлимини ишга туширилган.

Фуқаро ёки юридик шахс қўмита ҳамда унинг тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларида тамагирлик ёки коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз ушбу https://ygk.uz/eform/submit/korrupsiya-form ҳаволаси орқали кириб мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат қўмита қошида тузилган “Коррупцияга қарши курашиш республика комиссияси”га келиб тушади.
Мурожаатчи тўғрисидаги барча маълумотлар сир тутилади ва қонунан ҳимояланади.

ЭСЛАТМА!!!
Асло ёлғон хабар берманг!
Ёлғон хабар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Қўмитанинг телеграм каналига аъзо бўлиш👇👇👇👇👇👇
t.iss.one/ygk_uz
Коррупция бу-инсониятни фақат жарликка етaклайди.

Ҳикоят қиладиларким, бир куни Ҳазрати Умар (р.а) сув тўлдирилган мешни орқалаб келарди. Ўғли отасини бу аҳволда кўриб:
— Нега бундай қилдингиз, отажон? Биз олиб келар эдик, — деди.
Ҳазрат Умар (р.а.):
— Нафсим ҳаддан ошиб кетгандай бўлди. Ич-ичимдан ҳаддимдан ошиб кетаётгандай ҳис этдим. Нафсимни залил этмоқ, қийнамоқ учун шундай қилдим, — деди.

Ушбу мақола Андижоннома газетасининг 2020 йил 1 июль кунги 40-сонида чоп этилди.
#YERELEKTRON #ЕРЭЛЕКТРОН

🔸Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори ижрои юзасидан ҳудудий “Ермулккадастр ДК”лари томонидан "YERELEKTRON" AAТга жорий йилнинг 5 июль ҳолатига Республика бўйича 24477 та бўш ер аниқланган бўлиб, шулардан 14770 таси e-kadastr.uz Очиқ электрон порталига жойлаштирилди, 6592 таси аукционга чиқалирлган, 3115 таси эса тахлил жараёнида бўлса, мазкур кўрсатгичлар 20 июнь ҳолатидан бўш ерлар 9,6%га (1294 та), аукционга чиқарилганлар 17,6%га (985 та) ошган бўлса тахлилдагилар 8%га (273 та) қисқарган.
🔸Юқоридаги кўрсатгичлардан келиб чиқиб ушбу рейтингда Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоқистон Республикаси хамон етакчилик қилишмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | Instagram
“Асосий мақсад халқимизнинг бизга бўлган салбий қарашини йўқотиш, соҳа имижини яхшилаш.
Ишимизга фақат халқ баҳо беради.
Бирдамлик, ахиллик бўлмаса, бир оила бўлиб ишламасак хеч нарсага эриша олмаймиз.
Бунинг учун аввало ўзимиз ўзгаришимиз керак. Биз ўзгармас эканмиз қуйи тизим ҳам ўзгармайди.”
- Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Х.С.Тўрахўжаев.

маълумот учун жорий йилнинг 06 июль куни бўлиб ўтган йиғилишидан иқтибос.
Forwarded from Kadastr - Live
Янги ташкил этилган @ygkuzbot орқали қўмита раиси ҳамда унинг ўринбосарларига 2 кун давомида келиб тушган ариза, шикоят, мурожаат, ғоя ва таклифлар статистикаси.

Сизда ҳам бизнинг йўналишларимиз бўйича саволларингиз ёки муаммоларингиз бўлса @ygkuzbot орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз тезлик билан ўрганилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 7 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Президент қарори ижроси юзасидан

🕙 11:00 Тошкент давлат юридик университети

Спикер: Раҳимжон Ҳакимов – университет ректори

📣 «Сардоба» талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан

🕙 11:00 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Спикер: Алипошша Аҳмедов – матбуот котиби

📣 Карантин шароитида аҳолини кадастр хизматларидан фойдаланиши юзасидан

🕙 13:00 Давергеодезкадастр

Спикер: Неъмат Атамурадов – матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 7 июля, в штабе АИМК:

📣 Об исполнении постановления Президента Республики Узбекистан

🕙 11:00 Ташкентский государственный юридический университет

Спикер: Рахимжон Хакимов – ректор университета

📣 О работе по устранению последствий наводнения в «Сардобе»

🕙 12:00 Министерство жилищно-коммунального обслуживания

Спикер: Алипаша Ахмедов – пресс-секретарь

📣 Об использовании кадастровых услуг населением в карантинных условиях

🕙 13:00 Госкомземгеодезкадастр

Спикер: Неъмат Атамурадов – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр қўмитаси раисининг матбуот котиби - ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Неъмат Атамуратов томонидан брифинг ўтказилди.
Forwarded from Kadastr - Live
Эълон!!!

2020 йил 8 июль соат 11:00 да “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида муҳокама этилади.

Муҳокама Давергеодезкадастр қўмитаси мажлислар залида бўлиб ўтади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
Ҳурматли фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда соҳамиз ходимлари.

Жорий йилнинг 20 июлидан Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан тажриба тариқасида битта вилоят танланиб ундаги соҳага оид бўлган барча муаммоларни ўрганиш ва қонуний ечимларини топиш режалаштирилмоқда.


Кейинчалик бу тажриба республикамиз бўйлаб татбиқ этилади.

Шунга кўра Сизда ёки сизнинг вилоятингизда ер, кадастр, геодезия, картография ва геоинновация йўналишлари бўйича муаммо, таклиф ва ғоялар бўлса @zms352 телеграм ёки [email protected] электрон почта манзили орқали бизга йўлашингизни сўраймиз.

Муаммоларга биргаликда ечим топамиз!
Forwarded from Kadastr - Live
#LIVE

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун муҳокамаси бошланди.

Муҳокамани Instagram саҳифамиз орқали узатилаётган жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Ҳавола https://instagram.com/ygk_uzb?igshid=d82iniqd1dfc
Forwarded from Kadastr - Live
#Семинар_2020

Айни дамда Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги Ўздаверлойиҳа институтида семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинар "Коррупцияга қарши курашиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш" ISO 37001 стандарти бўйича ташкил этилган.

ISO 37001, Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш ва аниқлаш бўйича бир қатор тадбирларни ўз ичига олади.

Ушбу чоралар коррупцияга қарши сиёсатни ишлаб чиқиш, коррупцияга қарши фаолият учун масъул шахсни тайинлаш, лойиҳалар ва бизнес шерикларини ўқитиш, хавфларни баҳолаш ва ҳуқуқий баҳолаш, молиявий ва тижорат назорати ва ҳисобот тартибларини ўз ичига олади.

Маълумот учун Республика бўйича ISO 37001 сертификати фақат Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архивида мавжуд.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️РАСМАН: 10 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари кучайтирилади

Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

👉 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

👉 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

👉 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

👉 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

👉 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

👉 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

👉 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.


➡️ @uzauz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️10 июлдан 1 августга қадар айрим объектлар фаолияти тўхтатилади

Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

👉 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

👉 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

👉 спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

👉 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

👉 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

👉 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари.


➡️ @uzauz
Forwarded from Kadastr - Live
Фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

Жорий йилнинг 9-Июль Пайшанба куни соат 12:00 да
Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида видеовебинар ташкил этилмоқда.

Вебинар мавзуси: “Ер муносабатлари” .

Сизда ер муносабатларига оид муаммо, таклиф ёки саволларингиз бўлса вебинарда иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинага уланиш учун
https://zoom.us/j/96681374319
ушбу ҳаволасига ўтинг!

Бошланиш вақти 9 июль соат 12-00 да

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг


Telegram Instagram YouTube Facebook
Бугун Давергеодезкадастр қўмитасида “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг муҳокамаси бўлиб ўтган йиғилишдан фотолавҳалар.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali