ANDIJON KADASTR
1.44K subscribers
7.49K photos
877 videos
6 files
4.97K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
​​#Манзиллар
Ризқни ҳам Қуръони каримда Аллоҳнинг фазли дейилади. Аллоҳнинг фазлига пора, ўғирлик, алдов, зўравонлик каби ҳаром йўллар билан эришишга уялиш керак.
КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ОЛИШ МАЖБУРИЙМИ?
КАДАСТР ТЎЛОВЛАРИ ҚАНЧА БИЛАСИЗМИ?

🌱
Мазкур саволларга Давлат хизматлари агентлиги Архитектура ва курилиш, кадастр ва коммунал хўжалик соҳасида давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бош маслаҳатчиси Ойбек ХИДАЕВнинг қуйидагича жавоблари hudud.uz сайтидаги хабарда келтирилмоқда.

Кадастр паспортини олиш мажбурийми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган низомда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарганда, кадастр йиғмажилди (паспорти) фақат кўчмас мулк эгасининг сўровига кўра шакллантирилиши белгиланган.

Кўчмас мулк объекти бегоналаштирилганда (олди-сотди, ҳадя ва ҳ.к) ҳуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш мажбурийми?

Кўчмас мулк бегоналаштирилганда кўчмас мулк эгаси бир ой мобайнида Давлат хизматлари марказларига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатни илова қилган ҳолда кадастр филиали томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза бериш шарт.

Тўловлар қанча?

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарор иловасига кўра:

- кўп квартирали уйдаги квартира ва якка тартибдаги уй-жой кадастр паспортини бериш – 1 кв.метр учун 2787 сўм 5 тийин;

- ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлган якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси – бепул;

- нотурар жойнинг умумий майдони 100 квадрат метргача – 278750 сўм;

- 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача – 1 кв.метр учун 2787 сўм 5 тийин;

- жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар жойни рўйхатдан ўтказиш – 278750 сўм;

- жисмоний шахсларнинг умумий майдони 101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган турар жойни рўйхатдан ўтказиш – 446000 сўм;

- жисмоний шахсларнинг умумий майдони 301 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар жойни рўйхатдан ўтказиш – 669000 сўм;

- юридик шахсларнинг турар жойини рўйхатдан ўтказиш – 1115000 сўм;

- жисмоний шахсларнинг нотурар жойини рўйхатдан ўтказиш – 669000 сўм;

- юридик шахсларнинг нотурар жойини рўйхатдан ўтказиш – 1115000 сўм;

- жисмоний шахсларнинг якка тартибда турар жой қуриш учун берилган ер участкасини рўйхатдан ўтказиш – 223000 сўм;

- жисмоний шахсларнинг нотурар жой қуриш учун берилган ер участкасини рўйхатдан ўтказиш – 669000 сўм;

- юридик шахсларнинг ер участкасини рўйхатдан ўтказиш – 1115000 сўм ундирилиши белгиланган.

Шу билан бирга, ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси билан биргаликда тизимдаги техник муаммоларни бартараф этиш ҳамда соддалаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда, дейилмоқда хабарда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
⁉️ Деҳқон хўжаликлари қай тартибда солиққа тортилади? Кадастр рақами керакми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан республика ҳудудидаги барча кўчмас мулк объектларига кадастр рақами берилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 133-моддасига асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар (кадастр корхоналари) томонидан жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этилиши белгиланган. Шунга асосан деҳқон хўжалиги ер майдонлари тўғрисидаги ахборатни ҳам тақдим этади.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
#Tayinlov

Хожиев Бахтиёр Махмудович Олтинкўл тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига туман ҳокимининг тавсияси ва вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармасининг тегишли буйруғига асосан бўлим бошлиғи этиб тайинланди.

Б.Xожиев 1973 йил Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган. 1994 йил Тошкент Қишлоқ хўжалиги техникумини тамомлаган.

Б.Хожиев меҳнат фаолиятини 1994-1997 йилларда Олтинкўл тумани Олтинкўл ижара хўжалиги аъзоси ходими бўлиб иш бошлаган.
1997 йилда Олтинкўл тумани кўчмас мулк кадастри бўлимида бош техник лавозимидан бошлаб, бугунги кунга қадар вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг қуйи тизимида турли лавозимларда фаолият юритиб келаётган эди.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий сахифалар👇
Web sayt | Telegram | Facebook| Twitter | Instagram
Tana haroratini °C dronlar yordamida o'lchash mumkinligi to'g'risida ma'lumotga egamisiz?
Mana bu yerda ushbu haqida bilib olishingiz mumkin.

@andijonkadastr
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Картошка бўйича Нидерландия, шоли ва балиқчилик бўйича Вьетнам тажрибаларидан фойдаланилади.

Бу ҳақда бугун Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

📎 Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни тўлиқ таъминлаш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Парранда гўшти, шоли, картошка талабга нисбатан кам етиштирилаётгани қайд этилиб, ушбу маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бунда хорижий давлатлар, хусусан, картошка бўйича Нидерландия, шоли ва балиқчилик бўйича Вьетнам тажрибаларидан фойдаланиш яхши натижа бериши таъкидланди.

@andijonkadastr
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
20 минг гектар ер кам таъминланган оилаларга берилади

Йиғилишда Президент қишлоқ хўжалигида ҳам камбағалликни қисқартириш бўйича имкониятлар кўплигини таъкидлади.

Биринчи ярим йилликда 38 минг гектар ерни оборотга киритиш ҳисобига 25 минг нафар, йил якунига қадар яна қўшимча 51 минг гектарни ўзлаштириш эвазига 45 минг одам бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бу ерларнинг 20 минг гектари кам таъминланган оилаларга берилади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
⁉️ Ер олиб тадбиркорлик қилишим учун ишни нимадан бошлашим керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабр 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан жисмоний ва юридик шахслар «YERELEKTRON» ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга. «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқади ва тайёрлайди, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради ёки сабабларни кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади.

«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) — ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими.

Жисмоний ва юридик шахслар «YERELEKTRON» ААТда ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш бўйича тизимда бепул рўйхатдан ўтадилар.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
​​#Биласизми

🏡 Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қанча?

Муниципал, идоравий уй-жой фонди
ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси вилоят ҳокимликлари томонидан 1 киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – 23 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.

Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки 18 квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади.

Айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/andijonkadastr
Пахтаободда ғалла ҳосилини йиғиш ишлари бошланди

Пахтаобод
тумани Туркистон массивида жойлашган “Иззатбек Зокиржон” фермер хўжалиги далаларида етиштирилган буғдой хосилини ўриб-йиғиб олиш ишлари бошланди. 2020 йил ҳосили учун хўжаликнинг 17 гектар майдонга буғдойнинг “Чиллаки” навини қадаган миришкорлар ҳар бир гектар майдондан 70 центнердан ҳосил олмоқда.
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
Bugungi kunda mamlakatimizda zararli chigirtkalarni 122,2 ming gektar maydonda tarqalganligi aniqlangan.

"Shunga shunchalik vaximami?!" – deydiganlar bo'lsa kerak. Sizga qisqa havolani oxirigacha o'qib ko'rishingizni tavsiya etamiz.

Chigirtkalar tez o'sishi, uzoq masofalarga ko'chib o'tish qobiliyati va qishloq xo'jaligi ekinlari uchun yuqori darajadagi zarar keltiruvchi hasharotlardan biri hisoblanadi.

Ular o'simliklar bilan qoplangan hududlarni butunlay yo'q qiladi. Voyaga yetgan chigirtkalar har kuni, o'z vazniga teng bo'lgan(2 gramm) oziq-ovqat miqdorini iste'mol qilishi mumkin.

Bu hasharotlarning to'dasi bir kvadrat kilometr maydondagi kuniga 35 000 kishiga teng miqdorda oziq-ovqat iste'mol qiladi.

Cho'l chigirtkalarining bir to'dasi(asosan, xashoratning ushbu turi ayni vaqtda butun dunyoga tahdid solmoqda) endi 10 milliardga yaqin chigirtkalar bo'lishi mumkin(oldinlari odatda 500 millionlar atrofida bo'lar edi).

Ular bir kun ichida 100-200 kilometrlik masofani bosib o'tadi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда, АОКА ҳузуридаги штабда “Сардоба” талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси Матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Неъматжон Атамуратов брифингда ахборот берди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
⚡️«Сардоба» талофатларини бартараф этиш

Бугун, 4 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуродов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

✈️ «Airbus» компаниясининг космик суратлари, вертолёт ва дронлар ёрдамида сув босган ҳудудларнинг кунлик бир нечта турдаги хариталари тузилди;

🪐 «Sentinel-2» сунъий йўлдошларидан олинган космик суратларга асосан 2020 йил 4 ва 9 май кунлари ҳолатига сув турган майдонлар ва сув босган майдонларда экилган ўсимликларнинг вегетация хариталари тузилди;

🔎 сув босган ҳудудларни хатловдан ўтказиш натижасида кадастр баҳоси 254 миллиард 652 милион сўмни ташкил этадиган жами 5 минг 388 та турар жой ва кадастр баҳоси 14 миллиард 584 миллион сўмни ташкил этадиган жами 133 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди;

🏗 таъмирталаб уйлар сони — 3003 та;

📚 сув тошқинидан зарар кўрган уйларнинг 3 709 та кадастр ҳужжатлари дубликатлари 2 кун ичида бепул тайёрлаб берилди;

⚡️ тошқин натижасида 108 та фермер ва қишлоқ хўжалик корхонасининг 16 525 гектар ери зарарланган;

🌱🌾 уларнинг ўрнига бошқа туман ерлардан қўшимча экиш учун 3990 гектар ер майдони аниқланиб, 3244 гектар майдонга экиш ишлари амалга оширилди;

🗻 сув остида қолган қабристонлар аникланиб, уларнинг манзилли харитаси тузилди;

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#rasmiy_munosabat

АНДИЖОН ШАҲАР КАДАСТРИНИНГ БЎЛИМ БОШЛИҒИ "УШЛАНДИ" ХАБАРИГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шахар филиали ер тузиш бўлими бошлиғи Бобакулов Камолиддин Абдусаматович 2014 йилдан буён шу кунга қадар кадастр сохасида бир қанча лавозимларда фаолият юритиб келаётган эди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан К.Б. фуқаро З.Д.дан турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинганлиги қайд этилган.

Лекин, аслида эса К.Б. фуқаро З.Д.ни бино-иншоотларига АРТ лойихасини қурилиш бўлимидаги танишлари орқали хал этиб беришни вада қилиб, келишилган пул маблағини олаётган вақтда хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий даллилар билан қўлга олинган.

Хозирда ушбу холат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
______________________________________________________________


Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан бир неча бор огохлантиришларга қарамасдан нафсини жиловлай олмаган, сохани нуфузини ўйламаган ходимлар томонидан шундай коррупцион холатларга йўл қўйишмоқда.

Юқоридаги каби огохлантиришларга қарамасдан Корхонанинг Андижон шахар филиалида коррупияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини етарлича олиб бормаганлиги, ходимларни назоратини сусайтириб юборганлиги учун вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонасининг тегишли буйруғига асосан филиал раҳбари Қ.Шариповга интизомий жазо чораси қўлланилди

Шунингдек, филиалнинг ер тузиш бўлим бошлиғи К.Бобокулов ҳамда топография бўлим бошлиғи Д.Умурзоков билан корхона ўртасида тузилган мехнат шартномаси жорий йилнинг 3 июнь кунидан бекор қилинди.