ANDIJON KADASTR
1.46K subscribers
8.44K photos
963 videos
6 files
5.59K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
UZ:
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сонининг ортиши

__________________

RU:
Рост числа инфицированных коронавирусом в Узбекистане

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ўтган видеоселектор йиғилишида ўзбек халқига яна бир бор мурожаат билан чиқди

https://president.uz/uz/lists/view/3481
Шавкат Мирзиёев:

«Юртимизга четдан кириб келган коронавирус касаллигига чалинганлар сони 221 тага етди. Минг афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, беморлардан 2 нафари вафот этди. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз номимдан, бутун халқимиз номидан чуқур таъзия билдириб, сабр-тоқат ва бардамлик тилайман.

Азиз юртдошлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда 100 минг киши карантинга олинган. Шунингдек, чет элдан салкам 13 минг фуқаро олиб келиниб, улар ҳам тўла карантинга олинди. Тошкент вилоятида 10 минг кишини қабул қилишга мўлжалланган карантин зонаси барпо этилмоқда. Унинг дастлабки бир қисмига хориждан келган 2 минг 200 дан ортиқ фуқароларимиз жойлаштирилди.

Зангиота туманида 10 минг ўринли 2 та вирусология шифохонаси қурилмоқда. Яқин кунларда ушбу шифо масканларидаги 2 мингта ўрин ишга туширилади.

Ҳозирги кунгача 245 мингта тест, 700 мингга яқин ҳимоя воситалари олиб келиниб, даволаш муассасаларига етказилди. Бу ишлар яна давом эттирилмоқда».


👉 @andijonkadastr 👈
Шавкат Мирзиёев:

«Шу билан бирга, қанча огоҳлантириш ва тушунтириш ишларига қарамай, жойларда карантин қоидалари бузилаётганини афсус билан айтиш керак.

Ҳозиргача 22 мингдан зиёд ана шундай ҳолат аниқланди, 330 киши карантин ҳудудини ташлаб кетган. Карантин вақтида айрим масъулиятсиз шахслар 24 та турли оммавий маросимлар ўтказганини сира оқлаб бўлмайди. Бутун халқимиз ҳаётига хавф солаётган бундай номаъқул ишларга нисбатан кескин чоралар кўрилади».


👉 @andijonkadastr 👈
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонидан парча:

❗️коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот
деб эълон қилишга 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда мораторий жорий этилади;

❗️мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектларни 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш муддати 2020 йил 1 октябргача узайтирилади;

❗️акционерларнинг йиллик умумий йиғилишларини 2019 йил якунлари бўйича 2020 йил 1 октябргача муддатда, шунингдек, видеоконференцалоқа режимида ўтказишга рухсат берилади;

❗️активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ортиқ бўлган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларни ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш
бўйича талаб 2020 йил якунлари бўйича киритилади;

❗️карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади;

❗️2020 йил 1 октябргача дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа маҳсулотларни улгуржи сотишга рухсат берилади;

❗️йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариб бериладиган молиявий кўмак) тақдим этилганда солиқ солиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси (асосий ставка) асосида аниқланадиган даромад айланмадан олинадиган солиқ ҳамда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди ва ўз навбатида солиққа тортилмайди;

❗️карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади;

❗️фойда солиғини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, ушбу солиқни тўловчилар 2020 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб, истисно тариқасида кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга.

❗️Солиқ тўловчилар томонидан мазкур ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланганда давлат солиқ хизмати органларига фойда солиғи бўйича аванс тўловлар тўғрисида тақдим этилаётган маълумотномаларга ўзгартиришлар киритиш ваколати берилади.

👉 @andijonkadastr 👈
Forwarded from Bayonot.uz
Инқирозга қарши чоралар тўплами. Иккинчи қисм тўлиқ, инфографика шаклида.

Манба: «Юксалиш».

@bayonotuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаати

Очередное обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с пандемией коронавируса

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расман #Тезкор_маълумот

⚡️Андижонда бугун 3 апрел куни холатига коронавирус юқтириб олганлар сони 20 нафарга етди

❗️Карантин қоидаларига амал қилинг, уйда қолинг

@andijonkadastr
📈4 апрель 10:15 ҳолатига кўра маълумотлар:

🇺🇿Ўзбекистон
Касалланганлар - 241 (+14)
Соғайганлар - 25
Ўлим ҳолати - 2

Қўшни давлатлар:
🇷🇺Россия
Касалланганлар - 4 149 (+601)
Соғайганлар - 281 (+46)
Вафот этганлар- 34 (+4)
🇰🇬Қирғистон
Касалланганлар - 130 (+14)
Соғайганлар - 6 (+1)
Вафот этганлар - 1 (+1)
🇰🇿Қозоғистон
Касалланганлар - 464
Соғайганлар - 29
Вафот этганлар - 3
🇨🇳Хитой
Касалланганлар - 82 511 (+74)
Соғайганлар - 76 760 (+194)
Вафот этганлар - 3 326 (+4)

Жаҳонда (ТОП-3):
🇺🇸АҚШ
Касалланганлар - 277 828 (+32 758)
Соғайганлар - 9 823 (+733)
Вафот этганлар - 7 141 (+1 192)
🇮🇹Италия
Касалланганлар - 119 827 (+4 585)
Соғайганлар - 19 758 (+1 480)
Вафот этганлар - 14 681 (+766)
🇪🇸Испания
Касалланганлар - 119 199 (+15 081)
Соғайганлар - 30 513 (+3 770)
Вафот этганлар - 11 198 (+850)

🌏 Бутун дунёда
Касалланганлар - 1 099 389 (+83 986)
Соғайганлар - 226 603 (+16 024)
Вафот этганлар - 58 871 (+5 841)

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Bilasizmi

Tuproq bonitirovkasi quyidagi vazifalardan tashkil topgan:

➡️ Тuproqlarning sifat bahosini aniqlash, sug‘oriladigan yerlarda qishloq xo'jalik ekinlarini to‘g‘ri va rejali tashkil etish,
➡️ Agrotexnik va meliorativ tadbirlarni ilmiy asoslash,
➡️ Yerdan foydalanishning yangi shakllarini (dehqon, fermer, shirkat xo'jaliklari) vujudga kelishi,
➡️ Ekin turlarining tarkibini o'zgarishini nazarda tutgan holda yer sifatini baholash usullarini takomillashtirish,
➡️ Antropogen omil ta’sirida (eroziya, deflyatsiya, sho'rlanish, degumifikatsiya va boshqalar) o'zgargan tuproqlarni oldingi
va hozirgi holati,
➡️ Ularning maydonlariga oid ma’lumotlarini yig'ish hamda yangi uslublarni yaratish va takomillashtirish,
➡️ Sug‘oriladigan va lalmikor tuproqlarni bonitirovkalashni yangi uslublarini va ishlab chiqarishga tavsiya etish,
➡️ Tuproq bonitirovkasi to‘g‘risidagi barcha ma’lumotlarni yig'ishni kompyuter yordamida avtomatlashtirish ishlarini yo'lga qo'yish,
➡️ Yer solig'ini hisoblash va to'lash tartibi o'rganiladi.

Manba
Бугунги кунда давлат тилига эътибор кучайиб бораётганлиги ва ходимлар ўртасида бир қанча тушонмовчиликларга дуч келинаётганлиги сабабли сизларга https://matn.uz/ сайтини тавсия қиламан албатта иш жараёнида фойдаланса бўлади.
Бундан ташқари кирил алифбосидан лотин алифбосига ўгириш мумкин.
@andijonkadastr
#kun_tarixi
NATO tashkil topganiga 71 yil bo‘ldi.
Андижоннинг марказий кўчалари ҳар куни 100 тоннагача дориланган сув билан дезинфекция қилинмоқда

#ЖАМИЯТ

👉 @andijonkadastr расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
#Тезкор

Бугунги кун холатига кўра Водий вилоятларида жами 85 нафар фуқарода коронавирус аниқланган бўлиб:
Шулардан

Андижонда 30 нафар
Наманганда 28 нафар
Фарғонада 27 нафар

Ташкил этмоқда ❗️

#уйда_қолинг

Андижонликлар расмий канали
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkFqsk3RuJLVrgGBA
Коронавирусга чалинган 263 нафар фуқародан 102 нафари хорижда юқтирган, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган

Беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари аёллар бўлса, шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир.

Ёш жиҳатидан ажратадиган бўлсак қуйидаги манзара намоён бўлади:

0-9 ёшгача – 8 нафар;
10-19 ёшгача – 10 нафар;
20-29 ёшгача – 51 нафар;
30-39 ёшгача – 63 нафар;
40-49 ёшгача – 73 нафар;
50-59 ёшгача – 40 нафар;
60-69 ёшгача – 13 нафар;
70-79 ёшгача — 5 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 146 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида ва 2 нафари Навоий вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#уйда_қолинг

Андижонликлар расмий канали
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkFqsk3RuJLVrgGBA