ANDIJON KADASTR
1.44K subscribers
7.5K photos
877 videos
6 files
4.97K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан 2020 йил 24 март соат 00:01 дан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🦠 COVID-19 ҳақида батафсил маълумот.

- Вирусининг катталаштирилган кўриниши,
- Қай тариқа инсон организмига таъсир кўрсатиши,
- Нима учун айнан Коронавирус деб аталиши сабаби.


Ушбу ролик орқали шу ва бошқа маълумотларга эга бўласиз.

(ўзбек тилида)

https://t.iss.one/Davron_Fayziev
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун - дам олиш куни!

Кеча айтиш ёдимдан кўтарилибди, бугун - 23 март, душунаба куни, расман дам олиш куни дея белгиланган.

14.11.2019 йилдаги ПФ-5875-сонли Президент Фармонига биноан (матн), 2020 йилда 23 март — душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Ушбу Фармон ҳалиям ўз кучида, унга ҳеч қандай ўзгариш киритилгани йўқ. Шу сабабли карантинни баҳона қилиб, бугун ходимларини ишга чақираётган иш берувчилар меҳнат қонунчилигини қўпол равишда бузмоқдалар! Аксинча, айнан карантин туфайли ҳеч кимни ишга чиқишларини сўрамаслик керак.

Фақат Бош вазирнинг фармойиши билан бугун банк тизими, молия, солиқ идоралари ва товар-хом ашё биржасининг айрим ходимларини ишга жалб этишга рухсат берилган. Аммо шуни ёдда тутиш зарурки, бугун ишга чақирилган ушбу ходимларга 2 ҳисса ҳақ тўланиши керак.


👉 @xushnudbek 👈
УЙДА ҚОЛГАНДА...

Коронавирус пандемиясига қарши туришда аҳолининг уйда қолиши давлат учун энг керакли ёрдам ҳисобланади. Агар ушбу тавсияга амал қилмасдан ҳар ким билганини қилса борми касаллик бир неча кунда миллионлаб одамларга юқиши ва тиббий ёрдам механизмлари назоратдан тўлиқ чиқиши мумкин.

Ўлимлар сони кескин ошиб кетиши натижасида ўликларни йиғиштириб олишга на давлат ва на халқ улгурмаслиги мумкин. Фараз қилишни ўзи даҳшат. Давлат томонидан карантин ҳолати эълон қилиниб назоратни ушлаб туриш учун кундан-кунга турли хил чекловлар эълон қилинмоқда. Белгиланган қоидаларга барча бирдек сўзсиз амал қилиши шарт! Бўйсунмаслик, ўзича "донолик" ва қайсарлик қилишлар ўтмайди!

Бир иккита нодонни карантин зонасидан қочиши уни қамоққа тушишига асос бўлсада лекин ўз қилмиши билан қамоқдагиларни, терговчиларнинг ва қочганда кимлар билан учрашганларни ҳам ҳаётини хавфга қўйиши фикримга мисол бўла олади.

Ҳозирги вазиятда уйда қолиш бу:

- Фикрларни жамлаш учун имконият дегани;

- Ота-оналарнинг дуоларини олиш ва улардан аждодларингиз ҳақида сўраш дегани;

- Фарзандларингизни орзу-умидларини билиш учун қулай фурсат дегани;

- Сиҳат ва саломат инсон ҳаётида қандай ўринга эга эканлигини кўриш дегани;

- Хотиржамлик олдида барча майда ташвишлар сариқ чақага арзимаслигини тушуниш дегани;

- Ҳар ким ўзига четдан қараб холис баҳо беришига тақдим этилган вақт дегани;

- Китоб варақлаш завқини ҳис қилиш дегани;

- Исталган соҳани чуқур ўрганиб уни таҳлил қилиш дегани;

- Қўшимча даромад олиш учун турли хил бизнеслар ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чириб кетган каллани ишлатиш дегани.

Азизлар сезган бўлсангиз ҳар қандай вазиятдан ҳикмат топишга интиламан. Бугунги мусибатни ҳам биргалашиб енгиб ўтсак, Худо хоҳласа халқимиз умуман бошқача тезликда ҳаракат қила бошлашига ишонаман. Бу синовда хоҳлаймизми йўқми онгимиз янгиланади. Ҳаётга бошқача қарай бошлаймиз. Ривожланган давлатлар тарихига назар солиб кўрсак, қайсидир халқ бошига тушган мусибат ортмдан уларни бирлашганига ва ривожланиш сари қадам ташлаганига гувоҳ бўламиз.

Айтганча кун келиб хавотирда маска таққан кунларни, қўл бериб сўрашмаганларимизни ва бошқа бугунги аҳволимизга тегишли воқеаларни эслаб ҳам куламиз ҳамда андиша қиламиз.

Уйда қолиб зерикманг! Ҳикмат изланг! Оилангизни асранг! Ўтаётган кунлар ғанимат эканлигини ёддан чиқарманг!

Мардон Аслонов
Alloh bizni asrasin [MuzFm.UZ]
Yulduz Usmonova
Shunday og'ir kunlarda Olloh barchamizni o'z panohida asrasin kayfiyatni ko'taramiz uyda qolib tinglash uchun yaxshi qo'shiq
Forwarded from Times.uz
UZ: Коронавирус тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат даврида эҳтиёт чоралари. Халқаро тажриба.

⚠️ Махсус рухсатномасиз фуқароларнинг вилоятлараро кўчиши тақиқланади;

⚠️ Озиқ-овқат дўконлари, дорихона ва банклардан ташқари барча савдо объектлари ёпилади;

⚠️ Оммавий тадбирларни (10 кишидан ортиқ) ўтказиш тақиқланади;

⚠️ Ҳукумат эпидемияга қарши курашиш мақсадида тадбиркорларнинг мулкидан фойдаланиши мумкин;

⚠️ Бизнес ҳукуматдан кўрсатмалар олиши мумкин;

⚠️ Ҳукумат тиббий маълумотга эга фуқароларнинг умумий сафарбарлигини эълон қилиши мумкин;

⚠️ Фуқаролар уйда қолиш тавсияларига риоя этмаётганликлари хавфи сабаб ҳукумат армияни сафарбар қилишга тайёр;

⚠️ Ўқув жараёнлари тўхтатилади;

⚠️ Давлат хизматчиларининг аксарият қисми масофавий ишлашга ўтказилади, бу хусусий секторларга ҳам тавсия қилинади;

⚠️ Жамоатчилик тартибини, ўта муҳим давлат ва стратегик объектларни, шунингдек, аҳоли ҳаёти ва транспорт хизматини таъминловчи объектлар муҳофаза қилиш кучайтирилади;

⚠️ Тиббий кўрик ва даволанишдан бош тортган шахслар устидан ва карантин режимига риоя қилиш назорати кучайтирилади;

⚠️Жисмоний ва юридик шахслар учун фавқулодда ҳолатларга риоя этмаганлик учун жарима солишдан то озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарорига мувофиқ идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шарт:

◾️ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини мажбурий жорий этиш;

◾️иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва тана ҳарорати юқори бўлган ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик ҳамда ушбу ходимлар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар етказиш;

◾️давлат санитария назорати органларининг талабномасига мувофиқ коронавирус инфекциясини юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;

◾️ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Xushnudbek.uz
ВМҚ 176-сон 23.03.2020.pdf
6.8 MB
Сўраганлар учун:

Вазирлар Маҳкамаси томонидан бугун, 23 март куни қабул қилинган 176-сон қарорининг тўлиқ матни.


👉 @xushnudbek 👈
#karantin #koronavirus

COVID-19 ЮҚТИРИБ ОЛГАН 1 НАФАР ШАХС 30 КУНДА 406 КИШИНИ ЗАРАРЛАШИ МУМКИН.
👆Бу кўрсатгич 2,5 тани ҳам ташкил этиши мумкин. Агарда...

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Forwarded from davletovuz
​​Беҳзод Ҳошимов: “Сизда ҳозир кун бўйи уйда ўтириб, миллат қаҳрамони бўлиш имконияти бор — бундан фойдаланиб қолинг”

...Бешинчи (жуда жиддий) масала — коронавируснинг асимптоматик тарқалиши. Бу нима дегани? Баъзи одамлар аллақачон коронавирусни юқтириб олган, бироқ уларда касаллик аломатлари ё кеч намоён бўлади, ёки умуман сезилмайди. Масалан, Хитойда тест орқали коронавирус аниқланган одамларнинг деярли учдан бирида касаллик белгилари умуман бўлмаган. Улар — энг хавфли касаллик ташувчилар, таъриф жоиз бўлса, «овозсиз қотиллар»; улар, катта эҳтимол билан, касалликни «оёқда ўтказиб» юборади. Шундай экан, ҳозир бирор киши, айниқса, ёшлар ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса, буни одамлар тўпланадиган жойга бориш учун сабаб деб билмаслиги керак. Чунки улар аслида хаста эканликларини сезмай, билмай, касалликни иммунитети кучсиз ёки хавф гуруҳига кирувчи ёши катта инсонларга — жамиятдаги саломатлиги энг заиф гуруҳ вакилларига юқтириши мумкин.

Юқорида келтирилган рақам ва фактларни инобатга олиб, сиздан уйдан чиқмасликни сўраган бўлардим. Ҳозир уйдан ҳеч қаерга чиқмасангиз, одамлар билан кўришмасангиз, юзлаб, эҳтимол минглаб ҳаётларни сақлаб қолишга ҳиссангизни қўшишингиз мумкин. Сизда ҳозир кун бўйи уйда ўтириб, миллат қаҳрамони бўлиш имконияти бор — бундан фойдаланиб қолинг! Жамиятдан узоқлашиш ҳақидаги даъватларни жиддий қабул қилишингизни, атрофингиздагиларга ҳам буни уқтиришингизни сўрардим. Коронавирус эпидемияси қачон тўхташини ҳали ҳеч ким аниқ билмайди — ҳаво исиганда касаллик чекиниши ҳақидаги таъкидлар ҳали тўла тасдиқланмаган. Шунинг учун уйда ўтиринг.

Айни вақтда, жамиятдаги энг заиф инсонларга ёрдам беришингизни ҳам илтимос қилиб қолардим. Ён-атрофингизда ёши улуғ инсонлар яшаса, уларнинг ташқарига умуман чиқмасликлари учун имконият яратиб беринг, масалан, бозорликларини қилиб беринг. Эпидемия туфайли вақтинча ишсиз қолганларга имкон қадар молиявий ёрдам кўрсатинг. Сиз раҳбарлик қилаётган корхона карантин сабаб ёпилган бўлса-да, ходимларга иложи борича маошларни тўлаб боринг. Давлат ҳам эпидемия сабаб қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимизга пул билан ёрдам берса, иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф этиш учун қийналган фуқароларга пул тарқатса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Бугунгидек ҳодисалар тарихда ҳам кўп эмас. Бундай вақтда биз бирлашиб, жамият сифатида бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз, ижтимоий масъулиятли инсон бўлиб, касаллик тез кунларда барҳам топишига ҳиссамизни қўшишимиз керак. Қувонарлиси, ҳукуматимиз ва шахсан президент Шавкат Мирзиёев масала нақадар жиддий эканлигини қайд этиб, кўрилажак чораларни тўғридан-тўғри эълон қилиб келмоқда. Мамлакат раҳбарияти кўраётган чоралар тўғри эканлигини эътироф этмоқ зарур.

Хулоса ўрнида бир ниятим бор. Коронавирус эпидемияси ортда қолгач (ўша кунлар тезроқ келишидан умидворман), «сиёсатчилар, таҳлилчилар жуда ошириб юборибди, аслида бу унчалик катта хатар эмас экан», деган мазмунда кўплаб мақола ва китоблар ёзилишини, телекўрсатув ва фильмлар суратга олинишини жуда хоҳлардим. Дўстларим ва яқинларим ҳам мени хатарнинг кўламини ошириб юборганликда айблашларини истардим. Келажакда шундай дейишса, бу ўз вақтида тўғри чоралар кўрганимиз далили бўлади. Менинг ниятим шу.

❗️Мақолани тўлиқ ўқишни тавсия қиламиз. Яхши фикрлар билдирилган.
Forwarded from Davr24
Sog‘liqni saqlash vazirligi statistikasi:

COVID-19 bemorlari — 49 kishi
19 nafari erkak,
30 nafari xotin-qizlar
4 nafari voyaga yetmagan bolalar

Yosh jihatdan:
0-9 yosh - 4 kishi
10-19 yosh – 1
20-40 yosh – 27
40-50 yosh – 7
50-59 yosh – 4
60-70 yosh – 6

11 nafar bemor o‘rta og‘irlikda
5 nafari avvaldan surunkali kasalliklarga chalingan

@qoshni_mahalla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарор ижроси амалда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги “Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий таҳлил тизимини такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 510-сон қарори ижроси Давергеодезкадастр қўмитасининг “TUPROQSIFATТAHLIL” DUK томонидан таъминланмоқда. Куйида юқоридаги қарор ижросини таъминлаш жараёнидан тайёрланган лавхани Севимли телеканалининг “Замон” информацион дастурида эфирга узатилган репортаж орқали кўришингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bolajonlar koronavirus infeksiyasidan qanday qilib oʼzlarini himoya qilishlari lozim?
(surdotarjima bilan)

Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi va “Mening Yurtim” telekanali qoʼshma loyihasi.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Mass-media fondi
Тиббий ниқобларни қандай тақиш ва йўқ қилиш керак?

Как правильно носить и утилизировать медицинские маски?

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@massmediauz
#Murojaatga_muosabat

Facebook ijtimoiy tarmog'i orqali X.Dadaxo'jayev Andijon shaxrining A.Fitrat ko'chasida 236 uyda joylashgan bino inshootlari buzib yuborilganligidan norozi bo'lib qilgan murojaatiga.

Facebook ijtimoiy tarmog'i orqali X.Dadaxo'jayev Andijon shahrining A.Fitrat ko'chasida 236/1-2-honadonda yashovchi fuqaro U.Muxammedovaga 2006 yil 27 dekabrdagi Andijon shaxar hokimining 76-F-sonli farmoyishi bilan A.Fitrat ko'chasidan (videodagi joy) 6.0x4.0 kv.m yer maydonida savdo do'koni qurish uchun ajratib berilganligi, lekin qurilgan bino-inshootlarga egalik huquqini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud emasligi aniqlandi.
Forwarded from Kadastr - Live
Уйда қолинг ва ишни самарали ташкил этинг!

Хозирги кун талабидан келиб чиқиб, масофадан туриб ишлаш ва иш унумдорлигини таъминлаш бўйича барча давлат ва нодавлат идоралар учун Аудио конференция (аудио селектор) тизимини Давергеодезкадастр қўмитаси бепул тақдим этади.

Аудио селекторга уланиш учун фойдаланувчиларга қўшимча ускуна талаб этилмайди, уларда оддий ☎️ уй телефони ёки
📱мобил телефон бўлиши кифоя. Телефон орқали тизимда мулоқот қилиш мумкин.

Давлат ва нодавлат идоралар учун эслатма: Аудио селектор тизимини телекоммуникация оператори томонидан SIP-каналлари орқали улаш етарли.

Ходимнинг уйда қолиши корхонангиз ишига халақит қилмайди, агарда Сиз ушбу тизимдан фойдалансангиз.

Аудио селекторнинг авзалликлари:

1. Юклаб олиш ва фойдаланиш бепул;
2. Оддий ва тушунарли бошқарув интерфейси;
3. 100 тагача иштирокчиларни алоқага қўшиш имконияти;
4. Бир вақтнинг ўзида барча иштирокчилар билан мулоқот қилиш имконияти;
5. Конференцияда барча иштирокчилар бир-бирларини тинглаши мумкин;
6. Муҳим аудио селекторларни ёзиб олиш функцияси мавжуд.

Дастурни қуйидаги ҳавола орқали бепул юклаб олишингиз мумкин:
https://ygk.uz/sites/main/files/audioselektor/Audioselektor.zip

Дастурни ўрнатиш бўйича қўшимча маълумотларни мутахассисимиз билан ([email protected]) боғланган ҳолда олишингиз мумкин.

Уйда қолинг ва самарали ишланг!
t.iss.one/ygk_uz