Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
50.1K subscribers
26.5K photos
6.58K videos
109 files
10.1K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Шерзод Шерматов ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиқларини сўнгги бор огоҳлантирди

Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиқларига «Шахсан назорат учун» деб йўллаган хати оммага эълон қилинди (https://daryo.uz/k/2018/12/11/sherzod-shermatov-xtb-rahbarlarini-oqituvchidan-obunaga-pul-yigmaslik-haqida-songgi-bor-ogohlantirdi/). Шерматов ушбу хатни йўллашдан мақсадини «ҳозирга қадар ўқитувчилардан турли ҳисоботлар талаб қилиш давом этаётгани ҳақида хабарлар келаётгани» билан изоҳлаган.

Вазир хатда ўқитувчилардан синф журнали, конспект ва йиллик тақвим режадан ташқари бошқа ортиқча ҳужжат талаб қилиниши ва улар турли ишларга жалб қилиниши тақиқланишини яна бир бор эслатиб ўтган. Шунингдек, «...таълим масканларида ўқитувчиларни турли маънавий-маърифий тадбирлар учун ҳисобот, баённома, (фото) альбом тайёрлаш, ёки синф раҳбарларини ўқувчиларнинг уйларига юбориш, ота-оналари билан бирга суҳбат ўтказилганлиги ҳақида фотосурат ёки ҳисобот талаб этилишини, маҳаллий ҳокимликлар томонидан таълим муассасалари раҳбарлари ёки ўқитувчиларнинг ҳар қандай мажбурий меҳнатга, турли йиғилишга, тадбирларда зални тўлдириш учун “томошабин” сифатида жалб қилинишини тақиқлашини» таъкидлаб ўтган.

Хатда Ўзбекистон Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларидан ташқари маҳаллий ҳокимлик ёки турли ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган ҳашарларга педагогларни жалб этиш ва ходимларнинг бир кунлик иш ҳақини ташкилотларга ўтказиб беришни ҳам тақиқлаган. «Маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар хил газета ва журналларга мажбурий обуна, коммунал тўловлар учун ойлик иш ҳақидан олиб қолинишини ёки бошқа ноқонуний бадаллар йиғилишини қатъиян тақиқлайман», — деб ёзган вазир ўз хатида.

Ушбу масалалар бўйича педагоглар орасида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилиши, шикоятларни жойларга чиққан ҳолда ўрганилиши айтилган. «Мазкур талабларни барча мактаб раҳбарларига етказишингизни ҳамда бошқарма бошлиқларини, туман (шаҳар) халқ таълими мудирлари ва мактаб раҳбарларини ўқитувчилардан ортиқча қоғозбозлик, ҳисоботлар талаб этишларига чек қўйишлари ҳақида сўнгги марта қатъий огоҳлантираман», — дейилади.

Бундан ташқари, вазир Шерматов Ўзбекистон бош вазирининг 10 декабрдаги кўрсатмаси (https://t.iss.one/daryo_live/36054) ижросини сўзсиз таъминлашни сўраган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bobur_day

Andijon shahar 3-umumta‘lim maktabida Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 537 yilligiga bag‘ishlab o'tkazilayotgan #Chellenge doirasida shoirning g‘azallaridan o‘qildi.

Kanalga ulanish...⤵️⤵️⤵️
https://t.iss.one/AndVXTBMxizmati
Andijon farzandi, shoh va shoir Zaxiriddin Muhammad Bobur tavalludining 537yilligi munosabati bilan Andijon shahar Z.M.Bobur nomli madaniyat va istirohat bog’ida 99/823 harbiy qism xizmatchilari tomonidan madaniy-ma'rifiy tadbir o’tkazildi. Xonobod shahar xalq ta'limi bo’limiga qarashli 2-umumiy o’rta ta'lim maktabi bilan hamkorlikda sahna ko’rinishi, g’azal va ruboiylar tadbir ishtirokchilariga namoyish etildi.

Kanalga ulanish...⤵️⤵️⤵️
https://t.iss.one/AndVXTBMxizmati
ХТВ ва ETS ўқувчи ҳамда ўқитувчилар билимини баҳолаш учун мустақил тизим яратиш имкониятларини муҳокама қилмоқда
https://www.uzedu.uz/uz/htv-va-ets-ukuvci-amda-ukituvcilar-bilimini-baolas-ucun-mustakil-tizim-aratis-imkoniatlarini-muokama-kilmokda

МНО и ETS обсуждают возможность создания независимой системы по оценке знаний учеников и учителей
https://www.uzedu.uz/ru/htv-va-ets-ukuvci-amda-ukituvcilar-bilimini-baolas-ucun-mustakil-tizim-aratis-imkoniatlarini-muokama-kilmokda

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
З. М.Бобур таваллудига бағишланади.

Бобур тилидан:

Андижонни қўмсаб ўтди дилим менинг,
Бутун умр, ойу - куним, йилим менинг.
Гарчи шоҳмен, гарчи Бобур - шер эсам-да,
Жисму - жоним куйган, бағрим тилим менинг.

Мен кезмаган юрт қолмади жаҳонида,
Ўтди умрим жангу - жадал майдонида.
Ғанимларим ўз бағримни макон айлаб,
Пайт пойлади йиқитмоққа ҳар онида.

Бир қўлимда қилич, бир(и)да қалам бўлди,
Топганларим фақат армон, алам бўлди.
Илҳом, ижод истадию ғариб кўнглим,
Битганларим кўксимдаги нолам бўлди.

Узолмадим умидимни Андижондан,
Гарчи макон топдим олис Ҳиндистондан.
Соғинганим - киндик қоним томган тупроқ,
Сиғинганим бўлди бутун умр - фироқ...

Шукур, бугун руҳимни шод этар халқим,
Қуёш бўлиб юрагида мангу балқдим.
Мен ўлмадим, яшаяпман Андижонда,
Майса бўлиб, ниҳол бўлиб ҳур Ватанда.

Жалақудуқ тумани, 3-мактаб ўқитувчиси Умида Анорбоева.

Kanalga ulanish...⤵️⤵️⤵️
https://t.iss.one/AndVXTBMxizmati