Andijon viloyati soliq boshqarmasi
860 subscribers
4.31K photos
1.06K videos
74 files
3.73K links
www.soliq.uz

Facebook:
https://www.facebook.com/andijonsoliq/

Instagram:
https://www.instagram.com/andijon_soliq_news/

Murojaat uchun:
74 223 95 23
98 270 95 23

Soliq boshqarmasi matbuot xizmati bilan bog'lanish: https://t.iss.one/Andijon_soliq_pressa
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

“Солиқ ҳамкор” – ёрдамга тайёр

Агар сиз:

👉Харид чекини бермаслик;
👉Банк пластик картаси орқали тўлов қабул қилишни рад этиш;
👉Пластик картада тўлов қилинганда маҳсулотни қимматроқ сотиш;
👉Ноқонуний фаолият юритиш ҳолатларига дуч келсангиз, дарҳол 📲Soliq мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали тез ва осон мурожаат қилинг.

📤Ҳар бир мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, натижаси бўйича маълумот берилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили давлат солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб улгурди. Натижада тадбиркорлик субъектларининг солиқ идораларига ишончи ортмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳридаги “MADAD INVEST ELIT” корхонаси ҳамда Асака туманидаги “KAPITAL RUBBER TEXNOLOGY” корхонасида ҳам солиқ органи ходимлари томонидан “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш олиб бориляпти.

Солиқ органи ходимлари томонидан корхонага ташриф буюрган ҳолда солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, ҳисобот муддатлари ҳамда ҳисобот шаклларини тўлдиришда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан бу йўналишдаги тарғибот тадбирлари давом эттирилаётган бўлиб, сохта ҳужжатлар билан ишлаётган айрим хўжалик юрутувчи субъектлар фаолияти тегишли тартибда назоратга олинган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

Солиқ ҳамкор — ҳуқуқингизнинг ишончли ҳимояси

Солиқ ҳуқуқбузарликлари содир бўлганда:
- SOLIQ мобил иловасининг “Soliq hamkor” бўлими;
- tekshiruv.soliq.uz сайти;
- @soliq_hamkor_botтелеграм-боти орқали тез ва осон мурожаат қилинг

—————————————————————-

⚡️⚡️⚡️Диққат! "Солиқ ҳамкор" тизимига келган мурожаатлар асосида текширув тайинлаш тўғрисидаги буйруқ QR код билан тасдиқланади. Тадбиркор QR кодни сканер қилиш орқали буйруқни ҳақиқийлигини текшириши мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси тизимидаги раҳбарларининг хизмат хоналари муҳрланганлиги акс этган хабар ва фотосуратлар юзасидан қуйидагилар маъулм қилинади.

Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятдаги 4 та сектор раҳбарлари хизмат хоналарида ўтирмасдан, 27 майдан 3 кунга “Обод қишлоқ” дастури бўйича ўзига бириктирилган секторига бориб ишларни ташкил қилиш топширилган.

Ҳокимлик топшириғи ижросини таъминлаш юзасидан ДСИ бошлиқларининг хизмат хоналари мухрланган.

Бироқ бюджетга солиқ тушумларини таъминлаш учун иш жойларида қолиб одатий фаолият билан шуғулланган.

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати
Андижон вилояти Асака тумани катта масжид ёнбошида 13 та савдо дўконлари мавжуд бўлиб, ушбу савдо дўконларида 13 нафар тадбиркорлик субъектларидан 11 нафари озиқ ва озиқ-овқат махсулотлари, 2 нафари ноозиқ овқат махсулотлари чакана савдоси билан шуғулланиб келмоқда.

Ушбу 13 нафар тадбиркорлик субъектларинг 9 нафари тўлов терминали билан жихозланган бўлса, 4 нафарида тўлов терминаллари билан жихозланмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Асака туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларида тўлов терминаллари узлуксиз ишлатилиши ва тўлов терминалларини ишлатилиш жараётнида асоссиз равишда нарх-наволарни оширмаслиги, шунингдек. тўлов терминаллари билан жихозланмаган тадбиркорлик субъекларини тўлов терминаллари билан жихозланган холда, садо қоидаларига тўлиқ риоя этиб фаолият юритишлиги, савдо қоидаларига риоя этилмаган холларда тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилиши юзасидан Расмий огохлантириш хатлари тарқатилди ва назоратга олинди.
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ютуқли чек ўйинлари аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинмоқда. Хусусан Андижон тумани Куйганёр деҳқон бозори ҳудудларида харидни амалга оширган фуқароларга ютуқли чек ўйинлари тўғрисида батафсил маълумот берилди ҳамда тарғибот материаллари тарқатилди.
#сўровнома

Солиқ тўловчилар диққатига!

Сиз SOLIQ мобил иловасидан фойдаланасизми? SOLIQ мобил иловаси орқали солиқларни тўлашда, шунингдек, «Солиқ ҳамкор» тизими, «Калькулятор» хизматларидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмаяпсизми?

🔊ДСҚ Сизни SOLIQ мобил иловаси орқали кўрсатилаётган хизматлар юзасидан ўтказилаётган 💬 сўровномада иштирок этишга таклиф этади.

⚡️ Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Аноним сўровномада 👤 иштирок этинг❗️

Сўровномага ҳавола 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz
_______________________
#опрос

❇️ Вниманию налогоплательщиков!

Пользуетесь ли Вы мобильным приложением SOLIQ? Удобны ли мобильные услуги по уплате налогов, сервис «Калькулятор», система «Налоговый партнер» в приложении SOLIQ?

🔊ГНК приглашает Вас пройти 💬 опрос, посвященный услугам мобильного приложения SOLIQ.

⚡️Нам важно мнение каждого!

Пройдите 👤 анонимный опрос ❗️

Ссылка на опрос 👉https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=ru

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#танлов #конкурс

📢 Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда қўмитанинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Камерал солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Солиқ аудити бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Халқаро солиқ муносабатлари бошқармаси бошлиғи;

— Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси давлат солиқ катта инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 июндан 21 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
#тайинлов

Давлат солиқ хизмати органлари тизимида тайинловлар

✍️Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан Андижон, Хонобод, Бўстон ҳамда Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияларига бошлиқлар тайинланди.

🔹 Мансуржон Тохтаохунов – Андижон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

🔹Қосимова Зиёдахон Хакимовна – Хонобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

🔹Дилшодбек Аҳмадалиев – Бўстон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

🔹Шерзодбек Набижонов – Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_фаолият

Иш фаолиятингизни расмий юритсангиз, нафақат ўзингиз учун, балки бутун жамият, давлат ривожи учун тўғри йўлни танлаган бўласиз!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқ_тўловчи_календари

🗓 Эслатма ❗️2021 йил 15 июнь май ойи учун:

- ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);

- меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(Низом рўйхат рақами 2836, 16-банди, 3.11.2016 йил.).

__________________________________________
#календарь_налогоплательщика

🗓 Напоминаем ‼️ 15 июня 2021 года крайний срок за май:

- представления сведений о суммах начисленных и фактически выплаченных доходов и суммах удержанного налога на доходы физических лиц, а также представления отчетности и уплаты социального налога
(часть первая статьи 389 Налогового кодекса, части четвертая и пятая статьи 407 Налогового кодекса);

- представления в органы государственной налоговой службы по месту учета районного (городского) отдела Пенсионного фонда сведений о выплатах пенсий по случаю потери кормильца и инвалидности вследствие трудового увечья или профессионального заболевания, связанных с исполнением работниками трудовых обязанностей
(пункт 16 Положения, рег. № 2836 от 03.11.2016 г.).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Акциз солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #қонунчиликдаги_янгиликлар

Паррандачилик хўжаликларига солиқ имтиёзлари жорий этилади

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорини имзолади.

Мазкур қарор билан:
2021 йил 1 июндан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштириб, реализация қилган бир дона тухум учун 50 сўм ҳамда бир килограмм парранда гўшти учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади;

2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлар бундан мустасно.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#сўровнома

Солиқ тўловчилар диққатига!

Сиз Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятида коррупцион ҳолатларига дуч келдингизми?

🔊ДСҚ Сизни «Коррупцион ҳолатларнинг мавжудлиги» юзасидан ўтказилаётган 💬 сўровномада иштирок этишга таклиф этади.

⚡️ Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Аноним сўровномада 👤 иштирок этинг❗️

Сўровномага ҳавола 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz
_______________________
#опрос

❇️ Вниманию налогоплательщиков!

Сталкивались ли Вы с проявлениями коррупции в органах Государственной налоговой службы?

🔊ГНК приглашает Вас пройти 💬 опрос, посвященный «Наличие факторов коррупции».

⚡️Нам важно мнение каждого!

Пройдите 👤 анонимный опрос ❗️

Ссылка на опрос 👉https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=ru

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фискал_институт

2021/2022 ўқув йилидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ўқишга қабул қилади.

Янги институтга ўқишга киришда қандай қулайликлар мавжуд, кимлар имтиёзга эга бўлади

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram