Andijon viloyati soliq boshqarmasi
874 subscribers
4.28K photos
1.04K videos
73 files
3.69K links
www.soliq.uz

Facebook:
https://www.facebook.com/andijonsoliq/

Instagram:
https://www.instagram.com/andijon_soliq_news/

Murojaat uchun:
74 223 95 23
98 270 95 23

Soliq boshqarmasi matbuot xizmati bilan bog'lanish: https://t.iss.one/Andijon_soliq_pressa
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фискал_институт

2021/2022 ўқув йилидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ўқишга қабул қилади.

Янги институтга ўқишга киришда қандай қулайликлар мавжуд, кимлар имтиёзга эга бўлади

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SEKTOR_FAOLIYATI

MARHAMAT TUMANI 4-SEKTOR TOMONIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR “XALQ BILAN YUZMA-YUZ” KO’RSATUVIDA
#қонунчиликдаги_янгиликлар
1 июлдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгаради?
2021 йил 1 июлдан бошлаб:
🔹 ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун рухсат берилади (ПФ-6155-сон (https://lex.uz/docs/5260791), 03.02.2021);
🔹 солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бекор қилинди. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ - ЖШШИР) орқали амалга оширишга ўтилади (ПФ-6191-сон (https://lex.uz/docs/5339616), 23.03.2021);
🔹 асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади (ПҚ-5146-сон (https://lex.uz/pdfs/5457613) 14.06.2021);
🔹 маиший техникаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси старт олади (Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори (https://lex.uz/docs/5429990) 20.05.2021);
🔹 давлат органлари, шу жумладан Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расми
#МХИК

1 июлдан маҳсулотлар (товар ва хизматлар)нинг
17 рақамли идентификация коди жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги «Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 249-сонли қарори билан маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги тасдиқланди.

Қарор билан Давлат солиқ қўмитасига Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталогини (позиция, субпозиция, бренд ва атрибут) кенгайтириб бориши, яъни маҳсулот ва хизматларнинг идентификация код (МХИК)ларини шакллантириши ваколати берилган.

Маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди бу маълум бир маҳсулот ёки хизмат турига тайинланган белгилар (рақамлар) тўплами кўринишида тақдим этилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида электрон каталог базасида маҳсулот ва хизматларга босқичма босқич 17 рақамли идентификация кодлари яратилмоқда.

Ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкогол маҳсулотлари ҳамда имтиёз қўлланилган маҳсулот ва хизматлар учун 10 мингдан ортиқ идентификация коди яратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон, 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорларига мувофиқ МХИК электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши лозим.

Барча тадбиркорлик субъектлари tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари мумкин.

Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма бу ерда.
Мазкур ўзгаришлар жорий йилнинг 1 июль санасидан тўлиқ жорий қилинади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СТИР

СТИР бериш бекор қилинди, нималар ўзгарди?

🔸Нима учун солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритишда айнан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) танланди?

🔸Эндиликда юртимизда хориж фуқаролари солиқ органларида қай тартибда ҳисобга қўйилади?

🔸ЖШШИР ўзи нима уни қандай билиш мумкин?

🔸Эндиликда тўлов тизимлари орқали солиқ тўловларини амалга оширишда СТИРни киритиш талаб этилмайдими?

🔸1 июлдан фақатгина жисмоний шахсларнинг идентификация рақами ўзгардими ёки юридик шахсларники ҳамми?

👆Шу ва бошқа саволларга Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ бош инспектори Шавкат Мамашокиров жавоб берди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Давлат божи ва йиғимлари бўйича ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби бўйича видео ўқув қўлланмаси

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_семинар #МХИК #ИКПУ

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

«17 рақамдан иборат маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодларини ЭҲФ ва онлайн-НКМларда қўллаш» мавзусидаги онлайн семинар-тренинг соат 16:30да бошланади.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉 https://youtu.be/KfwofovqYPs
_____________

❗️Уважаемые налогоплательщики

Онлайн семинар-тренинг на тему «Применение 17-значных идентификационных кодов товаров и услуг в ЭСФ и онлайн-ККМ» начнется в 16:30.

🌐 Ссылка на семинар 👉https://youtu.be/KfwofovqYPs

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #ҚҚС

Реализация қилинган товар (хизмат) лар учун ҳисобланган ҚҚС суммаси билан олинган (харид қилинган) товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммаси ўртасида салбий фарқ юзага келганда барча ҚҚС тўловчилари уни қоплаш (қайтариш) ҳуқуқига эга.

▫️ йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхона вакиллари, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари («ноль» ставка), солиқ мониторинги иштирокчилари аризалари 7 кундан кечиктирмай, яъни тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади.
▫️ бошқа барча ҚҚС тўловчилари аризалари 60 кундан кечиктирилмай кўриб чиқилади.

2021 йил бошидан 30 июнь ҳолатига давлат солиқ органларига 21 083 та ариза келиб тушди.
___________________
#клиентоориентированность #НДС

При возникновении отрицательной разницы между суммой НДС по реализации товаров (услуг) и суммой НДС по приобретенным товарам (услугам), все плательщики НДС имеют право на ее возмещение (возврат).

▫️ в течение 7 дней – рассматриваются заявления крупных налогоплательщиков, дипломатических представительств, участников соглашений о разделе продукции («нулевая» ставка), участников налогового мониторинга;
▫️ не позднее 60 дней – рассматриваются заявления остальных категорий плательщиков НДС.

По состоянию с 1 января по 30 июня 2021 года в государственные налоговые органы поступило 21 083 заявления.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги онлайн семинар-тренинг 🗓 2021 йил 8 июль куни «Фойда солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида бўлиб ўтади.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг таклиф ва муаммоларини тинглашга ва мавзуга оид барча саволларга жавоб беришга тайёр.

🌐 Семинарда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин 👉 https://www.youtube.com/watch?v=Xft0pbBbjzU
__________________________________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Очередной онлайн семинар-тренинг, проводимый Государственным налоговым комитетом Республики Узбекистан состоится 🗓8 июля 2021 года на тему «Заполнение и представление формы налоговой отчетности по налогу на прибыль».

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

Начало🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы оставляйте в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания.

🌐 Ссылка на семинар 👉 https://www.youtube.com/watch?v=Xft0pbBbjzU

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МХИК

tasnif.soliq.uz сайтида сиз излаётган маҳсулот ёки хизмат учун МХИК топилмаган тақдирда:

👉Сайтдан “Агар маҳсулотингизни топмаган бўлсангиз уни қўшишингиз мумкин” бўлимини танлаб қаторларни тўлдиринг ва юбориш тугмасини босинг;

👉мазкур сайтнинг пастки қисмидаги чат орқали мурожаат қолдиринг;

👉 1198 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб МХИК топилмаганлиги тўғрисида хабар беринг.

Мурожаат қолдирилгач, маҳсулот ёки хизмат учун идентификация код яратилиб, 24 соат ичида tasnif.soliq.uz сайтига жойлаштирилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маҳаллабай_ишлаш_тизими
#аҳоли_билан_учрашув

Андижон шаҳридаги Садда ва Деҳқонобод маҳаллалари ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ҳудудлардан бири.

Батафсил: Андижон ахборотида 10.07.2021 йил
👉 TAXI ҳайдовчиларига қулай имконият.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mahallabay_ishlash_tizimi
#oilaviy_tadbirkorlikni_rivojlantirish

Олтинкўл тумани 4-сектор ҳудудидаги амалга оширилган ишлар

Батафсил:👉 “Халқ билан юзма-юз” кўрсатувида
ҚАДРЛИ ЮРТДОШЛАР!

Сизларни муборак Қурбон ҳайит байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

Мана шу улуғ кунларда Сизга чуқур ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни билдириш билан бирга, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик тилайман.

Она Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан
Р.А.Насимов
#cолиқчи_кўмакчи

Солиқчи – кўмакчи: 94 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам берилди

2021 йилнинг биринчи ярмида “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида 94 048 та тадбиркорлик субъектига ёрдам кўрсатилди.
Шундан:
🔸43 684 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилди;
🔸23 251 тасининг 3 141,6 млрд.сўмлик ортиқча тўлов суммаси қайтарилди;
🔸13 459 тасига солиқ қарзи тўғрисида маълумот берилди;
🔸6 084 тасига солиқ имтиёзини қўллашда кўмак кўрсатилди;
🔸5 212 тасга солиқ режимини танлашда ёрдам кўрсатилди;
🔸852 тасига 150,4 млрд. сўм кредит олишда ёрдам берилди;
🔸508 тасининг 39,5 млрд. сўмлик солиқ қарзлари тўлов муддатлари узайтирилди;
🔸305 тасига ер ва бино олишда кўмаклашилди.
🔸295 та субъектнинг 18,9 млрд. сўмлик дебитор қарздорлиги ундириб берилди;
🔸 398 тасига коммунал хизматлар бўйича кўмак кўрсатилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

«Ресурс солиқлари бўйича солиқ ҳисоботлари шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг бошланди.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉 https://youtu.be/VimzBrfKw_w
_____________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Начался онлайн семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление форм налоговой отчетности по ресурсным налогам».

🌐 Ссылка на семинар 👉https://youtu.be/VimzBrfKw_w

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
⚡️⚡️⚡️Ҳурматли харидорлар,
"Ютуқли чек" ўйинида фаол иштирок этинг!

📅 Жорий йил 29 июль куни VII тиражга Хоразм вилояти мезбонлик қилади.

Ушбу ўйинда:
1. Shevrolet Spark автомобили (1 дона);
2. Телевизор (3 дона);
3. Газ плита (3 дона);
4. Кондиционер (3 дона);
5. Мобиль телефон (3 дона);
6. Санаторияга йўлланма (3 дона);
7. 2 миллион сўм пул ютуғи (5 дона);
8. Велосипед (4 дона) ва
бундан ташқари кўплаб бошқа ютуқлар қўйилган.

Ушбу ютуқли чек ўйинида Харид чекини SOLIQ мобил иловаси, Payme, CLICK, ва 1077 қисқа рақами орқали рўйхатдан ўтказган иштирокчилар совриндор бўлади.
Дарвоқе, ушбу ўйиндан бехабар ҳамюртларимиз ҳам агар 29 июлгача харид чекларини SOLIQ мобил иловаси, Payme, CLICK, ва 1077 қисқа рақами орқали рўйхатдан ўтказсалар ушбу чек ўйинларининг - VII тиражи иштирокчисига айланишлари шубҳасиз.

Демак, Сиз харид қилган ёки Сизга хизмат кўрсатган тадбиркорлик субъектидан нақт пулингиз эвазига чекни талаб қилинг ва уни юқорида кўрсатилган манзиллардан бирига юборинг.
#интервью

ДСҚ Раиси Ш.Кудбиев: Ислоҳотлар самараси туфайли, тадбиркорлик учун кенг ва тенг рақобат майдонида эркин фаолият юритиш имконияти вужудга келди.

ҚҚС тўловчилари сони 17,3 баробар, фойда солиғи тўловчилари 15,2 баробар, сув солиғи тўловчилари 36,5 баробар ва ер солиғи тўловчилари 38 баробар кўпайгани бунинг тасдиғидир. (2016-2020 й.)

ЭҲФ, онлайн-НКМ, товарларни маркировка қилиш тизими, маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги, электрон хизмат платформалари...
Буларсиз бугунги солиқ маъмуриятчилигини ва умуман, бугунги тизим фаолиятини тасаввур этиб бўлмайди.

“Янги Ўзбекистон” газтаси № 149 (405), 2021 йил 25 июль

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

📹 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома ва солиқ
ҳисоб-китобини тўлдириш тўғрисида видео ўқув қўлланма

Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|