Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
43.6K subscribers
28.8K photos
6.96K videos
109 files
10.9K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
БАЛИҚЧИЛИК ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АНДИЖОН БЎЙЛАБ САЙРЛАРИ ДАВОМ ЭТДИ...

Хабарингиз бор, Андижон вилояти хокими Шухратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан ўқувчиларнинг таътил даврини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Балиқчи туманидаги бир гуруҳ ўқувчиларнинг Андижон бўйлаб саёҳатлари ташкил этилмоқда.

Эрта тонгдан вилоят тарих музейидаги асори-атиқалар билан танишган ўқувчилар, вилоятдаги ягона муз-саройда мароқли ҳордиқ чиқардилар ва ёшларнинг талаб-истакларига кўра “Рақамли шаҳар”, вилоят марказий кутубхонаси ҳамда Наврўз савдо мужмуалари ўйингоҳларига ҳам уюштирилган саёҳатлар ўқувчиларда она табиатга бўлган меҳрни уйғотиш билан бир қаторда ватанпарварлик руҳини шаклланишига ҳам хизмат қилиб, бир олам таъсуротларга эга бўлишларига замин яратди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси хамроҳлигидаги мана шундай саёҳатлар давомли ташкил этилиши режалаштирилган...
Forwarded from Andijon | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Andijondagi maktabda xodimlarning ertalabki gimnastikasi

Ijtimoiy tarmoqlarda Andijon viloyati Jalaquduq tuman 1-IDUM xodimlarining ertalabki ritmik gimnastika mashg‘ulotlari videosi tarqaldi. Xalq ta’limi vazirligi “sog‘lom turmush tarzi fasl va joy tanlamasligi”ni bildirdi.

👉 https://kun.uz/96586653

➡️ Andijon xabarlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
DIQQAT MARKAZIDA PAXTAOBOD TUMANI!
Andijon viloyati Paxtaobod tumani 34-umumiy o'rta ta'lim maktabi pedagog xodimlarni ta'tildagi bir kuni.

Paxtaobod tuman XTB matbuot xizmati.
https://t.iss.one/xtbmatbuot
Президент Қарори билан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари ўрнига ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди

«Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига асосан
мактабларидаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.
Forwarded from Laylo Rustamova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ритмик рақслари билан интернетни "портлатган" андижонлик ўқитувчилар барча ҳамкасбларини челленджга қўшилишга чақиришди

Кеча ўзларининг ритмик-рақслари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлган Андижон вилояти Жалақудуқ туман 1-ИДУМ ўқитувчилари ўзларининг навбатдаги видеоларини юборишди ва қолган ҳамкасбларини ҳам челленджга қўшилишга чорлашаётганини маълум қилишди.

#Cоғлом_ҳаёт_учун
#Спорт_ва_рақс
Forwarded from Ta'lim nazorati
⚡️ Чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси тинглаб тушуниш,ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида ўтказилади

"Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (34-сон, 19.01.2022) қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тинглаб тушуниш,ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида амалга оширилади.

Бунда С 1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл бериш тартиби сақлаб қолинади.

Шунингдек, қарорда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб икки йил давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устама тўлаш тартибини 2022 йил 1 февралдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилди.

Агентлик, инспекция ва таълим вазирликларига малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда 2022 йил 1 мартдан бошлаб чет тили фани ўқитувчиларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини ривожлантиришга ҳамда сертификатга эга бўлишларига йўналтирилган ўқув курсларини ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг январь - июнь ойларида ўтказиладиган аттестация жараёнлари чет тили фани ўқитувчилари учун Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига асосан ўтказилади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
БАЛИҚЧИЛИК ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АНДИЖОН БЎЙЛАБ САЙРЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ...

Хабарингиз бор, Андижон вилояти хокими Шухратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан ўқувчиларнинг таътил даврини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Балиқчи туманидаги бир гуруҳ ўқувчиларнинг Андижон бўйлаб саёҳатлари ташкил этилмоқда.

Саёҳатнинг учинчи куни эрта тонгдан вилоят тарих музейидаги асори-атиқалар билан танишган ўқувчилар, вилоятдаги ягона муз-саройда мароқли ҳордиқ чиқардилар ва ёшларнинг талаб-истакларига кўра Хайвонот боғига уюштирилган саёҳатлар ўқувчиларда она табиатга бўлган меҳрни уйғотиш билан бир қаторда ватанпарварлик руҳини шаклланишига ҳам хизмат қилиб, бир олам таъсуротларга эга бўлишларига замин яратди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси хамроҳлигидаги мана шундай саёҳатлар давомли ташкил этилиши режалаштирилган...
24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради

Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида “онлайн” шаклда олиб борилади.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
📢#Diqqat_Ochiq_muloqot

‼️ ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

🔰 Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!

Фарзандингиз
дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасаларида ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?

✳️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

Бакалавриат таълим дастури учун 120 нафар стипендия ажратилган.

🔘БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!

‼️Ҳурматли ўқитувчилар!

Сизларда ажратилган 300 тагача
магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

🔰 СТИПЕНДИАТЛАРНИНГ ҚУЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАРИ ТЎЛИҚ МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИ:

ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
хорижий давлатда яшаш;
турар жой;
халқаро ва ички транспорт;
суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

♻️ Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

❇️ Хўш, қизиқтирдими?

☑️ Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;

☑️
Танлов шартлари;

☑️Талаб этиладиган ҳужжатлар;
Имтиҳон муддатлари;

🟢 Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

▶️ Очиқ мулоқот халқ таълими вазирлигининг FACEBOOK ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ 2️⃣1️⃣ ЯНВАРЬ 1️⃣0️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади.

Имкониятни қўлдан бой берманг!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади

2022 йил 1 февралдан бошлаб
таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама тўланади.

Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from IT taʼlim
💪Zamonamiz qahramonlarining faoliyati Respublika miqyosida ommalashtirildi

Xalq ta'limi vazirligi huzuridagi Respublika ta'lim markazi Axborot xizmati tomonidan 2021-yilda Andijon viloyatiga xizmat safari davomida 7 nafar o'qituvchining faoliyati o'rganilib, ular haqida turkum materiallar tayyorlangan edi:

1. Andijon shahridagi 13-IDUM o'qituvchisi Iskandar Sattiboyev;
2. Marhamat tumanidagi 3-DIMI oʼqituvchisi Farhod Ibodullayev;
3. Izboskan tumanidagi 9-maktabning Rustamjon Soliyev;
4. Marhamat tumani Fizika fani oʼqituvchisi Zaynabxon Sulaymonova;
5. Аndijon shahridagi 19-maktab oʼqituvchisi Farhodbek Rahimov;
6. Shahrixon tumanidagi 59-maktab oʼqituvchisi Gulbahor Qosimova;
7. Аsaka tumanidagi 28-maktab oʼqituvchisi Raxmatjon Toshpoʼlatov

📌Pedagogika va metodika yoʼnalishi boʼyicha Ilmiy-metodik kengash bayonnomasiga ko'ra ushbu o'qituvchilarning ishlari Respublika miqyosida 3 yil davomida ommalashgan hisoblanadi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube