Komil Allamjonov
12.6K subscribers
1.46K photos
302 videos
323 links
Download Telegram
Аслида ҳимоя шахсларга боғлиқ бўлиши керак эмас. Қонун устувор бўлиши, ҳар бир фуқаро, журналист, блогер ёки матбуот ўз ўзини ҳимоя, ҳақ-ҳуқуқини эса талаб қила олиши керак! 

(Фикрларимни содда қилиб тушунтириб беришга ҳаракат қиламан). 

Бошидан бошлаб...

Бугунги давр матбуотини агар янги туғилган чақалоқга тенглаштирсак, албатта у оёққа туриши, юриб кетиши учун, унга кўмак, ҳимоя керак эди. Худди шу ҳимоя АОКА вазифаларидан бири бўлган. Нима учун ўша даврдаги ҳукумат таркибидаги Матбуот ва ахборот агентлиги мавқеи кўтарилиб, президент администрацияси тузилмасига киритилди ёки унинг директори аввал вазир даражасида бўлса, кейинчалик президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилди? Чунки матбуот 90 фоиз ҳолатда ҳукумат таркибига кирувчи ташкилотлар, вазирликлар, идоралар, қўмита ва ҳокимликлар, яъни ижро аппарати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади. Демак агар агентлик Вазирлар Маҳкамаси таркибида бўлса ва директор даражаси бошқа вазирлар билан тенг бўлса гапини ўтказа олиши, ҳимоя қила олиши, керак пайтда ҳисобот ва ахборот беришга ундаши қийин кечади. Бу ҳолатда матбуотни бугунгидек кўтариб бўлмас эди. Яна қонунларга ўзгартириш киритиш, кўплаб норматив ҳужжатлар яратиш ҳукумат таркибида тезроқ кечадими ёки ундан юқори президент администрацияси таркибидами? 

Хуллас, АОКА юқорида айтганимдек гўдак матбуотга энага қилиб белгиланган эди ўшанда. Ва шунинг учун ҳам журналист ёки блогерлар томонидан қонунлар бузилса ҳам, хатолар бўлса ҳам кўз юмиб турайлик, матбуот жонланиб олсин, дея тарғиб қилар эдик. Орадан мана 4 йил вақт ўтди. Урилиб, сурилиб, гоҳида қашқа бўлиб, гоҳида ғурра, безори болалар билан уришиб, талашиб, матбуот анча етилиб, тишлари чиқиб, кўчада бемалол юра бошлади. Буни кузатиб турган энага ҳам секин аста ўзини орқага тортди. Бир сўз билан айтганда улар чинакам ҳаётга учирма қилинди. 
Энди минбардан туриб, сизни ҳимоя қиламиз, бизнинг ҳимоямиздасиз дейдиган гаплар даври ўтди. Энди ҳар бир журналист ва блогер аввало ўзини ўзи ҳимоя қила оладиган даражада бўлиши керак. Қонунларни яхши билиши, журналистика этикаларига риоя қилиб ишлаши керак.  Аслида бу соҳада ҳам тартиб бўлиши шарт. Бу жуда муҳим. Ана ўшандагина журналистнинг тили узун, боши мағрур бўлади. 

(Вазият кўрсатяптики, спрос бошланди)

Ўтган ҳафта давомида бўлиб ўтган воқелар шуни кўрсатдики, матбуот гапини айта оладиган, ҳар қандай унга нисбатан огоҳлантиришларга муносабат, эътироз билдира оладиган, очиқ баҳслаша оладиган даврга ҳам етиб келди. Бу аслида Президент бошчилигида яратилган сўз эркинлиги концепциясининг амалда ишлаётгани белгиси бўлади. Сўз эркин бўлдики босим бўляпти дея оляпсиз, сизга эътироз билдирган давлат ташкилотига фикрингизни бемалол тенгма тенг айта оляпсиз. Бошингизга бир уриб мана сенга хат жим ўтир дейдиган даврлар ўтганидан дарак бу. Албатта қийинчиликлар кўп, лекин ким айтувди осон бўлади деб? Ушбу даражага етиб келишда бизга ҳам ўзи учун туриб бера олиш сизга ҳам осон эмас. Шунинг учун ҳам биз айнан шу сафар жим ўтирдик, кузатдик ва изоҳ бермадик. Баҳслар, тортишувлар фақат ривожлантиради давлатни. 
Бир сўз билан айтганда қўлингизни тушурманг ҳурматли ҳамкасблар! Биз тўғри йўлдамиз. Энг асосийси билингки, ушбу жараёнга тўсиқ ёки қаршиликлар бўлиши мумкин, лекин бу фойдасиз. Катта ғилдирак жойидан қўзғалиб юриб бўлди.  Энди у тўхтамайди.  Чунки ушбу ислоҳотнинг концепцияси жуда пухта яратилган!

PS: ўз вазифасидан келиб чиқиб бизни ёмон деган амалдорлар эртага ишдан кетиб, оддий одам бўлиб, жамият қаторига қўшилса,  матбуот қанчалар одамлар дардига малҳам эканлигини тушунади. Масалага қайси нуқтадан туриб қараш жуда муҳим! 

#mediafreedom

@allamjonov_ki
Komil Allamjonov
Аслида ҳимоя шахсларга боғлиқ бўлиши керак эмас. Қонун устувор бўлиши, ҳар бир фуқаро, журналист, блогер ёки матбуот ўз ўзини ҳимоя, ҳақ-ҳуқуқини эса талаб қила олиши керак!  (Фикрларимни содда қилиб тушунтириб беришга ҳаракат қиламан).  Бошидан бошлаб...…
На самом деле защита не должна зависеть от отдельных лиц. Закон должен иметь верховенство , и каждый гражданин, журналист, блогер или СМИ должны иметь возможность защищать себя и требовать соблюдения своих прав!

(Постараюсь объяснить свои мысли простыми словами).

Начнём с самого начала...

Если сравнить сегодняшнюю прессу с новорождённым ребёнком, мы поймём что, конечно, ему нужна поддержка и защита, чтобы он мог встать и пойти. Именно предоставление этой защиты и была одной из функций АИМК. Почему статус Агентства печати и информации при прежнем правительстве был повышен, и Агентство было включено в структуру Администрации президента, или почему должность директора Агентства была приравнена к должности первого заместителя советника президента, при том, что это должность раньше приравнивалась к должности министра?

Потому что в 90% случаев пресса устанавливает общественный контроль над деятельностью государственных органов, министерств, ведомств, комитетов и хокимиятов, то есть исполнительной власти. Это означает, что, если Агентство входит в состав Кабинета министров, а должность директора приравнена к должности других министров, то директору сложно воздействовать словом, защищать и требовать, при необходимости, предоставление отчётности и информации. В том положении дел поднять прессу на сегодняшний уровень было бы невозможным. Опять же, где быстрее будет проходить внесение изменений в законы, разработка новых нормативных документов, в правительстве или в Администрации президента, которая стоит выше того же правительства?
Как я уже сказал выше, АИМК был назначен опекуном для новорождённого ребёнка. Именно по этой причине, чтобы оживить прессу, даже если журналисты или блогеры допускали ошибки или были случаи нарушения закона, мы закрывали на это глаза. С тех пор прошло четыре года. Пресса дралась, толкалась, иногда ругалась, ссорилась с другими непослушными детьми, и со временем подросла, стала более зрелой, показала свои первые зубки и «свободно ходить». Наблюдавший за всем этим опекун, также медленно начал её отпускать. Одним словом, прессу выпустили во взрослую жизнь.

Время громких слов с высоких трибун о защите и защищенности прессы прошло. Теперь каждый журналист и блогер должен в первую очередь уметь защитить себя сам. Он должен хорошо знать закон и работать в соответствии с принципами журналистской этики. На самом деле, и здесь тоже должен быть порядок. Это очень важно. Только тогда у журналиста будет острый язык и гордо поднятая голова.

(Ситуация показывает, что спрос есть)

События прошлой недели показали, что для прессы пришло время, когда она может высказываться, реагировать на любые выпады против неё, протестовать и открыто обсуждать вопрос. Фактически это знак того, что концепция свободы слова, созданная под руководством президента, работает на практике. Благодаря свободе слова вы можете заявить об оказанном на вас давлении, свободно выражать свое мнение на равных условиях с государственной организацией, высказавшейся против вас. Это вестник того, что времена, когда «били по шапке», вручали письмо и говорили "сиди тихо", прошли. Конечно, трудностей много, но кто говорил, что будет легко? И пока не достигнем этого уровня, и нам нелегко защищать вас и сложно постоять за себя. Именно поэтому в этот раз мы молчали, наблюдали и не комментировали ситуацию. Дебаты только на пользу, они закаляют.

Одним словом, не опускайте руки, уважаемые коллеги! Мы на правильном пути. Самое главное, знайте, что этому процессу могут препятствовать или сопротивляться, но это бесполезно. Большое колесо запущено. И его не остановить. Потому что концепция этой реформы создана очень тщательно!

PS: Чиновники, которые называют нас плохими из-за нашей работы, завтра, уйдя в отставку, став обычными гражданами, пополнив ряды общества, поймут, что пресса облегчает боль людей. Очень важен ракурс взгляда на вопрос!

#mediafreedom

@allamjonov_ki
Пресс клубни роса берилиб кўриб ўтирган эканман, сакраб тушдим news24 бошланиб, инглиз тилида гапириб кетса. Аввалига синхрон таржима ўчиб қолди деб ўйладим, кейин кўзойнагимни тақиб яхшилаб қарасам, йўқ ҳақиқатда news24. Ўзи энди ўйлаб ўтирган эдим, негадир news24 вақтида эфирга чиқмаяпти, уни кўрмай энди бугун қандай иш кунимни бошлайман деб.

#очкарикларгақийин
Қонундан туҳмат ва хақорат учун қамоқ жазосини олиб ташлаш статуси:

Қонунчилик палатаси-Done

Сенат-Done

Next step-🇺🇿

#гапиучунжурналистқамалмасин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кириб келаётган янги йил билан!
_

С наступающим Новым годом!

@allamjonov_ki
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўз эркинлиги аслида уни ёқтирмайдиганларга ҳам керак. Kun.uz'дан навбатдаги мультфильм

Жамиятда ахборот тарқалиши чекланган бўлса, яъни маълумотлар эркин тарқалмаса, унда муаммолар борган сайин кўпайиб бораверади ва бир кун келиб, ҳаммаёқ муаммодан иборат бўлиб қолади.

Маълумот тарқалишига тўсиқ бўлганлар ҳам аслида бундан азият чекишади. Чунки бир кунмас-бир кун муаммолар уларнинг ҳам бошига тушади. Улар буни тушунишлари керак. Ўзлари бўлмаса-да, зурриётлари бундан зарар кўради.

👉 https://kun.uz/25655973

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ижтимоий тармоқлардаги қонунга зид изоҳларга оид қарор лойиҳаси ОАВ ва блогерларнинг таклифларини инобатга олиб қабул қилинди

Ёдингизда бўлса, ўтган йили "энди ОАВ ва блогерлар қолдирилган комментлар учун ҳам жавобгар бўлади" деган хабарлар тарқалган ва бу жуда катта муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Бу бўйича ўзим ҳам каналимда муносабат билдиргандим (1, 2).

Шундан сўнг, АОКАда 60 дан ортиқ журналист ва блогерларни йиғиб, мазкур қарор лойиҳаси муҳокама қилинган эди. Учрашувда медиа соҳа вакиллари бир қатор таклифларини ва бу қарор бўйича ўзларининг хавотирларини билдиришганди.

Олинган маълумотларга кўра, ўша лойиҳа 23 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 807-сонли қарори билан тасдиқланибди, аниқроғи мавжуд қарорга тегишли ўзгариш киритилибди.

Қарорда нималар назарда тутилмоқда?

Энг аввало, муштарийлар томонидан қолдирилган коммент учун ОАВ ва блогерлар жавобгар бўлади, деган қоида йўқ. Гап фақат Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш ҳақида кетмоқда.

Хабарнома юбориш тартиби қандай бўлади?

айтайлик қайсидир ОАВ ёки блогернинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига кимдир қонунга зид комментарий (терроризм, диний ёки миллий адоват, жиноятчиликка даъват, ҳақорат ва шу кабиларга оид) қолдирди;

агар комментлар жуда кўп бўлса, буни ОАВ ёки блогер доимий назорат қила олмайди. Шу сабабли кўрмай қолган комменти учун жавоб бермайди. Бу мантиқан ҳам тўғри.

бундай комментни АОКАнинг Мониторинг маркази аниқласа, унда ОАВ ёки блогерга электрон равишда скриншотлари билан хабарнома юборади.

унда ОАВ ёки блогердан хабарномани олгандан кейин (изоҳ қолдирилгандан кейин эмас) 24 соат ичида ўша комментни ўчириш сўралади.

ОАВ ёки блогер ўша комментни ўчиради.

Аммо бир муҳим жойи, мазкур хабарнома ОАВ ёки блогерга албатта ўша комментни ўчириш мажбуриятини юкламайди. Бу ўз номи билан хабарнома холос. Яъни хоҳласа ўчиради, агар хоҳласа, аниқроқ айтганда бу коммент қонунга зид эмас, деб ҳисобласа, ўчирмаслиги ҳам мумкин. Унда нима бўлади? Унда АОКА агар лозим топса, судга мурожаат қилиши мумкин.

❗️Кўриб турганингиздек, ўчириш мажбуриятини фақат суд белгилай олади. Бошқа органлар эмас. Ҳуқуқий давлатларда фақат суд охирги сўзни айтиши керак ва бу қоида мазкур қарорда ҳам акс этгани қувонарли.

Шу мавзу бўйича аввал ҳам айтгандим, менимча, ўзини ҳурмат қилган ОАВ ёки блогерлар шундоқ ҳам қонунга зид материалларни, изоҳларни эълон қилиш мумкин эмаслигини яхши билишади ва буни кўрган заҳоти ҳеч бир хабарномасиз ҳам ўчиришади. Чунки сўз эркинлиги - бу қонун доирасида исталган фикрни айта олиш дегани, қонунни ва ўзгалар ҳуқуқларини бузган ҳолда айтилган сўзлар, эркинлик бўлмаса керак. ИМХО.


👉 @xushnudbek 👈
Қонундан туҳмат ва хақорат учун қамоқ жазосини олиб ташлаш статуси:

DONE


#миссияякунланди
Куни кеча биз Саида Шавкатовна билан 8 йилдан буён Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида истиқомат қилаётган Ўзбекистоннинг фахрий журналисти Рустам Обидовни кўргани бордик.

Рустам Обидов аллақачон пенсияга чиққанига қарамай, таржималар қилиб, астойдил ишлашда давом этмоқда. Афсуски, бу йил пандемия туфайли бу ҳалол, меҳнатсевар ва жуда камтар инсон қийин молиявий вазиятга тушиб қолди. Шу сабабли, ҳам пансионатда яшаш харажатларининг барчасини тўлай олмаган.

Масс-медиа фонди ва шахсан мен Рустам Обидовга унинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришни ўз бурчимиз деб ҳисоблаймиз. Фахрий журналистлар Ўзбекистон тарихидир. Уларнинг меҳнати ва фидокорона фаолияти туфайли биз мамлакатимиз босиб ўтган йўл ҳақида биламиз. Ва бизнинг бу кўмагимиз уларга ва уларнинг меҳнатларига билдирилган миннатдорчилигимизнинг кичик бир қисмидир.
Вчера мы с Саидой Шавкатовной посетили заслуженного журналиста Узбекистана Рустама Обидова, уже 8 лет проживающего в Республиканском пансионате ветеранов войны и труда.

Рустам Обидов, несмотря на то, что уже на пенсии, продолжает упорно трудиться, занимаясь переводами. К сожалению, в этом году из-за пандемии этот честный труженик и очень скромный человек оказался в сложной финансовой ситуации. Из-за этого он не смог в полном объёме оплачивать свое содержание в пансионате.

Фонд масс-медиа и я лично, посчитал своим долгом помочь Рустаму Обидову в решении его проблем. Заслуженные журналисты — это история Узбекистана. Благодаря им мы знаем через что пришлось пройти нашей стране. И это лишь небольшая часть нашей благодарности и признательности им за их труд.
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг барча ўқувчилари учун акция эълон қиламиз. Янги йилда "Ko'ngil ko'zi" хайрия тадбири доирасида уч минг нафардан ортиқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар тиббий кўрикдан ўтказилади. Ва текширув натижаларига кўра, кўриш қобилиятини яхшилаш имконияти бўлган ҳар бир болага ёрдам берамиз.
___

Мы объявляем акцию для всех учеников специализированных школ-интернатов. Более трёх тысяч слепых и слабовидящих детей пройдут медицинское обследование в рамках новогодней благотворительной акции "Кунгил кузи". И с нашей стороны будет оказано содействие каждому ребёнку, у кого по итогам обследования выявится, что
зрение можно улучшить.

#kongilkozi

@SShMirziyoyeva
Қорақалпоғистон Республикасига ташриф доирасида биз Фонд жамоаси билан Нукуснинг йирик ОAВларининг бош муҳаррирлари билан учрашдик.

Илиқ суҳбат давомида журналистлар ўз ишлари ва режалари тўғрисида сўзлаб беришди.

Суҳбат конструктив ва очиқ тарзда бўлиб ўтди. Биз ҳамкасбларимизни Янги йил билан табриклаб, уларга совғалар топширдик ҳамда ишларида муваффақиятлар тиладик.

____

В ходе нашего визита в Республику Каракалпакстан мы с командой Фонда встретились с главными редакторами крупнейших нукусских интернет СМИ.

Мы тепло побеседовали, журналисты рассказали нам о своей работе и планах.

Общение получилось конструктивным и откровенным. Мы поздравили наших коллег с Новым годом, вручили им подарки и пожелали успехов в работе.