Komil Allamjonov
12.6K subscribers
1.46K photos
302 videos
323 links
Download Telegram
Бир неча кундан бери Самарқандда «Заковат»нинг саралаш ўйинларини ўтказар эканмиз, кишини қувонтирадиган жуда кўп ҳолатларга дуч келдик.

Aйниқса, Самарқандда бизни энг қувонтиргани — ёши катта нуронийларимиз, отахонларимизнинг «Заковат»га келиб, фаол иштирок этишаётгани бўлди.

Самарқанддаги ёши улуғ нуронийлар ёшлар билан бир қаторда ҳақиқий интеллектуал ўйинда қатнашишмоқда. Улардаги иштиёқ, ҳаракатни кўриб, инсон маза қилади ва кўз қувонади. Бу — жуда ҳам завқли.

Бизнинг эса сафаримиз давом этади. Ҳали жуда кўплаб билимдонларни кашф этишимиз керак!

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
Komil Allamjonov
Бир неча кундан бери Самарқандда «Заковат»нинг саралаш ўйинларини ўтказар эканмиз, кишини қувонтирадиган жуда кўп ҳолатларга дуч келдик. Aйниқса, Самарқандда бизни энг қувонтиргани — ёши катта нуронийларимиз, отахонларимизнинг «Заковат»га келиб, фаол иштирок…
Игра «Заковат» захватывает людей всех профессий и возрастов.

Для участия в игре нет ограничений, и в Самарканде на игру пришли аксакалы, создав свою команду знатоков. Это было потрясающе и очень всех вдохновило.

Их страсть и боевой задор, с которыми они соревновались, нас очень порадовали. И доказали, что для человека нет никаких препятствий на пути к совершенству кроме тех, что он сам себе поставил.

Яшанг, уважаемые Знатоки! Вы — пример для всех нас и повод для прокачки!

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
Инстаграмдаги обуначиларимдан бири Самарқандда сўзлаган нутқимни кўриб, мен билан ўз ҳикоясини бўлишишга қарор қилибди. Мен ҳам уни сиз билан бўлишишни истадим. Қуйида муаллиф пунктуацияси сақлаб қолинган.

«Мен ўзим бакалавриатга 2 марта қабул қилинганман 😂 биринчи марта контрактга)
Математика профессорининг ўз фарзандларини контракт асосида ўқитишга пули йўқ эди. У пайтлар олимларга жуда кам тўлашарди.
Aкам эса Дипломатияга 2-ўринда грант асосида қабул қилинган, 4 йил давомида энг яхши талабалардан бўлган. ТИВда амалиёт ўтаганидан сўнг, унинг ўрнига деярли университетга бормаган бир талабани таниш-билиш орқали ишга олишди. Бу ерда танкасиз иш топа олмаслигини тушунгач, AҚШга кетди ((

Отам эса ҳеч кимга бир тийин ҳам беришни истамаганлиги учун докторлик диссертациясини 10 йил деганда ёқлади 😂 Унинг танишлари эса пул эвазига 3 йилда ёқлашди.
Унинг мақолалари ва китобларини хорижликлар нашр этишган бир пайтда, бизникиларга буларнинг кераги йўқ эди 🤷🏻‍♀️
Уларга орденларини кафедрадан оддийгина беришганида, «Спортчига, қўшиқчига орденни телевизорда мақтаб, кўрсатиб беришади. Олимга эса кафедра орқали табриксиз берилади», — деб роса хафа бўлгандилар.

Лекин 3 йилдан бери олимлар ва ўқитувчиларнинг қадри ошганига отам жуда хурсанд. Бу катта қадам бўлди 💪»

Агар сизнинг ҳам шундай ҳаётий ҳикояларингиз бўлса, уларни мен билан бўлишингизни истардим.
Бугун «Заковат»нинг брейн-ринг турнирида Самарқанд вилояти ғолиблари аниқланди

1-ўринни қўлга киритган Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейи жамоаси 100 млн сўм, 2-ўринни қўлга киритган Бобанур Шукур жамоаси 20 млн сўм ва 3-ўринни қўлга киритган “Устозлар” жамоаси эса 10 млн сўм мукофотга сазовор бўлишди.

Ғалаба қозонган жамоаларни чин дилдан табриклаймиз!
#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
Kun.uz чоп этган хронологияни кўриб, муносабат билдиришга мажбурман. Бозоровнинг ҳар жума куни масжид олдида ЛГБТ тадбирини ўтказишга чақируви, мусулмон аёлларни ҳиёнаткорликда айблаши, «свинг» махалла қуриш нияти, ўспиринлардан аниме ва K-поп баҳона ўз мақсадида фойдаланиши ҳақиқий пасткашликдир. Унинг ҳаракатларини тинчликни бузиш, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришга уриниш деб биламан. Бозоров инсон хуқуқлари ҳимоячиси эмас, у ҳақиқий провокатор. Ушбу ҳолатнинг барча иштирокчилари, айбдор блогерлар ва айниқса, Бозоровга ҳуқуқий баҳо берилади, деб умид қиламан. Бизда «самосуд» эмас, қонун устувор бўлиши керак.
Посмотрев опубликованную Kun.uz хронологию событий, вынужден высказать своё отношение. Призыв Базарова к сторонникам ЛГБТ собираться каждую пятницу напротив мечети, обвинения мусульманских женщин в изменах, намерение построить «свинг-махалли», использование в своих целях подростков под предлогом аниме и k-поп — все это настоящая низость! Я расцениваю его действия как попытку нарушить спокойствие и вызвать общественные беспорядки. Базаров не защитник прав человека, а настоящий провокатор. Надеюсь, будет дана правовая оценка действиям всех участников этой ситуации, виновных блогеров и, в особенности, Базарова. В нашей стране должен главенствовать не «самосуд», а законы.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик ва сурхондарёлик билимдонларга мурожаат!

Барчани zakovat.tv веб сайти орқали бизнинг клубимизга аъзо бўлишга ва ушбу ўйинларда фаол иштирок этишга чақириб қоламан!

Тез кунда кўришгунча!
#UzbekPower
#ZakovatdaKuch
Ўзбекистонга келган «курдистонлик табиб» Али Маҳмуд Ҳасан бўйича ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни огоҳлантирди.

ИИВ миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликни айтган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, сохта табиблик фаолияти билан шуғулланаётганлар хақида огоҳлантирди.

Агар унинг фирибгарлиги ҳақидаги маълумотлар асосли, исботланган бўлса, нега унинг фаолияти чекланмаяпти? Унинг бемалол вилоятма-вилоят юриб, одамларни даволашига йўл қўйиб бериляпти.

Агар ҳақиқатда фойдали табиб бўлса, уни ҳам рўйхатга олиш, лицензия деган қоидалари бор. Гап одамлар ишончи ва ҳаёти ҳақида кетяпти.

Энди бир камига четдан келиб, хоҳлаган одам, хоҳлаган ишини қилиб кетиши қолганди. Шаҳарнинг дарвозаси жойида турибдими ўзи? Албатта, кимдир ўлиши ёки азият чекиб, вой дод, дейишини кутяпмизми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик хизмат карантин, деб роса жазолашни биладику. Ёки матбуот ходимларининг озгина хатосини кўриб қолса, қонунлар ва жазоларни эслатувчи ИИВ қаерга қараяпти? Бу ҳолатда расмий муносабатнинг ўзи камлик қилади. Ишлаш керак, ўртоқлар, қуруқ гапиравермай!

PS: Шифо излаб ҳар бир имкониятдан фойдаланмоқчи бўлган барча беморларимизга эса АЛЛОҲ шифо берсин.

#гапдесақопқоп
#ХооййТегмааКуясаннАнаКуйдингОпанггаАйтҚатиқСурибҚўяди
Komil Allamjonov
​Ўзбекистонга келган «курдистонлик табиб» Али Маҳмуд Ҳасан бўйича ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни огоҳлантирди. ИИВ миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликни айтган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг ишонч ва эътиқодидан…
МВД и Минздрав предупредили граждан о «лекаре из Курдистана» Али Махмуде Хасане, приехавшем в Узбекистан.

МВД призвало граждан не верить бездоказательной информации, основанной на слухах, а Министерство здравоохранения предупреждает о лицах, занимающихся псевдолечением, играя на чувствах и религиозных убеждениях населения.

Если информация о нём, как о мошеннике, обоснована и доказана, почему его деятельность не ограничивается? Почему ему разрешено свободно перемещаться из региона в регион и лечить людей?

А если он действительно эффективный лекарь, необходимо следовать установленной процедуре регистрации и лицензирования услуг. Ведь речь идёт о доверии и жизнях людей.

Нам только не хватало, чтобы любой мог приезжать из-за границы и делать всё, что захочет. Или у нас уже проходной двор?! Неужели будем сидеть и ждать, пока кто-то не умрёт или не пострадает, или не позовет на помощь?

Ведь Министерство здравоохранения и санитарно-эпидемиологическая служба прекрасно умеют наказывать за нарушение карантинных ограничительных мер. А куда в данном случае смотрит МВД, которое, при совершении журналистами малейших ошибок, оперативно напоминает им о законодательстве и ответственности? В таких ситуациях официального заявления недостаточно. Работать надо, товарищи, а не просто говорить.

P.S. Пусть Аллах дарует выздоровление всем болеющим, которые готовы воспользоваться любой возможностью для излечения.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келиши эълон қилинди.

Мана шундай улуғ кунларга ҳам етиб келдик, азизлар. Етказганига шукур.

Барча мўмин-мусулмон биродарларимизга келаётган муқаддас Рамазон ойи муборак бўлсин! 🤲🏻 🌙
​​Термизлик эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлагани ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу ишни «тинчитиб» юборгани айтилмоқда

Термизда бир эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу ишни «тинчитиб юборган», деди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Фарҳод Боқиев. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Термизда яшовчи Б.Э. 2020 йил январида 16 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаган. Кейинчалик у ушбу факт тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришини айтиб, уни қўрқитиб, куч ишлатиб, уни бир неча бор зўрлаган.

«Ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими қарийб 14 ойдан буён қонуний чоралар кўрмаяпти», – деди Боқиев.

Йил давомида жабрланган қизнинг ота-онаси томонидан Термиз шаҳар ИИБ ва бошқа маъмурий органларга жиноятни содир этган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб қилган барча мурожаатлар бекор кетган.

«Термиз шаҳар ИИБ ФМО сифатсиз текширув ўтказди, жиноят ишини қўзғатишдан бош тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилди. Шунингдек, жиноятни содир этган шахснинг дўстлари Термиз шаҳар ИИБда ишлайди. Шу сабабли иш «тинчитилган». Бу жабрланувчи ота-онасининг Сенатга сўнгги чора сифатида мурожаат қилишига сабаб бўлган», – деди сенатор.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси ушбу текширувнинг ҳар томонлама ва объектив ўтказилишини ва унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинишини ўз назоратига олди. Тергов якунлари бўйича қўшимча маълумотлар берилади.


@daryo_live