Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида яна юқорилади ва илк марта Қозоғистонни қувиб ўтди
«Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders) ташкилоти жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлигини баҳолаб боради. Мазкур ташкилот 180 та мамлакатни ўз ичига олган 2020 йилги рейтинг жадвалини эълон қилди. Жорий йил ҳам Ўзбекистон яна рейтингда юқорилаган ва ўз ўрнини 4 поғонага яхшилаб, 156-ўринни эгаллаган. Маълумот учун, ўтган йили Ўзбекистон 5 поғонага кўтарилганди.
Умуман олганда 2017 йил (169-ўрин) билан солиштирганда Ўзбекистон 13 поғонага кўтарилиб, қора рўйхатдан чиқиб, қизил рўйхатга ўтганини эътироф этиш жоиз.
Эътиборли жиҳати, жорий йилда Ўзбекистон илк марта рейтингда Қозоғистонни (157) қувиб ўтди. Қўшниларимизда энг яхши натижа Қирғизистонда (82), ундан кейин Афғонистон (122) ҳам биздан олдинда. Биздан кейинги ўринларда Қозоғистондан (157) ташқари, Тожикистон (161) ва Туркманистон (178) ўрин олган.
Ташкилот Ўзбекистоннинг жорий йилги натижаларига «Янгиланишлар жадал давом этмоқда» дея баҳо берган. Ҳисоботда айтилишича, 2016 йилнинг август ойидан сўнг 4 йил давомида Ўзбекистонда янгиланишлар рўй бермоқда.
«Деярли 20 йил давомида қамоқда ушлаб турилган журналистлар озодликка чиқарилди. Цензурага учраб, узоқ йиллар давомида блокда бўлган сайтлар “қора рўйхат”дан чиқарилиб, уларга кириш имконияти яратилди. ОАВларни рўйхатга олиш жараёни осонлаштирилди. Тўғридан-тўғри сиёсий трансляциялар пайдо бўлди, айрим журналистлар бугунги кунда коррупция ва мажбурий меҳнат каби нозик мавзуларни ҳам бемалол ёрита олишяпти. Шундай бўлсада, энг юқори даражадаги ҳукумат вакилларини танқид қилиш ҳозирча шаклланмаган. Ҳукумат ОАВларни чекловчи айрим қонунларни ўзгартиришга шошилмаяпти. Ташқи ва ички цензура ҳалигача мавжуд. Бундан ташқари Ҳукумат маълум маънода ОАВлар устидан назоратни ушлаб турибди. Блогерларга таҳдидлар давом этмоқда ва уларни ҳибсга олишяпти. Сиёсий плюрализмсиз матбуот эркинлигини тўлиқ тиклаш қийин бўлади. Ўзбекистон олдида ҳали узоқ йўл турибди», - дея таъкидланган ташкилот ҳисоботида.
2020 йилги матбуот эркинлиги рейтингида кучли ўнталикни Норвегия, Финляндия, Дания, Швеция, Нидерландия, Коста-Рика, Швейцария, Ямайка, Бельгия, Исландия давлатлари эгаллаган.
Энг охирги ўринларни эса Экваториал Гвинея (171), Жибути (172), Куба (173), Судан (174), Вьетнам (175), Хитой (176), Сурия (177), Туркманистон (178), Эритрея (179) ва Шимолий Корея (180) эгаллаган.
P.S.: агар Ўзбекистон шу темпни ушлаб қолса ва сўз эркинлиги соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштирса, тез орада рейтингда МДҲ давлатлари орасидан Россия (149) ва Беларусни (153) ҳам ортда қолдириши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈

Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлади
Карантин сабабли қийин аҳволга тушиб қолган юртдошларимизга ёрдам бериш ташаббуси Зироат Мирзиёева раислигидаги васийлик кенгаши томонидан илгари сурилди.
«Zamin» фонди фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳаларга қаратилган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия бадаллари, шунингдек халқаро ташкилотларнинг грантлари Фонд маблағини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади. Фонд атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган болалар таълимини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий соҳага инновацион технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Аммо ҳозирги вазият ўз ҳукмини ўтказмоқда.
Бугун кўмак беришнинг айни вақти эканини англаган ҳолда, фонд васийлик кенгаши аъзолари хайрли ишга ҳисса қўшишга қарор қилдилар.
Шу боис лойиҳаларга жалб қилинган маблағлар оғир аҳволда қолган аёллар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилди. Беш миллиард сўм миқдоридаги хайрия маблағи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ёрдамга муҳтож беш минг нафар аёлга йўналтирилди.
«Хавфсиз ва ўз вақтида берилган ушбу ёрдам қийин кунларда умидсизликка тушиб қолганларга умид бахш этсин, меҳр ва мурувват ойи бўлмиш муқаддас Рамазон ойида уларнинг оилалари ва яқинларига илиқлик, қувонч ва табассум ҳадя қилсин», — дея изоҳ берди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.
Бу йил, коронавирус пандемияси ҳукм сураётган бир вазиятда муҳтожларга ёрдам ва мурувват кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамият касб этиб, Ўзбекистон халқини янада жипслаштириш ва барча синовлардан ёруғ юз билан ўтиш имконини беради. Фақат шу тарзда, меҳр-оқибатли одамларнинг кўмагида, биргаликда ва ҳамжиҳатлик билангина қийинчиликларни енга оламиз.
Маълумот учун:
«Zamin» халқаро жамоат фондига нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Ўзбекистонда асос солинган. Фонднинг мақсади — мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш. Фонд фаолияти ҳақида батафсил маълумотни www.zaminfoundation.ngo расмий веб-сайтидан олиш мумкин.

Масс-медиа фондидан журналистиканинг Олтин фондига
#xavfsizyordam лойиҳасини давом эттирган ҳолда журналистика ва телекоммуникация соҳасининг 100 нафар вакиллари рўйхатини шакллантирдик. Мазкур рўйхатнинг асосини журналистика соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ташкил қилди, шунингдек саломатлигини тиклаш учун даволанаётган ҳамда турли оилавий сабабларга кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган журналистлар ҳам киритилди. Рўйхатни шакллантиришда, тегишли ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги журналистлар гуруҳлари яқиндан ёрдам беришди.
Фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, биринчи босқичда уларнинг уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етказилиш бошланган бўлса, кейинги босқичда уларнинг ҳар бирига махсус пластик карточкаларда 1 млн сўмдан пул маблағлари тақдим этилади.
Биз бугунги синовли кунларда моддий ёрдамга муҳтож ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз бурчимиз деб биламиз.

Золотому фонду журналистики от Фонда масс-медиа
Продолжив проект «Безопасная помощь», мы составили список из 100 представителей журналистики и сферы телекоммуникаций. Основу этого списка составили ветераны, проработавшие в сфере журналистики многие годы, а также журналисты, восстанавливающие свое здоровье и нуждающиеся в социальной поддержке из-за различных семейных обстоятельств. В составлении списка оказали помощь соответствующие организации и сообщества журналистов в социальных сетях.
Фонд им окажет помощь в двух этапах на общую сумму 150 млн сумов. В частности, на первом этапе началась доставка в их дома продуктовых наборов, на следующем этапе им будет предоставлено по 1 млн сумов на специальных пластиковых карточках.
В сегодняшнее время испытаний мы видим своей обязанностью сделать все возможное, чтобы помочь своим коллегам, нуждающимся в финансовой поддержке.
#xavfsizyordam
@allamjonov_ki

Ҳурматли, юзлаб журналистларга ойлик маош тўлаб, уларнинг турмуш тарзига масъул бўлган босма нашрларимизнинг бош муҳаррирлари! Мени роса койибсиз, дилингиз оғриганини билдирибсиз. Лекин битта саволга жавоб беринг.
Қани айтингчи, бугун иқтисодий аҳволингиз қандай? Журналистларга ўз вақтида ойликларни тўлашга қийналмаяпсизми? Қўл остингиздаги ҳалол ва ватанпарвар ходимларингиз келажаги ҳақида қайғуряпсизларми? Мана бир мисол, айни шароитда газеталарнинг қоғоз вариантини қандай қилиб ўқиш мумкин? Уни тарқатиш ҳам мумкин эмас, муштарийлар кўчага чиқиши ҳам мумкин эмас. Ҳамма карантинда. Фақат биз эмас, барча ташкилотлар карантинда дерсиз. Ундай бўлса ўқувчилар янгилик ва маълумотларни қаердан олиши керак? Пандемия вақтида халқни хавфдан ким огоҳ этади, ким аҳоли орасида тарғибот олиб боради? Албатта веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ёки телерадиоканаллар. Улар тинимсиз ишлаб турибди. Рекламадан озми кўпми даромад қилишяпти, ходимлари рўзғорини тебратмоқда.
Айнан шу карантин даврида ўқувчиларингиз аллақачон бошқа ресурсларда. Эртага Сизларга обуна бўлган минглаб муштарийлар карантин давомида қоғоз вариантдаги газеталарни олмаганликларини, шу сабабли улар билан қайта ҳисоб-китоб қилишингизни талаб қилишса, унда янада оғирроқ иқтисодий аҳволга тушиб қолмайсизми?
Гап босма матбуотнинг ёпилиши ёки газеталарнинг тугатилиши ҳақида кетмаяпти. Гап уларнинг ахборотни аҳолига қандай форматда етказиши ҳақида бормоқда.
Сизга даъватим, имкон қадар тезроқ замонга мослашинг, босма нашрингизни рақамлаштириш чораларини изланг. Ходимларингиз тақдирига бефарқ бўлманг. Акс ҳолда молиявий аҳволингиз янада қийинлашиши мумкин. Аччиқ ҳақиқат шуки, бугунги кунда бутун дунёда айнан босма нашрларнинг тараққиёт стратегияси ўзгарди. Ҳаттоки газета чоп этадиган ускуналар ишлаб чиқарилиши ҳам камайтириляпти. Манаман деган катта босма нашрлар қоғоз версиясини бутунлай тўхтатиб, онлайн форматга ўтмоқда.
Масалан, 2 кун олдин Буюк Британиянинг The Weekly News нашри май ойидан бошлаб қоғоз вариантда чиқишни бутунлай тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди. Энг консерватор ва қадриятларини ўта қаттиқ ҳурмат қилувчи инглизлар ҳам 165 йилдан буён чоп этиладиган ушбу отахон босма нашрнинг қоғоз вариантидан воз кечиб, янги замон талабларига мослашишни ва онлайн форматга ўтишни бугунги куннинг энг тўғри қарори, деган фикрга келган. Ёки катта обрў ва ҳурматга эга бўлган Newsweek, U.S. News & World Report ва La Tribune нашрлари ҳам аллақачон бутунлай қоғоз форматдан воз кечиб, онлайнга ўтишган. Бунақа мисоллар жуда кўп.
Хуллас, мақсадим кимларнингдир дилини оғритиш эмас, барчамизга кўриниб турган хавфдан Сизларни огоҳлантириш ҳамда бизнес моделингизни қайта кўриб чиқиш ва замонга мослашишни тавсия қилишдир🙏

Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Бир неча кун аввал Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимларининг Human.uz интернет нашри вакилларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик ҳолати кузатилди.
Human.uz интернет нашри томонидан эълон қилинган видеолавҳада ички ишлар органлари вакиллари журналист ҳамда тасвирчига нисбатан қўпол муносабатда бўлгани ҳамда журналистнинг саволларига жавоб бермай, унинг фаолиятига қаршилик кўрсатгани акс этган.
Агентлик ўз ваколати доирасида ушбу ҳолатни ўрганиш ва қонун доирасида тегишли чора кўриш юзасидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига ёзма сўров юборди.
Шу ўринда эслатиш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига кўра, давлат журналистга ахборотни эркин олишини ва тарқатишини кафолатлаши, ўз касбига доир фаолиятида уни ҳимоя қилинишини таъминлайди, журналист ҳуқуқларини бузганлик, унга таҳдид ва зўравонлик қилганлик жавобгарликка сабаб бўлади.
Ишонамизки, юқоридаги ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилади ҳамда адолатли ечим топади.
Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдикки, Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги, оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолияти ва давлат органларининг очиқлигига эришиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган, чунки айнан шу йўл орқали Ўзбекистоннинг фаол ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда ахборот хавфсизлиги таъминланишига мустаҳкам замин яратиш мумкин. Ана шундай даврда журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва қаршилик кўрсатишни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Содир бўлган ҳолат тизимли муаммо характерига эга бўлмаса ҳам, у барибир давлат органлари ходимларининг ахборот соҳасида мамлакат қонунчилигини ўрганишлари, уларда ОАВ, журналист ва блогерлар билан муомала маданиятини шакллантиришни тақозо қилмоқда.
@saidjanov_dm

Forwarded from Mass-media fondi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланади.
__
Посвящается всемирному дню свободы печати.
#WorldPressFreedomDay #WPFD2020
@massmediauz
__
Посвящается всемирному дню свободы печати.
#WorldPressFreedomDay #WPFD2020
@massmediauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хурматли ватандошлар, сизларни Рамазон ҳайити билан табриклайман!
___
Уважаемые соотечественники, поздравляю вас с праздником Рамазан хайит!
#eidmubarak
@allamjonov_ki
___
Уважаемые соотечественники, поздравляю вас с праздником Рамазан хайит!
#eidmubarak
@allamjonov_ki
Котта ойим ҳар дуо қилганларида, емаган сомсага пул тўлашдан, ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ туҳматдан Оллоҳ доим ўзи асрасин дердилар. Ўзи асрасин! Ҳар доим, ҳаммамизни🙏
Forwarded from Mass-media fondi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқаро блогерлар куни. Биз мамлакатимиздаги барча блогерларнинг фақат олға интилишларини тилаймиз!
Тўғри, ахборот маконида фаолият олиб бориш осон эмас. Лекин шундай бўлса-да, эзгу мақсад билан танлаган йўлимизда давом этишимиз керак.
Блогерлар куни билан, дўстлар!
__
В Международный день блогера желаем всем блогерам нашей страны неотступно идти вперёд!
Несомненно, работать на информационном пространстве не легко. Даже если так, мы должны продолжать идти по избранному пути с благородными целями.
C днём блогеров, друзья!

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Forwarded from Mass-media fondi
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва карантин чораларининг кучайиши даврида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида фахрий журналистларга кўмак беришнинг биринчи босқичини амалга оширган ва уларни озиқ-овқат пакетлари билан таъминлаган эди.
Аввал ваъда қилинганидек, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамкасбларимизга ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда.
Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади.
@massmediauz
Аввал ваъда қилинганидек, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамкасбларимизга ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда.
Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади.
@massmediauz
Forwarded from Mass-media fondi
В период распространения коронавирусной инфекции и усиления связанных с этим карантинных мер Общественный фонд поддержки и развития национальных масс-медиа в рамках проекта «Xavfsiz yordam» осуществил первый этап оказания помощи журналистам-ветеранам — предоставил им продуктовые наборы.
Как было обещано ранее, накануне 27 июня — Дня работников печати и средств массовой информации дан старт второму этапу проекта. Нашим коллегам, нуждающимся в социальной помощи, будут розданы пластиковые карты, на каждую из которых зачислено по 1 миллиону сумов.
Надеемся, что эти меры станут для них небольшой поддержкой в нынешней сложной ситуации.
@massmediauz
Как было обещано ранее, накануне 27 июня — Дня работников печати и средств массовой информации дан старт второму этапу проекта. Нашим коллегам, нуждающимся в социальной помощи, будут розданы пластиковые карты, на каждую из которых зачислено по 1 миллиону сумов.
Надеемся, что эти меры станут для них небольшой поддержкой в нынешней сложной ситуации.
@massmediauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Матбуотда қандай муаммолар бор ва унинг ечими қандай? Айнан бу ва бошқа долзарб мавзуларда Гулноза Хусанова билан суҳбат бўлди. Ҳамма гапларим самимий ва ўз юртим, одамларимизни яхши кўрганимдан, ислоҳотларга бефарқ эмаслигимдан келиб чиқиб айтилди. Қўлингизни тушурманг, ҳамкасбларим! Билинг, сиз тўғри йўлдасиз ва сиз ҳақиқий ватанпарварсиз!
___
В чем заключаются проблемы в прессе и каковы пути их решения? На эти и другие актуальные вопросы побеседовали с Гульнозой Хусановой. Все, что я сказал, искренне, и исходит из того, что я люблю свою страну, наш народ, и я не равнодушен к реформам. Не опускайте руки, коллеги! Знайте, что вы на верном пути и вы — настоящие патриоты!
#massmediauz #mediafreedom

Медиага чиқиб кетаётган аудиолар, йўл қўйилаётган хатолар, унинг ечими қандай, давлат органларининг матбуот билан муносабати қандай ва аслида қандай бўлиши керак? Умуман матбуот билан ишлаш рецепти қандай? Нима учун матбуотга чиқиб кетган аудиолар учун мансабдорлар жазоланмаяпти каби саволларга шахсий☝️ шахсий☝️ шахсий☝️фикримни билдирдим. Кимдир бунга қўшилиши, кимдир буни танқидий муҳокама қилиши, кимдир эса ўз позициясини билдириши мумкин. Ҳар қандай изоҳга фақат раҳмат айтаман. Лекин яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман, бу интервьюда кўтарилган ҳар бир саволга ўзимнинг шахсий☝️ фикримни билдиришга ҳаракат қилдим.
#massmediauz #mediafreedom
#massmediauz #mediafreedom
Аудиозаписи, просочившиеся в СМИ, допущенные ошибки, каково их решение, каковы взаимоотношения государственных органов с прессой и какими они должны быть на самом деле? Каков вообще рецепт работы с прессой? Почему чиновники не наказаны за аудиозаписи, появившиеся в прессе? Я высказал личное☝️ личное☝️ личное☝️ мнение по этим вопросам. Кто-то может согласиться, кто-то раскритиковать это, а еще кто-то может выразить свою позицию. Я буду благодарен за любые комментарии. Однако, хочу еще раз напомнить, что я попытался высказать свое личное☝️ мнение по каждому вопросу, поднятому в этом интервью.
#massmediauz #mediafreedom
#massmediauz #mediafreedom