Сегодня на собрании Общественного совета при Общественном фонде поддержки и развития национальных масс-медиа в режиме онлайн было рассмотрено два важных вопроса. Состоялся обмен мнениями по обстановке в сфере медиа во время пандемии, определению и уменьшению негативного влияния экономического кризиса на медиа.
Также была обсуждена ситуация с уведомлением АИМК по поводу материала на ресурсе NemolchiUz, которое на постоянной основе освещает случаи насилия над женщинами. Подробная информация об этом будет опубликована на страницах Фонда, но могу отметить, что каждый из членов Совета выступил в защиту этого ресурса. Сегодня, при формировании атмосферы свободы слова, подобные вопросы должны находить справедливое решение.
Будем надеяться, что этот вопрос будет решен в пользу ресурса NemolchiUz.
#карантинбезпаники
@allamjonov_ki

Forwarded from Mass-media fondi
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди қошидаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн форматда бўлиб ўтди.
Йиғилишда NemolchiUz веб-сайти билан юзага келган ҳолат ҳам муҳокама қилинди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўтказилган мониторингда «Не молчи» лойиҳаси сайтида миллий менталитетимизга ёт бўлган ҳамда фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг маънавий-маърифий тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган беҳаё материаллар жойлаштирилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган маълумотларни олиб ташлаш тавсия этилган ҳолда хабарнома киритилган.
Мазкур вазият кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилингани, хорижий ОАВлар ҳамда жамоат арбоблари ҳам ўз муносабатини билдириб ўтганини инобатга олиб, ушбу масала Жамоатчилик кенгаши йиғилишининг кун тартибига киритилди.
Ҳолат юзасидан Жамоатчилик кенгашининг барча аъзолари ўз муносабатларини билдиришди. Жумладан, ахборот маконида қонунга хилоф маълумотларнинг тарқалмаслигини назорат қилиш ва олдини олиш давлат органининг асосий вазифаларидан бири эканлиги, аммо маълум бир материални “миллий менталитетимизга ёт” дея баҳолаш учун аниқ мезонлар белгиланмагани, бу эса амалиётда мониторинг қилувчи томоннинг шахсий қарашларига боғлиқ бўлиб қолиши мумкинлиги, қадриятлар сўзда эмас, амалда бўлиши кераклиги, бугунги ахборот технологиялари ва интернет замонида болалар тарбиясига салбий таъсир қилувчи материаллар билан курашишга оид муносабатларни ҳам қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш кераклигини таъкидлашди.
Шунингдек, муҳокама жараёнида келгусида АОКА қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан бу каби тақдимномаларни киритишда мамлакатдаги сиёсат, сўз эркинлиги устуворлигидан келиб чиққан ҳолда ёндашиб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакиллари билан ҳамкорликни янада кучайтириши мақсадга мувофиқлиги алоҳида қайд этилди.
Ҳозирги ҳолатда Жамоатчилик кенгаши аъзолари деярли бир овоздан «Не молчи» лойиҳаси муаллифи Ирина Матвиенкони қўллаб-қувватлашларини ҳамда жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишни мақсад қилиб қўйган ушбу лойиҳани «18+» грифи остида фаолият олиб бориши тарафдори эканликларини таъкидлашди.
Хулоса ўрнида, ахборот маконининг барча иштирокчилари қонунларга қатъий риоя этишлар лозимлигини таъкидлаган ҳолда, АОКА ва «Не молчи» лойиҳасини ҳозирги мураккаб шароитда масалани конструктив, яъни ўзаро мулоқот йўли билан ҳал қилишга, барча тушунмовчиликларга барҳам бериб, ҳамкорликда ишлашга чақирамиз. Умид қиламизки, мазкур масала NemolchiUz фойдасига ҳал бўлади.
@massmediauz

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
В отношении ситуации вокруг публикации проекта «Не молчи!»
Агентством информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан ранее было направлено уведомление о необходимости устранения правовых нарушений на сайте NemolchiUz.
30 марта т.г. Агентство связалось с автором данного проекта И.Матвиенко. В ходе беседы были обсуждены спорные моменты в контенте сайта, вопросы его маркировки и причина направления уведомления. При этом, Агентством были отмечены важность и необходимость продолжения проводимой проектом работы.
С учетом актуальности и общественной значимости озвучиваемых проектом «Не молчи!» проблем домашнего насилия и нарушений прав женщин, Агентство намерено отозвать ранее направленное уведомление, а также пересмотреть критерии анализа содержания публикаций по данной проблематике в средствах массовой информации.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin

Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.
Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.
Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.
Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.
Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.
Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.
#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz

Telegram
Saida Mirziyoyeva
Xavfsiz yordam
@SShMirziyoyeva
#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz
@SShMirziyoyeva
#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz
Forwarded from MFaktor.uz
16-апрель куни соат 20:00да Korzinka.uz супермаркетлари асосчиси Зафар Ҳошимов билан суҳбатни ўтказиб юборманг.
Мавзу: Инқирозлар ва тадбиркорлик
Кўрсатувни YouTube'даги каналимизда томоша қилинг - youtube.com/mfaktoruz

Komil Allamjonov
16-апрель куни соат 20:00да Korzinka.uz супермаркетлари асосчиси Зафар Ҳошимов билан суҳбатни ўтказиб юборманг. Мавзу: Инқирозлар ва тадбиркорлик Кўрсатувни YouTube'даги каналимизда томоша қилинг - youtube.com/mfaktoruz
Жуда фойдали бўляпти бу кўрсатувлар. Кеча Жамшид Анварович айтганларидек, ҳукумат бугун кризисга қарши кураш ва муҳтож қатламларга ёрдам методлари юзасидан изланишда экан, бундай кўрсатувлар фақат ва фақат фойда беради. Амалдор иқтисодчилар амалдаги иқтисодчилар фикрини ҳам инобатга олса, хатолар камроқ бўлади. Зеро, ҳозир ҳар бир хато давлатга триллионлаб сўм зарар келтириши ва, энг асосийси, миллионлаб одамлар ҳаёти учун жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Албатта, буни ҳукумат яхши тушунади. Мана, масалан, бизнинг фонд “Хавфсиз ёрдам” лойиҳаси асосида Ички ишлар вазирлигидан қийналган оилалар рўйхатини олиб, ҳар бирига махсус ҳисобрақам очган ҳолда пластик карталарга пул қўйиб, уйма-уй юриб, тарқатяпмиз. Осон ва қулай. Ҳар бир оила ўзига керак маҳсулотни ўзи сотиб олади. Бу ҳам бир тажриба.
Forwarded from Qalampir.uz I расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз нега уйдамиз?
Ҳозир эрта учун қўлни қўлга бериб, бир бўлмоқ вақти. Сиз, мен эмас, БИЗ бўлмоқ вақти!
👉 https://qalampir.uz/n/17681
#UydaHayotBor
#UydaMuhabbatBor
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Яна уйқу йўқ. Тун ва кун алмашиб қолди. Хаёлда миллион фикрлар. Бугун карантин бошланганига ҳам мана, Худо хоҳласа, бир ойдан ошиб қолди. Ойнадан кўчага қараб, тоза ҳавога одам тўймайди, худди тоғ ҳавосига ўхшаб муздеккина ва топ-тоза. Эрталаб соат 4 дан бошлаб, узоқлардан хўроз овози эшитилади. Яна озгина вақт ўтиб соат 5 ларга яқин, ажойиб қушлар сайрайдиган бўлиб қолди назаримда. Шунақа бир ёқимлики бу овозлар. Болалигим эсимга тушиб кетади шунақа вақтда. Фақат тандирда ёпилаётган нон ҳиди етишмаяпти. Карантин! Бу карантин шунчалик табиатни ҳам тозалаб, ажойиб қушларни ортга қайтараётгандек туюлади. Бу кетишида яқинда меваларни дарахтдан узиб, ювмай есак ҳам бўлади, шекилли. Ва бу кетишида динозавр🦕🦖лар ҳам қайтиб қолса, ҳайрон қолмайман😂😂 Менимча ухлайдиган вақт бўлди😂😂😂 лекин барибир уйқу йўқ, хаёлда миллион фикрлар!! Эҳ карантин, роса жонга тегдингда!! Лекин нима ҳам дердик... Сенсиз ҳам бўлмайди ҳозир!!
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида яна юқорилади ва илк марта Қозоғистонни қувиб ўтди
«Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders) ташкилоти жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлигини баҳолаб боради. Мазкур ташкилот 180 та мамлакатни ўз ичига олган 2020 йилги рейтинг жадвалини эълон қилди. Жорий йил ҳам Ўзбекистон яна рейтингда юқорилаган ва ўз ўрнини 4 поғонага яхшилаб, 156-ўринни эгаллаган. Маълумот учун, ўтган йили Ўзбекистон 5 поғонага кўтарилганди.
Умуман олганда 2017 йил (169-ўрин) билан солиштирганда Ўзбекистон 13 поғонага кўтарилиб, қора рўйхатдан чиқиб, қизил рўйхатга ўтганини эътироф этиш жоиз.
Эътиборли жиҳати, жорий йилда Ўзбекистон илк марта рейтингда Қозоғистонни (157) қувиб ўтди. Қўшниларимизда энг яхши натижа Қирғизистонда (82), ундан кейин Афғонистон (122) ҳам биздан олдинда. Биздан кейинги ўринларда Қозоғистондан (157) ташқари, Тожикистон (161) ва Туркманистон (178) ўрин олган.
Ташкилот Ўзбекистоннинг жорий йилги натижаларига «Янгиланишлар жадал давом этмоқда» дея баҳо берган. Ҳисоботда айтилишича, 2016 йилнинг август ойидан сўнг 4 йил давомида Ўзбекистонда янгиланишлар рўй бермоқда.
«Деярли 20 йил давомида қамоқда ушлаб турилган журналистлар озодликка чиқарилди. Цензурага учраб, узоқ йиллар давомида блокда бўлган сайтлар “қора рўйхат”дан чиқарилиб, уларга кириш имконияти яратилди. ОАВларни рўйхатга олиш жараёни осонлаштирилди. Тўғридан-тўғри сиёсий трансляциялар пайдо бўлди, айрим журналистлар бугунги кунда коррупция ва мажбурий меҳнат каби нозик мавзуларни ҳам бемалол ёрита олишяпти. Шундай бўлсада, энг юқори даражадаги ҳукумат вакилларини танқид қилиш ҳозирча шаклланмаган. Ҳукумат ОАВларни чекловчи айрим қонунларни ўзгартиришга шошилмаяпти. Ташқи ва ички цензура ҳалигача мавжуд. Бундан ташқари Ҳукумат маълум маънода ОАВлар устидан назоратни ушлаб турибди. Блогерларга таҳдидлар давом этмоқда ва уларни ҳибсга олишяпти. Сиёсий плюрализмсиз матбуот эркинлигини тўлиқ тиклаш қийин бўлади. Ўзбекистон олдида ҳали узоқ йўл турибди», - дея таъкидланган ташкилот ҳисоботида.
2020 йилги матбуот эркинлиги рейтингида кучли ўнталикни Норвегия, Финляндия, Дания, Швеция, Нидерландия, Коста-Рика, Швейцария, Ямайка, Бельгия, Исландия давлатлари эгаллаган.
Энг охирги ўринларни эса Экваториал Гвинея (171), Жибути (172), Куба (173), Судан (174), Вьетнам (175), Хитой (176), Сурия (177), Туркманистон (178), Эритрея (179) ва Шимолий Корея (180) эгаллаган.
P.S.: агар Ўзбекистон шу темпни ушлаб қолса ва сўз эркинлиги соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштирса, тез орада рейтингда МДҲ давлатлари орасидан Россия (149) ва Беларусни (153) ҳам ортда қолдириши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈

Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлади
Карантин сабабли қийин аҳволга тушиб қолган юртдошларимизга ёрдам бериш ташаббуси Зироат Мирзиёева раислигидаги васийлик кенгаши томонидан илгари сурилди.
«Zamin» фонди фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳаларга қаратилган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия бадаллари, шунингдек халқаро ташкилотларнинг грантлари Фонд маблағини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади. Фонд атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган болалар таълимини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий соҳага инновацион технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Аммо ҳозирги вазият ўз ҳукмини ўтказмоқда.
Бугун кўмак беришнинг айни вақти эканини англаган ҳолда, фонд васийлик кенгаши аъзолари хайрли ишга ҳисса қўшишга қарор қилдилар.
Шу боис лойиҳаларга жалб қилинган маблағлар оғир аҳволда қолган аёллар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилди. Беш миллиард сўм миқдоридаги хайрия маблағи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ёрдамга муҳтож беш минг нафар аёлга йўналтирилди.
«Хавфсиз ва ўз вақтида берилган ушбу ёрдам қийин кунларда умидсизликка тушиб қолганларга умид бахш этсин, меҳр ва мурувват ойи бўлмиш муқаддас Рамазон ойида уларнинг оилалари ва яқинларига илиқлик, қувонч ва табассум ҳадя қилсин», — дея изоҳ берди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.
Бу йил, коронавирус пандемияси ҳукм сураётган бир вазиятда муҳтожларга ёрдам ва мурувват кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамият касб этиб, Ўзбекистон халқини янада жипслаштириш ва барча синовлардан ёруғ юз билан ўтиш имконини беради. Фақат шу тарзда, меҳр-оқибатли одамларнинг кўмагида, биргаликда ва ҳамжиҳатлик билангина қийинчиликларни енга оламиз.
Маълумот учун:
«Zamin» халқаро жамоат фондига нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Ўзбекистонда асос солинган. Фонднинг мақсади — мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш. Фонд фаолияти ҳақида батафсил маълумотни www.zaminfoundation.ngo расмий веб-сайтидан олиш мумкин.

Масс-медиа фондидан журналистиканинг Олтин фондига
#xavfsizyordam лойиҳасини давом эттирган ҳолда журналистика ва телекоммуникация соҳасининг 100 нафар вакиллари рўйхатини шакллантирдик. Мазкур рўйхатнинг асосини журналистика соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ташкил қилди, шунингдек саломатлигини тиклаш учун даволанаётган ҳамда турли оилавий сабабларга кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган журналистлар ҳам киритилди. Рўйхатни шакллантиришда, тегишли ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги журналистлар гуруҳлари яқиндан ёрдам беришди.
Фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, биринчи босқичда уларнинг уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етказилиш бошланган бўлса, кейинги босқичда уларнинг ҳар бирига махсус пластик карточкаларда 1 млн сўмдан пул маблағлари тақдим этилади.
Биз бугунги синовли кунларда моддий ёрдамга муҳтож ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз бурчимиз деб биламиз.

Золотому фонду журналистики от Фонда масс-медиа
Продолжив проект «Безопасная помощь», мы составили список из 100 представителей журналистики и сферы телекоммуникаций. Основу этого списка составили ветераны, проработавшие в сфере журналистики многие годы, а также журналисты, восстанавливающие свое здоровье и нуждающиеся в социальной поддержке из-за различных семейных обстоятельств. В составлении списка оказали помощь соответствующие организации и сообщества журналистов в социальных сетях.
Фонд им окажет помощь в двух этапах на общую сумму 150 млн сумов. В частности, на первом этапе началась доставка в их дома продуктовых наборов, на следующем этапе им будет предоставлено по 1 млн сумов на специальных пластиковых карточках.
В сегодняшнее время испытаний мы видим своей обязанностью сделать все возможное, чтобы помочь своим коллегам, нуждающимся в финансовой поддержке.
#xavfsizyordam

Ҳурматли, юзлаб журналистларга ойлик маош тўлаб, уларнинг турмуш тарзига масъул бўлган босма нашрларимизнинг бош муҳаррирлари! Мени роса койибсиз, дилингиз оғриганини билдирибсиз. Лекин битта саволга жавоб беринг.
Қани айтингчи, бугун иқтисодий аҳволингиз қандай? Журналистларга ўз вақтида ойликларни тўлашга қийналмаяпсизми? Қўл остингиздаги ҳалол ва ватанпарвар ходимларингиз келажаги ҳақида қайғуряпсизларми? Мана бир мисол, айни шароитда газеталарнинг қоғоз вариантини қандай қилиб ўқиш мумкин? Уни тарқатиш ҳам мумкин эмас, муштарийлар кўчага чиқиши ҳам мумкин эмас. Ҳамма карантинда. Фақат биз эмас, барча ташкилотлар карантинда дерсиз. Ундай бўлса ўқувчилар янгилик ва маълумотларни қаердан олиши керак? Пандемия вақтида халқни хавфдан ким огоҳ этади, ким аҳоли орасида тарғибот олиб боради? Албатта веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ёки телерадиоканаллар. Улар тинимсиз ишлаб турибди. Рекламадан озми кўпми даромад қилишяпти, ходимлари рўзғорини тебратмоқда.
Айнан шу карантин даврида ўқувчиларингиз аллақачон бошқа ресурсларда. Эртага Сизларга обуна бўлган минглаб муштарийлар карантин давомида қоғоз вариантдаги газеталарни олмаганликларини, шу сабабли улар билан қайта ҳисоб-китоб қилишингизни талаб қилишса, унда янада оғирроқ иқтисодий аҳволга тушиб қолмайсизми?
Гап босма матбуотнинг ёпилиши ёки газеталарнинг тугатилиши ҳақида кетмаяпти. Гап уларнинг ахборотни аҳолига қандай форматда етказиши ҳақида бормоқда.
Сизга даъватим, имкон қадар тезроқ замонга мослашинг, босма нашрингизни рақамлаштириш чораларини изланг. Ходимларингиз тақдирига бефарқ бўлманг. Акс ҳолда молиявий аҳволингиз янада қийинлашиши мумкин. Аччиқ ҳақиқат шуки, бугунги кунда бутун дунёда айнан босма нашрларнинг тараққиёт стратегияси ўзгарди. Ҳаттоки газета чоп этадиган ускуналар ишлаб чиқарилиши ҳам камайтириляпти. Манаман деган катта босма нашрлар қоғоз версиясини бутунлай тўхтатиб, онлайн форматга ўтмоқда.
Масалан, 2 кун олдин Буюк Британиянинг The Weekly News нашри май ойидан бошлаб қоғоз вариантда чиқишни бутунлай тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди. Энг консерватор ва қадриятларини ўта қаттиқ ҳурмат қилувчи инглизлар ҳам 165 йилдан буён чоп этиладиган ушбу отахон босма нашрнинг қоғоз вариантидан воз кечиб, янги замон талабларига мослашишни ва онлайн форматга ўтишни бугунги куннинг энг тўғри қарори, деган фикрга келган. Ёки катта обрў ва ҳурматга эга бўлган Newsweek, U.S. News & World Report ва La Tribune нашрлари ҳам аллақачон бутунлай қоғоз форматдан воз кечиб, онлайнга ўтишган. Бунақа мисоллар жуда кўп.
Хуллас, мақсадим кимларнингдир дилини оғритиш эмас, барчамизга кўриниб турган хавфдан Сизларни огоҳлантириш ҳамда бизнес моделингизни қайта кўриб чиқиш ва замонга мослашишни тавсия қилишдир🙏

Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Бир неча кун аввал Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимларининг Human.uz интернет нашри вакилларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик ҳолати кузатилди.
Human.uz интернет нашри томонидан эълон қилинган видеолавҳада ички ишлар органлари вакиллари журналист ҳамда тасвирчига нисбатан қўпол муносабатда бўлгани ҳамда журналистнинг саволларига жавоб бермай, унинг фаолиятига қаршилик кўрсатгани акс этган.
Агентлик ўз ваколати доирасида ушбу ҳолатни ўрганиш ва қонун доирасида тегишли чора кўриш юзасидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига ёзма сўров юборди.
Шу ўринда эслатиш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига кўра, давлат журналистга ахборотни эркин олишини ва тарқатишини кафолатлаши, ўз касбига доир фаолиятида уни ҳимоя қилинишини таъминлайди, журналист ҳуқуқларини бузганлик, унга таҳдид ва зўравонлик қилганлик жавобгарликка сабаб бўлади.
Ишонамизки, юқоридаги ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилади ҳамда адолатли ечим топади.
Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдикки, Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги, оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолияти ва давлат органларининг очиқлигига эришиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган, чунки айнан шу йўл орқали Ўзбекистоннинг фаол ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда ахборот хавфсизлиги таъминланишига мустаҳкам замин яратиш мумкин. Ана шундай даврда журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва қаршилик кўрсатишни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Содир бўлган ҳолат тизимли муаммо характерига эга бўлмаса ҳам, у барибир давлат органлари ходимларининг ахборот соҳасида мамлакат қонунчилигини ўрганишлари, уларда ОАВ, журналист ва блогерлар билан муомала маданиятини шакллантиришни тақозо қилмоқда.
@saidjanov_dm

Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланади.
__
Посвящается всемирному дню свободы печати.
#WorldPressFreedomDay #WPFD2020
@massmediauz
__
Посвящается всемирному дню свободы печати.
#WorldPressFreedomDay #WPFD2020
@massmediauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хурматли ватандошлар, сизларни Рамазон ҳайити билан табриклайман!
___
Уважаемые соотечественники, поздравляю вас с праздником Рамазан хайит!
#eidmubarak