Aks-sado
499 subscribers
1.62K photos
1.5K videos
3.06K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар #Олмазор_тумани

Балиқлар нобуд бўляпти

📌Тошкент шаҳар “Шифокорлар шаҳарчаси” тарафдан оқиб отувчи каналга турли аралашмалар, канализация сувларининг оқизилиши натижасида балиқ ва сувда яшовчи бошқа жонзотлар нобуд бўлаётгани айтилмоқда. Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, сувдан ўткир ҳидли кимёвий модданинг ҳиди келмоқда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти #Наманган_шаҳар

Наманган кўчалари нега ахлатга тўлиб тошди?

📌Чиқиндилардан чиқадиган бадбўй ҳид нафақат атроф-муҳитни ифлослантиради, балки одам организмини турли зарарли бактериялар билан заҳарлайди ҳам.
Наманган шаҳар Навоий кўчаси – “Ипотека” банки биноси рўпарасидаги ариқлар турли ташландилар билан тўлиб тошгани, улардан анқиётган ҳид ана шундай зарарли оқибатларга сабабчи бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти #Бекобод_тумани

1970 йилларда қурилгани йўл бирон марта ҳам таъмирланмаган

📌Тошкент вилояти Бекобод тумани “Найман” МФЙ Найман қишлоғидан ўтган маҳаллий аҳамиятга эга “4N732” автомобиль йўлининг айни пайтдаги аҳволи. Ушбу йўл 1970 йилларда қурилгани бўйи бирон марта ҳам таъмирланмаган. Аҳолининг кўплаб мурожаатларидан сўнг, капитал таъмирланишига ваъдалар берилган эди. Бироқ вазият ҳамон шу ҳолича қолмоқда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти #Қарши_шаҳри

“Ерқўрғон” бозори бугунги кун талабларига жавоб бермайди

📌Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” (озиқ-овқат) деҳқон бозорида сотувчи ва харидор учун етарлича қулайликлар яратилмаган, бозор бугунги кун талабларига умуман жавоб бермайди.
Бозорда аксарият сотувчилар маҳсулотини растада эмас, ерга қўйиб сотишмоқда. Турли идишларда, оёқ остида, чанг-тўзонда сотилаётган бу маҳсулотлар санитария-гигиена талабларига умуман жавоб бермайди.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар #Шайхонтоҳур_тумани #Беруний_кўчаси

Қудуқлар усти нега очиқ қолмоқда, уларнинг қопқоғи кимга керак?

📌Шаҳар кўчаларида оғзи очиқ қолган қудуқларни кўплаб учратиш мумкин. Бунинг оқибатида юз берган кўнгилсизликлар ҳам оз эмас. Ҳатто ўлим ҳолатлари учраб турибди.
Хусусан, пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчаси (Чорсу йўлининг қаршисида)да яна бир қудуқ оғзи очиқ ҳолатда турибди. Хўш, қудуқлар усти нега очиқ қолмоқда, уларнинг қопқоғи кимга керак? Масъуллар ушбу муаммони жиддийроқ ўргансалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти #Термиз_шаҳар #Тараққиёт_кўчаси

Бу галги манзил – Сурхондарё вилояти

📌Тоза ичимлик суви исроф бўлаётгани билан боғлиқ ҳолатлар давом этмоқда. Бу галги манзил – Сурхондарё вилояти.
Термиз шаҳар Тараққиёт кўчасида қувур носозлигидан сув исроф бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти #Термиз_шаҳри

Термиздаги 16 қаватли тураржой биноларининг хавфсизлик даражасидан аҳоли хавотирда

📌Инсон хавфсизлиги билан боғлиқ ҳар бир масала ўта долзарблиги билан аҳамиятлидир.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри аҳолиси номидан йўлланган мурожаатда ҳудудда қурилаётган 16 қаватли тураржой биноларини ваколатли идоралар яхшилаб текширишларини сўрашмоқда. Узоқ йилларга кредит асосида берилаётган уйларнинг аксарияти талабга жавоб бермайди. Канализация тизими ўлда-жўлда, ертўлаларни сув босган, лифтлар деярли ишламайди, сифатсиз қурилиш маҳсулотлари ишлатилган. Умуман олганда, осмонўпар қилиб қурилган уйларнинг хавфсизлик даражаси ўта пас.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти #Қўшкўпир_тумани

“Ундан ўтиш у ёқда турсин, яқинлашишнинг ўзи қўрқинчли”

📌Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани “Ших” қишлоғининг “Боғзор” ва “Ёшлик” маҳалларини боғлаб турувчи кўприк таъмирга муҳтож.
“Бу кўприк олтмишинчи йилларда қурилган. Ҳозир ундан ўтиш у ёқда турсин, яқинлашишнинг ўзи қўрқинчли. Сўнги марта таъмирланганига 15 йилдан ошди. Шунча йилдан буён кўприкни таъмирлаш бўйича мурожаат қилмаган идора ташкилотимиз қолмади. Олий Мажлис депутатлари ҳам келиб кўриб, ёрдам берамиз деб кетишганди...

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти #Олтинкўл_тумани

Аҳолининг бугунги ташвишлари ўринли

📌Куз-қиш мавсуми кириб келди. Ҳадемай ёғингарчиликлар кузатилади. Кунлар совуб, ёз ойларида қилинган ишлар сарҳисоби ҳам бошланади.
Шу нуқтаи назардан, Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Қайирма” МФЙ Соҳил бўйи кўчасида яшовчи фуқороларнинг бугунги ташвишлари ўринли. Гап шундаки, бундан уч ой олдин қўлбола симёғочлар ўрнига бетон столбалар олиб келинган эди. Олтинкўл тумани ҳудудий электр тармоқлари АЖ масъулларининг масъулиятсизлиги сабаб ҳанузгача ўрнатилмади.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти #Избоскан_тумани

Электр симлари хавф туғдирмоқда

📌Андижон вилояти Избоскан тумани “Боймаҳалла” МФЙ Беҳбудий кўчасида яшовчи фуқоралар мурожаатида таъкидланишича, кўча бошига янги боғча қурилган. Шу сабаб симёғоч ўрни кўчирилиб, аҳоли тураржой бинолари томи устидан ўтказилган. Симлар уйлар томига тегар тегмас ҳолатда турибди. Шамол пайтлари хавф ортади. Бу ҳақда Избоскан тумани ҳудудий электр тармоқлари АЖга маълум қилинган, бироқ икки йилдан буён “бугун-эрта”, деган жавоб билан кифояланишмоқда...

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар #Олмазор_тумани

Дарахти ўзбошимчалик билан кесиб ташланди

📌Бир ниҳол кўкартиришни болани парваришлаб, уни вояга етказиш машақати билан қиёслаш мумкин. Аммо Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қора қамиш 1/3, 61-уй олдидаги кўп йиллик арча дарахти маҳалла раиси ҳамда “домком” бошчилигида ўзбошимчалик билан кесиб ташланди.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти #Жалақудуқ_тумани

Электр тармоғи томма-том тортилиши инсон ҳаёти учун ўта хавфли!

📌Андижон вилояти Жалақудуқ тумани “Қораёнтоқ” МФЙ Ойбулоқ кўчасида яшовчи фуқаролар томма-том тортилган тармоқ ўрнига янги темир бетон таянч ўрнатиш борасида қилишаётган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилиб келинмоқда. Электр симларининг бундай ҳолатда тортилиши инсон ҳаёти учун ўта хавфли, албатта.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти #Нуробод_тумани

53 йилдан буён таъмир кўрмаган йўл

📌Самарқанд вилояти Нуробод тумани Тим қишлоғини 4Р-52 “Сарикўл-Нуробод-Сепки-Тим-Навоий” республика аҳамиятидаги А378 автомобил йўли кесиб ўтган. Ушбу йўл 1969-1970 йилларда қурилган бўлса-да, шу даврдан буён таъмирланмаган. 2019 йилда йўлнинг 65-70 км.ида жорий таъмирлаш ишлари бошланган эди. Ҳаттоки шағал тўшалиб, асфальт ётқизишга тайёрланган, бироқ иш шу ҳолида ташлаб кетилган.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти #Избоскан_тумани

Бу галги манзил – Андижон вилояти

📌Тоза ичимлик суви исроф бўлаётгани билан боғлиқ ҳолатлар давом этмоқда. Бу галги манзил – Андижон вилояти.
Избоскан тумани Пойтуг шаҳарчаси Ойбек маҳалласида жойлашган тоза ичимлик суви иншоотидаги носозлик сабаб узоқ йиллардан буён сув исроф бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти #Олтинкўл_тумани

Бу галги манзил – Андижон вилояти

📌Тоза ичимлик суви исроф бўлаётгани билан боғлиқ ҳолатлар давом этмоқда. Бу галги манзил – Андижон вилояти.
Олтинкўл тумани “Уйғур” МФЙ Ободлик кўчада жойлашган қудуқ ичида қувур ёрилиб, ичимлик суви исроф бўлаётганига бир йил бўлди.

⚡️Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти #Янгийўл_тумани

Аҳоли ҳокимликдан кўмак кутмоқда

📌Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Аҳил” маҳалласи ҳудудида субсидия асосида 2022 йили май ойида 28-29-30 уйлар қуриб битказилган эди. Лекин уйлар атрофида аҳоли учун шароитлар яратилмаган. Улардан энг муҳимлари – йўл ва болалар ўйингоҳи. Аҳоли ушбу масала бўйича ҳокимликдан кўмак кутмоқда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти #Андижон_шаҳри

Сув қувури ёрилиши натижасида сув исроф бўлмоқда

📌Нотўғри суғорилаётган яшил ҳудудлар акс этган навбатдаги мурожаат келди. Андижон шаҳар Навоий шоҳ кўчасида жойлашган Президент мактаби ёнидаги кўчада сув қувури ёрилиши натижасида сув исроф бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти #Ўзбекистон_тумани

Наҳотки, келажак авлодларга муносабат шу бўлса?!

📌Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани “Бекобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган болалар боғчасига кираверишда “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси Ўзбекистон туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 47-давлат мактабгача таълим ташкилоти”, деб ёзиб қўйилган. Ичкарига кирсангиз бу ном ёзилганидан уялиб кетасиз. Наҳотки, келажак авлодларга муносабат шу бўлса?!

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти #Чортоқ_тумани

Аҳолини узоқ йиллардан буён чанг ва лой кўчалар қийнаб келади

📌Наманган вилояти Чортоқ тумани “Ифтихор” маҳалласи аҳолисини узоқ йиллардан буён чанг ва лой кўчалар қийнаб келади. Ушбу масала бўйича қилишаётган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилмоқда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Aks-sado
#Тошкент_шаҳар #Миробод_тумани Бу галги манзил – яна Тошкент шаҳри 📌Тоза ичимлик суви исроф бўлаётгани билан боғлиқ ҳолатлар давом этмоқда. Бу галги манзил – яна Тошкент шаҳри. Миробод тумани “Билимдон” маҳалласида ичимлик суви қувури носозлигидан сув…
#Муносабат

📝Каналимизда эълон қилинган “Бу галги манзил – яна Тошкент шаҳри” сарлавҳали материалга муносабат билдиришди:

"Халқ назорати" порталининг мониторинг хизмати сизнинг постингизни ўрганиб чиқди ва уни ўз платформасида жойлаштирди. Муаммо бартараф этилди”.

https://xalqnazorati.uz

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри #Олмазор_тумани

Пиёдалар йўлагидан автомобиллар кесиб ўтиши йўловчиларга хавф туғдирмоқда

📌Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қора қамиш-1 кўчаси – “Оқтепа лаваш” олдида жойлашган пиёдалар йўлагидан автомобиллар кесиб ўтиши йўловчиларга хавф туғдираётгани айтилмоқда.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM