Aks-sado
521 subscribers
1.6K photos
1.49K videos
3.03K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти #Бўстонлиқ_тумани

Чиқиндилар аксарият ҳолатда ҳатто уч ойгача олиб кетилмайди”

📌Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Галвосой қишлоғи аҳолиси “Махсустранс” фаолиятидан норози бўлишмоқда.
“Чиқиндихонада ташландилар тўлиб-тошиб ётибди. Чиқиндилар аксарият ҳолатда ҳатто уч ойгача олиб кетилмайди. Атрофнинг бадбўй ҳидига чидаш қийин...”

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти #Олтинкўл_тумани

Қорадарё ўзанидан ноқонуний шағал қазиш тўхтамаяпти

📌Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Марказ” маҳалласи фуқаролари мурожаатида таъкидланишича, 2020 йилнинг сентябрь – октябрь ойларидан шу кунгача бўлган даврда Қорадарё ўзанидан ҳар куни 50-80, баъзан 100 машина шағал олинмоқда. Ваҳоланки, дарё ўзанидан 60-70 метрдан кейин аҳоли тураржойлари бор. Сув сатҳи ошиб кетса, олинган шағаллар ҳисобига тўғон бузилишидан одамлар хавотирда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти #Термиз_тумани

“Марказ”ликлар нимадан норози?

📌Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Марказ” маҳалласи аҳолиси ҳудуддаги ободонлаштириш ишларидан норози бўлишмоқда.
“Халқободдан Учқизил марказига киришда, катта йўл ёқасидаги суғориш қувурлари икки йилдан бери ишлатилмаган. Атрофдаги экилган кўчат ва ўт-ўланлар тупроққа қоришиб кетган. Ваҳоланки, мазкур ишларга миллионлаб маблағ сарфланган. Ушбу маблағлар маҳалланинг абгор йўллари, муддати ўтган симёғочлар, сув, газ билан боғлиқ муаммоларга сарфланганида фойдалироқ бўлар эди...”.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти #Янгийўл_шаҳри

Дайди итлардан қутилишнинг чораси борми?

📌Янгийўл шаҳри Лаззат кўчаси 11-кўп қаватли уй олдида дайди итлар кўпайиб кетганидан аҳолининг хавотири ортган.
“Дайди итлар дастидан фарзандларимиз мактабга, боғчага бора олмаяпди. Баъзида уларнинг дастидан “дод” дегимиз келади..”.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти #Янгийўл_тумани

Кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кесилгани айтилмоқда

📌Дарахтларни кесишга мораторий ўрнатилган бўлса-да, уларни қирқиш ҳамон учрамоқда.
Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги "Усмон ота" дам олиш маскани ҳудудида камида 9 туп кўп йиллик дарахт ноқонуний равишда кесилгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти #Олмалиқ_шаҳар

Сув беҳуда исроф қилиняпти

📌Суғориш тизимидаги носозликлар туфайли кўплаб сув исроф бўлиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Гулшан кўчасида жойлашган "Болажон" боғи бўйида бир неча ҳафтадан бери сув беҳудага оқмоқда.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти #Арнасой_тумани

103 гектарлик дарахтзор қуриб кетди. Бунга ким жавобгар?

📌UzAuto “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Жиззах вилоятининг чўл ҳудудида 1500 нафардан ортиқ ходимлари билан 103 гектар ер майдонда 60 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари – булар япон сафораси, катальпа, павловния, қарағай, чинор ва шу каби манзарали туп дарахт кўчатлари эккан эди. Бу ҳақдаги хабарларда ҳудуд 24 соатлик қўриқланиши, ўсимликлар парваришланиши айтилганди. Бироқ, бугунга келиб кўчатлар қаровсизликдан қуриб кетди. Сарфланган маблағлар ҳавога соврилди.
Хўш, бунга ким жавобгар – ҳокимликми ёки UzAuto?!

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти #Деҳқонобод_тумани #Бешбулоқ_шаҳарчаси

Заводдан чиқаётган кислотали туз аралашмаси ер ости сувларини захарламоқда

📌Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бешбулоқ шаҳарчаси аҳолиси мурожаат қилишича, “Деҳқонобод калийли ўғитлар" заводидан чиқаётган кимёвий моддали сув аралашмаси ерга сизиб, қудуқ ва булоқларни захарлаётгани айтилмоқда. Ушбу масала бўйича қилинаётган мурожаатлар ижобий ҳал этилмаяпти.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар #Чилонзор_тумани

Халқ таълими вазири Ҳилола УМАРОВА диққатига: мактаблардаги "йиғди-йиғдилар"нинг охри борми?!

📌Шу кунларда пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 178-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқувчилар орқали ота-оналардан ортиқча пул йиғишдек ноқонуний ишлардан норозилик билдирилмоқда.
“Уч нафар фарзандим мактабда ўқийди. Ўқитувчиси директор топшириғи билан ҳар бир бола 60 мингдан олиб келишларини айтибди. Бу пулларни ҳамма синф беришлари шарт экан. "Ташаббусли бюджет"да ютқазишибди, энди шу йўл билан буюртмадаги нарсалар олинармиш. Ўйлаб кўринг, ўзи яқинда қарз-қавола билан болаларимизни ўқишга чиқарган бўлсак, яна синф фонди, мактаб фонди, фаррош, сув, яна бошқа йиғинлардан ташқари ҳар бир боламга 60 мингни қаердан оламан?! Мактаблардаги "йиғди-йиғдилар"нинг охри борми. Буни кимдир назорат қиладими ахир...”

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар #Олмазор_тумани

Балиқлар нобуд бўляпти

📌Тошкент шаҳар “Шифокорлар шаҳарчаси” тарафдан оқиб отувчи каналга турли аралашмалар, канализация сувларининг оқизилиши натижасида балиқ ва сувда яшовчи бошқа жонзотлар нобуд бўлаётгани айтилмоқда. Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, сувдан ўткир ҳидли кимёвий модданинг ҳиди келмоқда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти #Наманган_шаҳар

Наманган кўчалари нега ахлатга тўлиб тошди?

📌Чиқиндилардан чиқадиган бадбўй ҳид нафақат атроф-муҳитни ифлослантиради, балки одам организмини турли зарарли бактериялар билан заҳарлайди ҳам.
Наманган шаҳар Навоий кўчаси – “Ипотека” банки биноси рўпарасидаги ариқлар турли ташландилар билан тўлиб тошгани, улардан анқиётган ҳид ана шундай зарарли оқибатларга сабабчи бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти #Бекобод_тумани

1970 йилларда қурилгани йўл бирон марта ҳам таъмирланмаган

📌Тошкент вилояти Бекобод тумани “Найман” МФЙ Найман қишлоғидан ўтган маҳаллий аҳамиятга эга “4N732” автомобиль йўлининг айни пайтдаги аҳволи. Ушбу йўл 1970 йилларда қурилгани бўйи бирон марта ҳам таъмирланмаган. Аҳолининг кўплаб мурожаатларидан сўнг, капитал таъмирланишига ваъдалар берилган эди. Бироқ вазият ҳамон шу ҳолича қолмоқда.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти #Қарши_шаҳри

“Ерқўрғон” бозори бугунги кун талабларига жавоб бермайди

📌Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” (озиқ-овқат) деҳқон бозорида сотувчи ва харидор учун етарлича қулайликлар яратилмаган, бозор бугунги кун талабларига умуман жавоб бермайди.
Бозорда аксарият сотувчилар маҳсулотини растада эмас, ерга қўйиб сотишмоқда. Турли идишларда, оёқ остида, чанг-тўзонда сотилаётган бу маҳсулотлар санитария-гигиена талабларига умуман жавоб бермайди.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар #Шайхонтоҳур_тумани #Беруний_кўчаси

Қудуқлар усти нега очиқ қолмоқда, уларнинг қопқоғи кимга керак?

📌Шаҳар кўчаларида оғзи очиқ қолган қудуқларни кўплаб учратиш мумкин. Бунинг оқибатида юз берган кўнгилсизликлар ҳам оз эмас. Ҳатто ўлим ҳолатлари учраб турибди.
Хусусан, пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчаси (Чорсу йўлининг қаршисида)да яна бир қудуқ оғзи очиқ ҳолатда турибди. Хўш, қудуқлар усти нега очиқ қолмоқда, уларнинг қопқоғи кимга керак? Масъуллар ушбу муаммони жиддийроқ ўргансалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти #Термиз_шаҳар #Тараққиёт_кўчаси

Бу галги манзил – Сурхондарё вилояти

📌Тоза ичимлик суви исроф бўлаётгани билан боғлиқ ҳолатлар давом этмоқда. Бу галги манзил – Сурхондарё вилояти.
Термиз шаҳар Тараққиёт кўчасида қувур носозлигидан сув исроф бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга мутасаддилар эътиборини қаратамиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти #Термиз_шаҳри

Термиздаги 16 қаватли тураржой биноларининг хавфсизлик даражасидан аҳоли хавотирда

📌Инсон хавфсизлиги билан боғлиқ ҳар бир масала ўта долзарблиги билан аҳамиятлидир.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри аҳолиси номидан йўлланган мурожаатда ҳудудда қурилаётган 16 қаватли тураржой биноларини ваколатли идоралар яхшилаб текширишларини сўрашмоқда. Узоқ йилларга кредит асосида берилаётган уйларнинг аксарияти талабга жавоб бермайди. Канализация тизими ўлда-жўлда, ертўлаларни сув босган, лифтлар деярли ишламайди, сифатсиз қурилиш маҳсулотлари ишлатилган. Умуман олганда, осмонўпар қилиб қурилган уйларнинг хавфсизлик даражаси ўта пас.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти #Қўшкўпир_тумани

“Ундан ўтиш у ёқда турсин, яқинлашишнинг ўзи қўрқинчли”

📌Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани “Ших” қишлоғининг “Боғзор” ва “Ёшлик” маҳалларини боғлаб турувчи кўприк таъмирга муҳтож.
“Бу кўприк олтмишинчи йилларда қурилган. Ҳозир ундан ўтиш у ёқда турсин, яқинлашишнинг ўзи қўрқинчли. Сўнги марта таъмирланганига 15 йилдан ошди. Шунча йилдан буён кўприкни таъмирлаш бўйича мурожаат қилмаган идора ташкилотимиз қолмади. Олий Мажлис депутатлари ҳам келиб кўриб, ёрдам берамиз деб кетишганди...

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти #Олтинкўл_тумани

Аҳолининг бугунги ташвишлари ўринли

📌Куз-қиш мавсуми кириб келди. Ҳадемай ёғингарчиликлар кузатилади. Кунлар совуб, ёз ойларида қилинган ишлар сарҳисоби ҳам бошланади.
Шу нуқтаи назардан, Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Қайирма” МФЙ Соҳил бўйи кўчасида яшовчи фуқороларнинг бугунги ташвишлари ўринли. Гап шундаки, бундан уч ой олдин қўлбола симёғочлар ўрнига бетон столбалар олиб келинган эди. Олтинкўл тумани ҳудудий электр тармоқлари АЖ масъулларининг масъулиятсизлиги сабаб ҳанузгача ўрнатилмади.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти #Избоскан_тумани

Электр симлари хавф туғдирмоқда

📌Андижон вилояти Избоскан тумани “Боймаҳалла” МФЙ Беҳбудий кўчасида яшовчи фуқоралар мурожаатида таъкидланишича, кўча бошига янги боғча қурилган. Шу сабаб симёғоч ўрни кўчирилиб, аҳоли тураржой бинолари томи устидан ўтказилган. Симлар уйлар томига тегар тегмас ҳолатда турибди. Шамол пайтлари хавф ортади. Бу ҳақда Избоскан тумани ҳудудий электр тармоқлари АЖга маълум қилинган, бироқ икки йилдан буён “бугун-эрта”, деган жавоб билан кифояланишмоқда...

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар #Олмазор_тумани

Дарахти ўзбошимчалик билан кесиб ташланди

📌Бир ниҳол кўкартиришни болани парваришлаб, уни вояга етказиш машақати билан қиёслаш мумкин. Аммо Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қора қамиш 1/3, 61-уй олдидаги кўп йиллик арча дарахти маҳалла раиси ҳамда “домком” бошчилигида ўзбошимчалик билан кесиб ташланди.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти #Жалақудуқ_тумани

Электр тармоғи томма-том тортилиши инсон ҳаёти учун ўта хавфли!

📌Андижон вилояти Жалақудуқ тумани “Қораёнтоқ” МФЙ Ойбулоқ кўчасида яшовчи фуқаролар томма-том тортилган тармоқ ўрнига янги темир бетон таянч ўрнатиш борасида қилишаётган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилиб келинмоқда. Электр симларининг бундай ҳолатда тортилиши инсон ҳаёти учун ўта хавфли, албатта.

Ҳолат юзасидан мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз.

Facebook Instagram Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM