Akmal Murodov
413 subscribers
8.03K photos
3.89K videos
14 files
6.06K links
"O‘zsuvta’minot" AJ Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali

Rasmiy sayt: uzsuv.uz

Murojaat uchun: @uzsuv_oav
Download Telegram
Ҳар бир мурожаат эътиборда!

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри Регистон кўчаси Руҳобод мақбараси рупарасида хамда Андижон кўчаларида жойлашган ичимлик сув кувурида юзага келган носозликлар бартараф этилди.

👉@akmal_murodov👈
"Militsiya.UZB" телеграм каналида чиққан мурожаат юзасидан

Расмий муносабат

Наманган шахрининг Уйчи кўчасида жойлашган кўп қаватли
турар жой обьектларида жорий йилнинг 25 январь кунидан бошлаб энергетика тизимида юз берган узилишлар натижасида ичимлик суви етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар юзага келган.

Хозирда муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

👉
@akmal_murodov👈
Самарқанд шаҳар "Гулобод" ва "Наврўз" кўчалари кесишмасида ичимлик сув кувуридаги носозлик бартараф этилди.

👉@akmal_murodov👈
Самарқанд шаҳар "Исаев" кўчасидаги ичимлик сув кувуридаги носозлик бартараф этилди.

👉@akmal_murodov👈
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Йиғилишда соҳани комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам развития школьного образования.
На нем будут озвучены новые инициативы, нацеленные на комплексное развитие и реформирование сферы.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ.
Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз.

Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.

Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Беш йиллик янги Тараққиёт стратегиямизни эълон қилдик.

Олдимизга ялпи ички маҳсулот ва экспортни карра-карра ошириш, саноатни ва ахборот технологияларини кескин ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича улкан марраларни олдик.

Бу вазифаларни ким уддалайди? Албатта, мактабда замонавий билимларни эгаллаган, рақобатбардош ёшлар.

Умуман, республика бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш 6 миллиондан зиёд ўқувчи, 500 мингдан ортиқ муаллим, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ.

Шу боис, бизга сифатли таълим тизими, замон талабларига жавоб берадиган ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар, уларда малакали педагог-кадрлар, бошқарувчилик ва лидерлик қобилиятига эга мактаб директорлари керак.

Тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш ҳам, “Инсон қадри учун – 100 та мақсад”нинг 5 та мақсади ҳамда ундаги 18 та вазифалар ҳам бевосита мактаб таълими билан боғлиқ".
Давлатимиз раҳбари мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.

Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди. Бундан ташқари:

- янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;

- ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас;

- таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;

- мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;

- миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд.
"2022—2026 йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Президент фармони имзоланди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси:

7 та устувор йўналиш
100 та мақсаддан иборат.

2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилган 398 та чора-тадбирлар учун 2022 йилда 55 трлн сўм ва 11,7 млрд АҚШ доллари ажратилади.

👉
@akmal_murodov👈
⚡️ Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.

🏫 2022 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминанади.

➡️ 2023 йил 1 январдан
пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Пахсадан қурилган, бирорта ўқувчиси ОТМга кирмаган, таъмирталаб, спорт зали ва китоб фонди янгиланмаган мактаблар

Йиғилиш давомида Президент мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.

🔘 Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди. Бундан ташқари:

📌 янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;

📌 ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас;

📌 таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;

📌мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;

📌 миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд.

"Олдимизга ялпи ички маҳсулот ва экспортни карра-карра ошириш, саноатни ва ахборот технологияларини кескин ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича улкан марраларни олдик.

Бу вазифаларни ким уддалайди? Албатта, мактабда замонавий билимларни эгаллаган, рақобатбардош ёшлар.

Умуман, республика бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш 6 миллиондан зиёд ўқувчи, 500 мингдан ортиқ муаллим, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ.

Тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш ҳам, “Инсон қадри учун – 100 та мақсад”нинг 5 та мақсади ҳамда ундаги 18 та вазифалар ҳам бевосита мактаб таълими билан боғлиқ", дея таъкидлади давлат раҳбари.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича Республика кенгашига Президент шахсан раҳбарлик қилади

"Таълим сифатини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта ислоҳотларни бошлаймиз"
, деди Президент нутқи давомида.

Ўқитиш методикаси, дарсликлар, партадан тортиб, биносигача тўлиқ қайта кўриб чиқилади. Муаллимларга муносиб шароитлар яратилади, уларнинг билим ва малакаси, дарс ўтишига талаб ҳам тубдан кучайтирилади.

Туман, вилоят ва республика даражасида Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилади.

"Республика кенгашига шахсан ўзим раҳбарлик қиламан. Туман ва вилоят кенгашларига эса ҳокимлар бош бўлади.

Шунингдек, Ш. Мирзиёев мактаблардаги таълим сифати ва мазмунини ҳам кескин танқид қилди.

"Бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.

Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади.

Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар “ҳаддан ташқари қолипга солинган”, деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк