Akmal Murodov
432 subscribers
6.57K photos
3.03K videos
13 files
4.96K links
"O‘zsuvta’minot" AJ Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali

Rasmiy sayt: uzsuv.uz

Murojaat uchun: @uzsuv_oav
Download Telegram
«Биргаликда муаммолар ечимига эришамиз» — Шавкат Мирзиёев Авазада долзарб масалалар юзасидан қатор таклифларни илгари сурди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилган саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, шунингдек, БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман иштирок этди.

«Марказий Осиё улкан геостратегик ва геоиқтисодий аҳамиятга эга минтақа. Бу ерда 74 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Уларнинг тарихи ва маданияти, мамлакатларимизнинг иқтисодиёти ва инфратузилмаси боғланиб кетган.
Давлатимиз раҳбари бир неча бор таъкидлаганидек, минтақа мамлакатлари олдида умумий саъй-ҳаракатлар билан Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришдек бош мақсад турибди. Бу мақсадга эришиш, минтақа салоҳиятини тўла юзага чиқариш, ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди.
Бу ҳаётий ташаббус қардош халқларимизнинг манфаатларига мос бўлгани учун кенг қўллаб-қувватланди ва тезда амалга ошди. Биринчи саммит 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида, иккинчиси эса 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Авазада ташкил этилган навбатдаги учрашув ҳам ғоят муҳим ва мазмунли бўлди»,
дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

«Бу ерда янги сиёсий муҳитни шакллантиришда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувларининг ўрни беқиёс. Олий даражадаги мунтазам учрашувларимиз минтақанинг бетакрор салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда»

«Мамлакатларимиз тараққиётида минтақа аҳолисининг аксариятини ташкил этаётган ёшлар муҳим ўрин тутишини барчамиз англаб турибмиз. Бутун дунёда ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш давом этаётган бугунги кунда Марказий Осиё келажагининг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашимиз керак», деди Шавкат Мирзиёев.

@akmal_murodov
💦 📝 Сув учун рухсатнома

🧑🏻‍💻 Эндиликда сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда олиш мумкин.

💁🏻‍♂️ Биламизки, сув – ҳаёт манбаи. Айниқса, буни қурғоқчил минтақада жойлашган давлатлар, жумладан, мамлакатимиз аҳолиси ҳам жуда яхши билади.

💧Сув – инсон ҳаёти учун зарур бўлган энг муҳим табиий ресурс. У озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, энергия ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, одамларнинг маиший ва санитар-гигиеник эҳтиёжларини қондириш каби жараёнларда тенгсиздир.

🌎 Ер шаридаги барча сув захирасининг 97,2% океанларда жамланган. Бироқ унинг таркиби ўта шўрлиги учун истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Сув захирасининг 2,2% эса ер юзи ва тоғликларни қоплаган музликлардаги чучук сувлар ҳиссасига тўғри келади.

♻️ Шундай экан, табиатнинг ушбу қимматли ресурсини тежашимиз, асраб-авайлашимиз даркор. Бунинг учун эса назорат ва тартиб жуда муҳим.

🛃 Ҳуқуқий ҳужжатга кўра, ушбу рухсатнома сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишни, шу жумладан, сувни олишни ва оқова сувларни оқизиб юборишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) татбиқ қилинади.

🛅 Жисмоний шахсларнинг коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан суткасига 5 м3гача сувдан умумий фойдаланишида эса татбиқ этилмайди.

📑 Рухсатнома олмасдан сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш тақиқланади.

📥 Авваллари бу турдаги рухсатномаларни олиш учун тегишли ташкилотларга бир қанча ҳужжатлар билан қайта-қайта мурожаат этиларди. Ҳозирги кунда электрон ҳукумат туфайли идоралараро ўзаро боғланиш ва келишиш электрон тарзда йўлга қўйилган.

🌐 My.gov.uz – сиз учун энг қулай ва осон танлов!

👉 @MyGovUz

link.egov.uz/3c2e
Forwarded from O‘zsuvta'minot
“O‘zsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati tomonidan Namangan viloyatiga 5 ta maxsus suv tashish texnikalari taqdim etildi.

Batafsil: https://uzsuv.uz/uz/posts/Nam_avtomobil
——————————————
Акционерным обществом "Узсувтаъминот" Наманганской области передано 5 водовозов.

Подробнее: https://uzsuv.uz/ru/posts/Nam_avtomobil

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида «ЎзЛиДеП» партиясидан қатнашади

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди.

@akmal_murodov
Президентликка номзод: Халқ демократик партиясидан Мақсуда Варисова президент сайловида иштирок этади.

@akmal_murodov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашувидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на третьей Консультативной встрече глав государств Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#“ТОКИО-2020” ОЛИМПИАДА РЕКОРДЧИСИ ХОНАДОНИДА

✔️ “Андижон сув таъминоти” МЧЖнинг бир гуруҳ ходимлари Токиодаги Олимпиада ўйинлари рекордчиси, Балиқчи туманида истиқомат қилувчи оғир атлетикачи Муаттар Набиеванинг хонадонида бўлиб, уни қутладилар.

🏋️‍♀️ Муаттархон 55 килограмм вазн тоифасида даст кўтариш машқида 98 кг тошни кўтариб, Олимпиада рекордини ўрнатди. Оғир атлетикачимиз икки машқ натижасига кўра 212 кг билан (98, 114) 4-ўринни эгаллади.

@akmal_murodov
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар Сой ҳудудида сув қувури ёрилиб, сув тошаётганлиги билан боғлиқ тарқалган видеолавҳалар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Айни дамда жойда соҳа ходимлари муаммони бартараф этиш учун иш олиб бормоқдалар. Якуний ҳолат бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from O‘zsuvta'minot
“O‘zsuvtaʼminot” AJ boshqaruv raisi Soxib Saifnazarov Namangan shahrini suv bilan taʼminlovchi “Kurashxona” bosh suv inshooti faoliyati bilan tanishdi.

Batafsil
: https://uzsuv.uz/uz/posts/Namangan_loyiha
————————————————
Председатель правления АО "Узсувтаъминот" Сохиб Саифназаров ознакомился с деятельностью главного водного сооружения "Курашхона", обеспечивающего водой город Наманган.

Подробнее
: https://uzsuv.uz/ru/posts/Namangan_loyiha

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat