Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ногиронлиги бўлган болаларнинг маънавий камол топиши учун 108 та мактаб-интернатга ҳар йили 20 мингдан ортиқ махсус адабиётлар харид қилинади.
1 октябрга қадар 20 дона экзоскелет, 880 та ногиронлик аравачаси, 4 мингта овозли термометр ва тонометр, 6 мингта “ақлли” соат харид қилиниб, ҳудудларга етказилади. Бунга 31 миллиард сўм ажратилади.
Аввал ишламаган, “Саховат” уйларидаги яшовчи 1 мингга яқин ёши улуғ кишиларга ҳозир ҳеч қандай тўлов йўқ. Энди уларга ҳам шахсий харажатлари учун қарилик нафақасининг 20 фоизи тўлаб берилади.
Ҳозирда ногиронлик пенсияси фуқароларнинг аввалги ишлаган стажи ва ойлигидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бу 75 мингдан ортиқ ишлаётган ногиронлиги бор фуқароларнинг даромадига бевосита таъсир қилмоқда.
Шу боис уларнинг пенсияси ҳар икки йилда қайта ҳисобланиб, иш стажи ва ойлигига қараб ошириб борилади. Бунга 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Йиғилишда оилавий болалар уйларини қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди.
Уларга бюджетдан маблағ ажратиш тартиби соддалаштирилиши таъкидланди. Яъни, кундалик харажатларни қоплаш учун маблағ ота-оналарнинг шахсий пластик картасига ўтказилади.
Шунингдек, оилавий болалар уйларининг коммунал тўловлари аҳоли учун белгиланган тарифларда олинади.
Бундан ташқари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак хариди учун 10 миллион сўмдан ажратиш амалиёти нодавлат олийгоҳларда ҳам жорий этилади.
Умуман, 376 та меҳрибонлик, саховат ва мурувват уйлари, махсус мактаб-интернатларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 600 миллиард сўмлик алоҳида дастур қабул қилинади.

Президент ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этилишини қайд этди.
Масалан, Ангрен шаҳри ва Олмазор туманининг 13 та маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш натижасида яхши тажрибалар яратилгани таъкидланди.
Бунда хотин-қизлар фаоллари 109 та ёрдамга муҳтож оилани бирма-бир ўрганиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ечишда амалий кўмак берган.
Мутасаддиларга 1 июлга қадар ушбу тизимни барча ҳудудларда жорий этиб, 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатишни маҳаллада йўлга қўйиш топширилди.
Бунда, хотин-қизлар фаоллари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан бирга:
- ҳар бир хонадонга бевосита кириб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлайди;
- ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқади;
- аҳоли мурожаатлари асосида ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб боради;
- мураккаб тиббий операцияларга муҳтожларни аниқлаб, уларни бепул даволаш учун юборишга кўмаклашади.

Янги тизимни самарали йўлга қўйиш учун махсус дастур асосида 9 минг 300 дан зиёд хотин-қизлар фаолларини маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этишга ўқитиш вазифаси қўйилди.
“Вазирлар, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари бир нарсани аниқ тушуниб олиши керак. Ушбу тизим хотин-қизлар фаоллари зиммасига барча масъулиятни юклаб қўйиш дегани эмас.
Мисол учун, ногиронлиги бор шахсларга 5 та идора ижтимоий хизматлар кўрсатади. Лекин, уларга маҳалладан туриб мурожаат қилишнинг имкони йўқ.
Энг асосийси, ушбу идоралар томонидан “ўз мижозлари”ни аниқлаш ва уларга ўз вақтида кўмак бериш тизими йўлга қўйилмаган.
Бундан буён, хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматлар олиш учун буюртма бериш тизими жорий этилади.
Ушбу буюртмалар ижросини таъминлаш орқали ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар ишига баҳо берилади”, деди Президент.
Ўзини яхши кўрсатган хотин-қизлар фаоллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия этилади.

Йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланди.
Мисол учун, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда.
Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.
Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.
Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.
Мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.

“Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз”, деди давлатимиз раҳбари.
Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.
Мутасаддиларга ушбу фуқаролар байрамни ўз уйида, яқинлари бағрида кутиб олишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқ берилди.
Шу билан бирга, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари олдига байрам юқори савияда ўтишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
“Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси эканини унутмаслигимиз, бундай эзгу иш услуби бизнинг нафақат хизмат вазифамиз, шу билан бирга, виждоний бурчимизга айланиши керак”, деди Президент сўзининг якунида.

Forwarded from bakiroo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Яшаш тарзи оғир бўлганларнинг сувдан қарзи йўқ, бойлар ва амалдорлар эса сувга пул тўламайди"
Репортажда янграётган сўзлардан ҳайрон бўлманг. Ўзбекистонда субсидияланадиган ресурсларнинг, сув ҳам уларнинг қаторида, энг асосий истеъмолчиси бойлар, лекин ҳақ тўлашда энг кўп бўйин товловчилар ҳам бойлар. Қўшқават уйлар, бассейнлар, сауналар, кунига уч маҳал сув сочиладиган канада грин газонлар шуларда. Сувга нисбатан ижтимоий ва тижорий тарифлар ўрнатиш пайти келмадимикан? Нега пенсионер ва ижтимоий тоифаларни ўйлаб белгиланган субсидияланадиган тарифлардан бойлар ва амалдорлар пул тўламай баҳраманд бўлиши керак?
Маълум қилишларича, Тошкент вилояти истеъмолчиларининг қарзи 85,5 млрд.сўм, республика бўйича эса ичимлик сувидан қарздорлик 1,1 трлн. сўмдан ошган. Бу 100 миллион доллар дегани. Бу пулга юзлаб аҳоли пунктларига сув етказиш мумкин эди дегани, лекин биз ташқаридан қарз олиб ётипмиз.
Шунақа репортажларни кўпайтириш керак. Халқ ўз "қаҳрамонларини" билсин.

Forwarded from O‘zsuvta'minot
❗️Vazirlar Mahkamasining tegishli farmoyishiga asosan bugun yurtimizda “Mahalla obodligi – yurt farovonligi” shiori ostida umumxalq hayriya hashari o‘tkazilmoqda.
👤Qutlug‘ Ramazon ayyomi arafasida tashkil etilgan hasharda barcha hamyurtlarimiz qatori “O‘zsuvta’minot” AJ ishchi-xodimlari ham faol ishtirok etmoqda.
🌳Hashar doirasida daraxtlarni oqlash va shakl berish, chor-atrofni toza holga keltirib, obodonlashtirish ishlari amalga oshirildi.
———————————
❗️На основе соответствующего распоряжения Кабинета Министров сегодня в нашей стране проводится общенациональный благотворительный хашар под девизом «Благоустройство махалли – процветание страны».
👤В хашаре, организованном в преддверии священного праздника Рамазан хайит, активно участвуют и сотрудники АО «Узсувтаъминот».
🌳В рамках хашара проведена работа по побелке и формовке деревьев, приведению в порядок и благоустройству территории.
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Расман
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
3-4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
3-4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from O‘zsuvta'minot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!
Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.
Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.
🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.