Akmal Murodov
433 subscribers
7.99K photos
3.85K videos
14 files
6.01K links
"O‘zsuvta’minot" AJ Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali

Rasmiy sayt: uzsuv.uz

Murojaat uchun: @uzsuv_oav
Download Telegram
Forwarded from O‘zsuvta'minot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli iste’molchilar!

❗️“O‘zsuvta’minot” AJning yangilangan “Shaxsiy kabinet” xizmati sizlarga ko‘plab qulayliklarni taqdim etadi.

📱Bundan tashqari, foydalanilgan ichimlik suvi va ko‘rsatilgan oqova suv xizmatlari uchun to‘lovlarni bir qator elektron to‘lov tizimlari hamda boshqa zamonaviy va qulay vositalar orqali amalga oshirishingiz mumkinligini eslatib o‘tamiz.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Forwarded from O‘zsuvta'minot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уважаемые абоненты!

❗️Обновленная услуга «Личный кабинет», запущенная АО «Узсувтаъминот», предоставляет вам множество удобств.

📱Также напоминаем, что вы можете произвести оплату за оказанные услуги водоснабжения и канализации с помощью ряда электронных платежных систем, а также других современных и удобных средств.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Бироздан сўнг "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланади. Дастлабки маълумотларга кўра, бевосита мулоқотни 13 мингдан зиёд тиббиёт соҳаси вакиллари иштирок этади.

Давлат раҳбарининг маърузаси "Ўзбекистон" ва "Ўзбекистон 24" (ўзбек тилида, шунингдек сурдотаржимон билан), "Тошкент" ва "Ёшлар" (рус тилида), "Дунё бўйлаб" (инглиз тилида) телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилиши кутилмоқда.

"Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун"
деб номланган ушбу тарихий учрашувда жуда кўп янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Албатта, кузатиб боринг.

@qurbonova_a
Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Мулоқотдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Facebook

Youtube
Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида «Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Мулоқотдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

📌 Facebook
📌
Youtube
______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Юртимизда гўзал баҳор нафаси кезиб юрган мана шу ёруғ кунларда – Наврўзи олам арафасида тиббиёт соҳасининг жонкуяр вакиллари бўлган сиз, муҳтарам юртдошларимиз билан дийдор кўришиб турганимдан беҳад мамнунман.

Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади.

Эл-юртимиз азалдан шифокорларни, инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади ва ҳамиша қадрлайди.

Чунки одамлар сизларга ўзларининг энг бебаҳо бойликларини – ҳаётларини ишониб топширади.

Буюк бобомиз Абу Али ибн Синонинг: “Инсон дардига дармон бўлмоқ – олижанобликнинг энг юксак намунасидир”, деган сўзлари ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Туб ислоҳотларимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб биз халқимиз соғлиғини мустаҳкамлашга энг устувор вазифа, деб қараб келмоқдамиз.

Ўтган беш йилда бу борада катта ишларни амалга оширдик, илғор хорижий ютуқларни ўрганиб, етарли тажриба тўпладик.
Президент Шавкат Мирзиёев:

Келгуси беш йилда ҳам аҳолимизни сифатли ва малакали тиббий хизмат билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг энг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олдик.

Бугун сизлар билан соғлиқни сақлаш соҳасининг умумий аҳволи, уни ривожлантириш масалалари, тизимдаги долзарб муаммоларни очиқ-ойдин муҳокама қилиб, навбатдаги вазифаларни аниқлаб оламиз.

Мен ҳар сафар ҳудудларга борганимда албатта тиббиёт масканларига киришга, шифокорлар билан учрашишга ҳаракат қиламан. Лекин, сизлар билан мана шундай кенг даврада, очиқ мулоқот шаклида биринчи марта кўришиб турибмиз.

Бугун соҳадаги ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик деб айтиб, тизимдаги “касалликлар”га тўғри диагноз қўйиб, уларнинг давосини топишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Тиббиёт шундай соҳаки, унга дахлдор бўлмаган инсоннинг ўзи йўқ. Ҳаммамиз ҳам иссиқ жонмиз, тиббиёт муассасаларига кунда-кунора мурожаат қилмаган кишини топиш қийин".
“Аҳолимиз сони ҳозирги вақтда 35 миллиондан ошди.

Бу халқимизга муносиб турмуш шароити яратишни, аввало, тиббиёт соҳасида олиб бораётган ишларимизни мутлақо янги босқичга кўтаришни тақозо этади.

Бу борада ўтган даврда кўп ишларни амалга ошириб, салмоқли натижаларга эришдик. Лекин ҳали қатор муаммолар, камчилик ва нуқсонлар ўз ечимини кутиб турибди.

Шу сабабли, соҳадаги вазиятни танқидий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилиш вақти-соати келди, деб ўйлайман”, деди Президент.

Давлатимиз раҳбари охирги йилларда тиббиёт соҳасида эришилган натижаларга тўхталиб ўтди. Жумладан:

- ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди. 2022 йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда;

- шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди;

- соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағ жалб қилинди.
Буларнинг ҳисобидан:

- бирламчи тиббиёт бўғинини мутлақо янги ёндашувлар асосида тубдан ўзгартиришга киришилди;

- ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилди;

- 2021 йилдан бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди.

- аҳолига сифатли тиббий ёрдамни кенгайтириш мақсадида, бирламчи тизимга 20 мингта ўрта тиббиёт ходимлари қўшилди.
- қишлоқларда жойлашган 801 та оилавий поликлиника янги замонавий УЗИ ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланди;

- қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди. Жумладан, саломатлик кўрсаткичлари бўйича хавф гуруҳига кирган 12 миллион аҳолини мақсадли скринингдан ўтказиш бошланди.

Буларнинг барчаси, ўз навбатида, сифатли тиббий хизматларни “маҳаллагача тушириш” бўйича муҳим қадамлар бўлди.
Бундан ташқари, юқори малака ва технологиялар талаб қиладиган тиббий хизматлар кўлами ҳам кенгаймоқда.

Авваламбор, ҳудудларда 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари ўз фаолиятини бошлади.

Натижада, илгари пойтахтда амалга оширилган 210 турдаги операциялар ва диагностика жараёнларини маҳаллий шифохоналард́а ўтказиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга, 130 турдаги жарроҳлик амалиётлари вилоят шифохоналарида, 60 тури эса туманларда биринчи марта йўлга қўйилди.

Сўнгги беш йилда янги 200 турдаги жарроҳлик амалиёти жорий этилгани, жумладан, буйрак ва жигар трансплантацияси республикамиз шифохоналарида йўлга қўйилгани, айниқса эътиборлидир.

Мисол учун, пойтахтимиз ва ҳудудларда ўтказилган буйрак трансплантацияси орқали, шу кунгача 700 га яқин фуқароларимизнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Президент “ордер” тизими ҳақида:

“Хабарингиз бор, яқин-яқингача эҳтиёжманд аҳолининг, республика тиббиёт марказларида даволаниши учун “ордер” деган бир эски тизим бор эди.

Ушбу “ордерлар” қоғоз шаклида юритилиб, аксарият ҳолларда таниш-билишчилик асосида бериб келингани ҳеч кимга сир эмас.

Шу билан бирга, “ордер” учун маблағлар республика тиббиёт марказларига бемор келса-келмаса, унинг миқдори етарлими ёки йўқми, ҳар йили ўтказиб келинган.

Оқибатда, ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳоли даволаниш учун йиллаб навбатда турган бир вақтда, айрим марказлар самарасиз молиялаштириб келинган.

Биз бундай амалиётдан тўлиқ воз кечиб, эҳтиёжманд аҳоли учун, республика тиббиёт марказларида хизмат кўрсатишнинг очиқ ва шаффоф, янги тизимига ўтдик.

Энди, ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳолига “электрон навбат” асосида берилмоқда”.
Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттирди:

“Бу тизимга асосан, маблағлар марказга эмас, балки даволаниши зарур бўлган аниқ беморга ажратилмоқда.

Мисол учун, илгари туғма юрак нуқсони бор болага операция учун, республика марказига 3 миллион сўм маблағ ажратилган.

Қолган 20-30 миллион сўмлик харажатни эса, ота-онаси кўтаришга мажбур бўлган.

Эндиликда эса, ушбу операция учун зарур маблағ давлат томонидан тўлиқ қопланмоқда ва ҳар бир бемор учун манзилли ажратилмоқда.

Тиббиёт тизимидаги энг катта ўзгаришлардан яна бири – давлат шифохоналари билан бирга хусусий медицина ҳам ривожланмоқда.

Масалан, аввал бундай хизматлар фақат стоматология бўйича кўрсатилган бўлса, ҳозир хусусий клиникалар деярли барча йўналишларда фаолият юритмоқда ва уларнинг сони 8 мингтага етди.

Хусусий тиббиёт учун солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидияларни қамраб олган қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Натижада, биргина солиқ имтиёзлари ҳисобидан, сўнгги беш йилда хусусий сектор ихтиёрида 1,3 триллион сўм маблағ қолди".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ҳамма соҳаларда бўлгани каби, тиббиётда ҳам барча масалаларни малакали кадрлар ҳал қилади.

Бу борада, буюк олим Гиппократнинг: “Табобат – барча илм ва ҳунарлар ичида энг қийини ва шараф́лиси”, деган сўзлари айни ҳақиқатдир.

Шу боис, бугун тиббий таълим муассасалари сонини кўпайтириш, уларда чуқур билим ва малакага эга кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор бераяпмиз.

Мисол учун, сўнгги беш йилда 6 та янги тиббиёт олийгоҳи ташкил этилиб, уларнинг сони 14 тага етказилди, қабул квотаси эса 4 баробарга ошди.

Ҳудудларни малакали мутахассислар билан кафолатли таъминлаш мақсадида:

- вилоятлар буюртмасига асосан манзилли ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилди;

- олис ва чекка қишлоқларга ишга борадиган битирувчилар учун, “Қишлоқ шифокори” дастурини амалга ошириш бошланди.

Шунингдек, 1,5 минг нафар шифокор нуфузли хорижий клиника ва университетларда малакасини оширди".
Президентимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам бериб келаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия тараққиёт банки, UNICEF, ISAID, COVAX, JICA, TIKA, KOICA, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия ривожлантириш жамғармаси ва кўплаб бошқа ҳамкор ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдирди.

“Биз бугунги мулоқотни ўтказишга узоқ тайёргарлик қилдик, ҳам шифокор, ҳам беморларнинг фикрларини эшитдик.

Кенг жамоатчиликдан, халқаро экспертлардан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар олдик.

Ташкил этилган “колл марказ”га 25 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушди.

Улар орасида алоҳида аҳамиятга молик бўлган яна бир муҳим масала кўтарилган бўлиб, ижозатингиз билан, аввало шу ҳақда тўхталиб ўтмоқчиман", деди давлатимиз раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Бу масала соғлиқни сақлаш тизимининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, миллатимиз, халқимизнинг генофондини сақлашни конституциявий асосда алоҳида ҳимоя қилинадиган соҳага айлантириш билан боғлиқ.

Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда инсон ва унинг қонуний манфаатлари ҳамда конституциявий ҳуқуқлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотларнинг марказига қўйилмоқда.

Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари жамиятимизда олий қадрият ҳисобланади.

Амалдаги Конституциямизнинг 40-моддасида “Ҳар бир киши малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, деб белгилаб қўйилган.

Ишончим комил, биз халқимиз соғлиғини сақлаш соҳасида улкан мақсад ва вазифаларни олдимизга қўяётган ҳозирги шароитда, ушбу конституциявий модданинг ўзи етарли эмас.

Бугун замон биздан тиббиёт тизимимизнинг конституциявий асосларини янада мустаҳкамлашни талаб этмоқда
".