МУНОСАБАТ
Наманган ижтимоий тармоқларида эълон қилинган видеоматериалдаги манзара Наманган вилояти Косонсой тумани “Боғишамол-1” маҳалласининг “Хумхона” кўчасидаги ҳолат бўлиб, кўчанинг ўртасидан ўтган ичимлик суви қувури ёрилиб, бир ойдан кўп вақт давомида булоқ каби ер тагидан қайнаб чиқаётгани, маҳалла аҳли “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Косонсой туман филиали билан боғланишганда маҳалла аҳлидан маълум миқдорда пул йиғиб, ёриқ бўлган жойларни кавлатиб қўйишларини сўралгани хабар берилган.
————————————————————-
Хозирда муаммони бартараф этиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Жараён давом этмоқда. 👉@akmal_murodov👈

Forwarded from BU KUN-THIS DAY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11.02.2022/09.00
#Buxoro
TOZA ICHIMLIK SUVI BILAN TA'MINLASH YO'LIDA
Muxbir: Zilola XUDOYQULOVA🎤
BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇
https://t.iss.one/zortv_bukun

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУНОСАБАТ
Қашқадарё ижтимоий тармоқларида “Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Хонобод кўчасидаги чорраҳанинг ёқасида сув қувури ёрилгани, натижада сув тошиб, исроф бўлаётгани, сув анчадан бери оқаётганидан йўлнинг асфальт қопламасига ҳам зарар етказгани ҳамда ҳолат тегишли ташкилот томонидан бартараф этилмаётганидан арз қилинган" мазмунидаги видео мурожаати юзасидан "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖнинг Қарши шаҳар сув таъминоти бўлими мутахассислари атрофлича ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади.
-------------------------------------------------------
Ушбу авария ҳолатини бартараф этиш борасида, тегишли ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда.Яқмн кунлар ичида ушбу авария ҳолати тўлиқ бартараф этилишини маълум қиламиз. 👉@akmal_murodov👈

Forwarded from O‘zsuvta'minot
🎥 “O‘zsuvtaʼminot” AJ hududiy axborot xizmati rahbarlari va xodimlarining malaka va ko‘nikmalarini oshirish bo‘yicha o‘quv seminari o‘z ishini boshladi.
------------------------------------------------------------------
📈 Начался учебный семинар по повышению квалификации и навыков руководителей и работников региональных пресс-служб АО "Узсувтаъминот" Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
------------------------------------------------------------------
📈 Начался учебный семинар по повышению квалификации и навыков руководителей и работников региональных пресс-служб АО "Узсувтаъминот" Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Forwarded from O‘zsuvta'minot
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам выведения системы поддержки женщин на новый уровень и дальнейшего укрепления и повышения их роли в жизни общества, а также важным мерам усиления их социальной защиты, предотвращения домашнего насилия и обеспечения гендерного равенства.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам выведения системы поддержки женщин на новый уровень и дальнейшего укрепления и повышения их роли в жизни общества, а также важным мерам усиления их социальной защиты, предотвращения домашнего насилия и обеспечения гендерного равенства.
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент:
“Донишманд халқимиз ҳамиша аёлларни эъзозлаб яшаган, хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатиб яшаш эл-юртимизга хос азалий қадриятга айланган.
Буни муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири – “Нисо”, яъни “Аёллар” деб аталиши ҳам тасдиқлайди. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади.
Муқаддас ҳадиси шарифларда ҳам хотин-қизларга доимо яхшилик қилиш буюрилган.
Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби улуғ аждодларимиз, маърифатпарвар жадидларимиз ҳам оиланинг тинч, мустаҳкам ва фаровон бўлишида, фарзандлар тарбиясида хотин-қизларнинг ўрни ва таъсири беқиёс эканини алоҳида таъкидлаганлар.
Бугунги кунда муҳтарама опа-сингилларимиз жамиятимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида, бошқарув тизимида, тадбиркорлик, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида, маҳаллаларда қанчалик фидокорона меҳнат қилиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз".

Давлатимиз раҳбари кириш сўзини давом эттирди:
“Хабарингиз бор, биз ўз фаолиятимизнинг илк кунларидан бошлаб мунис ва мўътабар аёлларимизнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласини давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгидик.
Барча ислоҳотларимизнинг мазмуни, “Инсон қадри учун” тамойилининг моҳияти ҳам айнан шунга қаратилган.
Ҳеч шубҳасиз, бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам албатта оила ва жамиятнинг устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган аёлларга боғлиқдир.
Агар биз халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак.
Биз мана шу ҳаётий ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, бу масалада бир қатор муҳим қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилдик".

Президент бу борада қилинган ишлар ҳақида бир нечта рақамларни келтирди. Жумладан:
- 2021 йилда аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 200 мингдан зиёд лойиҳаларга 2 триллион сўм кредит ва субсидиялар ажратилиб, 320 минг хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди;
- 2021 йилда 190 минг нафар аёллар касб-ҳунарга ўқитилди;
- 2020 йилда йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” тизими доирасида 900 мингга яқин хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак берилди;
- 2021 йилнинг ўзида 4 мингдан зиёд хотин-қизларга уй-жой тўловининг бошланғич бадалига маблағ ажратилди;
- 2 минг нафар қиз алоҳида грант асосида олийгоҳларга қабул қилинди, яна 1 минг 800 нафарига контрактлари тўлаб берилди. Натижада 2021 йилда олийгоҳларга кирган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этди (2016 йилда бу кўрсаткич 38 фоиз бўлган).
- 2021 йилда 1 минг 153 нафар аёлга юқори технологик тиббий операциялар бепул ўтказилди.

"Бу борада ҳали кўп ишлар қилишимиз зарур" - Президент.
Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоли масалаларни ҳам санаб ўтди.
Хусусан, “Аёллар дафтари”да 630 мингдан зиёд хотин-қизлар рўйхатда турибди, улардан 200 минг нафари ишсиз ҳисобланади.
2021 йилда ишсиз аёллар ўртасида жиноятчилик 1,7 бараварга, 18-30 ёшдаги хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар эса 2 бараварга кўпайган.
Булардан ташқари, оилада аёлларни хўрлаш, уларга зўравонлик қилиш ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари ҳали мавжуд.
Ўтган 2021 йилда 39 мингга яқин хотин-қизлар оилада эри, қайнонаси, келини томонидан зўравонлик бўлаётгани ҳақида профилактика инспекторларига мурожаат қилган. Бу рақамлар 2020 йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.
"Афсуски, бу муаммоларни ҳал этишда маҳалла фаоллари, жамоатчилигимиз ва нуронийларимизнинг ўрни ва таъсири ҳам сезилмаяпти.
Бир нарсани аниқ тушунишимиз керак. Ҳам, оила, ҳам бола тарбияси билан шуғулланиш билан бирга, ўқиш, иш ёки тадбиркорликни олиб бориш катта матонат талаб қилади", деди Президент.

Президент хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасининг янги тизимини белгилаб берди.
“Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласини энг муҳим йўналишлардан бири сифатида бежизга белгиламадик.
Ушбу муҳим вазифалар ижросини тизимли тарзда ҳар бир маҳалла кесимида амалга оширишни таъминлаш мақсадида бугун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича Фармонни имзоладим.
Қўмита раҳбари лавозимига аёлларнинг муаммолари, дарду-ташвиши билан яқиндан таниш ва уларни ҳал қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Бахриддиновна Маҳкамова тайинланди.
Янги Қўмита раиси Маҳкамова айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади.
Жойларда қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар раҳбарлари эса ҳоким ўринбосари бўлади.
Янги қўмита Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармасини ўзи бошқаради.

Республикадаги айни пайтдаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ва ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қандай конкурс билан танланган бўлса, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳам шундай очиқ конкурс асосида, тажрибали, обрў-эътиборли, тадбиркор аёллар орасидан лавозимига қўйилади.
Яъни, маҳаллада энди яхлит тизим ташкил этилади.
Бундан буён:
- ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратишга;
- ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансига;
- хотин-қизлар бўйича масъул эса, аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвиши ишлашга жавоб беради.
Ушбу 3 та йўналиш бўйича, уларнинг аниқ молиявий маблағлари бўлади.

Президентимиз маҳалла тизимидаги янгиланишлар ҳақида ҳам маълум қилди.
Хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга юклатилди.
Фарзандларимиз тарбиясида нуронийларимизнинг билимлари ва ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишимиз зарур, деди Президент.
Шу боис, “Нуроний” жамғармаси раҳбари Содиқжон Турдиев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлади.
Энди маҳалла тизимида ҳам мутлақо янги тизим яратилади.
Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади.
Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва маҳаллада ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди.
Шунингдек, Президент Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳаллага тушади, маҳаллабай фуқароларни қабул қилиб, уларнинг масалалари ечимига ёрдам беради.

Президент аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.
Мамлакатимизда ҳар йили ўртача 700 минг чақалоқ дунёга келмоқда. Фарзандли бўлган аёллар камида 4 ойга ишдан ажралиши, декретга чиқиши керак.
“Очиқ айтиш керак, айни пайтда бюджет ташкилотлари ҳомиладорлик нафақасини тўлиқ тўлаб берсада, хусусий секторда бу харажат туфайли аёлларни расмий ишга олишдан қочиш ҳолатлари ҳам, афсуски бор”, деди Президент.
Шу боис, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади.
Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.
Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.

Йиғилишда эълон қилинган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир қатор чора-тадбирлар:
- эҳтиёжманд ёлғиз аёллар фарзандлари учун давлат боғчалари тўловлари бюджетдан қоплаб берилади;
- йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тўқимачилик кластерлари ва кечки сменада аксарият аёллар ишлайдиган корхоналар боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи давлат томонидан тўлаб берилади;
- 27 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган;
- 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
- уй-жойга муҳтож 14 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловлари учун 500 минг сўмгача компенсация берилади;
- 2022 йилда республика бўйича 1 мингта ижтимоий уйлар сотиб олинади;
- вилоят ҳокимлари ушбу уйларнинг 700 тасини уй-жойга муҳтож ёлғиз аёлларга ижарага беради, ушбу хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилади.