Akmal Murodov
432 subscribers
6.55K photos
3.02K videos
13 files
4.95K links
"O‘zsuvta’minot" AJ Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali

Rasmiy sayt: uzsuv.uz

Murojaat uchun: @uzsuv_oav
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ичимлик ва оқова сув хизматлари рақамлаштирилмоқда.

@yangidavr_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги лойиҳалар ижроси амалда

@akmal_murodov
Forwarded from O‘zsuvta'minot
"O'zsuvta'minot" AJ xodimlari "Moderna" vaksinasi bilan emlanishdi.

Batafsil: https://uzsuv.uz/uz/posts/Vakcina_AJ
——————————————
Сотрудники АО "Узсувтаъминот" привились вакциной "Moderna".

Подробнее: https://uzsuv.uz/ru/posts/Vakcina_AJ

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Forwarded from O‘zsuvta'minot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дайджест об итогах работы, проделанной за прошедшую неделю в системе питьевого водоснабжения и канализации, подготовленный пресс-службой АО "Узсувтаъминот"

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Унда 2021 йил I ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудда учинчи чорак ва йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинади.

Началось видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева.
На нем будут обсуждены итоги экономического развития в I полугодии и меры, которые необходимо принять в каждой отрасли и регионе до конца третьего квартала и 2021 года.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирни очар экан, давлатимиз раҳбари пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди.

“Пандемия даврида дунё бўйлаб коронавирус аниқланган 200 миллион нафар беморнинг 4,2 миллион нафари вафот этди. Мамлакатимизда ҳам июнь ойининг иккинчи ярми ва июль ойидан касалланиш кўрсаткичлари кескин ўсиб, кунлик янги касалланиш ҳолатлари ўртача 750-800 тани, пневмония эса 450-500 тани ташкил этмоқда.

Бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда.

Шундай бўлсада, касалликни даволаш ва уни олдини олиш бўйича етарли тажриба орттирдик. Соғлиқни сақлаш тизими шай ҳолатга келтирилиб, барча зарур воситалар, етарли дори-дармон ва тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди. Ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқлари кескин карантин чекловларисиз фаолиятини давом эттирмоқда.

Пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтишимиз ва кейинги тўлқинларга йўл қўймаслик учун, халқимиздан 3 та муҳим шартга қатъий амал қилиш талаб этилади.

Биринчидан, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти – бу албатта вакцинация. Қанчалик машаққатли бўлмасин, ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар 4 турдаги 13 миллион доза вакцина олиб келдик. Қайси турдаги вакцина билан эмланиш бўйича аҳолида танлаш имконияти
пайдо бўлди.

Шу боис эмлаш тадбирларини кенг жорий этиш мақсадида куни кеча махсус қонунни имзоладим. Ушбу қонун орқали иш берувчиларга соғлиғига кўра қарши кўрсатма бўлмаган, лекин профилактик эмлашни рад этган ходимларини иш жойига киритмаслик ҳуқуқи берилди”, деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев мавзуни давом эттирди:

"Иккинчидан, шахсий гигиена ва ижтимоий масофани сақлаш талабларига риоя қилиш, жамоат жойларида тиббий ниқобда юриш – касалликдан энг самарали ҳимоя эканини унутмаслик лозим.

Афсуски, одамларимиз бу талабни унутиб, эсдан чиқариб қўйгани ҳам, айни ҳақиқат. Чекловларга қарамасдан, жойларда кўп кишилик тўйлар, турли хил маросимлар тўхтагани йўқ.

Шу билан бирга, жорий ҳафтадан олийгоҳларга кириш учун тест имтиҳонлари бошланади, бу тадбирларда республика бўйича кунига 100 мингга яқин абитуриент қатнашади. Ушбу тадбирларни ҳам карантин талаблари асосида ташкил этиш зарур.

Учинчидан
, касаллик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанаётган беморларни ўзбошимчалик билан, пала-партиш дори воситаларини истеъмол қилишини олдини олиш зарур.

Афсуски, беморлар уй шароитида нотўғри даволанишлари натижасида оғир оқибатлар келиб чиқмоқда", - деди Президент.

Соғлиқни сақлаш мутасаддилари олдига уй шароитида даволанаётган беморларни тизимли назоратини ҳамда тўғри даволанишни тарғиб қилиш топшириғи берилди. Бунинг учун, махсус тиббиёт бригадалари сонини камида 2 бараварга ошириш, уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Бош прокурорга вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари билан биргаликда дорихоналарда коронавирусга қарши қўлланиладиган дори воситалари нархининг асоссиз ошиши ва уларнинг ноқонуний айланмаси бўйича кунлик назорат тадбирларини кучайтириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида биринчи ярим йиллик натижалари асосида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинмоқда.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат 8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилди. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди.

Ушбу даврда жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Саноатда юқори ўсиш суръатлари Қашқадарёда 26 фоиз, Сирдарёда 23, Жиззахда 15, Тошкент шаҳрида 14 ва Наманганда 12 фоизни ташкил этди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари бизнес вакиллари билан бўлажак очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасидаги ишларга тўхталиб ўтди.

"Бугунги кунга қадар республика штабига тадбиркорлардан 10 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди.

Уларда кўтарилган масалаларнинг 8 мингдан ортиғи ёки 86 фоизи шахсий масалаларга оид бўлиб (кредит ва субсиядия ажратиш, бўш биноларни ижарага олиш, инфратузилмага уланиш, солиқ қарздорлиги, хусусий мулк ҳимояси), ҳозирги кунгача уларнинг ярми жойларда ҳал этилди.

Қорақалпоғистонда 41 фоиз, Андижонда 32 фоиз, Бухородада 36 фоиз, Жиззахда 36 фоиз, Қашқадарёда 34 фоиз, Навоийда 33 фоиз, Наманганда 33 фоиз, Самарқандда 32 фоиз, Сурхондарёда 41 фоиз, Сирдарёда 37 фоиз, Тошкентда 32 фоиз, Фарғонада 39 фоиз, Хоразмда 35 фоиз ва Тошкент шаҳрида 21 фоиз мурожаатлар ҳал қилинган.

Шундай бўлсада, “колл марказлар”га кунига 1 мингтагача мурожаат келиб тушмоқда.

Шу сабабли тадбиркорларни қийнаётган масалалар бўйича қамровни янада кенгайтириш мақсадида мурожаатларни қабул қилиш 10 августга қадар давом этади.

Шунингдек, 31 та вазирлик ва идора раҳбарлари ўринбосарлари ҳокимлар билан бирга мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этишга шахсан масъул бўлади.

Ҳеч бир мурожаат ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги, Бош вазир виртуал қабулхонасида электрон рўйхатга олиниши ва назорат қилиниши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ичимлик суви билан боғлиқ мурожаатларни ҳал этишда қулай ёндашув
#3aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувонч билан кутиб олинган навбатдаги олтин медаль

Весть об очередной золотой медали была встречена с большой радостью

Facebook|Instagram|Twitter
Ичимлик ва оқова сув чиқариш тарифларини ўзгартириш бўйича таклифлар жамоатчилик муҳокамасига қўйилади(ми?)

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иш қизғин. Ўндан ортиқ қонун лойиҳалари депутатлар томонидан биринчи, иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Ана шундай ҳужжатлардан бири — “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланиб, маромига етказилмоқда.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда юртимизда аҳолининг 65 фоизи марказлашган ичимлик суви, 17 фоизи оқова сув хизматлари билан таъминланган. 9 408 та сув таъминоти ва 58 та канализация иншооти 72 минг км ичимлик суви ҳамда 8,6 минг км оқова сув тармоқлари орқали хизматлар кўрсатилиб келинмокда.

— Мазкур қонун лойиҳаси билан мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантириш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, амалдаги айрим эскирган меъёрлар ўрнига янги нормалар киритилиб, қонуности ҳужжатларидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева.

— Хусусан, ичимлик сувини биринчи навбатда жисмоний шахслар, озиқ-овқат ҳамда тиббиёт саноатига етказиб беришни таъминлаш, ҳар ойда камида бир маротаба кўрсатилаётган хизматлар миқдорини аниқлаш, ҳисоблагичлар ҳолатини ўрганиш каби меъёрлар ўз аксини топмоқда.

Лойиҳада истеъмолчиларни гуруҳга ажратиш, уларни қувурларга улаш, ичимлик ва оқова сув чиқариш тарифларини ўзгартириш бўйича таклифларни келгусида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Қайд этиш жоиз, қонун лойиҳасида ичимлик сув ва канализация соҳасига масъул бўлган давлат идораларининг ваколатлари аниқ белгиланмоқда.

Хусусан, ҳар ойда камида бир маротаба кўрсатилаётган хизматлар миқдорини аниқлаш ва ҳисоблагичлар ҳолатини ўрганиш, режали тўхталиш ёки тизимдаги узилишларни бартараф этиш давомийлиги 12 соатдан ошган тақдирда аҳолини махсус машиналарда ичимлик суви билан таъминлаш, 1 кун мобайнида тармоқларда бузилишлар, тўхталиш муддатлари ва чекланишлар сабаблари ҳакида истеъмолчиларни хабардор килиш ҳамда тарифлар ва устама ҳақларининг нархи ўзгариши ҳақида 15 кун олдин истеъмолчиларни хабардор қилиш сув таъминоти ташкилотларининг мажбурияти қилиб белгиланмоқда.

Ишчи гуруҳининг йиғилишида қонун лойиҳасидаги нормалар атрофлича муҳокама қилиниб, депутатлар берган таклифлар таҳлилий ўрганилмоқда.

Ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритиляпти. Мақсад — қонун лойиҳасини пишиқ-пухта, халқ манфаатларига хизмат қиладиган ҳужжат қилиб тайёрлаш.

Лойиҳанинг қабул қилиниши соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишига, истеъмолчилар томонидан ичимлик ва оқова сув қувурларига ноқонуний уланиш ҳолатларининг олдини олишга ҳамда истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида очиқ, тенг ҳуқуқли механизмлар жорий этилишига хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнлари давом этмоқда.

@akmal_murodov
⚡️Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Президентимиз ушбу шаҳар яқинидаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

@akmal_murodov
Forwarded from Геосиёсат
🇺🇸🇭🇰🇨🇳 АҚШ президенти Жо Байден Гонконг аҳолисга АҚШдан вақтинчалик бошпана таклиф қилмоқдаОқ уй.

t.iss.one/geo_siyosat