Akmal Murodov
393 subscribers
8.19K photos
3.96K videos
14 files
6.17K links
"O‘zsuvta’minot" AJ Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali

Rasmiy sayt: uzsuv.uz

Murojaat uchun: @uzsuv_oav
Download Telegram
Forwarded from O‘zsuvta'minot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Suvni birgalikda asraylik!

|🗝Cabinet       |🌐Website
|🤖Bot                |Telegram
|💬Facebook    |🌐Instagram
|
📹YouTube      |🕊 Twitter
|💬Chat | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O‘zsuvta'minot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Suv...


|
🗝Cabinet       |🌐Website
|🤖Bot                |Telegram
|💬Facebook    |🌐Instagram
|
📹YouTube      | 🕊 Twitter
| 💬Chat | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O‘zsuvta'minot
🟥🟥🟥 🟥🟥🟥

“O‘zsuvta’minot” AJ va uning tizimidagi tashkilotlar iste’molchilari suv hisoblagichlari uchun raqamli bir martalik plastik tamg‘alar (plomba) yetkazib berish” bo‘yicha eng yaxshi takliflarni tanlash qayta e’lon qilindi.

|🗝Cabinet       |🌐Website
|🤖Bot                |Telegram
|💬Facebook    |🌐Instagram
|
📹YouTube      |🕊 Twitter
|💬Chat | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝 “O‘zbeksiton akkreditatsiya markazi” DUK Akkreditatsiya komissiyasining navbatdagi yigʻilishi boʻlib oʻtdi. Unda bir qator akkreditatsiya obyektlarining akkreditatsiya va inspeksiya nazorati natijalari koʻrib chiqildi.

⚙️Yigʻilish xulosasiga koʻra “Suvo‘lchagichxizmati” AJ Oʻz DSt 3444:2020 standarti talablariga muvofiq akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyasi (O'ZAK.QL.0111) akkreditatsiya sohasi kengaytirildi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тежалган сув орқали биз ҳаёт кечиришимиз керак!

Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар ичида аҳолиси энг кўп, сув ресурслари эса энг ками ҳисобланади. Мавжуд сув эҳтиёжининг 18 фоизигина юртимиз ҳудудида шаклланади. Қолган 82 фоизга яқин сув қўшни давлатларда шаклланиб, Амударё ва Сирдарё орқали юртимизга кириб келади.

Глобал иқлим ўзгариши, мамлакатимизда аҳоли сонининг ўсиши, миллий иқтисодиёт турли тармоқларининг жадал ривожланиши ва уларнинг сувга бўлган талабининг ўсиши туфайли республикада сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Ҳозирги вақтда суғориш ва экологик мақсадлар учун сувга эҳтиёж тўлиқ кондирилмаяпти. Сув истеъмолининг кўпайиши ва манбаларнинг ифлосланиши чучук сув захираларининг камайишига олиб келади.

Юртимизда мавжуд чучук сув ҳажмининг қисқариши туфайли сув танқислиги ва қурғоқчилик хавфи сезиларли даражада ошмоқда.
Шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон замонавий мамлакат сифатида ривожланиши учун атроф-муҳит муҳофазаси ва сувдан самарали фойдаланиш йўналишларида тезкор чоралар қабул қилиш вақти келди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини акс эттирувчи қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.
"2030 йилгача бўлган даврда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси", "Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган концепцияси", "2020–2025 йилларда гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепцияси", "Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегияси", "Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари"ги фармон ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир.

Aҳолининг сув билан таъминланганлик ҳолати аҳоли турар-жойлари ва улардаги турмуш даражасинининг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Қувурли ичимлик сувининг асосий истеъмолчиси сифатида аҳоли сувни тежаш жараёнида муҳимроқ рол ўйнаши керак.
Бироқ, ҳозирги вақтда кўплаб шаҳарларда аҳолининг сувни тежаш муаммосига пассив муносабати мавжуд. Шу сабаб бугунги кунда сув тарифларини шакллантиришда бозор муносабатларига ўтиш муаммоси жуда долзарбдир. Чунки бозор қонунлари ҳар биримизни тежамкорликка ундайдиган табиий механизм ҳисобланади.

Асосий масала шундаки, амалдаги тариф 3 йилдан буён ўзгаришсиз, оширилмасдан келмоқда, бироқ бугунга келиб ичимлик суви таннархини белгиловчи омиллар – электр энергия, солиқ тўловлари қиймати ошгани сабабли аҳолига берилаётган ичимлик суви учун ҳозирги тўловлар ўз харажатини қопламай келмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, яқинда Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланганди. Андижон вилоятида эса 19 сентябрда тасдиқланган тарифларга кўра нархлар ўзгарган.

Шунингдек, пойтахт аҳолиси учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи эса 1000 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига тақдим этилди.

Тарифлар ҳудудларнинг географик жойлашуви, сув манбаларидан аҳоли пунктларигача бўлган масофа, электр энергияси сарфи, сув манбаларининг лойқа-тиниқлиги, чучук ва шўрлиги, қаттиқлик даражасига қараб қайта ишлаш ва бошқа харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида турлича белгиланмоқда.
Мақсад – барча ҳудудларда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш. Бунинг учун эса ичимлик суви ва канализация тармоқлари ҳамда иншоотлари барпо этилиши, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишлари бажарилиши зарур. Булар эса сарф-харажат талаб этади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланмоқда.

👉akmal_murodov👈
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши гаровидир. Қолаверса, сув иқтисодиётнинг барча тармоқлари, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги учун зарурдир.
Тоза ичимлик сувни узлуксиз етказиб бериш, сув бормаган ҳудудлардаги аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигига сув етказиб бериш йўналишида катта ишлар бошланган, улар давом этмоқда.
Бироқ, сувни тежаш маданияти туриш-турмушимизнинг ажралмас қисмига айланмас экан, бу йўналишда сезиларли муваффақиятларга эришиш қийин бўлади.

👉akmal_murodov👈
Маблағлар қумга сингган сувга айланмаслиги керак!

❗️ Республика иқтисодиёт тармоқлари томонидан бир йилда ўртача 56–57 млрд.м3 сув ресурсларидан фойдаланилади, шундан 87 фоизи қишлоқ хўжалигида, 9 фоизи энергетика, саноат ва балиқчилик мақсадларида ҳамда бор-йўғи 4 фоизи ичимлик сув ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади.

💦 Сув таъминоти ташкилотлари ичимлик сувни аҳолининг сони, уларнинг турмуш шароитлари ҳамда техник имкониятларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаради.

✍️ 2030 йилгача аҳолининг ўсиши ва яшаш шароитларининг яхшиланиши натижасида ичимлик сувга бўлган талаб ошиб бориши ҳамда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилга нисбатан 11 фоизга ошиши кутилмоқда.

📌 2017-2023 йиллар мобайнида жами 5 870 та объектларда қурилиш ишлари олиб борилиб, 31 837,5 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилди ва реконструкция қилинган.

📝 Ушбу ишлар натижасида 11,8 млн аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, 6,6 млн аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди.

✔️ 2023-2030 йилларда республика бўйича қарийб 50 минг.кмдан зиёд ичимлик сув тармоқлари ҳамда 2 000 дона иншоотларнинг қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилмоқда. Ушбу ишларга 28,5 трлн.сўм (шундан халқаро молия институтлари иштирокида 18 трлн.сўм) маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

❗️ Бироқ, ушбу лойиҳаларни ўз муддатларида ва зарур миқдорда молиялаштирилишида муаммолар вужудга келиши мумкинлигини таъкидлаш лозим. Бу, биринчи навбатда, тарифларни эркинлаштириш ва бозор шартларига яқинлаштириш, иккинчидан эса тўлов интизомини янада кучайтириш билан боғлиқ.
Ҳозирги пайтда харажатларнинг муттасил ошиб бориши, қўшимча лойиҳалар, тармоқлардаги аварияларни бартараф этиш ва уларни модернизация қилиш ишлари давом этаётган бир шароитда сув тарифлари сўнгги 3 йил давомида ўзгартирилмади. Натижада, таннарх ва тушум ўртасидаги тафовут йириклашиб, ҳозирда 960 млрд сўмлик қопламаган қарз вужудга келган. Булар ичида ичимлик сув корхоналарининг электр энергияси учун қарзлари, тадбиркорларнинг товар ва хизматлари учун тўловлар, тўланмай қолган қувурлар ва бошқа техникаларни айтиш мумкин. Соҳа ходимларининг иш ҳақи эса даромад йўқлиги сабабли шу 3 йил ичида 10 фоизга оширилган холос.

Ичимлик сув тарифларининг эркинлаштирилишидан бирламчи мақсад – нарх таъсирида истеъмолчиларни сувдан тежаб фойдаланишини рағбатлантириш бўлса, иккинчиси – тармоқ корхоналарининг иқтисодий аҳволини соғломлаштириш.

👉akmal_murodov👈
Ўзбекистонда юзага келаётган сув муаммосига қарши нималар қила оламиз?

❗️Сувни тежаб ишлатишни ўрганмас эканмиз, бу кетишда яқин келажакда хавотирли оқибатларга дуч келишимиз турган гап. Ўзбекистон, биринчи навбатда, сув ресурслари тақчиллиги муаммосига дуч келяпти.

💦 Глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги 50-60 йил давомида Марказий Осиёда музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Прогнозларга кўра, 2050 йилга бориб чучук сув танқислиги минтақада ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин.

📌 Глобал иқлим ўзгариши, Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўсиши, миллий иқтисодиёт турли тармоқларининг жадал ривожланиши ва уларнинг сувга бўлган талабининг ўсиши туфайли республикада сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ўзбекистонда мавжуд чучук сув ҳажмининг қисқариши туфайли сув танқислиги ва қурғоқчилик хавфи сезиларли даражада ошмоқда.

✔️ Бугунги кунда сув тарифларини шакллантиришда бозор муносабатларига ўтиш муаммоси жуда долзарбдир.
Бозор – одамларнинг сувни тежашига туртки берувчи энг кучли мотивация бўла олади. Aмалиёт шуни кўрсатадики, аҳолининг сувдан оқилона фойдаланиши кўп жиҳатдан ҳар бир истеъмолчининг тўловларни камайтиришдан шахсий манфаатдорлигига боғлиқ. Биргина 2023 йил бошидан буён сув таъминоти бўйича қоидабузарлик ҳолатларидан етказилган зарар 67,7 млрд сўмни ташкил этган.
– томчилатиб суғориш технологияларини кенг жорий қилиш. Бу усул ёрдамида сув сарфи кескин камайиши, меҳнат унумдорлиги, ҳосилдорлик, молиявий фойда бир неча баробар ортиши аллақачон исботланган.
– экин майдонларидаги мавжуд суғориш-дренаж тармоқлари устидан қатъий мониторинг олиб бориш;
– суғориш майдонлари учун сув олиш лимитларини белгилаш;
– сув омборларидаги ресурслардан фойдаланишни тўлиқ назоратга олиш.

🚰 Марказий Осиёда ичимлик сув учун тўлов нархи энг юқори мамлакат Қозоғистон ҳисобланади. Мамлакатда сув тарифлари ҳудудларга қараб аҳолига 1 м3 сув учун 73 тенгедан (1 905 сўм) 304 тенгегача (7 934 сўм) белгиланган. Дунёдаги энг қиммат тарифлар Европада. Хусусан, Норвегияда 5,51 евро (71 минг.сўм), Германияда 4,67 евро (60 минг.сўм), Данияда 4,43 евро (57 минг.сўм) ва Нидерландияда 3,99 евро (51 минг.сўм).

👉akmal_murodov👈
С У В Т Е К И Н

🧮 Халқимизда “сувтекин” деган сўз бор. У одатда “бепул эмас, аммо ўта арзон” деган маънода ишлатилади. Одамлар ариқлардан бемалол сув ичишган замонларда сув ҳақиқатан деярли текин бўлгандир, аммо бундай таъриф бугунги реалликка мутлақо тўғри келмайди.

📌 Ичимлик сув ҳажмлари, айниқса, бизнинг минтақада жуда чекланган ва аҳоли эҳтиёжи ортиб борган сари унинг ҳажмлари камайиб бормоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ичимлик сув таъминоти жуда катта харажатларни талаб этади. Шундай экан, сув тежаб ишлатилгандагина, уни ҳаммага етказиш мумкин.
Тежамкорликка эса биринчи навбатда реал таннархни қоплай оладиган ва одамларни сув исроф қилмасликка мажбур қиладиган даражада бўлган тарифлар билан эришилади.

🌍 Сув таъминоти яхши йўлга қўйилган исталган давлатни олинг, тежамкорлик ҳисси маданиятнинг ажралмас ҳиссига айланган. Аммо тан олиб айтиш керакки, ҳозирги тарифлар билан аҳоли ўртасида тежамкорлик маданиятини шакллантириб бўлмайди. Сув қанча арзон бўлса, уни шунча исроф қиламиз. Бу инсон табиатига хос. Фақат бозор нархларигина одамларни сувни тежашга ундаши, мотивация бериши ва мажбур қилиши мумкин. Ҳозирга келиб, ичимлик сув ишлаб чиқариш ва уни аҳолига етказиб бериш сувни жамлаш, фильтрлаш, ҳар соатда лаборатория текширувларидан ўтказиш, минглаб километрлик қувурлар ва насослар орқали марказлашган тарзда ташиш сингари бир нечта мураккаб босқичлардан ўтади.

💧 Ўзбекистон ҳудудида ичимлик суви таъминотининг 42 фоизи ер ости ва 58 фоизи ер усти сув манбаларидан ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда, 1 м3 ичимлик сувини ишлаб чиқариш ўртача таннархи 1 681 сўмни ташкил этади.

Хўш, таннарх шаклланишига асосий ишлаб чиқариш харажатларидан бошқа яна қандай омиллар таъсир қилади?

1. Тарифлар сўнгги 3 йилдан буён ўзгармай келаётганлиги натижасида ўрта ҳисобда 40 фоизга ошган таннарх харажатлари ҳисобидан 960 млрд.сўм қопланмасдан қолган. Бу эса қўшимча қарз харажатларини келтириб чиқаради;

2. Сўнгги 3 йилда истеъмолчилар сони 3,2 млн. нафарга (808 минг абонент) ошган. Уларга ичимлик сув етказиб бериш эса янада кўпроқ меҳнат ва харажатларни талаб этиши табиий;

3. Сувни узоқ масофага етказиш жуда катта электр энергияси талаб этувчи насослар орқали амалга оширилади. Қолаверса, бу йил электр энергияси харажатлари ошганини ҳам эслаб ўтиш жоиз;

4. Мунтазам равишда юзага келадиган авария ҳолатларини бартараф этиш, тармоқларни жорий ва мукаммал таъмирлаш харажатлари.

Ичимлик сув таъминоти тизимида бозор нархлари механизмларига ўтиш вақти аллақачон етиб келган.

✔️ Бугунги кунда 1 метр куб ичимлик сув тариф харажатларида электр энергия харажатлари 27 фоизни, мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари 19 фоизни, хорижий молия ташкилотларидан жалб этилган кредитларни қайтариш харажатлари 21 фоизни, иш хақи харажатлари 29 фоизни, амортизация ва бошқа харажатлари 4 фоизни ташкил этади. Таннархнинг ошишига қўшимча омиллар ҳам таъсир қилмоқда.

💦 Савдо дўконларида эса 1 литр пластик қадоқдаги сув ўртача 3000 сўмни ташкил этмоқда. Бундан кўринадики, ичимлик сув нархи 2 200 баравар арзон ёки савдо дўконларида ҳарид қилинадиган 1 литр сув пулига Тошкент шаҳрида 7 минг литр ичимлик сув етказиб берилади.

👉akmal_murodov👈
Сувни тежамасак...

❗️Мамлакатдаги вазият
❗️

Дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ичимлик суви танқислиги долзарб муаммолардан бири. Буни аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 74,4 фоиз эканидан ҳам англаш қийин эмас.

💦 Арзон нарса ҳеч қачон қадрланмайди. Фақат бозор нархларигина одамларни сувни тежашга ундаши, мотивация бериши ва мажбур қилиши мумкин. Масала жиддийлигига бугун олимлар, жамоатчилик эътибор қаратмоқда. Сув тақчиллиги барча муаммоларни кучайтирмоқда. Прогнозлар эса вазиятнинг нақадар қалтис эканини кўрсатмоқда.
Қатъий тежамкорликка ўрганмас эканмиз, яқин келажакда вазият ўта жиддийлашиб кетиши турган гап. Жаҳон банки таҳлилларига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистонда сувга бўлган талаб 59 куб километрдан 62-63 куб километргача ошади ва мавжуд сув ресурслари 57 куб километрдан 52-53 куб километргача камаяди. Бу эса жорий сув танқислигини беш баробарга оширади. Ичимлик суви таъминотидан фойдаланишда асосий хавфлар – чучук сувнинг тақчиллиги, фойдаланиш учун рақобат, унинг ифлосланиши, қурғоқчилик ва бошқалардан иборат.

❗️Нега сув нархи ошириляпти?❗️

Биринчидан, сўнгги пайтда Ўзбекистонда сув нархи арзонлиги боис уни исроф қилиш ҳолатлари кўпайгани жамоатчилик эътиборига тушган. Тариф нархлари ошишида биринчи навбатда сув исрофини камайтириш ва бозор нархларини жорий қилиш орқали, ундан унумли фойдаланиш даражасини ошириш назарда тутилмоқда.
Умуман олганда, айни пайтда кўплаб мутахассислар ҳукуматнинг сув танқислиги муаммосига янги ёндашувлар билан кириб бориши муҳим аҳамиятга эгалигини такрорламоқда. Бу жараёнда аҳолининг сувга бўлган муносабатини ўзгартириш ҳам зарур. Ичимлик суви бассейн тўлдириш, боғ суғориш ёки автомобиль ювишга эмас, истеъмол учун сарфланиши кераклигини тушуниб етиш лозим.
Мавжуд вазият аҳолини сув билан таъминлаш масалаларида бозор нархлари механизмларига ўтиш зарурлигидан далолат беради. Янги тарифларда пул тўлашни бошлаган хонадонлар энди ундан хўжасизларча фойдаланишни тўхтатади. Қолаверса, бу мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш имконини ҳам беради.
Иккинчидан, сўнгги йилларда юртимизда марказлашган ичимлик суви таннархи ва ундан фойдаланиш учун белгиланган сув тарифлари орасидаги тафовут катталашди. Бу йўналишдаги мавжуд ҳолат ичимлик суви етказиб бериш тизимини модернизация қилишга тўсқинлик қилмоқда.

🚰 Маълумки, бугунги кунда Тошкент шаҳрида аҳоли томонидан 1 куб (1000 литр) ичимлик суви учун 400 сўм, оқова хизматлар учун эса 350 сўм тўлов амалга оширилмоқда. Амалдаги тарифга бундан 3 йил олдин ўзгартириш киритилган бўлиб, бугунги кунда ичимлик суви таннархини белгиловчи омиллар қиймати ошгани сабабли аҳолига берилаётган ичимлик суви учун тўловлар ўз харажатларини қопламай қолмоқда. Шуни инобатга олиб, Тошкент шаҳрида аҳоли истеъмолчиларига 1 литр ичимлик суви учун 1 сўм 40 тийин (амалда 40 тийин), оқова сув учун эса 1 сўм (амалда 35 тийин) этиб белгилаш бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига тақдим этилди. Яъни, эндиликда пойтахтдаги истеъмолчилар бир метр куб сув учун 1400 сўм, оқова сув учун эса 1000 сўм тўлаши кўзда тутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ошиши кутилаётган сув ва канализация нархлари республиканинг бошқа ҳудудларидаги айни кундаги нархлардан пастлигича қолмоқда.
Бугунги кунда, 1 м3 (1 000 литр) ичимлик сувини ишлаб чиқариш ўртача таннархи 1 681 сўмни ташкил этади.

⚡️ Шунингдек, республикамизда жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет ташкилотлари, компаниялар ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси нархи амалдаги 450 сўм ўрнига икки баравар, яъни 1 кВт/соат учун 900 сўмга оширилди. Сув учун таклиф этилаётган янги тарифларда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ томонидан тўланадиган 1 йиллик электр энергия тўлови ичимлик суви учун 118,8 млрд сўм, оқова суви учун 73,3 млрд сўм ҳисобга олинган. Этиборли жиҳати, таннархдаги электр энергия сарфини қиқартириш мақсадида қуёш панеллари ва энерго тежамкор насосларни ўрнатиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
❗️ Хулоса қилиб айтганда, республика бўйича электр энергия, реагентлар, тармоқларни жорий ва мукаммал таъмирлаш бўйича соҳада қўшимча харажатлар юзага келган. Бу харажатлар 3 йил олдин тасдиқланган амалдаги тарифларда кўзда тутилмаган.

Учинчидан, вилоятларда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш режалаштирилган. Бунинг учун ичимлик суви ва канализация тармоқлари, сув ҳамда канализация иншоотлари барпо этилиши зарур. Бундан ташқари, иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади. Шундан келиб чиқиб, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланмоқда.
Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, ичимлик сувини ишлаб чиқириш ва уни истеъмолчиларга етказиб берилишидаги асосий муаммо – мавжуд 10 942 та сув иншоотининг 2 318 таси (21,2 фоизи), 89 минг км марказий ва ички тармоқларнинг 23,6 минг км (26,5 фоизи) қисми таъмирталаб ҳолатга келиб қолганидир. Ичимлик сувининг ўртача йўқотилиши республика бўйича 25,7 фоизни ташкил этиб, шундан технологик сарфлар 10,6 фоиз, таъмирталаб тизимларда вужудга келаётган авариялар натижасидаги йўқотишлар 15,1 фоизни ташкил этади.
Таклиф этилаётган янги тарифлар орқали келадиган қўшимча маблағлар ҳисобига тармоқлар жорий ва мукаммал таъмирланиб, авария ҳолатларини қисқа муддатларда бартараф этиш имкони яратилади. Бу эса, албатта, сув йўқотишлар даражасини қисқартиришга хизмат қилади.

👉akmal_murodov👈
Forwarded from Daryo — LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Eng arzon tarifimiz Toshkent shahrida. Poytaxtliklar ming litr suv uchun 400 so‘m to‘lamoqda. Vaholanki, tannarxi 620 so‘m. Bu nafaqat Markaziy Osiyoda, balki dunyodagi eng arzon narx hisoblanadi” — “O‘zsuvta’minot” axborot xizmati rahbari

📹 To‘liq videoni ko‘rish

@daryo_live
Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Xodimlarimiz qarzdorliklarni undirish uchun mijozlarning uyiga borganda, ularga nisbatan kuch ishlatilyapti, kuni kecha Namanganda besh kishi ikki nafar xodimimizni urib, og‘ir jarohat yetkazgan” – “O‘zsuvta’minot” vakili tizimdagi vaziyat haqida

📹 To‘liq videoni ko‘rish

@daryo_live
Forwarded from O‘zsuvta'minot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Еженедельный дайджест об итогах проделанной на прошлой неделе работы, подготовленный пресс-службой АО "Узсувтаъминот".

Содержание дайджеста:

00:42 - Исполняющий обязанности председателя правления АО «Узсувтаъминот» Дилшод Азимов посетил Бухарскую область;

02:04- По всей стране изменения в тарифы на услуги питьевого водоснабжения и водоотведения были внесены три года назад;

02:51 - Между АО "Узсувтаъминот" и Корпорацией водных ресурсов Республики Корея («K-water») подписан Меморандум о взаимопонимании "О стратегическом сотрудничестве и оказании технической помощи в области водных ресурсов";

03:27 - По поручению исполняющего обязанности председателя правления АО «Узсувтаъминот» в регионах нашей страны организованы специальные штабы;

05:23 - По инициативе председателя правления АО "Узсувтаъминот" в целях формирования в сознании подрастающего поколения бережного отношения к воде, ее рационального использования в образовательных учреждениях республики проводятся открытые уроки;

07:43 - Компетентными сотрудниками АО «Узсувтаъминот» в соответствии с поручением исполняющего обязанности председателя правления АО «Узсувтаъминот» Дилшода Азимова проводятся рейды по выявлению незаконных подключений к водопроводной сети и нерационального использования питьевой воды;

09:23 - Улучшается питьевое водоснабжение граждан Кашкадарьинской области;

10:07 - В Наманганской области улучшению питьевого водоснабжения населения уделяется особо внимание;

11:10 - В Джизакской области подходит к завершению работа в рамках проекта «Улучшение системы питьевого водоснабжения Джизакской области за счет использования вод реки Зарафшан»;

12:03 - В Бухарской области проводится широкомасштабная работа по обеспечению жителей питьевой водой;

13:08 - В Республике Каракалпакстан принимаются меры по обеспечению жителей питьевой водой.

|🗝Cabinet       |🌐Website
|🤖Bot                |Telegram
|💬Facebook    |🌐Instagram
|
📹YouTube      |🕊 Twitter
|💬Chat | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O‘zsuvta'minot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#suvni_asrang
#beregite_vodu
#save_water

|🗝Cabinet       |🌐Website
|🤖Bot                |Telegram
|💬Facebook    |🌐Instagram
|
📹YouTube      |🕊 Twitter
|💬Chat | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Haligacha suv – Xudoning ne’mati-ku, nega pul to‘lashimiz kerak, deydigan yurtdoshlarimiz bor","O‘zsuvta’minot" AJ axborot xizmati rahbari Akmal Murodov

Uning ma’lum qilishicha, respublika bo‘yicha ichimlik suvidan qarzdorlik 1 trillion 360 milliard so‘mdan oshdi. Toshkent shahridagi qarzdorlik 250 mlrd, Toshkent viloyatida esa 140 mlrd so‘m qarzdorlik mavjud. Bu summa yillar davomida shakllanib kelgan.

@daryo_live
📢 13 октябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: "Tashkent Textile Week" халқаро тўқимачилик ҳафталиги ва "UztextileExpo Autmn 2023" халқаро кўргазмаси тўғрисида
⚫️Иштирок этади: "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси раҳбарияти ва соҳа ташкилотлари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: "InnoWeek.Uz-2023" халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги хусусида
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва тизим ташкилотлари раҳбарлари
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Ичимлик суви истеъмоли ва тўлов маданиятини янада шакллантириш борасида қилинаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O‘zsuvta'minot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BRIFING

Ichimlik va oqova suv tariflari o‘zgarishi qanday omillarga bog‘liq?

Tariflar qay tartibda shakllantiriladi?

Qaysi viloyatlarda tariflar o‘zgargan va o‘zgarishi kutilmoqda?

👉Tariflar xususidagi shu kabi dolzarb savollarga "O‘zsuvta’minot"AJ Axborot xizmati rahbari Akmal Murodov ishtirokida AOKAda o'tkazilgan "Ichimlik suvi isteʼmoli va to‘lov madaniyatini yanada shakllantirish borasida qilinayotgan ishlar" mavzusidagi brifingda tanishing.

|🗝Cabinet       |🌐Website
|🤖Bot                |Telegram
|💬Facebook    |🌐Instagram
|
📹YouTube      |🕊 Twitter
|💬Chat | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега «Ўзсувтаъминот» АЖ қарздорлиги мавжуд аҳолининг қарзини ундириш учун судга мурожаат қилмай, ичимлик суви тармоғидан узиб қўймоқда?

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Forwarded from O‘zsuvta'minot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Suvni kelajak avlodlar uchun asraylik!

|
🗝Cabinet       |🌐Website
|🤖Bot                |Telegram
|💬Facebook    |🌐Instagram
|
📹YouTube      |🕊 Twitter
|💬Chat | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O‘zsuvta'minot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Suvni_asrang

❗️📌Kelajakka befarq qaramang!

|🗝Cabinet       |🌐Website
|🤖Bot                |Telegram
|💬Facebook    |🌐Instagram
|
📹YouTube      |🕊 Twitter
|💬Chat | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM