Akmal Murodov
396 subscribers
8.18K photos
3.95K videos
14 files
6.15K links
"O‘zsuvta’minot" AJ Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali

Rasmiy sayt: uzsuv.uz

Murojaat uchun: @uzsuv_oav
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифининг биринчи манзили янги ташкил этилган Кўкдала тумани бўлди.
Ташриф арафасида ушбу туманда тикувчилик корхонаси ишга туширилди. Давлатимиз раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди, хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
Туман маркази - Еттитом шаҳри инфратузилмасини яхшилаш лойиҳаси тақдимот қилинди. Аҳоли вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Первым пунктом в программе поездки Президента Шавката Мирзиёева в Кашкадарьинскую область стал новообразованный Кукдалинский район.
В преддверии визита в районе открылось швейное предприятие. Глава государства ознакомился с рабочим процессом на предприятии, побеседовал с женщинами.
Состоялась презентация проекта по улучшению инфраструктуры районного центра - города Еттитома. Прошла встреча с жителями района.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #Kukdala

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қашқадарё вилоятида биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилди. У ерда тарбияланганларнинг бир қисми яқинлари бағрига қайтган бўлса, бир қисми оилавий болалар уйларига қабул қилинган.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун шундай меҳрибон инсонлар - Ҳусан Холлиев ва Гулбаҳор Хонимова, Шокир Суюнов ва Гулбаҳор Ҳамидова, Бахтиёр Тўраев ва Гулбаҳор Алланазарова оилалари билан учрашиб, уларга миннатдорлик билдирди.

В Кашкадарьинской области одними из первых по республике закрылись дома Мехрибонлик №5 в Китабском районе и №4 в Камашинском районе. Некоторые воспитанники вернулись к родным, другие были приняты в семейные детские дома.
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев встретился с принявшими к себе детей семьями - Хусаном Холлиевым и Гульбахор Ханимовой, Шокиром Суюновым и Гульбахор Хамидовой, Бахтиёром Тураевым и Гульбахор Алланазаровой, выразил им слова благодарности.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #insoniylik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Меҳрибонлик уйларидан болаларни ўз қарамоғига олган оилаларга: "Ўзбек миллати кўп миллатли халқ эканлиги, болажон халқ эканлиги, эртанги кунига бефарқ эмаслигига яна бир бор бутун дунё ҳамжамиятига намуна бўляпсизлар"

Президент - семьям, принявшим на воспитание детей из домов Мехрибонлик: "Вы в очередной раз демонстрируете всему мировому сообществу, что узбекский народ - многонациональный народ, чадолюбивый народ, не безразличный своему будущему"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Сизлар ҳам менинг фарзандларимсизлар. Сизлар ҳам жонажон Ўзбекистонимизда муносиб, ҳамма билан тенг, баравар бўлиб яшашларингизни хоҳлайман"

Президент Шавкат Мирзиёев: "Вы тоже мои дети. Хочу, чтобы вы жили в нашем родном Узбекистане достойно, наравне со всеми, чувствуя себя полноценными"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Отабек Бакиров - Яна сув масаласида: масъулият икки томонлама бўлади

Жуда кўпчиликда, айниқса ичимлик суви таъминоти янгитдан йўлга қўйилаётган массивлар аҳолисида "сувга ҳам пул тўланадими" деган нотўғри қарашлар шаклланган.

Ҳар қандай товар ва хизмат каби сувнинг ҳам таннархи бўлиб, сувни ҳавзаларга тўплаш ё қудуқлардан чиқариш, тозалаш, етказиш, тақсимлаш - ҳаммаси пул туради. Сув таъминотида электр энергияси харажатининг ўрни жуда юқори.

Бундан 2,5 йил аввал сув таъминоти бўйича қарздорлик 500 млрд.сўмдан ортиқ экани айтилганди. Ҳозир қарздорлик миқдори қанчага етганини тасаввур қилиш қийин. Бу орада сувга тўловларни МИБ томонидан мажбурий ундирилиши тўхтатилди.

Агар лозим даражада тўловлар бўлмаса, истеъмолчиларнинг шахсий ва биргаликдаги масъулияти шаклланмаса, ичимлик суви билан таъминланган ва таъминланаётган ҳудудларда бир муддат ўтиб эксплуатация, техник таъминот, ремонт ишларининг деградацияси бошланади. Қарабсизки, кўп ўтмайди, миллиардлаб сарфланиб сув етказилган жойларда ҳам яна сув таъминоти тизими ишдан чиқа бошлайди.

Биз барқарор иқтисодий ўсиш давом этиши учун газ ва электр энергияси бўйича бозор принципларига ўтиш ҳақида, тарифларни эркинлаштириш борасида кўп қайғурамиз. Лекин сув бўйича бозор муносабатларига ўтиш масаласига келганида негадир сукут сақлашга ўрганганмиз. Чунки бу қарсак ё олқиш келтирмайди.

10, 20, 30 йилдан кейин минтақа ва мамлакатимизни сув билан боғлиқ кутаётган ёқимсиз истиқболларни инобатга олиб, сув таъминотида ҳам бозор муносабатларига тезроқ кириб боришимиз зарур. Сув ўзини ўзи тежаб, авайлаб қололмайди. Бу масалада популизмдан ҳам ёмон оқибатларни истеъмолчиларнинг масъулиятсизлиги - люмпенлашуви яратади.

Ҳа, айтгандай. Биламан, газга, электрга пулни вақтида тўлашга ўтдингиз. Чунки тўламасангиз ўчади. Сувга-чи? Сувга қачон охирги марта пул тўладингиз?

👉@akmal_murodov👈
Forwarded from KOMMUNAL
#ҚОНУНЧИЛИК

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида” Қонун қабул қилиняпти. Хўш, нималар ўзгаради?

Мазкур қонун лойиҳаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилди. Маълумки, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш жамиятнинг барча жабҳалари, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли учун зарур ҳисобланади, аммо бугунги кунда мазкур соҳа тўлиқ қонун билан тартибга солинмаган. Яъни, соҳани тартибга солувчи меъёрлар тарқоқ ҳолатда.
Мазкур қонун билан:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳар бир фуқарони ичимлик сув истеъмоли нормалари доирасида белгиланган сифатдаги ичимлик сув билан таъминлашни кафолатлайди;
- Истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида, ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг 14 та асосий вазифаси, 15 та мажбурияти, 5 та масалада жавобгарлиги белгиланмоқда, шунингдек, хизмат кўрсатиш тўхтатилиши мумкин бўлган ҳолатлар ва муддатлари аниқ кўрсатилмоқда
.
Бунда, ичимлик суви таъминотининг узлуксизлигини ва хавфсизлигини таъминлаши, ҳар қандай ҳолатда ҳам ичимлик сувни биринчи навбатда жисмоний шахсларнинг, озиқ-овқат саноати корхоналарининг ва тиббиёт ташкилотларининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларига йўналтириш, сув таъминоти режа асосида 12 соатдан кўп муддатга узилганда, аҳолини транспорт ёрдамида ичимлик суви билан таъминлаш каби меъёрлар киритилган.
Шунингдек, табиий офатлар рўй берганда, электр таъминоти тўхтатилганда, авария рўй берганда, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш аниқланганда ва ёнғин чиққан жойларга сув узатишни кўпайтиришга зарурат юзага келганда огоҳлантирилмаган ҳолда сув беришни тўхатиш ҳуқуқи белгиланган.
- қонунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, жумладан, келгусида истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган суммани сув таъминоти ташкилоти тўлиқ қайтариб беришидан ташқари, ушбу ҳолат суд томонидан қайд этилганда мазкур сумманинг ярмини истеъмолчи компенсация тарзда олиш ҳуқуқига эга бўлади;
- ичимлик сувни етказиш тизимлари масофадан маълумот узатувчи замонавий ҳисоблагич ва босим ўлчаш ускуналари билан жиҳозланиши ҳамда ичимлик сув таъминоти ташкилотлари томонидан диспетчерлик хизматлари орқали замонавий усул билан бошқарилиши белгиланмоқда;
- қонун лойиҳасига асосан, ичимлик сув ва оқова сув қувурларнинг истеъмолчилар ҳудудига биринчи кирган қисмигача ичимлик сув таъминоти ташкилоти масъул ҳисобланиши ҳамда мазкур чегара ҳудудида хизмат кўрсатилиши белгиланмоқда;
- ичимлик сув ва оқова сув чиқариш хизматлари бўйича жисмоний шахслар билан муддатсиз шартнома расмийлаштирилиши белгиланмоқда;
- транспортда ичимлик сув етказиш асоси, тартиби, талаби, шунингдек, транспортга қўйиладиган талаблар белгиланмоқда;
- ишлаб чиқариш ва етказиб бериш жараёнида ичимлик сув йўқотиш масаласи тарифларга тасир этувчи омил ҳисобланиб, ушбу масала тубдан такомиллаштирилмоқда;
- ичимлик сув таъминоти ташкилоти томонидан меъёридан ортиқча сув йўқотилганда ўн баравар орттирилувчи коэффициентда сув солиғи ҳисобланиши белгиланмоқда;
- тарифлар жамоатчилик муҳокамаси ўтказилгандан сўнг ичимлик сув таъминоти ташкилотлари томонидан ҳудудий монополияга қарши курашиш ва молия органларига киритилиб, улар томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилиши ҳамда таклифларни рад этиш, қайта кўриб чиқиш ёки қабул қилиш ҳақида ўз хулосаларини тақдим этишлари белгиланмоқда;
- бугунги кунга қадар марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти ва бошқа манбалардан шахсий эҳтиёжлар учун сув сарфланиши натижасида ҳосил бўлган оқова сувлар миқдори амалда олинган ичимлик сув миқдорига нисбатан икки баробар деб ҳисобланиш тартиби бекор қилинмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди ва Сенатга юборилди.