Akmal Murodov
440 subscribers
7.95K photos
3.81K videos
14 files
5.95K links
"O‘zsuvta’minot" AJ Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali

Rasmiy sayt: uzsuv.uz

Murojaat uchun: @uzsuv_oav
Download Telegram
Қашқадарё вилояти ижтимоий тармоқлари орқали 10-февраль куни эълон қилинган видеоматериалда Қамаши тумани Чим қишлоғидан тадбиркор Х. Бобожонов Президентга мурожаат қилган. Унда Чим қишлоғини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадидаги ҳаракатларига вилоят сув таъминоти корхонаси томонидан босимлар бўлаётгани, тадбиркорни аҳолига ичимлик суви етказиб бериш учун тузган шартномасини вилоят сув таъминоти корхонаси томонидан сабабсиз чўзиб келиниб, тадбиркор 5 ой ўз фаолиятини амалга оширишда ишлатган ичимлик суви учун 37 млн сўм тўлагани, лекин сув оқава корхонаси тадбиркорга 775 млн сўм жарима тайинлагани айтиб ўтилган.
————————————————————
Ушбу масалага ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суд жараёнлари бошланган. Суд ишлари ниҳоясига етиб, якуний қарор қабул қилингач, яна тўлиқ маълумот берилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда оқава сув қувурларидан қон оқаётганлиги бўйича хабарлар тарқалди. Ҳолатни "Янги Давр" мухбири ўрганди.

@yangidavr_rasmiy
МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд вилояти Қўшработ туманида тоза ичимлик суви исроф қилинаётгани, бу ҳақда тегишли мутасаддиларга билдирилганда, улар муаммонинг ечимини топиш ўрнига мурожаатчиларга таҳдид ва дағдаға қилишаётганидан шикоят қилинган ҳамда масъул шахслардан ҳолатни назоратга олишлари сўралган. ——————————————— Бу мурожаатнинг аниқ манзили келтирилмаганлиги сабабли муаммони ўрганишнинг иложи бўлмади.

#Samarqand_viloyati
МУНОСАБАТ Тўрт суткадан бери Юнусободдаги 3-тор “Янгишаҳар” кўчасида учта жойда ичимлик суви қувури ёрилиб, 5-сонли болалар шифохонаси ҳовлисига оқиб ётганидан шикоят қилинган ҳамда мутасадди ташкилотдан назоратга олишлари сўралган. ———————————————- Муаммо бартараф этилган. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ томонидан ёрдам кўрсатилди.

#Toshkent_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛠A.Temur suv uzatish inshoоtiga qarashli diametri 730 mm bo’lgan magistral ichimlik suvi tarmog’idagi nosozlik bartaraf etildi.

#Jizzax_viloyati

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлиги 34 миллиард сўмдан ошган.

Эътиборлиси қарздорларнинг маълум бир қисмикам таъминланган оилалар эмас балки мутасадди раҳбарлар экани аён бўлди

@yangidavr_rasmiy
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Президентом России Владимиром Путиным.
Обсужден ряд актуальных вопросов двустороннего сотрудничества.
Главы государств рассмотрели ход практической реализации договоренностей, достигнутых по итогам контактов на высшем уровне.
Состоялся также обмен мнениями по международной и региональной повестке, в том числе складывающейся ситуации вокруг Украины.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
МУНОСАБАТ Урганч шаҳри 10-сонли мактаб олдидаги йўл ўртасида жойлашган сув қувурининг бетон қопқоғи йўқ бўлиб, мактаб ўқувчиларининг беҳосдан тушиб кетиш эҳтимоли катталигидан шикоят қилинган. —————————————————- Ушбу мурожаат "Хоразм сув таъминоти" МЧЖ томонидан ўрганилиб, муаммо бартараф этилди. #Xorazm_viloyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Сув таъминоти тизимида янги лойиҳалар
#26feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.

Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим.
Forwarded from O‘zsuvta'minot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹"Murojaat va munosabat" dasturi

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
Forwarded from O‘zsuvta'minot
​​Ҳурматли юртдошлар!

Сизнинг ҳудудингизда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари бўйича муаммолар юзага келса ёки ечимини кутаётган масалалар бўлса, "Ўзсувтаъминот" АЖнинг ҳудудлардаги қуйида кўрсатилган манзилларига мурожаат қилишингиз мумкин.
----------------------
Дорогие соотечественники!

В случае возникновения или наличия проблем по услугам питьевого водоснабжения и канализации в вашем регионе вы можете обратиться по следующим адресам региональных предприятий АО "Узсувтаъминот"