Akmal Murodov
443 subscribers
7.91K photos
3.78K videos
14 files
5.91K links
"O‘zsuvta’minot" AJ Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali

Rasmiy sayt: uzsuv.uz

Murojaat uchun: @uzsuv_oav
Download Telegram
Йўлларда инсон хавфсизлигини кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йўл ҳаракатига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш вазифаси қўйилди. Барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилиши таъкидланди.
Автомактаблар ва имтиҳон марказларига бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш, ҳайдовчиликка ўқитиш самарадорлиги ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам усиления безопасности дорожного движения.
Поставлена задача усовершенствовать нормы законодательства в области дорожного движения. Во всех регионах будет реализована национальная программа «Безопасные дороги и безопасность пешехода».
Даны указания по пересмотру требований к автошколам и экзаменационным центрам, повышению эффективности обучения вождению и квалификации преподавателей.

#Mirziyoyev #videoselektor #yulharakati #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан ўзгартиришга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш
#11feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Хоразмда ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган чора -тадбирлар
#11feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланмоқда
#12feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари
#12feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаммаси инсон қадри учун
8 та оилага меҳр улашилди

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан Олтинкўл туманидаги 8 тага оилага меҳр-мурувват кўмаги кўрсатилди. Бу ҳақида “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион-тахлилий дастури орқали танишамиз.

https://t.iss.one/uzsuvandijon
Forwarded from O‘zsuvta'minot
✔️ Respublika bo’yicha ichimlik suvi ta’minoti uchun tasdiqlangan tarif darajalari
————————————
✔️ Тарифы, утвержденные по республике для питьевого водоснабжения

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Мамлакатда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди;
- Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи - Президент ишга туришилган ва қурилаётган объектлар билан танишди, маҳалла фаоллари билан учрашди ҳамда ҳокимлар ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди;
- Йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш масаласи - ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилади
.

Кўрсатувни бугун, 12 февраль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 13 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from Daryo — LIVE
​​«Энг оғир ҳудуд — Қашқадарё, у ерга нима ёрдам керак бўлса берамиз». Шавкат Мирзиёев сув тизими йўқ бўлган ҳудудлар ҳақида

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни бўлиб ўтган ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилишда оғир ҳудудларга бериладиган ёрдам ҳақида гапирди. Бу «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида 317 та маҳаллада сув тизими йўқ.

«41 та маҳаллада умуман сув йўқ, десак бўлади. Шундай маҳаллаларда инсонлар мингга яқин водовозлар билан 100 минг сўмдан 300 минг сўмгача сувни сотиб олиб, ўз уйининг олдидаги қудуққа тўкиб, 20 кун, бир ой вақт давомида шундан фойдаланяпти. Бу сувдан инсонлар молига ҳам, кир ювишга ҳам ишлатяпти, ўзи ҳам шундан истеъмол қиляпти», — дейди Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов.

Шавкат Мирзиёев унинг гаплари тўғрилигини тасдиқлаб, «ҳаммасини тўғри айтадиган вақт-соат келганини» таъкидлади. Президент Қашқадарё вилояти ҳокимига алоҳида гуруҳ юборишини айтиб ўтди.

«Энг оғир ҳудуд — Қашқадарё, у ерга нима ёрдам керак бўлса берамиз», — дея қўшимча қилди президент.

Йиғилишда Бухоро вилоятида бугунги кунда 140 та маҳалла аҳолиси ичимлик суви муаммосидан азият чекаётгани алоҳида таъкидланди. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бу масалаларда қилинаётган ишларни алоҳида қайд этиб ўтди.

«Айрим туманларда сув билан таъминот масаласи жуда паст, буни ҳам тан олиб айтамиз. Булар Шофиркон, Ғиждувон туманлари. Пешку билан Ромитанга ўтган йили 85 миллиардга 37 километрдан Бухородан сувни тортдик. Ҳозирда эса Шофиркон ва Ғиждувон туманларимиз бизда энг оғир ҳудудлар ҳисобланади», — дейди у.

«Ўзи Бухорога 30 йилдан бери йўл билан сувга пул берилмаганди. Биз 30 йил давомида уларга эътибор бермаган эдик. «Қилса бўлар экан-ку», деган ибора халқимизда пайдо бўлди. Бу чакана масала эмас, шуни инобатга олиб, қаттиқроқ ҳаракат қилиш керак», — деди президент Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповга.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1 500 таси яроқсиз ҳолатга келган. Оқибатда қарийб 800 та маҳалладаги 2 миллион аҳолининг сув таъминоти ёмонлашган. Зомин, Нурота ва Қўшработ конларида қудуқлар қазиш ҳамда Зарафшон ва Чирчиқ дарёлари ўзанидан қум-шағал олиш назоратсиз, пала-партиш амалга ошириш оқибатида ушбу ҳудудларда ерости чучук сув захиралари 30 метргача пасайган.

Шавкат Мирзиёев бу борада йўлга қўйилган қонунбузарликларни кескин танқид остига олиб, прокуратура органларига бу каби ҳолатларга чек қўйиш бўйича топшириқ берди.

«Бунда қонунга зид ишлаётганларга жазо муқаррарлиги таъминланиши керак. Бирорта валломат қонунсиз иш қилган бўлса ҳаммасига қонун устуворлигини кўрсатиш керак. Хоҳлаган одам хоҳлаган еридан ковлаб ётибди», — деди Шавкат Мирзиёев.

@daryo_live
Forwarded from Xalqaro press klub
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар доимгидек “Ҳафта акцентлари” кўрсатувининг бу сонида ҳафтанинг энг муҳим масалаларига акцент берамиз.

🎥 Лойиҳанинг навбатдаги сонини бугун, 13 февраль куни соат 13:00 да "UzReport" телеканалида томоша қилинг.

Ўтказиб юборманг!😊

____

В очередном выпуске передачи "Ҳафта акцентлари" (Акценты недели) мы, пожалуй, как всегда обратим Ваше внимание на важные и актуальные вопросы, поднятые на уходящей неделе.

🎥 Смотрите очередной выпуск передачи сегодня, 13 февраля в 13:00 на телеканале "UzReport".

Не пропустите! 😊

@IPCUzbekistan
Forwarded from Killed Captain
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
HAFTA_AKSENTLARI_12-02-2022++logo
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aholini toza ichimlik suvi bilan ta'minlash va oqava suv tarmoqlarda zarur chora tadbirlar amalga oshirish borasida viloyatimizda aniq va manzilli ish olib borilmoqda.

Jamiyatning ishlab chiqarish texnika bo'limi boshlig'i Sherzod Abduraxmonov 2022 yilda amalga oshiriladigan ishlar to'g'risida Navoiy viloyati radiosining "Yangiliklar" informatsion dasturi orqali ma'lumot berdi
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги тўрт йилда тармоқни трансформация қилиш бошланиб, “Ўзавтосаноат”га хорижий мутахассислар олиб келингани таъкидланди.

Хорижий компаниялар иштирокида янги корхоналар ташкил этиш ва акциз солиғини бекор қилиш орқали соҳада рақобат муҳити яратилди.

Натижада ўтган тўрт йилда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 баробарга, тармоқ экспорти эса 2,7 баробарга ошди. Шунингдек, 2,6 минг турдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

“UzAuto Motors” “Fitch Ratings” ва “Standart and Poor’s” халқаро агентликларидан “барқарор” кредит рейтингларини олиб, халқаро молия бозорида 300 миллион долларлик евробонд жойлаштирди.
Президентимиз соҳага масъул “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Ш.Умурзоқовга ишлаб чиқаришни ошириш ва аҳолимизнинг талабини тўлиқ қондириш бўйича тинимсиз ишлаши шартлиги кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, жаҳонда микрочиплар ишлаб чиқариш ва халқаро логистика билан боғлиқ муаммолардан келиб чиқиб янги ёндашув ва ечимлар топиш зарур.

Умуман, машинасозлик тармоғи саноатнинг “драйвер” соҳаларидан бири бўлиши кераклиги таъкидланди.

Бу борада, беш йиллик Тараққиёт стратегиясида автомобиль ишлаб чиқаришни 1,4 баробарга, экспортини эса 2 баробарга ошириш белгилаб олинган.

Шу муносабат билан 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Ш.Умурзоқов зиммасига бир ҳафта муддатда автомобиль савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупцион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.
Йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.

Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.

"Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда", деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:

- таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;

- 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;

- 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (“Tracker”, “Оnix” ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.