Akmal Murodov
401 subscribers
8.11K photos
3.93K videos
14 files
6.12K links
"O‘zsuvta’minot" AJ Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali

Rasmiy sayt: uzsuv.uz

Murojaat uchun: @uzsuv_oav
Download Telegram
❗️Тошкент шаҳри туманларининг
ичимлик суви билан таъминланиш даражаси
(соат 01:00)

Мирзо Улуғбек тумани 70%

Олмазор тумани 60%

Учтепа тумани 60%

Яшнобод тумани 70%

Юнусобод тумани 90%

Сергели тумани 90%

Бектемир тумани 60%

Чилонзар тумани 70%

Шайхонтоҳур тумани 60%

Яккасарой тумани 50%

Миробод тумани 70%

Янги ҳаёт тумани 60%

👉@akmal_murodov👈
#Tezkor

❗️Тошкент шаҳри туманларининг
ичимлик суви билан таъминланиш даражаси
(соат 02:00)

Мирзо Улуғбек тумани 85%

Олмазор тумани 60%

Учтепа тумани 75%

Яшнобод тумани 75%

Юнусобод тумани 90%

Сергели тумани 90%

Бектемир тумани 90%

Чилонзар тумани 75%

Шайхонтоҳур тумани 75%

Яккасарой тумани 60%

Миробод тумани 70%

Янги ҳаёт тумани 65%

📌 Бизни кузатишда давом этинг!

👉@akmal_murodov👈
#Tezkor

❗️Тошкент шаҳри туманларининг
ичимлик суви билан таъминланиш даражаси
(соат 02:00) 75,8 %

📌 Бизни кузатишда давом этинг!

👉@akmal_murodov👈
#Tezkor

❗️Тошкент шаҳри туманларининг
ичимлик суви билан таъминланиш даражаси
(соат 03:00)

Мирзо Улуғбек тумани 100%

Олмазор тумани 100%

Учтепа тумани 100%

Яшнобод тумани 100%

Юнусобод тумани 100%

Сергели тумани 100%

Бектемир тумани 90%

Чилонзар тумани 95%

Шайхонтоҳур тумани 100%

Яккасарой тумани 95%

Миробод тумани 100%

Янги ҳаёт тумани 95%

📌 Бизни кузатишда давом этинг!

👉@akmal_murodov👈
#Tezkor

❗️Тошкент шаҳри туманларининг
ичимлик суви билан таъминланиш даражаси
(соат 03:00) 89,6 %

📌 Бизни кузатишда давом этинг!

👉@akmal_murodov👈
Forwarded from O‘zsuvta'minot
#Tezkor

❗️Бухоро вилояти туман, шаҳарларининг
ичимлик суви таъминоти ўз меъёрига тушди
(соат 04:55)

📌 Бизни кузатишда давом этинг!

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
📢 Бугун Халқаро пресс-клуб сессияси бўлиб ўтади

Унда Ўзбекистон Республикаси
● энергетика,
● транспорт,
● фавқулодда вазиятлар,
● уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш,
● ички ишлар,
● соғлиқни сақлаш,
● қишлоқ хўжалиги вазирликлари
ҳамда «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзтрансгаз» ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ мутасаддилари иштирок этади.

📺 Жонли эфирни соат 13:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканалларида томоша қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Tezkor

25 январь 19:00дан (энергия таъминоти тикланганидан сўнг) 26 январь 13:00га қадар республика миқёсида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар сони: 510 та

❗️ Мурожаатлар келиб тушиши давом этяпти
.

📞 12-55 ягона қисқа рақами 24/7 тартибида фаолият юритмоқда!

👉@akmal_murodov👈
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг 25 январь куни юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида кузатилган узилишларга бағишланган сессияси

Савол. Энергия тиклангандан сўнг, аҳолига сув етказиб бериш ҳам изига тушдими? Ҳозир бу борада ҳолат қандай?

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибида давлат ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бошланади.

Унда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Барчангизга маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳаётида ғоят муҳим давр бошланмоқда. Бу – янги тараққиёт ва миллий юксалиш давридир.

35 миллиондан иборат кўпмиллатли халқимиз дунёдаги ривожланган давлатларга хос ҳаёт даражасига эришиш, адолатли, эркин ва обод жамият қуришдек улуғвор мақсадлар билан яшамоқда.

Бугун биз жонажон Ўзбекистонимизнинг узоқ муддатга мўлжалланган истиқболи билан боғлиқ бўлган ўта муҳим масалани муҳокама қилиш учун йиғилдик", деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳақида:

"Ҳаммангиз хабардорсиз, ўтган йили сайловолди дастури доирасида ҳудудларга ташрифларда “Инсон қадри учун” тамойилини барча ислоҳотларимизнинг бош мезони сифатида белгиладик.

“Давлат – инсон учун” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини бевосита халқимиз билан маслаҳатлашиб, одамларимизнинг фикр ва таклифлари асосида ишлаб чиқдик. Ушбу стратегияда:

- яқин ва ўрта истиқболда Ўзбекистоннинг тараққиёт тенденциялари қандай бўлади?

- келгусидаги фаолиятимизни белгилайдиган айнан қайси мақсад ва вазифалар биз учун энг долзарб ва устувор ҳисобланади?

- давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳа ва йўналишларини комплекс ривожлантириш учун асосий эътиборни нималарга қаратишимиз керак?

- кейинги йилларда қабул қилинган қонун ва қарорларимиз, дастур ва режаларимизни янги даврда қандай давом эттиришимиз, уларга қандай қўшимча ва ўзгартиришлар киритишимиз керак, деган саволларга чуқур ва атрофлича жавоб берилган".
"Инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас" - Президент.

Давлатимиз раҳбари халқимиз бугунги кенг кўламли ўзгаришларга катта ишонч билан қараб, тезроқ уларнинг самарасини кўришни истаётганини таъкидлади.

"Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.

Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз.

Бу мақсадга эришиш учун эса дунёдаги ноёб демократик тузилма бўлган маҳалла институтининг катта имкониятларидан самарали фойдаланиш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, пировард натижада маҳаллани жамиятимизнинг ҳал қилувчи бўғинига айлантириш вазифасини ўз олдимизга қўймоқдамиз.

Мухтасар айтганда, маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, бутун мамлакат обод бўлади", деди Президент.
Йиғилишда 2022 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасининг муҳокамаси жараёнида аҳолидан 17 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани, уларнинг барчаси йўналишлар бўйича ўрганилиб, дастур лойиҳаси 300 дан ортиқ янги ташаббус билан тўлдирилгани маълум қилинди.

"Одамларимизнинг дастур муҳокамасидаги фаоллиги, уларнинг ислоҳотларга бўлган ишончи ва дахлдорлиги ортиб бораётгани халқимиз юртимиздаги ўзгаришлар жараёнини, ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаётганидан яна бир бор далолат беради", деди Президент.

Давлатимиз раҳбари муҳокамаларда фаол иштирок этган барча юртдошларимизга чуқур миннатдорчилик билдирди.
Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш бўйича “Инсон қадри учун 100 та мақсад” белгилаб олинди.

Ушбу мақсадларга эришиш учун жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбирни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

"Барча саъй-ҳаракатларимиз, ажратилаётган маблағлар маҳалла ва хонадонларгача аниқ етиб бориши ва ҳар бир оила фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шарт.

Бунинг учун республика, вилоят, туман ва шаҳар ҳамда маҳалла даражасидаги барча раҳбарлар бор куч ва ресурсларини тўлиқ сафарбар қилишлари зарур", деди Президент Шавкат Мирзиёев.
"Бундан буён фаолиятимизни мутлақо янгича, яъни, “инсон–жамият–давлат” тамойили асосида ташкил этамиз" - Президент.

Давлатимиз раҳбари стратегиянинг инсон қадрини юксалтириш ва халқпарвар давлат барпо этиш йўналишидаги вазифаларни кўрсатиб ўтди. Жумладан, булар:

- маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш;

- халқ билан мулоқот механизмларини такомиллаштириш;

- “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа ҳудудий дастурларни жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиш;

- давлат органларини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш;

- электрон давлат хизматларининг улушини амалдаги 54 фоиздан 90 фоизга етказиш.

- жамоатчилик фикрини мунтазам ва илмий асосланган ҳолда тизимли ўрганиш. Бунинг учун, “Ижтимоий фикр” маркази фаолияти такомиллаштирилиб, алоҳида Социология институти ташкил этилади.
Адолат ва қонун устуворлигини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш йўналишидаги вазифаларни қайд этар экан, Президентимиз "Бизнинг бу борадаги позициямиз оддий, шу билан бирга, ўзгармас ва қатъийдир. Яъни, “Жамиятимизда қонун – устувор, жиноятга жазо – муқаррар” деган принципни оғишмай амалга оширишда давом этамиз", деди.

Энг асосий вазифа – мамлакатимизнинг дунёдаги қонун устуворлиги индекси юқори даражада бўлган давлатлар қаторидан жой олишга эришишдан иборатлиги қайд этилди.

Мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш, маъмурий судлар ваколатларини кенгайтириш орқали фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим яратиш зарур.
Барча иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимлар олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

- ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард доллардан ошириб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,4 бараварга кўпайтириш ва камбағаллик даражасини камида 2 бараварга қисқартириш;

- жорий йилда инфляция даражасини 9 фоиздан оширмаслик;

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 10 триллион сўм кредитларни “маҳаллабай” кафолатли етиб боришини таъминлаш;

- бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик;

- деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 бараварга ошириб, аграр тармоқда йиллик ўсишни камида 5 фоизга етказиш.

- яқин беш йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш.
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида стратегияда белгиланган вазифалар:

- мактаб таълими сифатини ошириш, келгуси беш йилда мактабларда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш;

- барча ҳудудларда мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш;

- камида 10 та олийгоҳнинг нуфузли халқаро рейтингларга киришини таъминлаш;

- хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар
турар жойлари
ни барпо этиш;

- бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратиладиган маблағларни 3 бараварга ошириш;

- бирламчи тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, рақамли тиббиётни кенг жорий қилиш.
"Кимки маънавият масаласи – бу фақат Маънавият ва маърифат маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши деб ўйласа, хато қилади" - Президент.

"Маънавият – жамиятдаги барча сиёсий-ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва сифатини белгилайдиган пойдевордир. Бу пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, халқимиз ҳам, давлатимиз ҳам шунча кучли бўлади", деди давлатимиз раҳбари.

Стратегиянинг маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш йўналиши бўйича Президент қуйидаги вазифаларнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди:

- мавжуд 12 мингдан зиёд кутубхона имкониятларидан самарали фойдаланиб, китобхонликни оммалаштириш;

- жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини 33 фоизга етказиш;

- мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш.
Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда кечаги воқеалар - минтақавий энерготизимда рўй берган носозликлар ва уларнинг оқибатларига тўхталди.

"Биз бугунги кунда глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Мана, куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим" деди давлатимиз раҳбари.