AMMOFOS-MAXAM AJ | Rasmiy kanal
956 subscribers
3.04K photos
229 videos
1 file
912 links
“Ammofos-Maxam” AJ Axborot xizmatining rasmiy kanali

Rasmiy veb-sayt:
www.ammofos-maxam.uz

Instagram: instagram.com/ammofos_maxam_aj/

Facebook: https://www.facebook.com/ammafosmaxam

Youtube: youtu.be/UzCZXpnN1ac
Download Telegram
Куни кеча “Аммофос-Максам” АЖнинг Кимёгарлар маданият марказида спектакль томошалар, актёрлар билан ижодий учрашув ва дам олиш концертлари ташкиллаштирилди. *************************
Корхона раҳбарияти ҳамда Ёшлар ташкилоти кенгаши ташаббуси билан корхона ёшлар иштирокида Тошкент шаҳар “Муқумий” театрининг жамоа аъзолари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти Малика Қаюмова ва Ўзбекистон халқ артисти Маруф Атаджанов иштирокларида “Супер қайнона” спектакль намойиши бўлиб ўтди
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Шавкат Мирзиёев кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 март куни кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, мамлакатда углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича катта салоҳият бор. «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан бу борада 1 миллиард 355 миллион долларлик 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Шундан қарийб 60 миллион долларлик 8 та лойиҳа 2021 йилда ишга туширилади. Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятларида жойлашган ушбу корхоналарда 11 турдаги янги маҳсулот ўзлаштирилади. Йилига 450 миллиард сўмлик товарлар ишлаб чиқарилиб, 15 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш ҳамда қарийб 30 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади. Ушбу корхоналарда 260 киши иш билан таъминланади.

Бундан ташқари, айни пайтда умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион доллардан зиёд бўлган 18 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.

Умумлаштириб айтганда, 2021 йилги ва истиқболдаги барча лойиҳалар натижасида 3 миллард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати яратилади, тармоқнинг экспорт салоҳияти 1 миллиард 300 миллион долларга етади. Янги корхоналарда 3 минг 500 га яқин иш ўрни ташкил этилади.

Яна бир муҳим жиҳати, ушбу корхоналар фаолияти йўлга қўйилганидан сўнг табиий газни чуқур қайта ишлаб олинадиган янги маҳсулотлар қиймати 2 миллиард 100 миллион доллардан ошади. Яъни қўшилган қиймат 14 баробар кўпаяди.

Кимёвий хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар негизида талаб юқори бўлган товарлар ишлаб чиқариш қувватларини яратиш мақсадида «Навоийазот» ва «Фарғонаазот» акциядорлик жамиятларида ҳамда Қорақалпоғистонда 3 та йирик технологик кластерни барпо этиш режалаштирилган.

Хусусан, «Навоийазот»да умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион долларлик 16 та лойиҳа, «Фарғонаазот»да жами 334 миллион долларлик 4 та лойиҳа, Қорақалпоғистон Республикасида салкам 687 миллион долларлик 3 та лойиҳа амалга оширилади.

Давлат раҳбари ишлаб чиқариш ва илм-фан ўртасида интеграцияни ривожлантириш масаласига доим алоҳида эътибор қаратади. Шу мақсадда Тошкентнинг Улуғбек шаҳарчасида илмий кимё кластерини ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Унга кўра, 60 гектар майдонда маъмурий ва ўқув бинолари, лабораториялар, Ўзбекистон—Корея илмий маркази, илмий ходимлар учун турар жойлар, ётоқхона, амфитеатр, боғ ва қуёш электр станцияси барпо этиш кўзда тутилган. Бу ерда 8 минг нафар талаба таҳсил олиши ҳам мумкин бўлади.

Шунингдек, мазкур илмий кластер Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти ҳамда Чирчиқ шаҳридаги ишлаб чиқариш лабораторияларини ўз ичига олади.

«Кимё саноатига жуда катта маблағ бердик. Энергия самарадорлиги жиҳатидан технологиялар янгиланди. Энди бу тармоқ қўшилган қиймат берадиган вақт келди. Жуда катта имкониятлар бор. Агар ҳар бир йўналиш бўйича миқдорини, сифатини, нархини жой-жойига қўйсак, экспорт 5—6 баробар ошади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари талаб этаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги-янги лойиҳалар шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

Батафсил

@daryo_live
«Ўзкимёсаноат» бошқарув раиси: «Умумий қиймати 4 млрд доллардан ортиқ лойиҳалар тақдим этилди»

👉 https://kun.uz/46821233

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узбекистан 24 I Аналитический репортаж о деятельности АО «Узкимёсаноат»

Веб-сайт ▫️ Telegram ▫️ Facebook ▫️ Instagram
Корхона миқёсида “Иқтидорли ёш мутахассислар” кўрик танловларини ўтказиш бўйича №265 сонли буйруғига асосан “Энг малакали ёш электр энергетика устаси” танловида ўтказилди ва ғолиблар аниқланди.
Республикамизда кенг нишонланаётган 9 май умумхалқ байрами – “Хотира ва Қадрлаш куни”ни юқори савияда нишонлаш максадида Олмалик шахрида, ташкилот ва давлат идора ходимларининг иштирокида “Мотамсаро она” хайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
«ҲАЙИТ» аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
«ҲАЙИТ» айёмингиз муборак бўлсин!
С ПРАЗДНИКОМ РАМАЗАН ХАИТ!!!

Закончил испытание Священный Рамадан,
С радостью встречайте Ураза Байрам.
Пусть несет он радость и веселье в дом,
Чтоб добро навечно поселилось в нем.

Дом пусть будет чашей, полной до краев,
Каждый будет счастлив,весел и здоров.
Чистоты желаю в душах и сердцах,
Пусть в дороге жизни бережет Аллах.
Кеча “Аммофос-Максам” АЖнинг цех ва бўлимларида меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислар ўртасида “Иқтидорли ёш мутахассислар” кўрик танловларининг “Энг малакали ёш таъмирловчи чилангар” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра, ғолиб сифатида Иккинчи экстракция фосфор кислота цехининг шаънини ҳимоя қилган Темур Турсуналиев “Энг яхши таъмирловчи чилангар”, дея эътироф этилди.
Таъмирлаш-қурилиш-монтаж цехининг яна бир вакили Абдурахим Эркабоев эса иккинчи ўринни эгаллади.
Учинчи экстракция фосфор кислота цех вакили Зиёдулла Ортикбоев учинчи ўрин билан кифояланди.
Вчера прошел конкурс среди молодых специалистов до 30 лет по специальности «Самый квалифицированный молодой слесарь ремонтник» согласно конкурсу «Молодые талантливые специалисты» среди работниках цехах и отделов АО «Аммофос-Максам»
По итогам конкурса победителем стал Турсуналиев Темур, защитивший честь Цеха экстракционного фосфорного кислоты - 2 как «Лучший сантехник-ремонтник».
Второе место занял еще один представитель ремонтно-строительно монтажного цеха Еркабаев Абдурахим.
Третье место занял представитель цеха экстракционного фосфорного кислоты - 3 Ортикбаев Зиёдулла.