Сўнгги етти йилликда Ўзбекистоннинг майда дисперс заррачалари билан ифлосланишидаги рейтинги.
IQAir маълумотларига кўра, сўнгги етти йилликда Ўзбекистон 2019 ва 2021 йиллар ҳавода майда дисперс заррачалари билан ифлосланишда юқори қийматларга эга бўлган.
2019 ва 2021 йилларнинг ёзи иссиқ ва жуда қурғоқчил ўтиши, пировардда ҳавода майда чанг заррачаларининг ортиб кетишига ҳам олиб келган кўринади. Хусусан, пойтахт ва республиканинг аҳоли зич истиқомат қилувчи ҳудудларида 2021 йил 4—9 ноябрь кунлари даҳшатли чанг бўрони ёпирилганди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон сўнгги 7 йилликда ҳаво ифлосланиши бўйича дунё рейтингида мамлакатлар орасида 9—ўриндан 23 ўрин орасида "тебранган".
2018-йил: 34.3 мкг/м³ (16-ўрин)
2019-йил: 41.2 мкг/м³ (9-ўрин)
2020-йил: 29.9 мкг/м³ (18-ўрин)
2021-йил: 42.8 мкг/м³ (12-ўрин)
2022-йил: 33.4 мкг/м³ (20-ўрин)
2023-йил: 28.6 мкг/м³ (23-ўрин)
2024-йил: 31.4 мкг/м³ (19-ўрин)
Эслатиб ўтамиз, миллий стандарт бўйича Ўзбекистон майда РМ2.5 дисперс заррачалари бўйича ифлосланиши йиллик рухсат этилган меъёри 35 мкг/м³ бўлиб, табиийки сўнгги уч йилликда республикада ифлосланиш бу чегарадан кам кузатилган.

Forwarded from Yoshlar - kelajagimiz ️️️
Бухорода 200 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланди: янги сув қувурлари тортилиб, муаммо ҳал қилинмоқда.
Ўзбекистонда аҳолига тоза ичимлик суви етмаган маҳалларар-у овуллар, қишлоқлар-у кўчалар борлиги ҳақ гап. Илгари бу муаммо йиллар давомида йиғилса йиғилган-у, ҳал қилинмаган.
Аҳвол охирги 7-8 йилда яхшиланяпти. Президент бугунги йиғилишда ҳам аҳолини ўйлантирган ушбу муҳим масала – ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича масъулларга вазифа қўйди.
Шавкат Мирзиёевнинг аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга масаласига бўлган қатъий эътиборидан сўнг жиддий натижаларга эришилгани рост. Бухоро вилояти мисолида айтадиган бўлсак, охирги йил давомида 120 км янги сув қувурлари тортилиши натижасида 200 минг аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилди.
Бундан аввал кўплаб маҳаллаларда сув таъминотида узилишлар кузатилган, одамлар сувни қудуқлардан ёки ташиб ичишга мажбур эди. Шу сабабли, эндиликда, янги лойиҳаларда сув йўқотишини камайтириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашга йўналтирилиши зарур эканлиги тушунтирилди.
Сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал қилиниши маҳаллий аҳоли учун катта қулайлик яратиб, саломатликни сақлаш, маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришда ҳам ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади.
Очиқ айтиш керак, давлат раҳбарининг ушбу йиғилиши сув таъминоти тизимида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга аниқ ечимлар билан ишлаш амалиёти яратилишига хизмат қилади.
@yoshlar_kelajagimiz_buxoro