ЧЕТ ЭЛДА ИШ
10.2K subscribers
3.97K photos
979 videos
27 files
3.78K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🌱Ассалому алайкум! муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍2🥰2
🇰🇷 Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасига рухсат этилган тармоқлар кўламини кенгайиши ҳамда ишга жойлашиш учун квоталар сони ошиши муносабати билан хизмат кўрсатиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни барқарор хавфсиз иш билан таъминлаш мақсадида тегишли тизимлар ўзгартирилган.

Шу муносабат билан Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги "EPS" маркази томонидан берилган UZEPS-23-03-сонли хатга асосан Корея Республикасида ХИЗМАТ кўрсатиш (СЕРВИС) соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун жорий йил 2-май (сешанба) 1 (бир кун давомида) онлайн рўйхатдан ўтиш ҳамда 6-июн кунидан корейс тили бўйича тест имтиҳонлари бошланиши режалаштирилмоқда.

❗️Рўйхатдан ўтиш ҳақида
t.iss.one/agency_andijan каналида қўшимча хабар қилинади.

❗️Номзодлар учун муҳим эслатма: Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида (аввал ишлаб чиқариш саноати соҳаси бўйича) UBT-EPS-Topik тест синовларида иштирок этиб, тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар хизмат кўрсатиш саноати имтиҳонларида иштирок этмасликлари, иштирок этган тақдирда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ҳар иккала имтиҳон натижалари ҳам бекор бўлиши эслатиб ўтилади.

‼️ЭСЛАТМА:
EPS-TOPIK тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ва ҳозирги кунда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг SPAS маълумотлар базасида анкета маълумотларини амал қилиш муддати бўлган ҳамда айни пайтда тест имтиҳонларида иштирок этаётган фуқароларга тавсия этилмайди).

➡️ Номзодлар учун таклиф қилинган соҳалар:
Фойдаланилган маҳсулотларни йиғиш, ташиш, қайта ишлаш ва хом ашёни қайта ишлаш, янги турдаги ва оддий қайта ишланган озиқ-овқатлар улгуржи савдоси,
озиқ-овқат ва тамаки маҳсулотлари соҳаси, музхона ишлари, ҳаво ва қуруқликдаги юкларни ташиш, китоб, журнал ҳамда аудио материлалларини чоп этиш.

🔻
Ушбу хабарни барча сўраган яқинларингизга юборинг

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍10🫡1
#26_апрел_вакансия

Хорижда ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

1️⃣ РФнинг ГК "Мерос" корхонаси Калуга, Челябинск, Липецк, Ставраполдаги иссиқхоналарга ишга таклиф қилади!

Суҳбат: 2023 йил, 26 апрел куни соат 11:30 да

Ёши: 21-45 ёшдаги аёл ва эркаклар

Иш тури:
Сабзавот етиштириш, териш ва бошқа иссиқхона ишлари

💵Ойлик маош: Ўртача 40 000 - 45 000 рубл (бажарилган ишга қараб ҳисобланади)

2️⃣ ООО "Новый Люди" (Москва вилояти) корхонасига:

Ёши: 21-45 ёшдаги эркаклар

Иш тури: - Парранда гўштини қайта ишлаш

💵 Ойлик маош бажарилган ишга қараб ҳисобланади

🏢Корхона томонидан: 3 маҳал иссиқ овқат, Ётоқ жой (бепул)

- Йўл чиптаси ва ҳужжат расмийлаштириш харажатларига ёрдам берилади (кредит шаклда);

Юқоридаги бўш иш ўринларига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан БИОМЕТРИК (ЗАНГОРИ) ҳамда ХОРИЖИЙ (ҚИЗИЛ) ПАСПОРТЛАРИни олиб келишлари шарт.

Танлов вақти: 2023 йил, 26 апрель куни соат 11:30 да

🏢 МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали.
☎️ +99895-202-33-55.
Мўлжал: "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 2-қавати.

🔻Ушбу хабарни барча сўраган яқинларингизга юборинг

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍8👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Хорижга ишга кетиш учун қаерда чет тили ёки касб ўргансам бўлади?

🔹🔹🔹🔹🔹🔹

Где можно обучиться профессии или иностранному языку, чтобы поехать на работу зарубеж?

🔻 Следите за нашими новостными каналами

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍4
Сиз хорижий давлатларга малакали мутахассис бўлиб, қонуний ишга бормоқчимисиз!!

📗Бунинг учун касбингизни тасдиқловчи хужжат (сертификат) зарур-ми?

⭐️ Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган қуйидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларидаги қисқа муддатли касб-ҳунар ва хорижий тил курсларида таҳсил олинг.

💥 АГАР СИЗ ИШСИЗ БЎЛСАНГИЗ, УШБУ МАРКАЗЛАРДА ТАҲСИЛ ОЛИШ МУТЛАҚО БЕПУЛ

1️⃣ Андижон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази (Андижон транспорт техникуми ёнида)
🏛 Манзил: Андижон шаҳри Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй.

2️⃣ Андижон қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази (собиқ Боғишамол педагогика коллежи ўрнида)
🏛Манзил: Андижон шаҳри Боғишамол даҳаси, Халқа йўли кўчаси, 2-уй.

3️⃣ Асака тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Асака автомобилсозлик коллежи ўрнида)
🏛Манзил: Асака тумани, Қайрағоч МФЙ

4️⃣ Шаҳрихон тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Шаҳрихон енгил саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи ўрнида)
🏛Манзил: Шаҳрихон тумани, Қум МФЙ

5️⃣ Бўстон тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Бўз педагогика коллежи ўрнида)
🏛Манзил: Бўстон тумани, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик кўчаси

6️⃣ Улуғнор тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Улуғнор қурилиш касб-ҳунар коллежи ўрнида)
🏛Манзил: Улуғнор тумани, Оқтом МФЙ, Мир Алишер кўчаси, 42-уй

7️⃣ Қўрғонтепа тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Қўрғонтепа саноат ва транспорт коллежи ўрнида)
🏛 Манзил: Қўрғонтепа тумани, Найнаво МФЙ, Ғазалкент кўчаси 11-уй

Юқоридаги марказларда ўқиш учун ЙЎЛЛАНМАни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиалига ёки барча шаҳар ва туманлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиб олишларингиз мумкин.

🏢 МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, 2-қават. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиали
☎️ +99895-202-33-55, +99895-204-33-55.

🔻Ушбу хабарни барча сўраган яқинларингизга юборинг

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍91🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга бўлаверади деманг...

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍93🤔3
#Референдумгача_3_кун

📣 Ўзбекистон Республикаси референдумига 3 кун қолди.

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
💩1🤡1
🇩🇪 Германияда ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг иш берувчи ташкилоти томонидан фуқаролар қуйидаги соҳаларда ишга таклиф этилади:

➡️ Пайвандчи;
➡️ Мухандис-механик;
➡️ Саноат механиги;
➡️ Мехатроника мухандиси;
➡️ Омбор логистикаси;
➡️ Метал технологияси мухандиси.

Номзодлар учун имкониятлар:

Ойлик маош 2420 евродан бошланади;
Ўзбекистондан Германияга авиачипта ва трансфер харажатлари иш берувчи томонидан қопланади;
Арзонлаштирилган яшаш-жой топишга кўмак;
Ҳафтасига 40 соат иш.

Номзодлар учун малака ва тил мажбуриятлари:

‼️ 45 ёшгача бўлиши;
‼️ Гёте ёки ECL дан олинган немис тилидан A1 сертификат (A2 ва ундан юқори тил сертификати афзалликларга эга);
‼️ Саноат механиги, мехатроника техниги, метал технологияси бўйича мутахассис, махсус омбор ходими, қишлоқ хўжалиги ва техникаси механиги/мехатроника техника каби соҳаларда касбий таълимни тамомлаган ва ўрта махсус таълим олгани ҳақида диплом;
‼️ Автомобилсозлик, машинасозлик, аграр хўжалиги машинасозлиги техник йўналишида бакалавр диплом.
‼️ Соҳада камида бир йиллик тажриба.

‼️ Эслатма: Қишлоқ хўжалиги ёки қурилиш техникаси саноати ва саноат логистикаси ҳамда гидравлика ёки электрон компонентларни йиғиш, форклифтларни (стаплер) ҳайдаш тажрибаси танлов жараёнида афзалликка эга.

Қўшимча талаблар:

🔹Мослашувчан
🔹Сменада ишлаш
🔹Жамоада ишлаш қобилияти ва масъулият
🔹Техник қобилият
🔹Судланмаган
🔹Жисмонан соғлом

Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни юклаган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин:

Хорижга чиқиш паспорти (пдф шаклда);
Коллеж, техникум ёки бакалавр дипломи (пдф шаклда);
Немис тилини билиш ҳақидаги сертификат (пдф шаклда);
Судланмаганлик тўғрисида тасдиқнома (пдф шаклда);
Таржимаи ҳол (Lebenslauf, pdf shaklda).

👉🏻 РЎЙХАТДАН ЎТИШ 👈🏻

🔔 Рўйхатдан ўтган фуқаролар учун танлов вақти ва жойи қўшимча t.iss.one/agency_andijan каналида маълум қилинади.

Қўшимча маълумот учун: +998 71-202-33-55 (ички рақам 66).

🔻Ушбу хабарни барча сўраган яқинларингизга юборинг

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍16
🇰🇷 Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Корея Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасига рухсат этилган тармоқлар кўламини кенгайиши ҳамда ишга жойлашиш учун квоталар сони ошиши муносабати билан хизмат кўрсатиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни барқарор хавфсиз иш билан таъминлаш мақсадида тегишли тизимлар ўзгартирилган.

Шу муносабат билан Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги "EPS" маркази томонидан берилган UZEPS-23-03-сонли хатга асосан Корея Республикасида ХИЗМАТ кўрсатиш (СЕРВИС) соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун жорий йил 2-май (сешанба) 1 (бир кун давомида) онлайн рўйхатдан ўтиш ҳамда 6-июн кунидан корейс тили бўйича тест имтиҳонлари бошланиши режалаштирилмоқда.

❗️Рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида батафсил
t.iss.one/agency_andijan каналида яна 2 май кунига қадар қўшимча хабар қилинади.

❗️Номзодлар учун муҳим эслатма: Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида (аввал ишлаб чиқариш саноати соҳаси бўйича) UBT-EPS-Topik тест синовларида иштирок этиб, тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар хизмат кўрсатиш саноати имтиҳонларида иштирок этмасликлари, иштирок этган тақдирда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ҳар иккала имтиҳон натижалари ҳам бекор бўлиши эслатиб ўтилади.

‼️ЭСЛАТМА:
EPS-TOPIK тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ва ҳозирги кунда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг SPAS маълумотлар базасида анкета маълумотларини амал қилиш муддати бўлган ҳамда айни пайтда тест имтиҳонларида иштирок этаётган фуқароларга тавсия этилмайди).

➡️ Номзодлар учун таклиф қилинган соҳалар:
Фойдаланилган маҳсулотларни йиғиш, ташиш, қайта ишлаш ва хом ашёни қайта ишлаш, янги турдаги ва оддий қайта ишланган озиқ-овқатлар улгуржи савдоси,
озиқ-овқат ва тамаки маҳсулотлари соҳаси, музхона ишлари, ҳаво ва қуруқликдаги юкларни ташиш, китоб, журнал ҳамда аудио материлалларини чоп этиш.

🔻Ушбу хабарни барча сўраган яқинларингизга юборинг

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍192🤝2🔥1
#2_май_вакансия_омборхона

2023 йил 2 май куни соат 13:30 да
Россия Федерациясининг "ПЭК" корхонаси фуқароларни омборхона ишларига таклиф этади.

Бўш иш ўринлари: Юкларни қадоқлаш, юклаш, тушириш; кара ҳайдовчиси, дурадгор.

Иш вақти: 6/1, кунлик 11 соат, сменали

Номзодларга қўйилган талаблар:
🔹 20-50 ёшгача эркаклар;
🔹 Рус тилини мулоқот даражасида билиши;
🔹 Судланмаган;

🛫 Авиабилет ва патент расмийлаштириш иш берувчи ҳисобидан (6 ой давомида иш ҳақидан узиш шарти билан):
🍵
3 маҳал овқат (патентгача); 🛏 Ётоқ жой (бепул);

Суҳбатга фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

🏢 МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази, 2-қават
☎️ +99895-202-33-55, +99895-204-33-55.

🔻Ушбу хабарни барча сўраган яқинларингизга юборинг

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍17👎14
#3_май_вакансия

2023 йил 3 май куни соат 10:30 да
Россия Федерациясининг "УК ООО "ТМС групп" корхонаси ишга таклиф этади.

Бўш иш ўрни: Слесарь-ремонтник (нефт ва газ қазиб олиш жараёнида ишлатиладиган ускуналарни тайёрлаш ва таъмирлаш)

💵 Иш ҳақи: Оклад 20 500 + премия 39 800 = 60 300 рубль (бажарилган ишга қараб)

Иш вақти: Кунлик 11 соат, сменали

Номзодга қўйилган талаб:
🔹 25 ёшдан юқори эркаклар;
🔹 Рус тилини мулоқот даражасида билиши;
🔹 Судланмаган;
🔹 1 йиллик иш стажи ва ўрта махсус мутахассислиги бўйича ўқиган бўлиши керак

- Авиабилет (иш ҳақидан ушланади);
- Ётоқхона (иш берувчи ҳисобидан);
- Патент расмийлаштиришда ёрдам (ишчи ҳисобидан);
- Овқатланиш (ишчи ҳисобидан);

Суҳбатга фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспорти билан келишлари сўралади.

🏢 МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази, 2-қават
☎️ 95-202-33-55, 95-204-33-55.

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍22👎111
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🌱Aссалому алайкум. Ҳафтанинг Душанба куни муборак бўлсин😊

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, янги ҳафта, янги ой барчамизга омадли келсин!

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига кетиш тартиби қандай?

🔹🔹🔹🔹🔹🔹

Каков порядок отправки в Великобританию на сезонные сельскохозяйственные работы через агентство по внешней трудовой миграции?

🔻Подписывайтесь на наш канал ⬇️

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍144
#2023_йил_1_майдан

Президент Фармонига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

🔰 Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида:

▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
▫️базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍7🤣7
❗️Янги Меҳнат кодекси кучга кирди

📝 “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:

🔹Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди.
🔹Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади.
🔹Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади.
🔹Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади.
🔹Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади.
🔹Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади.
🔹Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади.
🔹Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
🔹Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин.
🔹Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади.
🔹3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди.
🔹Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади.
🔹Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда.
🔹Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?
🔹Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади.
🔹Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди.

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍8🖕2
⚡️Бугундан my.gov.uz порталида ипотека субсидиясини бериш хизмати ишга тушди!

📱2023 йилнинг 1 майидан бошлаб ЯИДХП (my.gov.uz)да "ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш" хизмати  ёқилди.

❗️Эндиликда аризалар кўриб чиқиш жараёнларида қуйидагилар ўзгарди:

☑️субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилди;

☑️субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинди;

☑️бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

☑️субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилди:

▪️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

▪️олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

💰Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди.

Маълумот учун, 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади.

👉🏻 https://t.iss.one/agency_andijan
👍7🖕2🤯1
Forwarded from ЧЕТ ЭЛДА ИШ

👍8🕊2