Advice.uz huquqiy axborot portali
13.4K subscribers
11.5K photos
764 videos
11 files
11.6K links
"Мадад" ННТ раҳбарлигида

Бизнинг сайтимиз: advice.uz

"Мадад" ННТ Адлия вазирлиги томонидан берилган 900-сон 📃гувоҳнома асосида фаолият олиб боради.
Download Telegram
#Янгиликлар

❗️Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлари бекор қилинди.

🔸
Ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24 июлдаги қарори талаблари доирасида ташкил этилишига рухсат берилди.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Янгиликлар

Халқ таълими соҳасида Президент қарори қабул қилинди

Батафсил
👉 https://bit.ly/3iOmAcV

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Янгиликлар

🗓 Қонун билан 30 июль – Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланди.

“Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–672-сон, 10.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Янгиликлар

2021 йил 1 февралдан Судья фаолиятининг самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланади

🔰 Суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Судьялар олий кенгаши (Кенгаш) ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида:

🌐 илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйилади;

🖥 судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур (“психологик тест”) ишлаб чиқилади;

📊 судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар амалиётга (рейтинг дастури) татбиқ этилади.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
ЙПХ ходимлари пиёда хизмат олиб боришдан воз кечади

Бу 2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган.

🚔 Маълум қилинишига кўра, ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб бориши йўлга қўйилади.

Йўл-патруль хизмати инспекторларининг пиёда хизмат олиб боришидаги камчиликлар ҳақида кўп йиллардан буён айтиб келинмоқда. Бу усул ёрдамида ходимлар жисмонан барча қоидабузарликларни қайд эта олмайдилар ва ўз жойлашган ҳудудларидан ташқаридаги қоидабузарликларни кўра олмайдилар.

Баъзи ҳолларда ходимларнинг ўзлари ҳайдовчилар ва пиёдалар учун ноқулайликлар туғдиришади, автомашиналарни тўхташ мумкин бўлмаган жойларда тўхтатиб, фавқулодда вазиятларни юзага келтирган ҳолатларни ҳам кузатиш мумкин (юқоридаги фотосуратда бўлгани каби).
Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Янгиликлар

Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 100 млн 248 мингдан ошди.

Энг кўп зарарланганлар АҚШ (25,4 млн), Ҳиндистон (10,6 млн), Бразилия (8,9 млн), Россия (3,7 млн), Буюк Британия (3,7 млн), Франция (3,1 млн) ва Испания (2,6 млн) мамлакатларига тўғри келмоқда.

Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 55,3 млн дан ошган. Ушбу вирус сабаб вафот этганлар сони эса 2 млн 156 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

Шунингдек, бир кун олдин Индонезияда коронавирус билан касалланганлар сони миллиондан ошди ва бундай мамлакатлар сони 19 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи бошида дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 85 миллиондан ошгани ҳақида хабар берган эдик.

https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Янгиликлар

Амударё тумани адлия бўлими ва "Мадад" ННТнинг Амударё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси томонидан "Коррупцияга қарши курашиш" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

👉 Батафсил ўқинг.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Билиб_қўйган_яхши

Бир қатор нефть маҳсулотлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари оширилади

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мадад" ННТ Амударё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Н.Жуманиёзова "Кун мавзуси" кўрсатуви меҳмони

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
Тилни менсимаслик учун жарима оширилиши кутилмоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддасига (Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда, дея хабар берди "Юксалиш" УМҲ.

Унга кўра, тарбия ва таълимда тилни эркин танлаш ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат ва элатлар тилларини менсимаслик учун жарима миқдорини кўпайтириш назарда тутилмоқда — БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (735 мингдан 1,2 млн сўмгача).

Кодекснинг ушбу моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилиб, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, кучайтирилган ҳолда белгиланмоқда.

Амалдаги қонунга кўра, ушбу жарима БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача (245 – 490 минг сўм) этиб белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Янгиликлар

Президент томонидан ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш тартиби белгиланди

Батафсил
👉 https://bit.ly/3oj2OHP

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Янгиликлар

Transparency International 2020 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди.

Transparency International коррупцияга қарши курашиш халқаро нодавлат ташкилоти Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил рейтингини ишлаб чиқди.

Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистон ўз ўрнини 7 поғонага ўзгартириб, 180 та давлат орасида 146-ўринни эгаллади (2019 йилда 153 ўрин).

Шу билан бир қаторда, рейтингда Ўзбекистон 26 баллни қайд этди, бунда 0 балл – коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл – энг паст шкала ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Билиб_қўйган_яхши

Божхона декларацияси

Божхона назорати мақсадлари учун зарур бўлган маълумотлар кўрсатилган ҳужжат божхона декларациясидир.

🔸 Божхона декларациясида кўрсатилиши керак бўлган маълумотларнинг рўйхати божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш, божхона статистикасини шакллантириш ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш мақсади учун зарур маълумотлар билангина чекланади.

🔸 Божхона декларациясидан божхона органлари томонидан амалга ошириладиган валюта назорати мақсадлари учун ҳисобга олиш ҳужжати сифатида фойдаланилган тақдирда, божхона декларациясида шу мақсад учун зарур бўлган маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак.

🔸 Божхона декларацияларининг шакли, уларда кўрсатиладиган маълумотларнинг рўйхати, уларни божхона органларига бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Полезно_знать

Таможенная декларация

Таможенной декларацией является документ, содержащий сведения, необходимые для целей таможенного контроля.

🔸 Перечень сведений, подлежащих указанию в таможенной декларации, ограничивается только теми сведениями, которые необходимы для целей исчисления и взимания таможенных платежей, формирования таможенной статистики и применения таможенного законодательства.

🔸 В случае использования таможенной декларации в качестве документа учета для целей валютного контроля, осуществляемого таможенными органами, в таможенной декларации подлежат указанию также сведения, необходимые для этих целей.

🔸 Формы таможенных деклараций, перечень сведений, подлежащих указанию в них, порядок их подачи таможенным органам устанавливаются Государственным таможенным комитетом Республики Узбекистан.

Подключиться к каналу👇
https://t.iss.one/advice_uz

Следите за нами в социальных сетях 👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
28 январь – Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш куни

⚠️ Шахсга доир маълумотлар ҳар бир инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, меҳнат муносабатлари, соғлиқни сақлаш, маҳсулотлар ҳарид қилиш, саёҳат ва интернетдан фойдаланишда муҳим ўрин тутади.

🗓 2006 йил 28 январь куни Европа Кенгаши томонидан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Халқаро конвенция имзоланди. Шундан бери бу кун дунёнинг қатор мамлакатларида Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлаб келинади.

☑️ Ушбу сана муносабати билан ҳар йили ҳукуматлар, парламентлар, инсон ҳуқуқлари бўйича идора ва ташкилотлар шахсий ҳаёт ва шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар, анжуманлар ўтказишади.

📋 2019 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш рейтингида 146-ўринни эгаллади

Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти 2020 йил учун Коррупциянни қабул қилиш рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида 146-ўринни эгаллаган, кўрсаткич ўтган йилга (153-ўрин) нисбатан 7 поғонага юқори.

Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида коррупция бўйича яхши ҳолат 🇬🇪 Грузия (45-ўрин), 🇦🇲Арманистон (60-ўрин) ва 🇧🇾 Беларусь (63-ўрин) давлатларида қайд этилган. Минтақа бўйича қуйи поғоналарда 🇺🇿Ўзбекистон, 🇹🇯Тожикистон (149-ўрин) ва 🇹🇲Туркманистон (165-ўрин) давлатлари.

Минтақада COVID-19 билан кураш чораларининг шаффоф бўлмаганлиги тийиб туриш механизмларини қўллаш, ҳамда ҳақгўйлик тизимини мустаҳкамлаш муҳимлигидан далолат беради, дейилади ҳисоботда.

Рейтингда 🇳🇿Янги Зеландия, 🇩🇰Дания, 🇫🇮Финляндия, 🇨🇭Швейцария, 🇸🇬Сингапур ва 🇸🇪Швеция давлатлари етакчи. Энг ёмон кўрсаткичлар 🇸🇴Сомали, 🇸🇸Жанубий Судан, 🇸🇾Сурия ва 🇾🇪Йаман давлатларида.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz
#Янгиликлар

Ҳукумат қарори (26.01.2021й, 38-сон) билан “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Унга кўра, Молия вазирлиги ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини белгилайди.

🔰 Мазкур харажатлар қуйидаги тоифадаги шахслар учун қоплаб берилади:

● ОТМнинг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлари;

● ОТМнинг талабалари;

● ОТМнинг битирувчилари (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг 6 ой давомида);

● давлат органлари ходимлари.

👨🏻‍💻 Ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.

❗️Мазкур тартиб 2025 йил 31 декабргача амал қилади.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши

Янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланмайди.
#Янгиликлар

2021 йилда Солиқ кодексида қандай ўзгаришлар назарда тутилган? Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати шу саволга ойдинлик киритди.

📘 Маълум қилинишича, эндиликда барча солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари Солиқ кодекси билан белгиланиши қайд этилди.

✍️ Бунда, акциз солиғининг ставкалари, маҳсулот нархи динамикасидан ва уни реализация қилиш, шу жумладан импорт қилиш ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги белгиланди.

❗️Шунингдек, барча солиқ турлари бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг амалдаги тартиби, шунингдек солиқ ставкаси миқдорлари сақлаб қолинди.

Ўзгаришлар солиқ турлари бўйича амалга оширилган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2MuWobg

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |