FARG‘ONA VILOYATI ADLIYA BOSHQARMASI (RASMIY)
5.08K subscribers
9.99K photos
1.63K videos
13 files
5.53K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👆👆👆👆
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармони қабул қилинди.
https://t.iss.one/adliya_fargona
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутаҳассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Фарғона филлиалида "Конституция бу-ҳуқуқий давлат пойдевори" ва "Коррупция - тарраққиётга таҳдид ва Коррупцияcиз соҳа" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Фарғона вилояти адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Нозима Тожиева коррупциянинг тарихи, илдизи, унга қарши қўлланилган жазо турлари, шу билан биргаликда ҳозирги замонда дунё мамлакатларида, хусусан, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. https://t.iss.one/adliya_fargona
2016-ЙИЛДАГИ МУАММО, 2020-ЙИЛДА ЕЧИМ ТОПДИ.
Қўқон шаҳар, Истиқлол кўчаси, 84-уйнинг, 3-хонадонида яшовчи Илёсбек Назиров 2016 йил 03 март куни шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланган деб далолатнома тузишганлиги, ушбу далолатномага асосан 2.165.486 сўм миқдорида жарима ҳисобланаётганлиги айтилиб шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилган.
Шу боис, Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро И.Назировнинг манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимининг ҳарактларини ғайриқонуний деб топиб, 2.165.486 сўмни абонент хисобидан чиқариш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризаси киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2020 йил 12 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимининг ҳарактлари ғайриқонуний деб топилди ҳамда 2.165.486 сўм жарима фуқаро И.Назиров ҳисобидан чиқарилиши таъминланди.
@adliya_fargona
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_акция

Сизнинг ойлик маошингиз ўз вақтида ва тўлиқ берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими?

Энди бунга барҳам бериш вақти келди!

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль ойида республика миқёсида меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақи масаласида онлайн тарзда мурожаат қабул қилиш йўлга қўйилмоқда.

Акцияда иштирок этиш учун ушбу ҳаволани босинг ⬇️ https://ask.huquqiyportal.uz/interactive/contact

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
БУГУН: Боғдод тумани ҳудудидаги, Қирқболди МФЙда фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан туман адлия бўлими томонидан сайёр қабул ўтказилди. Қабулда фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда тўй ва маросимларни тартибга солиш юзасидан қабул қилинган низомнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди. Сайёр қабул давомида фуқаролар Й.Аҳмадтожиев, М.Бойматов, Ю.Хусанбоев, Б.Саримсоқов, А.Исмоиловларнинг аризалари қабул қилиниб ижрога қаратилиши таъминланди. https://t.iss.one/adliya_fargona
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ADLIYANING BIR KUNI: Farg‘onada limonchilik rivoji.
@adliya_fargona
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АДЛИЯНИНГ БИР КУНИ: Меҳр акцияси! https://t.iss.one/adliya_fargona
Forwarded from Sevara Urinbayeva
Ҳурматли журналистлар, азиз юртдошлар!

Сизлардан савдо дўконларида васвасага тушган, қўлига илинган нарсани уйига ташиётган одамларни суратга, видеотасвирга олиб, телеграм ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмаслингизни сўраймиз. Боиси, бу ҳаракат акс таъсир қилиши ва эълон қилган нарсангиз сиз кутмаган ёмонликка хизмат қилиши мумкин.

👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
#Биласизми

Ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган
материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Юқоридаги ҳаракатлар:

🔹 олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;

🔹 хизмат мавқеидан фойдаланиб;

🔹 диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;

🔹 оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги: Коронавирусдан сақланинг!

Telegram | Facebook | Youtube
Фарғона вилояти адлия бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманлардаги адлия бўлимларининг ҳар бир хоналари дезинфекция қилинмоқда. https://t.iss.one/adliya_fargona
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Тайинлов

Адлия тизимида янги тайинлов

Адлия вазирининг буйруғи билан Одинахон Ўтбосаровна Халилова Фарғона вилоят Олтиариқ туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

О. Халилова 1978 йилда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Фарғона давлат университети (кундузги)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 1999 йилда Фарғона вилоят Ўзбекистон туман халқ таълими бўлими услубчиси лавозимидан бошлаб, 2010-2018 йилларда Фарғона вилоят Олтиариқ туман, Риштон туман ва Фарғона шаҳар ФҲДЁ бўлимларида турли лавозимларда ишлаган.

О. Халилова 2018 йилдан шу кунга қадар Фарғона вилоят Олтиариқ тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлигида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Адлия вазирлиги жамоаси Одинахон Ўтбосаровнани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.
Янги кун муборак!
Фарғона вилоят Адлия бошқармаси https://t.iss.one/adliya_fargona
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Navro'z bayrami bilan Farg'ona viloyati Adliya boshqarmasi barcha yurtdoshlarimizni tabriklaydi! https://t.iss.one/adliya_fargona
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Санитария ва карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бор

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot