AkmalBurxanov
1.04K subscribers
172 photos
56 videos
74 links
Korrupsiyaga qarshi kurashish Agentligi direktori Akmal Burxanovning telegram kanali.
Download Telegram
Шу кунларда Қонунчилик палатасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Ушбу мавзу долзарб бўлганлиги учун лойиҳада таклиф этилаётган бир қатор муҳим ўзгаришларни келтириб ўтмоқчиман:

1. Хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни чет эллик иш берувчи ҳисобидан амалга ошириш механизми жорий этилади.

2. Хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамғармага заҳира қилиб қўйиладиган маблағларни миллий валютада базавий ҳисоблаш микдори 8 500 баравари (тахм. 185 минг АҚШ доллари) миқдорида этиб белгиланмоқда (ҳозирда ушбу миқдор 50 минг АҚШ долларини ташкил этади).

3. Хусусий бандлик агентликлари томонидан ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатилган тақдирда, базавий ҳисоблаш микдорининг бир бараваридан ошмаган миқдорда ҳақ олинади.

4. Хусусий бандлик агентликлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "labor migration" дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.

5. Хусусий бандлик агентликлари томонидан хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатишдан олдин уларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ундирилмаслиги белгиланмоқда.

@aburxanov
Андижонлик фуқаронинг қийноққа солиниши оқибатида вафот этиши юзасидан мендан муносабат билдиришимни сўраб мурожаат қилишмоқда.

Қуйида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг ушбу воқеа юзасидан баёнотини ҳавола қиламан.

Қўшимча сифатида яна шуни таъкидлаш керакки, Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ўтган йили ҳам прокуратура органлари ва жамоатчилик диққат марказида бўлган эди.
Ўшанда Андижон вилоят ИИБнинг қатор мансабдор шахслари ҳибсга олинган эди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 206- (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234- (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) моддалари билан 2018 йил 19 декабрь куни Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Ушбу воқеадан 1ой ўтиб – 2019 йилнинг февраль ойида подполковник Санжар Жабборов Андижон вилояти ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг март ойида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига полковник Азат Тасбаев тайинланган.
Эътиборлиси, А.Тасбаев ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бундан хулоса қилса бўладики, бу ва бунга ўхшаш ҳодисаларнинг рўй беришини кадрлар муаммосини ҳал этиш ёки жазолаш билангина эмас, балки соҳани тубдан ислоҳ қилиш йўли билангина олдини олиш мумкинлигини англатади.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япониянинг Uniqlo компанияси коронавирусдан ҳимояловчи "салқин" ва ҳаво ўтказувчи тиббий ниқобларни шу ҳафтадан сотувга чиқаришини маълум қилди.

Ушбу ниқобнинг нархи (3 донаси) 9 АҚШ доллари бўлиб, ундан кўп марта (20 мартагача) ювиб фойдаланиш мумкин бўлади ва бактериялардан 99 фоизга ҳимоя қилади. Ниқобнинг S, M ва L размерларидан бирини танлаш мумкин бўлади.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда.

Сиз ҳам қатнашинг.

@aburxanov
Жорий йилнинг 15 июнь куни давлатимиз раҳбарининг “Электр энергияси ва табиий газ сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Унга мувофиқ Мажбурий ижро бюроси фаолиятидаги газ ва электр учун тўловларни қабул қилиш вазифа ва функциялари тегишли ташкилотларга ўтказилади.

Фикримча, ушбу институт 3 йиллик фаолияти давомида суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш функциясини амалга ошириш билан бир қаторда коммунал тўловлар билан боғлиқ масалаларни ҳам тартибга солиш бўйича катта ҳажмдаги ишни амалга оширди.

Асосийси, тизимда тартиб, юртдошларимизда эса тўлов интизомига риоя қилиш маданияти шакллана бошлади.

Шунингдек, йиллар давомида асоссиз равишда фуқароларга юклатилган нореал қарздорликлар тозаланди.

Эндиликда, ушбу вазифалар Энергетика вазирлиги томонидан тизимли равишда олиб борилади.
Энергетика тизимида тадбиркорлик ва бизнес руҳининг киритилиши натижасида соҳада ижобий ўзгаришлар бўлади, деб умид билдирамиз.

https://mib.uz/news_single?pub_id=731

@aburxanov
Бугун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг апрель ойида қабул қилинган “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан маъқулланди.
Қонуннинг мен учун қизиқ бўлган иккита янгилигини келтириб ўтмоқчиман:

Устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар йиллик ялпи фойдаларининг 1 фоизи миқдоридаги ажратмаларини Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш учун йўналтиришлари белгиланмоқда.

Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон Республикасига миллий қадриятлар, анъаналар ва ижтимоий хулқ-атворга салбий таъсир кўрсатувчи маҳсулотларни яратиш ҳамда тарғиб қилиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва маҳсулотлардан фойдаланишга асосланган технологияларнинг трансфери чекланмоқда.

@aburxanov
Бугун Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан парламент, депутат ва сенатор сўровига жавоб хати, сўров кимнинг номига юборилган бўлса айнан ўша мансабдор шахс томонидан имзоланиши тўғрисидаги мажбурий нормани жорий қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 20 январ куни парламент назоратининг таъсирчанлигини кучайтириш бўйича ўзининг бир қатор таклифларини билдириб, депутат сўровига раҳбарнинг ўзи эмас, балки унинг ўринбосари, ҳатто бошқарма бошлиқлари жавоб қайтараётганлигини, бундай салбий ҳолатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб, парламент ва депутат сўровига вазирлик ва идоралар биринчи раҳбарларининг шахсан ўзлари жавоб бериши шартлигини қонунда белгилашни таклиф қилган эди.

Қизиғи, айни шу кунларда Россия Давлат Думасида ҳам депутат сўрови билан боғлиқ масала кўриб чиқилаётган экан. Унга кўра, бундан буён депутатнинг ҳар бир сўрови Думанинг расмий сайтига жойлаштириб борилади.

Бу албатта бир томондан, депутат фаолиятининг шаффофлигини таъминласа, иккинчи томондан депутат кимнинг манфаатларига хизмат қилаётганлигини билиб олиш имконини беради.

Ўйлайманки яқин истиқболда бизда ҳам бундай амалиётни йўлга қўйиш фойдадан холи бўлмайди.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Улуғимсан ватаним!” челленжи Озарбайжон халқ артисти Гулянаг Маммадова ижросида

@aburxanov
CEOWORLD журнали аёллар учун энг қулай давлатлар рейтингини эълон қилди. 156 та мамлакат кирган ушбу рейтингда Ўзбекистон 108-ўринни эгаллаган. Хаттоки, бизга қўшни бўлган Қозоғистон (75), Қирғизистон (97), Тожикистон (98), Туркманистон (106) давлатлари юқорироқ ўринни эгаллашган.

Ушбу рейтингда бутун дунё бўйлаб 256 700 нафар аёл-респондентлар иштирок этишган. Рейтингни тузишда гендер тенглиги, қонунчилик органларида аёлларнинг сони, кўчаларда аёлларнинг ҳимояланганлик даражаси, даромадларнинг тенглиги, аёллар ҳуқуқларининг ҳимояланганлиги ва имкониятларининг кенглиги, хотин-қизлар таълими даражаси, аёлларнинг жамиятга интеграцияси каби мезонлар инобатга олинган.

Шубҳасиз, сўнгги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини кафолатлаш борасида кўплаб ишлар қилинди.

Шундай бўлсада, бу каби халқаро рейтинглар турли соҳаларда амалга оширилаётган ишларга фрагментар эмас, балки тизимли ёндашиш лозимлигини, ҳар қандай ислоҳотларни режалаштириш ва ижро қилишда изчилликка эътибор қаратиш кераклигини кўрсатмоқда.

@aburxanov
Ўтган ҳафтадан бошлаб ЎзЭОАВМА билан ҳамкорликда янги медиа-лойиҳани бошладик.

"Жамоатчилик мулоқоти" деб номланган бу лойиҳада ОАВ, блогерлар, маҳаллий ва хорижий экспертлар, давлат идоралари вакиллари иштирок этиб, ҳафта мобайнида жамоатчиликда резонанс уйғотган воқеа-ҳодисалар муҳокама қилиб борилади.

Мулоқотлар ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати базасида ўтказилади ва “Севимли”, "Mening yurtim"," Zo’r TV" ва бошқа телеканалларда намойиш этилади.

Навбатдаги мулоқотимиз ички ишлар органлари фаолиятига бағишланди. Хусусан, ички ишлар органларининг фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашга амал қилиши, қийноққа йўл қўймаслик, улар фаолияти бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларининг аҳоли билан мулоқотини кенгайтириш жиҳатлари муҳокама қилинди.

Жамоатчилик мулоқотининг келгуси мавзулари аҳоли томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб белгиланади. Шу боис, Jamoatchilik.uz сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали ўз фикрларингизни қолдиринг!

@aburxanov
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатида ички ишлар фаолиятига бағишланган жамоатчилик мулоқоти ўтказилган эди.

Ушбу тадбирнинг тўлиқ телевизион версиясини эртага, 26 июнь куни қуйидаги нодавлат телеканаллар орқали томоша қилишингиз мумкин:

1. «Zo‘r TV» - соат 7:30
2. «Sevimli TV» - соат 9:30
3. «MY5» телеканали - соат 14:30
4. «UzReport TV» телеканали - соат 15:00

@uzbyuksalish
26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни арафасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик.

Статистикага кўра, дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандликка йўлиққан бўлиб, ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши вафот этмоқда.

Сўнгги йилларда минтақамизда “анъанавий” ҳисобланган наркотик воситалар билан бир қаторда синтетик психофаол моддаларнинг пайдо бўлиш тенденцияси нарковазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, Марказий Осиёда ҳозирги вақтгача 60дан зиёд синтетик наркотиклар аниқланган. Уларнинг нисбатан арзонлиги, турларининг кўплиги Ўзбекистон аҳолисининг ҳаёти ва соғлиғига жиддий раҳна солмоқда.

Ўзбекистон афғон наркотикларини ўтказиш учун “транзит йўлак” сифатида энг “қулай” ҳудудлардан бири бўлиб қолаётганлиги мазкур муаммога ҳам ҳукумат, ҳам жамоатчилик томонидан ўта жиддий эътибор қаратилишини талаб қилади.

@aburxanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Барчангизни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Сизлар билан доимий ҳамкорлик қилувчи ва иш фаолиятингизни яқиндан билувчи киши сифатида сидқидилдан қилаётган меҳнатингиз, профессионаллигингиз, журналистика принципларига содиқлигингиз учун миннатдорлик билдираман!

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 10 миллиондан ошди, 500 мингдан ортиқ фуқаро вафот этди...

Ўзбекистонда ҳам 8 мингдан ортиқ фуқароларимизда ушбу касаллик қайд этилди.

Ҳозиргина қозоғистонлик ҳамкасбим ушбу видеороликни менга юборди.

Уни Сизлар билан ҳам бўлишмоқчиман.

Хулоса ўзингиздан...

Яна бир бор барчани эҳтиёткорликка чақириб қоламан.

Ўзингизни асранг, карантин қоидаларига риоя қилинг!

@aburxanov
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз ёшлар, барчангизни бугунги Ёшлар куни билан самимий табриклайман! Тилагим — катта зафарларни кўзланг, инсонлар тасаввурини ўзгартирувчи ғояларни амалга оширинг, дунё ҳамжамияти билан бир тўлқинда бўлинг! Ўзбек ёшлари ўзининг билими, салоҳияти ва интилувчанлиги билан доимо ажралиб турганлар. Биз сизларга ишонамиз, байрамингиз билан!

Акмал Бурханов, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси
Бугун “Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинганининг 28 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бироқ, ушбу қонун бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бера оладими? Мисол учун, автомашиналар ойналари, футболкалар, телефон ғилофларида давлатимиз герби туширилганини кузатиш мумкин.

Қонунда Давлат гербидан фойдаланишнинг қатор тартиблари белгилаб қўйилган. Хусусан
Давлат гербининг тасвири унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак;
Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Давлат гербига ҳурматсизлик қилганлик учун жиноий жазо чоралари белгилаб қўйилган.

Қонунчилик билан давлат рамзлари, шу жумладан давлат гербидан фойдаланишда бироз эркинликлар берилиши, фуқароларимиз уларни севишлари, ҳурмат қилишлари ва фахрланишларини намойиш эта олишлари учун шароит яратиш пайти келди, деб ҳисоблайман.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармонига мувофиқ ташкил этилган “Халқаро мунозара клуби” бугундан ўз ишини бошлади.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати
ва «UzReport TV» телеканали томонидан ташкил этиладиган ушбу таҳлилий медиа-лойиҳада бугуннинг долзарб ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий масалалари, глобал тенденциялар, инновацион ғоялар ва қарашлар маҳаллий ва хорижий экспертлар, парламент аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилиб борилади.

“Халқаро мунозара клуби»нинг бугун бўлиб ўтадиган 1-сони Covid-19 шароитида кўрилаётган карантин чоралари ва жаҳондаги вазиятга бағишланади ва ТВ ҳамда Facebook саҳифалари орқали онлайн эфирга узатилади.

Ҳамкорларимиз — Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси.

Жараёнларда Сиз ҳам онлайн иштирок этишингиз мумкин.

❗️ Бугун, 8 июль, соат 15:00да!
«UzReport TV» телеканалида жонли эфирда.

@aburxanov
Forwarded from Bobur Bekmurodov
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати тўрт ой олдин мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни яхшилашга қаратилган қатор тавсияларни илгари сурган эди. Ушбу тавсиялар орасида қуйидаги учта муҳим вазифа ҳам бор эди:

- шаҳарлар, ҳудудлар, айниқса чекка қишлоқларда тест олишга мўлжалланган мобил пунктлар ва лабораторияларни ташкил қилиш, тест натижаларини эълон қилиш бўйича ягона ахборот ресурсини ишга тушириш;

- хусусий тиббиёт муассасаларининг экспресс-тест ўтказиш бўйича ташаббусларини давлат томонидан рағбатлантириш чораларини кўриш;

- аҳолига дистанцион тиббий маслаҳат бериш тизимини яратиш, дориларни қўллаш-бўйича расмий протоколларни эълон қилиш.

COVID-19 кенг тарқалган давлатлараги эпидемиологик вазият шуни кўрсатмоқдаки, вирус тарқалишининг иккинчи ва ҳаттоки учинчи тўлқинлари ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан, ҳали ҳам таклиф қилинган ташаббусларни амалга оширишга кеч эмас.

https://t.iss.one/bbekmurodov
Авваламбор, мени янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланганим муносабати билан билдирилаётган табриклар учун барчага миннатдорчилик билдираман.

Коррупция масаласи барчани бирдек ташвишга солаётган, чуқур илдиз отган иллатлигини жуда яхши тушунаман.

Эслатиб ўтмоқчиман, ушбу Агентлик Ўзбекистон учун тамомила янги тузилма ва, табиийки, асосий фаолият билан бир қаторда, ташкилий масалалар, шу жумладан, жамоани шакллантириш масаласи ҳам кун тартибида турибди.

Кўпчилик ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим ва бошқа алоқа воситалар орқали менга коррупция ҳолатлари юзасидан мурожаатлар юборишмоқда ва тезкор муносабат билдиришим ёки чоралар кўришимни сўрашмоқда. Шунингдек, Агентликка ишга жойлашиш истагида бўлганлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни юбормоқдалар.

Шу муносабат билан, қуйидагиларни маълум қилмоқчиман:

Фаолиятимизнинг илк кунидан фуқароларнинг коррупция ҳолатлари ҳақида Агентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурни ишга туширишга киришдик.

Шунингдек, Агентликка ишга қабул қилишнинг танловга асосланган, шаффоф тизимини йўлга қўйиш устида иш бошланди. Номзодларни саралаш жараёнини адолатли ташкил этиш мақсадида (соҳа мутахассислари, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат) махсус комиссия тузилади.

Яна бир бор айтаман, бу янги фаолият. Уни аввалдан тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун ушбу ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун бироз вақт талаб этилади.

Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegram — t.iss.one/antikor_uzb
Facebook — https://www.facebook.com/antikoruzb
Савол, таклиф ва мурожаатлар учун: @antikoruz_bot

@aburxanov
❗️ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги малакали кадрларни ишга таклиф қилади

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлардан https://anticorruption.uz/konkurs/ веб-сайти орқали онлайн ариза тўлдиришлари ва ҳужжатларни электрон юборишлари сўралади.

Шунингдек, ушбу сайтда танлов ўтказиш тартиби, муддати, вакансиялар, номзодларга қўйиладиган талаблар, ҳужжат шакллари ва бошқа қўшимча маълумотлар жойлаштирилган.

Саралаш жараёни қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1. Ҳужжатлар қабули;
2. Аризалар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Психологик тест ва психофизиологик кўрикдан ўтказиш (алоҳида ҳолларда полиграфологик ўрганиш ҳам ўтказилиши мумкин);
5. Индивидуал суҳбат.

Агентлик ходимларининг мансаб маоши эгаллаган лавозимидан келиб чиқиб, ўртача 10 млн сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва устамалар қўлланилади.

⚠️ Ҳужжатлар 2020 йил 3 августга қадар қабул қилинади.
👉 Мурожаат учун: @antikoruz_bot

@antikor_uzb